Жиноятнинг субъекти 16 ёшга тўлган ақли расо жисмоний шахс ҳисобланади.
Агар шахс бундай материаллар учун жавобгар бўлса-ю, уларни белгиланган коидаларга хилоф равишда бегона кишига вақтинча саклаш учун топширса, натижада бегона шахс уни йўқотса, ушбу материалларни ҳуқуқка хилоф равишда бериб куйган шахс жиноий жавобгарликка тортилади.
ЖКнинг 163-моддаси 2-қисмида давлат ёки ҳарбий сирни йўқолиши оғир оқибатларни келиб чиқишига сабаб бўлган холга жавобгарлик назарда тутилган.
ЖКнинг 163-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноят давлат ёки ҳарбий сирларни ташкил қилувчи хужжатлар ёки маълумотларни йўқолиши натижасида оғир оқибатлар келиб чиккан вақтидан бошлаб тамомланган ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |