II БОБ
АКУШЕРЛИК СТАЦИОНАРЛАРИ
Ҳозирги акушерлик стационарларида ҳомиладор аёллар акушер врачлар билан бир қаторда анестезиолог, ички касалликлар врачи ва хирурглар назоратида бўладилар.
Ҳомиладор аёлларга ихтисосли ёрдам беришда махсус ажратилган туғруқхоналарнинг аҳамияти катта, давлат хўжалиги туѓуруқхоналарида, участка касалхоналарида, марказий касалхоналар таркибидаги туғруқхоналарда, кўп профилли касалхоналарда ажратилган туғруқ уйларида аёллар ҳар томонлама тўла ёрдам олишлари мумкин.
Акушерлик амалиётида ихтисослашган стационарлар зарурлилиги ҳар томонлама исботланган.
Ҳомиладорликнинг 28 ҳафтасигача жинсий органларга алоқа-дор бўлмаган касалликлар билан оғриган аёлларни умумий да-волаш касалхоналарига ётқизган маъқул.
Буйрак касаллиги билан оғриган ҳомиладорлар учун стацио-нар. Бу стационарда врачлар албатта уролог ва нефрологлар билан ҳамкорлиқда ишлашлари керак. Буйрак касалликларини аниқлашда беморнинг сийдиги текширилади, бактериологик ва рентгенологик текширувлар ўтказилади.
Акушерли'к стационарининг ҳомиладорлик патологияси бўлимида буйрак касалликлари учун махсус ўрин (30%) ажратилади. Агар ҳомиладор аёлнинг аҳволи оғир бўлса (уросепсис, буйрак карбункулн), у ана шу махсую урологюк ёки нефрологик бўлимга ўтказилади.
Агар шу бўлимларда чақалоқлар учун ажратилган хона ҳам бўлса, уларни ҳам ўша ерга ўтказиш мақсадга мувофиқ бўлади. Туғруқ туғруқхонанинғ иккинчи бўлимида олиб борилади.
Юрак томир системасида патологик ўзгаришлар бўлган ҳоми-ладорлар бўлими. Бундай бўлимлар кўп профилли стационарларда бўлиши керак. Юрак томир системаси патологияси, гипертшия касаллиги, бирнктирувчи тўқиманннг системали касаллиги билан оғриган ҳомиладор аёллар шу бўлимда даволанишлари ва туғишлари мумкии. Бу бўлимда ишлайдиган врачлар ички касалликлар шифокори, анестезиолог ва реаниматологлар билан ҳамкорликда ишлашлари лозим.
Туғруқхоналар системасидаги патологш бўлимда юрактомир каюаллиги бор ҳомиладор аёллар учун 40% ўрин, кктсннчи бўлим-да 30%, туғруқданкейинги 'бўлимда 30% ўрин ажратилади.
Бу стационарда юрак нуҳсони турларн, коллагенезда буйрак фаолютинннг зарарланншн, реаматизм ва юрак нуқсонинннг фаоллик даражаси аниҳланиб, даво чораларн кўрилади. Эхнокардиография ёрдамнда юрак мнтрал олқоғинннг ҳолатнни аниҳ-лаш анча осон бўлади. Фонокарднография ва рентген ёрдамида юрак порогн, ревматиэм жараённнннг қандай кечаётгани текши-рилади. Лаборатория текширувлари ҳан ўтасазилади. Қонда оқ-сил фракциялари, С-реактив оқснл, фибриноген ва бошқа турдаги лаборатория текширувлари диагнозни аниқлаб, даво чораларини тўғри белтилашга имкон беради. Ревматизм даражасини белгилашда гомеостазни динамнк равишда текширнш анча қулайлик туғдиради. Юрак фаолилти ҳолатини аниқлашда клиник белги-лардан ташқари ЭҚГ, реопульмонография, реогепатография, ультратовуш, ташҳи нафас олишнинг параметрини текшириш ҳам яхши ёрдам беради.
Туғруқ бўлимидаги махсус хонада юрак-томир системаси ҳолатини аниқлайдиган атшаратлар, наркоз, сунъий нафас оли-ш ашпаратлари, оғриқсизлантирвш учун турли дори-дармонлар, венесекция ва трахеотомия асбоблари тайер туриши керак.
Марказий гемодинамика, вена қон босими ҳолатини «узатиш, ҳомиланинг аҳволи, бачадоннинг қисқариш хусусиятини аниқлашда кардиомонитордан фойдаланилади.
Туққандан кейин аёллар махсус жиҳозланган палаталарда ётадилар. Бу ерда ҳам юқорида қайд 'қилинган текшириш усулларидан фойдаланилган ҳолда даво чоралари қўлланиладн.
Эндокрин касалли'клар учун ажратижан стационарда асосан диабет бнлан оғриган ҳомиладорларга даво қиливади. Бу бўлим-да Иценко—Кушинг синдроми, гипо, гипертиреоз касалликлари билан оғриган аёллар туғадилар. Бундай ҳомиладор беморларга эндокринологлар билан ҳамкорлнкда диагноз ҳўйиш ва даволаш яхши натижа беради.
Отационарларда хомила ва чақалоқларни муҳофаза қилиш чоралари кўрилади. Чунки юқорида антиб ўтилган патологик ҳолатларда ҳомила ва чақалоқлар ўлими кўп учрайди. Лабораторияда қонда мунтазам равишда калий, карбонсув, оқсил ва сувэлектролитлар концентрацияси текшириб турилади.
Ҳомиладорлик муддатидан илгари тўхташи одат бўлиб қол-ган аёллардан туғилган, умуман ой-куни етмай туғилган чақалацлар оналари билан бирга айрим бўлшдларда бўлиши керак. Чуики чала туғилган чақалоқлар учун белгиланган бўлимда ихтисослашган ёрдам олишлари мушсин. Бундан ташқари, ҳомила тараииётини ҳам кузатиб бориш анча осон бўлади. Чунки шу бўлим ана шуларга мосланган. Инфекқии юқтирган ҳомиладорлар ва чилла даврида септик касалликлар билан оғриган аёллар учун ,махсус туғруқхоналар ажратилиши лозим. Бу хилдаги туғруқхоналар ҳам умумий профиллн касалхоналар қошида бўлиши мақсадга мувофиқдир.
Анестезия ва реанимация бўлимлари алоҳида бўлиши керак.
Кўпинча оналар ва чаҳалоқлар ўлимига йирингли септик касалликлар сабаб бўлади. Бу ҳолатга стацнонарлардаги инфекция сабаб бўлиши мумкин.
Сўнгги вақтларда шартли патоген инфекциялар акушерлик амалиётида маълум ўринни олаётир. Бу хилдаги инфекцкялар организмга тушиб, маълум вақтда касаллик қўзғатади.
Анаэроб инфекциялар ҳам (пептококклар, бактериоидлар, пептострептококклар) аёллар ва чаҳалоқлар орасида септик касалликларни қўзғатиши мумкин. Баъзан аэроб ва анаэроб микроблар биргаликда септик ҳолатни пайдо қилади. Септик касал-ликларнинг олдини олиш учун акушерлик бўлимида ишни тўғри уюштириш зарур.
Қишлоқ шароитларида септик касалликка учраган аёллар учун туғруқхона ажратиш имкони бўлмаса, улар учун маълум бўлим ажратиш ва бўлим умумий профилли стационарлардан узоқда бўлмаслиги керак.
Туғруқхоналарда гинегеологик бўлим алоҳида бўлиши керак. Бу бўлимнинг ўзига хос қабулхонаси, операция бўлими, боғлов хона, беморлар алоҳидалаб қўйиладиган хона (иэолятор), операциядан кейин ётқизиладиган хона (реаниматология) бўлиши керак. Гинекология бўлимида ишлайдиганлар аркушерлик бўлимидагилар билан мулоқотда бўлмасликлари лозим.
Гинекология бўлими ҳам кўп профилли стационарнинг хирургик бўлими ёнида бўлиши керак.
Аборт бўлими ҳам акушерлик стационаридан айрим бўлиши зарур.
Ҳомиладорларни қабул қиладиган иккита айрим бўлим бўлиши керак, биринчисида иситмаси бор ва тери касаллиги, грипп ва бошқалар билан оғриганлар ва икинчисига соғлом аёллар қабул қилинади.
Бундан ташқари, реанимация хонаси (шок, коллапс ва эклампсияларда биринчи ёрдам кўрсатиш учун), уйида туққан аёлларни жойлаштириш хонаси, чақалоҳларни қабул киладиган хона ва мастит (сут безининг яллиғланиши) ва операциядан кейин яраларни боғлаш хоналари бўлиши аарур.
Патология бўлимида туғруқ блоки: туғишдан олдин ётадиган 2 та палата, туғадиган 2 та хона ва операцияхона, туққандан кейин ётадиган хоналар, боғловхона, муолажа (манипуляция) хоналари; маститлар, йирингли касалликларда беморларни операция қилиш хонаси, боғловхона, муолажа (маннипуляция) хоналари бўлиши керак.
Чақалақлар бўлимида палаталар боксларга ажратилган ва 2 қисмдан иборат бўлиши керак ,(махус стационарларда туғилган ёки бошқа акушерлик стационарларидан ўтказилган болалар алоҳида ётқизилади).
Ҳозир туғруцхоналарда она ва болалар бирга бўлишини таъминлаш мақсадида махсус туғруқ уйлари ташкил қилинмоқда.
Она ва чақалоқ учун бир хил микроиқлим бўлиши мақсадга мувофиқдир.
Бундай туғруқ уйлари ҳам кўп профилли стационарларда бўлиши керак.
Маълумки, стационарлардаги инфекция ҳаво-томчи йўли, чанг орқали, туғруқхонада ишлайдиган ходимларнинг қўллари, те риси орқали чақалоқни эмизиш жараёнида, уни парвариш қилишда ишлатиладиган нарсалар, медицина асбоблари орҳали ўтиши мумкин. Туғруқхоналар ҳар йили икки марта дезинфекция қилиш учун бекитилади. В. Н. Серов (1989) туғруқхоналари санитария ҳолатини текшириш ва дезинфекциялаш учун Л. 3. Скала ва бошқалар (1975) тавсия этган усуллардан фойдаланиш яхши натижа беради деб ҳисоблайди.
Дезинфекция 2 босқичда олиб борилади. Дастлаб хоналар содали ва совунлк сув ёки кир ювадиган кукун солинган сув билан ювилади. Кейин 1% ли хлорамин эритмаси ёки тиндирилган 5% ли хлорли оҳак билан тозаланади. Хона ва жиҳозларни 3% ли водород пероксидиинг 0,5% ли эритмаси ва кир ювадиган кукунлар билан тозалаш яхши натижа беради.
Хоналар бу усулда бир кунда 3 марта ювилади.
Туққандан кейииги палаталар, чақалоқлар хонаси, туғруқ хонаси, туғруқдан олдин ётадиган хоналардан навбатма-навбат фойдаланиш керак. Бунда хоналар бир ҳафтада бир марта юқорида қайд қилинган усулда тозалааади. Бунинг учун 5% ли водород пероксид, 0,5% ли кир ювадиган кукун ёки 5% ли хлора-мин билан ювилади, аодород пероксид аэрозоли ҳам ишлатилади. Хоналар ва жиҳозлар дезинфекция эритмаларига ҳўлланган латта билан артилади. Шундан кейнн хона бир соатгача ёпиб қўйилади. Туғруқхона ходимлари халатларини мунтазам равишда ўзгартириб турадилар.
Тозалаб бўлгандан кейин хоналар бактерицид чироқлар БУВ (НБО, ПВО) билавд Р/а—2 соат давамида нурлантирилади. Бундан олдин автоклавдан чиққан тўшак, адёл, ёстиқ ва чойшаблар хоналарга олиб кирилади.
Туғруқхоналарда алоҳида кирхона бўлади. Септик касалларнинг устбошлари алюҳида ювилиши керак. Чақалоқларнинг кирларини ювиб бўлгандан кейин дезинфекция камераларидан ўтказиш керак (45 минут давомида буғлатилади).
Do'stlaringiz bilan baham: |