www.interfinance.uz
12
Масалан, самарадорликни микро ва макро даражада ўлчаш фарқланади.
Фирма фақат шу маҳсулотни ишлаб чиқариш учун сарфлаган харажатларни
ҳисоблайди. Сотиб олган истеъмолчи эса шу неъматни сотиб олиш учун
сарфлаган пулини у олмаган бошқа неъматларни қиймати билан солиш-тиради.
Лекин бунда ҳар иккиси ҳам жамият томонидан сарфланган, аммо фирма
сарфларига киритилмаган харажатларни ҳисобга олмайди. Мувофиқ равишда
бозор қийматида ҳам ҳисобга олинмайди. Масалан, давлат нон ишлаб чиқариш
учун давлат бюджетидан субсидияласа, шу миқдорга ишлаб чиқарувчилар
харажати пасайтирилади, истеъмолчилар учун эса муқобил қиймат миқдори
камаяди. Натижада улар учун ишлаб чиқариш ва истеъмол субсидия
ажратилмаганга қараганда самаралироқ бўлади. Лекин бунда жамият миқёсида
бюджетдан ажратилган субсидия тарзида харажат қилинади. Бу харажатлар эса
жамият миқёсида йиғилган солиқлар эвазига молиялаштирилади.
Шундай қилиб, мана шу харажатларни
ҳам ҳисобга олсак, макро даражадаги самарадорлик микродаражадаги
самарадорликдан анча паст бўлади. Худди шундай тарзда самарадорликни
ҳисоблашда ташқи (экзоген) эффектлар ҳам ҳисобга олинмайди. «Ташқи
эффектларни ўрганишга биринчи марта инглиз иқтисодчиси А. Пигу асос
солган. У ташқи эффектлар билан боғлиқ бозор иқтисодиётининг
камчиликларини, муаммоларини ечишни давлатнинг маълум бир чора-
тадбирлари билан боғлаган.
Ахборот ресурсларининг ҳозирги кунда нақадар муҳим аҳамиятга эга
эканлигига диққат қаратсак, унинг юз берадиган барча муносабатларда,
шунингдек сўзсиз самарадорлик даражасига таъсирини ҳис қиламиз. Буни
таниқли иқтисодчи, Нобел мукофоти лауреати Ж. Акерлоф ҳам исботлаб берган
[21].
Ваҳоланки, неоклассик йўналиш вакиллари ахборотнинг асимметриклиги
контракт муносабатлари ва уларни бажаришга таъсирини ҳисобга олишмайди.
Классик назария вакиллари (хусусан унинг йўналишларидан бири
марксизм) ишлаб чиқариш воситалари тақсимоти ва иқтисодий кучлар табиий
механизмлар билан тартибга солинмайди. У ишлаб чиқариш восита-лари
бошқача, ҳозирги иқтисодий назария тили билан айтганда, камёб ресурслар
кимга тегишли, уни ким назорат қилишига боғлиқ. Қулдорчиликда бундай
ресурслар қуллар, феодализмда – ер, капитализмда – шартли равишда станоклар,
яъни буюмлашган (доимий) капитал бўлган. Агар марксизм классик ҳолида
ҳозиргача етиб келганда, унда булар – ахборот ресурслари, эҳтимол табиий
ресурслар (бундай фикрлар ҳам бор, чунки улар борган сари камайиб бормоқда)
бўларди. Машҳур олим Н. Винер: Ким тўлиқ ахборотга эга бўлса, ўша дунёни
тебратади (Кто владеет информацией, тот владеет миром) деб, бежиз айтмаган.
“Халқаро молия ва ҳисоб” илмий электрон журнали. № 5, октябрь, 2017 йил
Do'stlaringiz bilan baham: |