Тивбиет олий талабалари учун ўҚув адабиёти


ҲОМИЛАДОРЛИКНИ АНИҚЛАШ (ТАШҲИС, ДИАГНОЗ



Download 1,17 Mb.
bet24/25
Sana21.02.2022
Hajmi1,17 Mb.
#61856
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25
Bog'liq
Акушерлик кит скан

ҲОМИЛАДОРЛИКНИ АНИҚЛАШ (ТАШҲИС, ДИАГНОЗ ҚУЙИШ) УСУЛЛАРИ
Ҳомиладор аёлларни текширишницг ўзига хос хусусияти бор. Суҳбатлашиш (анамнез тўплаш) йўли билан олинадиган маъ-лумотлар ҳомиладорликда, туғишда ёки ҳомила тараққиёти дав-рида рўй бериши мумкин бўлган касалликларни олдиндан тах-мин қилишга асос бўлади. Бу эса профилактика ва даволаш чо-раларини ўз вақтида кўришга ва ҳомиладорни мунтазам кузатиб боришга имкон беради.
Ҳомиладорликни аниқлаш вақтида унинг муддатини, туғиш-нинг тахминий вақтини ҳам белгилашга тўғри келади. Бундан ташқари, ҳар томонлама клиник текшириш, физик-химиявий ла-боратория ва бошқа текширишлар ўтказиш йўли билан организм-нинг умумий ҳолати, ҳомиладорликнинг кечиши кузатилади.
Юқорида кўрсатиб ўтилган маълумотларни олиш ва уларга
ташҳис (диаГноз) қўйиш учун қуйидаги анамнез схемасидан фой-
даланиш мумкин. ,

  1. Фамилияси, исми, отасининг исми.

  2. Турар жойи, болалик ва ўсмирликда яшаган шароити.

  3. Нши.

Маълумки, агар қиз бола балоғатга етмай (17 ёшгача) ёки ёши анча ўтиб (30—35 ёш) турмушга чиқиб, биринчи маротаба ҳомиладор бўлса, уларда 18—23 ёшгача бўлган аёлларга нисба-тан ҳомиладорлик, туғиш ва чилла даври анча оғир, патологик ҳолатда кечиши мумкин.
Ҳомиладор аёлнинг қандай географик шароитда ва қандай иқлим муҳитида яшагани ҳам катта аҳамиятга эга бўлади. Агар иложи бўлса, унинг неча ёшда юра бошлаганини, болалигида қан-дай ўсганини бнлиш ҳам жуда муҳимдир.
Болаликда ва катта бўлгандан кейин бошидан кечирга-н касал-ликлари ҳомиладорлик ва туғиш жараёнининг кечишини аниқ-лашда ёрдам берадн. Масалан, аёл ёшлигида рахит билан оғри-ган бўлса, унинг организми тузилишида айрим ўзгаришлар — бў-йи кичкина, бош суяги тўрт бурчак, кўкрак қафаси ичига ботган ва бошқалар кузатилиши мумкин. Хусусан чаноқ суягида рахит-га хос ўзгаришлар (тор чаноқ бобига қаранг) кўрилади, бу эса туғиш вақтида бир қанча оғир ҳолатларни пайдо қилади.
'Ешликда бошдан кечирилган тепки, қизамиқ, скарлатииа ва бошқа юқумли касалликлар жинсий органлар тараққиётига таъ-
68
СИр этиши мумкин. Кейинги пайтларда айниқса юқумли касал-ликлар (бруцеллез, токсоплазмоз, захм, грипп, сўзак ва бошқа-лар) ҳомиланинг чала еки ўлик туғилишига сабаб бўлиши мум-кинлиги аниқланади. Аввалги ҳомиладорлик ёки туғиш вақтида қилинган операциялар ҳам навбатдаги туғишда турли патологик ҳолатларга сабаб бўлиши мумкин.
Оилавий касалликлар (-ҳомиладор оиласидагн бошқа кишилар ёки.ўнинг эрнда бўлган касалликлар — сил, захм, руҳий хасталик-лар ва бошқалар) ҳамда алкоголизм, наркомания, кашандалик ҳомиланинг чала, ўлик, ну^сонли туғилишига олиб келади
Ҳайз функциясини аниқлаш ҳам муҳим. Ҳайзни неча ёшдан кўра бошлагани, дастлаб нормал кела бошлаганми ёки тўхтаб-тўхтаб келганми, кейин неча ёшда нормаллашганини билиш ке-рак. Агар қиз ҳайзни кеч кўрган ва у анчагача нормал ҳолатда бўлмаган бўлса бу унинг ўз вақтида балоғатга етмаганидан да-лолат беради.'
Ҳайз циклининг ўзгариши ҳам ҳомиладорлик ва туғиш жараё-нининг кечишига таъсир кўрсатиши мумкин.
Ҳайзнинг ой сари такрорланиши (21—28—30 кун) қандай, ҳайз кўрганда оғриқ бўлиш-бўлмаслнгини ҳам сўраш керак. Маъ-лумки, жинсий органлар касалликларида еки ички секреция без-лари фаолияти бузилиши натижасида ҳайз жуда кеч (17—18 еш-дан), одатда Узбекк^тонда яшайдиган қизларда эса 14—15 ёш-дан бошланади.
Ички сеқреция безлари фаолияти бузилганда туғиш оғирла-шади, туғиш даврида бирламчи ва иккиламчи сустликлар пайдо бўлади. Чилла даврида бачадон яхши қисқармайди, қон кетади. Турмушга чиққандан сўнг узоқ вақт бўйида бўлмаслик жинсий органларнинг тўла етилмаганлигидан далолат бериши мумкин. Бу аёлнннг бўйида бўлгакда ҳам турли қийинчиликлар (дард-нинг сустлиги ва бошқалар) вужудга келади.
Жинсий ҳаёт бошлангандан, туққандан ва абортдан «кейин ҳайз кўришнинг ўзгарган-ўзгармаганлигини аниқламоқ керак, ҳайз функциясининг бу даврларда ўзгаришн ички жинсий орган-ларда яллиғланиш жараёни борлигини кўрсатиши мумкин.
Аёл билан суҳбатлашганда ҳомиланинг нечанчи эканлигини, олдингн ҳомиладорликлар ва туғиш қандай ўтганлиги, илгариги Ҳомиладорликдаги гестоз белгилари (қайт қилганлигини, сўлак о^қанлиги, шиш пайдо бўлганлиги)ни, ички органлар (буйрак. ^игар, юрак, қон томир системалари) касалликларини ва илга- риги туғишларда юз берган бошқа касалликларни ёки ўзгариш- ларни аниқлаш керак. Туғруқдаги патологик ҳоллар (сувнинг вақтидан илгари ке-тиб қолиши, туғиш дардининг сусайиши, ҳо-^иланинг нотўғри ётиши, чаноқнинг тор бўлиши)., қисқич солиш ^Ки кесарча кесиш усули билан ҳомилани туғдириш зарурияти борлигини кўрсатади. Ҳомиланинг муддатидан илгари туғилиши ва бола тушиши каби ҳоллар шу аёлда бирор касаллик (бачадои ^ қаватининг яллнғланганлигн, бачадон шиши ва бошқа-
лар), турли юқумли касалликлар борлигидан ёки инфантнлизм-дан дарак беради.
Шуни унутмаслик керакки, ўз-ўзидан бола тушиши ёки сунъий йўл билан қилинган аборт жинсий органларда яллиғланиш жа-раёнини пайдо қилиши оқибатида ҳомиладорлик ва туғиш вақти-да турли патологик ҳолатларга сабаб бўлиши мумкин.
Аввалги ҳомиладорлик ва туғиш яхши ўтган бўлса, бу аёл-нинг соғлом эканлигини кўрсатади ва навбатдаги ҳомиладор-лик-нинг муваффақиятли ўтишини олдиндан билишга имкон беради. Аксинча, илгариги туғишда қилинган операция, туғилган бола-нинг тезда ўлганлиги ёки ўлик туғилганлиги бу ҳомиладорликда ҳам қўшимча касаллик ва оғир ҳолат рўй бериши мумкинлигинн ва ҳомиладорни алоҳида аҳамият билан кузатиб бориш лозим-лигнни кўрсатади,
Ҳомиладорлик ва туғиш вақтидаги касалликлар ёки қўшимча патологик ҳолатлар аввалги туғишдан кейин, чилла даврида рўй берган касалликлар натижасида бўлиши мумкин. Шунга кўра аввалги ҳомиладорликда чилла даврида аёл касаллик билан оғ-риганми-йўқми буни ҳам билиш зару^.
Ҳомиладор аёлдан эрининг соғлиғи қанақа эканн сўралади, чунки унинг илгари ва ҳозир сил, сўзак ва бошқа касалликлар бнлан оғриган бўлиши ҳомиладор аёл ва ҳомила соғлиғига хавф солади.
Анамнезда ҳомиладор аёл яшайдиган уй ва ишхонанинг сани-тария-гигиена шароитлари, унинг овқати, қанча ухлаши ва дам олиши тўла аниқланади. Ҳомиладор аёлнинг турмуш ва меҳнат шароитининг ҳомила тараққиётида, туғилишида ва чилла даври-нинг кечишида аҳамияти кагга бўлади. Ҳомиладор аёлни кимёвий моддалар ишлатнладиган муассасаларда ишлашини ман этиш ке-рак. Агар аелнинг меҳнати оғир юк кўтариш билан боғлиқ бўлса, уни енгилроқ йшга ўтказиш керак.
Анамнез синчиклаб йиғилади ва олинган маълумотлар ҳомиладорлик варақасига ёки туғиш тарихи варақасига тўла ёзиб қўйилади.
ОБЪЕҚТИВ
Download 1,17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish