Тижорат асосида иш юритувчи корхона ва ташкилотлар молияси



Download 73,61 Kb.
bet1/8
Sana02.04.2022
Hajmi73,61 Kb.
#524513
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Тижорат асосида иш юритувчи корхона ва ташкилотлар молияси


Тижорат асосида иш юритувчи корхона ва ташкилотлар молияси.

1. Корхоналарда пул даромадларини шаклланишнинг молиявий иқтисодий мазмуни.


2. Корхона молиявий ресурслари ва унинг манбалари.
3. Корхоналарда молиявий натижаларни тақсимланиш механизмлари ҳамда унга таъсир этувчи омиллар тахлили.
4. Корхоналар фойдаси ва иқтисодий фаолликни молиявий баҳолаш тизими.
5. Корхоналарда молиявий режалаштириш.


Таянч иборалари
Назорат саволлари
Адабиётлар


1. Корхоналарда пул даромадларини шаклланишнинг молиявий иқтисодий мазмуни.
Бозор иқтисодиёти шароитида тижорат асосида фаолият юритувчи хар қандай хужалик субъектлари молиявий иқтисодий фаолиятини белгилаб берувчи бош омилларидан бири ишлаб чиқарилган маҳсулот реализацияси, курсатилган хизматлар ва бажарилган ишлар бўйича олинган пул тушумлари ҳисобланади.
Шунингдек, тижорат асосида фаолитят юритувчи корхоналарнинг ишлаб чикариш фаолиятидан бош максадлари фойда олиш хисобланади.
Улар уз узини молиялаштириш принципи асосида фаолият юритадилар.
Бюджет билан узаро муносабатлари соликлар воситасида ташкил килинади.
Маҳсулот реализациясидан тушумнинг иқтисодий мазмуни, биринчидан, ижтимоий такрор ишлаб чиқаришнинг иқтисодий-молиявий натижаларини пулдаги акс этиши ҳисобланади. Шунингдек маҳсулот реализациясидан тушум такрор ишлаб чиқариш жараёнидаги яратилган товарларнинг абстракт ва конкрет меҳнатини узида акс эттиради яъни такрор ишлаб чиқариш жараёнининг қайта ишлаб чиқариш, тақсимлаш, айирбошлаш, истеъмол босқичларидаги харажатларнинг ҳамма элементларини ва фойдани яъни янгидан яратилган қийматни уз ичига олувчи асосий молиявий категория ҳисобланади.
Маълумки, ижтимоий такрор ишлаб чиқариш жараени тайер маҳсулотни истемолчиларга етказиб бериш билан тугалланади. Бозор муносабатлари шароитида бу жараен тайер товарларни қийматини узаро айирбошлаш жараени натижасида реализация қилиниши билан белгиланади. Товарлар реализацияси ишлаб чиқариш жараенининг муваффакиятли тугалланишини асосий курсаткичларидан бири ҳисобланади ва бир вактнинг узида корхонанинг меёрдагидек хужалик фаолиятини юритишда муҳим ҳисобланувчи айланма маблағларини айланишининг тугалланган босқичи ҳисобланади. Реализация қилинган товарлар истемолчиларга юборилган еки корхоналар томонидан тулигича пул шаклида тушумга эга булган тайер товарлар ҳисобланади.
Маҳсулот реализациясидан тушум узида реализация қилинган товарлар ва курсатилган хизматлар ҳисобига корхона ҳисоб раҳамига келиб тушган пул маблағлари йигиндисини узида акс эттиради. Маҳсулот реализациясидан тушум корхонанинг пул даромадларини асосий манбаи ҳисобланади. Реализациядан тушум муҳим молиявий категория сифатида товарлар етказиб берувчи ва истемолчи уртасидаги пул муносабатларини узида акс эттиради. Молиявий категория сифатида тушум корхоналар молиявий ресурсларининг ва пул маблағларининг бош молиявий манбаи ҳисобланади. Шунингдек мёолиянинг коорхоналар доирасидаги тақсимот функциясини асосий объектларидан бири ҳисобланади.
Молиявий ресурслар- меҳнатга туловлар фонди ва пул копламаларига тақсимланиш жараенида фойдаланувчи ялпи даромад ва пул копламаларидан иборатдир, пул маблағлари эса– айланма маблағлар ва амортизация ҳисобланади.
Ҳозирги шароитда иқтисодий адабиетларда реализация қилинган маҳсулот тушунчаси ҳақида турли хил карашлар мавжуд. Хусусан, воситачилик– таъминот- савдо ва тайерлов ташкилотларда улгуржи баҳолар бўйича реализациядан тушумни маҳсулот реализациясидан тушум ҳисоблаш мумкинми?– деган бахсли мунозара мавжуд. Катор иқтисодчилар реализация тушунчаси реализациянинг асосий объекти ҳисобланган товарларни бевосита истемолчиларга тушуши билан боғлиқ деб ҳисоблайдилар.
Бу мунозара кушилган қиймат, акциз солиқларини туловчилар ҳақидаги масалани хал қилишда кутарилади. Бу солиқларнинг туловчилари истемолчилар ҳисобланади. Бюджетга уларни товарлар реализациясини килувчи корхона, солиқ воситачилари келтириб туширади.
Бизнинг фикримизча, корхоналар молияси учун муҳим ҳисобланган маҳсулот реализацияси тушунчасининг моҳиятини аниқлаш учун қуйидагиларни куриб утиш лозим:
Биринчидан- реализациядан тушум қийматнинг товар шакли билан пул шаклини узаро алмашиши ҳисобланади. Сотиб олувчи томонидан товарлар бўйича туловларни амалга ошириш натижасида товар пул шаклига алмашади; иккинчидан-субъектлар мулклари узаро алмашади: товарларни туловини сотиб олувчи амалга оширганга кадар товарлар мулкий эгалиги ишлаб чиқарувчида булади. Товарларнинг туловлари амалга оширилгандан сунг сотиб олувчи мулкчилик субъектига айланади.
Бу икки жараённинг мажмуаси, яъни мулк ва қиймат шаклининг узаро алмашуви реализация қилинган маҳсулот тушунчасининг иқтисодий моҳияти ҳисобланади. Шундан келиб чиккан ҳолда, тайер маҳсулотнинг товарларни узаро айирбошлаш операциялари учун фойдаланиладиган қисмини реализация қилинган маҳсулотга киритиш мумкин эмас(Бартер операциялари).
Бизнинг фикримизча, бундай шартномаларнинг амалга ошиши қонунчилик билан чекланиши лозим, модомики, бу мамлактдаги пул муомаласини бузилишига олиб келади, маҳсулот реализациясидан фойда миқдорини ҳамайтиради ва солиқка тортишда четлашиш ҳолатларини вужудга келтиради. Маҳсулот реализациясдан тушум улчовига реализация қилинган маҳсулотнинг миқдори ассортимент курсаткичлари, реализация қилинадиган маҳсулотларнинг сифати, ҳисоб китоб тартиблари ва баҳолар таъсир килади.
Маҳсулот реализациясидан тушумнинг миқдорига ишлаб чиқариш хажми боғлиқ булади ва реализация даврининг боши ва охиридаги реализация қилинмаган колдик маҳсулотлар улчамига боғлиқ. Умуман, ҳозирги шароитда ишлаб чиқариш жараенларини интенсивлаштириш ва маҳсулот ишлаб чиқариш бирлигини юқори самарадорлигини таъминлаш хукуматимиз томонидан асосий масала сифатида қуйилиши шароитда корхоналарда маҳсулот реализациясидан тушумни режалаштириш ва унинг сифат курсатикичларини оширишнинг молиявий имкониятларини яратиш муҳим ҳисобланади.
Реализация қилинган маҳсулотларнинг ассортимент курсаткичлари тушумга фаол таъсир курсатади. Уз навбатида тушумга икки томонлама таъсир килади. Товарлар баҳосини усиши шароитида маҳсулот ассортиментларининг ҳам юқори булиши тушум миқдорининг ошишига олиб келади. Бу ерда шуни такидлаш лозимки, тушумнинг миқдор курсаткичларига баҳоларнинг усишига туғри пропорционал аммо, тенг шарт шароитларда баҳоларнинг усиши маҳсулот реализациясини хажмини пасайтиради. Натижада корхоналарнинг етарли даражадаги пул тушумлари шаклланмайди. Бу ҳолат албатта, бирламчи даражадаги туланиши зарур булган жорий мажбуриятларни қайтариш имкониятини пасайтиради ва корхонанинг молиявий ҳолати емонлашиши мумкин.
Реализация қилинган маҳсулотнинг сифати ҳам тушум улчовига икки томонлама таъсир этади. Тайер маҳсулот баҳосига унинг сифати ва истъемол хусусияти таъсир килади.
Мамлакатдаги тулов ҳисоб китоб тартиблари ҳам реализациядан тушумга таъсир этади.
Маҳсулот реализациясидан тушумнинг иқтисодий моҳияти нуктаи назардан икки элементдан ташкил топади. Биринчиси, ялпи даромад. Иккинчиси пул жамғармалари.
Маҳсулот реализациясидан тушум тақсимот муносабатларининг бош молиявий курсаткичлари сифатида узига хос хусусият касб этиб бундай хусусиятлар турли мулк шаклларида ва иқтисодиётнинг турли тармоқларида фаолият юритувчи корхоналар нуктаи назардан туркумланади. Хусусан, моддий ишлаб чиқариш корхоналарида асосий фаолиятнинг молиявий натижаси сифатида олинган фойданинг бош молиявий манбаи ишлаб чиқарилган товарлар реализациясидан тушган тушум ҳисобланади. Хизмат курсатиш сохасида фаолият юритувчи хужалик субъектларида эса курсатилган хизматлар ҳисобига олинган пул тушумлари асосий фаолиятнинг молиявий натижаларини молиявий манбаи ҳисобланади. Умуман олганда молиявий нуктаи назардан бу икки хужалик субъектида маҳсулот реализациясидан тушумнинг шаклланиши бир мазмунни англатади яъни авансланган капиталнинг фойдалилиги, самарадорлилигини белгилаб берувчи бош молиявий курсаткич ҳисобланади. Аммо, ижтимоий такрор ишлаб чиқариш жараёнининг техник иқтисодий асослари нуктаи назардан корхоналарда маҳсулот реализациясидан тушумнинг шаклланиш йуналишлари фаркланади. Масалан, молиявий сектор институтларида маҳсулот реализациясидан тушган тушум эмас балки операцион даромадлар сифатида ҳисобланади.
Молия иқтисодий категория сифатида жамият микёсида яратилган миллий даромадни тақисмлаш ва қайта тақсимлаш, пул фонларини шакллантириш ва шакллантирилган пул фондларидан фойдаланиш билан боғлиқ булган пул муносабатларни англатиб икки йирик сохага: давлат молияси ва корхоналар молиясига булинади. Давлат молиясининг бош марказида жамият яаъзолари томонидан яратилган миллий даромадни тақсимланиш жараёни турадиган булса, корхоналар молиясининг марказида реализациядан тушган тушум туради.
Шунинг учун ҳам маҳсулот реализациясидан, курсатилган хизматлар ва бажарилган ишлардан тушган тушум шаклланиши ва унинг тақсимланиш жараёни корхоналарда молиявий муносабатларни шаклланишини асоси ҳисобланади. Чунончи, аксарият молиячи-иқтисодчилар такрор ишлаб чиқариш жараёнининг тақсимлаш ва айирбошлаш босқичлари корхонанинг молиявий фаолиятини бошланиш босқичи ҳисобланади деб таъкидлайдилар. Умуман кохоналарда мавжуд ижтимоий такрор ишлаб чиқариш жараёнини ҳамма босқичларини 3 турга: инвестицион фаолият, операцион фаолият ва молиявий фаолият каби турларга ажратишимиз мумкин. Инвестицион фаолият маҳсулот ишлаб чиқариш учун зарурий асосий ва айланма капиталларни шакллантириш учун амалга ошириладиган инвестицион фаолият билан боғлиқ жараённи уз ичига олади. Операцион жараён эса маҳсулот ишлаб чиқариш даври ёки маҳсулот ишлаб чиқариш технологик жарраёнлари билан боғлиқ ҳисобланади. Молиявий фаолият эса ишлаб чиқарилган маҳсулотни реализациясидан тушган тушумни тақсимланиши натижасида марказлаштирилган ва марказлаштиримаган пул фондларини шакллантириш билан боғлиқ муносабатларни уз ичига олиб корхона иқтисодий молиявий фаолиятининг ҳақикий натижаларини баҳолаб берувчи жараён ҳисобланади. Молия тақсимланиш муносабатларини узида акс эттириши билан ижтимоий такрор ишлаб чиқариш жараёнининг ҳамма босқичларида иштирок этади. Корхоналар молиясининг мавжудлиги товар – пул муносабатларининг мавжудлиги ва қиймат қонунининг амал қилиши билан белгиланади.
Ишлаб чиқарилган товарлар ва курсатилган хизматларнинг реализацяси товар қийматининг пулдаги ифодаси ҳисобланувчи нархлар бўйича пулга сотиш ва сотиб олиш йули билан амалга оширилади. Аммо пулнинг узигина молиявий муносабатларни ёки молияни англатмайди.Пул бошқа товарларни киймватини узида аксэттирувчи махсус товаргина ҳисобланади ва унинг муомаласи содир булади. Молия иқтисодий муносабатлар ҳисобланиб пул айланиши воситасида амалга оширилади. Бу молиянинг пул муносабатларидан иборат хусусиятли белгиси ҳисобланади.


Товарлар реализацияси натижасида олинган пул тушумларинг тақсимланиши натижасида корхоналарда турли хужалик субъектлари билан узаро молиявий муносабатлар юзага келади. Бундай молиявий муносабатлар яратилган товарларнинг қиймати нуктаи назаридан узаро унда иштирок этувчилар уртасидаги тақсимот муносабатлари юзасидан содир булади. Хусусан иқтисодий назарияда товар билан маҳсулотнинг асосий фаркли жиҳатлари сотиш учун муллжалланган маҳсулотларгина товар характерини олиши ва бундан товарлар ижтимоий характер касб этишини таъкидлаб утилади. Шунинг учун ҳам хар қандай ишлаб чиқарилган товарлар, уларни сотиб олувчилар, маҳсулот етказиб берувчилар, турли хил хизмат курсатувчилар ва давлат бюджети уртасида қиймат тақсимот муносабатлари амалга оширилади. Буни қуйидаги чизма асосида куриб утамиз.






Корхоналар молияси

























Молиявий муносабатлар




Пул фондлари






















Бошқа корхоналар ва ташкилотлар билан




Етказиб берувчилар б-н




Устав капитали







Сотиб олувчилар б-н













Курилиш, транспорт корх.б-н.






















Резерв капитали










Корхона ишчилари билан




Инвестицион фондлар(амортизация фонди, жамгариш фонди)

Корхона ичида










Истеъмол фондлари










Филиаллар, цехлар билан




Моддий рағбатлантириш фонди
















Валюта фондлари

Юқори турувчи ташкилотлар билан































Молия кредит тизими




Бюджет билан
















Банклар билан













Бюджетдан ташқари фондлари билан
















Суғурта органлари билан
















Фонд бозорлари билан










Хар қандай пул муносабатлари ҳам молиявий муносабатлар ҳисобланавермайди. Маслан, банк креитларини олиш ва улани қайтариш жараёни, кредиторлик карзларни қайтариш жараёнидаги муносабатларни молиявий муносабатларга кирита олмаймиз. Молиявий муносабатларнинг ягона узига хос белгилари, уларнинг яратилган қийматни тақсимлаш хусусият билан белгиланади. Товарлар реализациясидан тушган тушум тақсимланиши натижасида вужудга келадиган молиявий муносабатлар каторига қуйидагилар киритилади:
-Реализациядан тушумга эга булган корхоналар ва ҳамма турдаги бюджетга туловлар;
Корхоналар билан бюджтдан ташқари пул фондлари уртасидаги узаро пул муносабатлар;
Корхоналар билан банклар уртасидаги кредит фоизларини қайтариш билан боғлиқ пул муносабатлар;
Корхоналар уртасидаги хом ашё сотиб олиш, ёкилги ва бошқа моддий маҳсулот сотиб олиш жараёнидаги пул муносабатлар ва бошқалар;
Корхоналар билан суғурта ташкилотлари уртасидаги суғурта фондини ташкил қилиш ва ундан фойдаланиш билан боғлиқ пул муносабатлар;
Бошқа корхоналар фондли қийматликларига инвестиция қилиш натижасида олинган дивидентлар ва фоизлар олиш билан боғлиқ пул муносабатлар;
Корхоналарда ишлаб чиқаришлган товарлар истеъмолчилар ёки сотиб олувчилар томонидан сарфланган меҳнатнинг пулдаги ифодаси яъни товар баҳоси асосида узаро товарда гавдаланган қиймат алмашинади ва натижада сотиб олувчилар билан узаро пул муносабатлари вужудга келади. Шунингдек яратилган товарларни ишлаб чиқариш учун зарурий хом ашё харажатлари етказиб берувчилар томонидан етказиб берилади ва корхоналарда бошқа корхоналар билан узаро қийматни тақсимланиши механизмида молиявий муносабатлар вужудга келади.
Тушумнинг миқдори ҳамиша ҳам товарнинг қийматига мос келмайди. Бир канча ҳолатларда корхоналар узларининг маҳсулотларини таннархдан паст сотишига туғри келади.ва зарарга эга булади. Бундай ҳолатлар бозор муносабатларига асосланган иқтисодий тизим шароитларидаги ишлаб чиқаришни ташкил қилиш билан боғлиқ умумий принциплар нуктаи назаридан юзага келади. Бундай ҳолат хар қандай товарларга нисбатан бозопрлоардаги талаб унинг баҳоси ва бозорплардағги нархлар уртасидаги динамик узгаришлар, товарларнинг мсуомала харажатларини кескин равишдаги ортиб кетиши, мамлакатдаги баҳолардаги узгаришлар каби омиллар таъсир этиши мумкин.
Бундан ташқари, хом ашё етказиб берувчи ва сотиб олувчи уртасида вужудга келувчи пул муносабатлари натижасида тушумга эга булган корхоналарда етарли айланма маблағларнинг асосий манбаи ҳисобланган молиявий ресурслар шаклланади.
Корхоналар реализация қилинган товарларни бирламчи тақсимлаш натижасида иш ҳақи фондини шакллантиради. Иш ҳақи фондини шакллантирилиши жараёни узаро молявий муносабатлар ҳисобланади ва иш ҳақи фонди ишчилар меҳнати учун туланадиган зарурий молиявий манба булиши билан биргаликда бюджетдан ташқари фондлар учун ҳам муҳим молиявий манба ролоини уйнайди.
Корхоналарда ижтимоий такрор ишлаб чиқариш жараёнини ташкил қилишда молия- кредит тизими муҳим рол уйнайди. Биринчидан, такрор ишлаб чиқариш жараёни учун зарурий асосий ва айланма маблағларни шакллантиришда кредит ресурсларининг урни, ёки бозор иқтисодиёти шароитида тижорат асосида фаолият юритувчи ташкилотлар молиявий фаолиятининг бош принципларидан бири булган иқтисодий хатарларни суғурта қилиш натижасида суғурта муносабатларини урни гоят юқори ҳисобланади. Маҳсулот реализациясидан тушган тушумнинг элементи ҳисобланган фойда кредит суғурта муносабатлари натижасида қилинадиган молиявий харажатларни асосий молиявий манюбаи ҳисобланади. Аммо шуни ҳисобга олиш лозимки маҳсулот реализациясидан курсатилган хисзматлар ва бажарилган ишлар бўйича тушган тушум динамик узгаришлари корхона фаолиятини муҳаммал баҳолаш имкониятига эга эмас. Чунки тушумнинг купайиши унинг харажатлар элементларини ортиши ҳисобига ёки маҳсулот ишлаб чиқариш билигини ошириш ҳисобига булиши мумкин. Модомики, ҳозирги иқтисодий ислоҳотларни асосий йуналиши маҳсулот ишлаб чиқаришнинг экстенсив йулини эмас балки интенсив йуналишларини истикболли йуналишлар сифатида курсатиб беради. Бундай шароитда маҳсулот реализацияси, бажарилган ишлар ва курсатилган хизматлардан тушган тушум миқдорининг ортганлигини молиявий самарадорлигини баҳолаш учун унинг тақсимланиши йуналишларида пул окимларини баҳолашни лозимлигини курсатади.



Download 73,61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish