Tkti-2020. 5-маъруза. Махсус фанларни ўқитиш методлари ва шакллари



Download 73,25 Kb.
bet5/12
Sana21.02.2022
Hajmi73,25 Kb.
#52562
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
5. Махсус фанларни ўқитиш методлари ва шакллари

5) «Бумеранг» усули
Ушбу усул талабаларни дарс жараёнида турли адабиётлар ва манбалар билан ишлаш, ўтилган материални эслаб қолиш, сўзлаб бериш, фикрини эркин баён этиш, қисқа вақтда кўп маълумот олиш ҳамда дарсда барча талабаларни баҳолашга қаратилган. У қуйидаги тартибда ўтказилади:

  • талабалар кичик гуруҳларга ажратилади;

  • дарснинг мақсади ва тартиби билан таништирилади;

  • талабаларга мустақил ўрганиш учун мавзу бўйича матнлар тарқатилади;

  • матнлар талабалар томонидан якка тартибда мустақил ўрганилади;

  • ҳар бир гуруҳ аъзоларидан янги гуруҳ ташкил этилади;

  • янги гуруҳ аъзоларининг ҳар бири гуруҳ ичида навбати билан мустақил ўрганган матнлари бўйича ахборот алмашадилар;

  • маълумотлар ўзлаштирилганлигини аниқлаш учун савол-жавоб қиладилар;

  • янги гуруҳ аъзолари дастлабки гуруҳларига қайтадилар;

  • билимларини баҳолаш ёки балларини ҳисоблаб бориш учун ҳар бир гуруҳда «ҳисобчи» тайинланади;

  • маълумотларнинг ўзлаштирилишини аниқлаш мақсадида ўқитувчи оғзаки сўров ўтказади;

  • берилган жавоблар асосида гуруҳлар тўплаган баллар аниқланади;

  • ҳар бир талаба ўқув материали бўйича ҳаётга боғлиқ савол тузади;

  • ҳаётий саволлар орқали савол-жавоб ташкил этилади («ҳисобчилар» балларни ҳисоблаб борадилар);

  • гуруҳ тўплаган баллар аниқланади;

  • гуруҳнинг умумий бали гуруҳ аъзолари ўртасида тенг тақсимланади.

6) «Резюме» усули
Бу усул мураккаб ва муаммоли мавзуларни ўрганишга қаратилган, бунда мавзунинг турли тармоқлари бўйича ахборот берилади ва уларнинг ҳар бирининг алоҳида жиҳатлари муҳокама этилади (масалан, ижобий-салбий, афзаллиги-камчилиги, фойда-зарари). У қуйидаги тартибда ўтказилади:
- 3-5 кишидан иборат кичик гуруҳлар шакллантирилади;
- машғулотнинг мақсади ва ўтказилиш тартиби билан таништирилади;
- ҳар бир кичик гуруҳга қоғознинг юкори қисмида ёзуви бўлган, яъни асосий муаммо, ундан ажратилган ўқув муаммолари ва уларни ечиш йўллари белгиланган, хулоса ёзма баён қилинадиган варақлар тарқатилади;
- ҳар бир гуруҳ аъзоси ўз варағидаги муаммоларнинг афзаллик ва камчиликларини аниқлаб, ўз фикрини ёзади, муаммонинг ечимини топиб, энг мақбул вариантни танлаб хулоса чиқаради;
- гуруҳ лидери тақдимот қилади, гуруҳнинг ёзма фикрлари ўкиб эшиттиради, лекин хулоса қисмини айтмайди;
- бошқа гуруҳлар тақдимотга фикр билдиришади, сўнг гуруҳ лидери ўз хулосасини тақдим этади;
- ўқитувчи гуруҳлар томонидан берилган фикрлар ва хулосаларга ўз муносабатини билдириб, уларни баҳолайди ва машғулотни якунлайди.

Download 73,25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish