www.interfinance.uz
5
Шу йўналиш вакилларидан «Основные экономические понятия» китоби
муаллифлари «Чекланган ресурсларни ишлатишдан максимал даражада фойда
олиш учун қўшимча қилинган сарфлардан кўра кўпроқ қўшимча наф
келтирадиган ҳаражатни иқтисодий самарали, деб айтишимиз мумкин» деган
фикрни билдиришади [6].
Бошқа китоб муаллифлари самарадорлик - бу энг яхши, энг оптимал
даражадаги маҳсулот комбинацияси билан рационал ресурслар нисбатига
эришган ҳолдаги ишлаб чиқариш деган фикрни олға сурадилар [7].
Ресурслардан самарали фойдаланиш деганда, - деб ёзишади, - «Курс
экономической теории» китоби муаллифлари, улардан фойдаланишни
оптималлаштириш орқали энг юқори даражада қайтимли натижага эришиш ёки
бошқача айтганда, бой берилган нафлилик сифатида йўқотишларга йўл
қўймаслик тушунилади [8].
Таниқли иқтисодчи Й. Шумпетер самарадорликка тадбиркорлик нуқтаи
назаридан ёндашиб, ресурслар уйѓунлашувининг энг оптимал нисбатини топиш
орқали харажатларни пасайтиришга диққат қаратади. Унинг тили билан
айтганда, тадбиркорнинг вазифаси ишлаб чиқариш омилларини янги
нисбатларини (комбинациясини) излаб, вужудга келтириб, муқобил харажат-
ларни минимал даражасида маҳсулот ишлаб чиқаришни таъминлашдир. Уни
қуйидагича ифодалаш мумкин: Q = f (N:K:L). Бунда: N –ер, K-капитал, L-меҳнат
[9].
Россиялик тадқиқотчи Лимаревлар иқтисодий назарияда самарадорлик
тушунчаси дастлаб классик назария вакили В. Парето томонидан ишлатил-ган,
деган фикр билдиришади [10]. Бу қараш тамомила янгилик эмас. Классиклар
самарадорликка энг аввало ресурларни самарали тақсимлаш нуқтаи назаридан
қарашган. Уни А. Смит ҳамма нарса мувозанатга интил-гандек, бозор ҳам
мувозанатга интилиши, бунда уни ҳаракатга келтирувчи куч «кўринмас қўл» -
фойда олишга интилиш ва рақобат бўлиб, ҳар бир тадбиркорни ўз фойдасини
максималлаштириш ва харажатларини минимал-лаштириш орқали ундайди, деб
кўрсатган. Ҳар бири ўз ишлаб чиқаришини оптималлаштиришга ҳаракат қилади.
Тадбиркорнинг бу ҳаракатлари жамият манфаатларига мос тушади. Лекин у
фақат ресурслардан самарали фойдала-нилсагина амалга ошади. А. Смит
фикрича самарали ишлаб чиқаришнинг шарти ресурсларни самарали
тақсимлашдир. Айнан рақобат ресурсларни самарали тақсимлашнинг табиий
стимули ва ташкилотчиси ролини ўйнайди. Ундан ташқари биз В. Паретони
классик эмас, маржинал йўналиш вакили сифатида биламиз.
Классик назарияда ишлаб чиқариш, харажатлар, таклиф томонидан
ёндашилиб, унинг марказида капиталист, тадбиркор турган. Мувофиқ равишда
киймат, ишлаб чиқариш харажатлари, тақсимотга ҳам таклиф томонидан диққат
“Халқаро молия ва ҳисоб” илмий электрон журнали. № 5, октябрь, 2017 йил
Do'stlaringiz bilan baham: |