3. Корхоналарда молиявий натижаларни тақсимланиш механизмлари ҳамда унга таъсир этувчи омиллар тахлили.
Хар бир корхонанинг фаолияти равнак топиб боравериши ва фойданинг ортиб боришига, албатта, купгина курсаткичлар таъсир курсатади. Булардан бири корхонаннинг молиявий натижаси булса, иккинчиси, товар маҳсулотини реализация қилиш натижасида тушган пул тушумларини тахлил қилишдан иборатдир.
Корхоналар маҳсулот реализациясидан тушган тушумнинг тақсимланиши узига хос харажатлар тизими воситасида амалга оширилади ва бундай харажатларнинг функицонал вазифаларига кура турли хил марказлаштирилган ва марказлаштирилмаган пул фондлари ва корхона олдидаги молиявий мажбуриятлар бўйича туловлар амалга оширилади.
Узбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг 1999 йилда жорий этган «Маҳсулот ишлаб чиқариш ва реализация қилишда таннах таркибига кирувчи харажатлар таркиби ва молиявий натижаларни шакллантириш тартиби» туғрисидаги низоми бўйича маҳсулот реализациясидан тушган тушумнинг тақсимланишидаги харажатлар тизимининг қуйидаги элементларини куриб утилади:
Харажатларни ишлаб чиқариш жараёнидаги функцияларига боғлиқ равишда:
-ишлаб чиқариш харажатлари;
-ноишлаб чиқариш харажатлари.
Маҳсулотнинг қийматига олиб боришига боғлиқ равишда:
-туғри харажатлар;
-эгри харажатлар.
Реализация қилинган маҳсулот билан чегириш вактига боғлиқ равишда:
-таннарх таркибига киритиладиган харажатлар;
-давр харажатлари.
реализация қилинган маҳсулот узгариш реакциясига боғлиқ равишда:
-Узгарувчан харажатлар;
-Доимий харажатлар;
-Доимий- узгарувчан харажатлар.
Маҳсулот реализациясидан тушган тушум таркибидаги фойда миқдорига қуйидаги омиллар таъсир килади:
Сотилган маҳсулот хажмининг узгариши. Бу омил корхона фаолиятига болик (ички омил), чунки, маҳсулот канча куп сотилган булса, фойда ҳам шунча куп булади.
Ишлаб чиқариш таннархининг узгариши. Бу омил ҳам ички хусусиятга эгадир. Чунки, маҳсулот таннархи канча ҳамайса, фойда ҳам мутаносиб тарзда купаяди.
Ишлаб чиқаришдан ташқари харажатлар даражасининг узгариши;
Улгуржи баҳонинг узгариши. Бу омил ташки хусусиятга эга булиб, яъни корхона фаолиятига бевосита боғлиқ эмас.
Кушилган қиймат солиги ставкасининг узгариши(ташки омил);
Маҳсулот асортименти ва таркибининг узгариши.
Албатта юқоридаги омиллар фойдага таъсир этади. Маҳсулот реализациясидан тушган тушумга таъсир этувчи омиллар бу асосан фойдага таъсир этувчи ташки омиллар хисчобланади. Шунингдек маҳсулот ишлаб чиқаришда ассортиментини куплиги, мамлакатдаги баҳо тизими, эгри солиқларнинг амалдаги ҳолати каби омиллар реализациядан тушган тушумга таъсир этади.
Корхоналарда шакллантирилган маҳсулот реализациясидан тушган тушумни тақсимланиши ва молиявий фаолиятнинг самардорлигини баҳоловчи соф фойда курсаткичининг шаклланишигача булган тақсимот муносабатлари жараёнида корхонаннинг пул окимлари баҳолаш имкониятига эга булинади. Бундай баҳолаш натижасида фойдага таъсир этувчи асосий омиллар аниқланади.
Турли маҳсулотлар турлича рентабеллик даражасига эгадир. Бинобарин, кохоналар ассортименти бўйича маҳсулот ишлаб чиқариш режасига риоя килмасалар, бу ҳолат уларнинг фойдаси даражасига бевосита таъсир курсатади. Бу омил ички хусусиятга эгадир. Агар, корхона маҳсулот ассортименти бўйича маҳсулот ишлаб чиқариш режасини 100%га бажариб фойда олган булса бу корхонанинг ютугидир. Товар маҳсулотини сотишдан келган фойдани тахлил қилиш учун керакли маълумотлар йиллик ҳисоботнинг №2 «Молиявий натижалар туғрисидаги ҳисобот» номли шакли олинади.
«А» корхонани 2002 йил якунига кура товар сотишдан келган тушумни тақсимланиши ва фойдани тахлили.
№
|
Курсаткичлар
|
2001 й.
|
2002 й.
|
Фарки,
+;-
|
Нисбий узгаришлари
|
1.
|
Ишлаб чиқариш таннархи
|
502458,5
|
460474,6
|
- 41983,9
|
91,%
|
2.
|
Ишлаб чиқаришдан ташқари харажатлар
|
38764,6
|
30576,7
|
-8187,9
|
78%
|
3.
|
Хажми тула таннарх(1+2)
|
541223,1
|
491051,3
|
-50171,8
|
90,7%
|
4.
|
Солиқлар ва ажратмалар
|
16731,3
|
9844,5
|
-6886,8
|
58,8%
|
5.
|
Товар маҳсулотни сотишдан келган тушум
|
567422,1
|
509697,1
|
-57725
|
89,8%
|
6.
|
Маҳсулот сотишдан келган фойда (зарар), (5-4-1)
|
14171,2
|
8801,3
|
-5369,9
|
62%
|
7.
|
Реализациянинг рентабеллиги
|
2,4%
|
1,7%
|
-0,7%
|
|
Жадвал маълумотларидан куриниб турибдики, корхонанинг умумий иқтисодий фаоллиги пасайган. Чунончи, маҳсулот сотишдан тушган тушум кейинги йилга утиб 89,8%га пасайиши кузатилади. Шунингдек корхонанинг молиявий фаолиятинда ҳам пасайиш тенденциясини кузатилади. Маҳсулот реализациясидан тушган тушумнинг таркибидаги ишлаб чиқариш таннархи харажатлари билан биргаликда, ноишлаб чиқариш харажатларининг пасайиш динамикаси сотишдан тушган тушум, солиқли харажатлар ва фойдани пасайишига нисбатан паст даражада пасаган. Бу ҳолат корхонадаги ишлаб чиқариш жараёнини ҳамрок харажат килиб купрок фойда олиш принципига зид булганлигини кузатилади. Агар кузатадиган булсак маҳсулот реализациясидан тушган тушум 10,2%(100%-89,8%) га ҳамайган ҳолатда олинган фойда 38%(100%-62%) га ҳамайган. Бу ҳолат корхонада умумий ишлаб чиқариш суръати пасайибгина колмай маҳсулот сотишдан келган фойда курсаткичини сезиларли равишда пасайганлигини кузатилади. Корхонанинг реализациядан рентабеллик даражаси 2,4% дан 1,7% га яъни жорий давр рентабеллиги 0,7% утган даврга нисбатан пасайиши кузатилади.
Агар кузатадиган булсак, реализациядан тушган тушумни пасайишига бир неча омиллар таъсир килмокда. Чунончи, маҳсулот ишлаб чиқаришда таннарх харажатларининг ортиши натижасида корхона маҳсулот ишлаб чиқаришни нисбатан кискартирган. Таннарх таркибидаги иш ҳақи,хом ашё харажатлари ва амортизация каби харажат элементларининг ортиши баҳоларни шакллантириш сиёсатидаги узгаришлар ва корхонанинг реализация қилинган маҳсулотлари таннархини назорат қилиш кобилиятини пасайгалиги билан белгиланади. Таннарх харажатларини купайиши натижасида корхонада ялпи даромаднинг шаклланиш самарадорлиги утган йилга нисбатан сезиларли пасайган. Бу ҳол фойдани шаклланишига ҳам уз таъсирини курсатган. Мазкур коэффициент динамикасидаги негатив узгаришлар корхона томонидан моддий- ишлаб чиқариш захираларидан фойдаланиш устидан назоратни кучайтириш ёки зарурий махслот баҳоларини қайта куриб чиқиш зарурлигини тасдиклайди.
Ялпи даромад мутлак миқдорида ва уртача ялпи даромад даражаси, ялпи даромад суммасининг ишлаб чиқарилган маҳсулотга нисбатан аниқланади.
Ялпи даромад суммасининг узгаришига 2 та омил таъсир курсатади:
1. Товар айланиш хажмининг узгариши;
2. Уртача ялпи даромад даражасининг узгариши.
Биринчи омилнинг таъсирини аниқлаш учун товар айланиши хажми бўйича мутлак фаркни режадаги уртача ялпи даромад даражасига купайтириб, 100 га булинади.
Иккинчи омилнинг таъсирини аниқлаш учун уртача ялпи даромад даражаси бўйича мутлак фаркини ҳисоботдаги товар айланиши хажмига купайтириб, 100га булинади.
Товар айланиши хажмининг режага нисбюатан ортикча бажарилиши ёки бажарилмаслиги ялпи даромад хажмини тубдан узгартириши мумкин. Шунинг учун ялпи даромад хажми узгаришига факатгина юқоридаги омиллар таъсир килиб колмасдан, балки яна бошқа омиллар ҳам таъсир курсатиши мумкин.
Тахлилнинг асосий вазифаларидан бири тахлил қилиш даврида ялпи даромад хажми бўйича режанинг бажарилишини ялпи даромад хажмининг узгаришига, товар салмоги узгаришини таъсирини сотилган товарларнинг ассортименти ва сифат узгаришини ҳамда уртача ялпи даромад даражасининг узгаришига таъсир курсатувчи омиллар аниқланади
Do'stlaringiz bilan baham: |