усулида бўялганда ядро қизил-бинафша, цитоплазма
эса зангори-кулрангга
бўялади. ( расм). Электрон микроскоп остида кўрилганда танасининг учли
томонида спиралсимон ўралган миофибриллалар бўлиб, улар коноид деб
аталади. Коноид ѐрдамида токсоплазма хўжайиннинг тўқима ҳужайраларига
кириб олади. Безгак плазмодиялари каби токсоплазма ҳужайра ичида
паразитлик қилади ва осмотик усулда озиқланади. Яқин вақтгача
токсоплазмаларнинг фақат жинссиз йўл билан кўпайиши маълум эди.
Зарарланган ҳайвонларнинг тўқималарида токсоплазмалар
бир неча марта
бўлиниб, ѐлғон ва ҳақиқий цисталар ҳосил қилади. Дания, Англия ва АҚШ
олимлари мушукларга токсоплазма билан зарарланган сичқонларни
едиртириб, уларнинг ичагида кокцидияларга хос бўлган тараққиѐт циклини
кузатадилар. Демак, токсоплазманинг асосий хўжайинлари мушук ва
мушуксимонлар оиласига кирувчи ҳайвонлардир. Оралиқ хўжайинлар эса
турли қушлар, сутэмизувчилар ҳамда одам ҳисобланади. Кўпчилик
кокцидиялардан фарқ қилиб, токсоплазма учун деярли ҳамма иссиқ қонли
ҳайвонлар оралиқ хўжайин бўлиши мумкин. Бундан ташқари, жинссиз йўл
билан ҳосил бўлган янги паразитлар асосий хўжайинга ўтмасдан яна бошқа
оралиқ хўжайинларда ҳам касал чақириши мумкин. Шундай қилиб,
токсоплазманинг тараққиѐт цикли хўжайинларни алмашиши билан боради.
Токсоплазмалар асосий хўжайиннинг ичак эпителий ҳўжайраларида
шизонтларни ҳосил килади, шизонтлар шизогония усулида кўпаяди.
Шизогония натижасида мерозоитлар ҳосил бўлади. Мерозоитлар ярим ой
шаклида бўлиб, ҳужайра деворини ѐради ва ичак кавагига тушади. Маълум
вақтдан сўнгмерозоитлар бошқа эпителий ҳужайраларига кириб, шизонт-
ларга айланади ва шизогония такрорланади. Шизигония жараѐни
бир неча
бор такрорланганидан сўнг ичакнннг эпителий ҳужайрасига кирган баъзи
мерозоитлар эркаклик жинсий ҳужайраси микрогамета (сперматозоид),
бошқалари эса макрогаметани(тухум ҳужайраси) ҳосил қилади. Етилган
макро ва микрогаметалар эпителий ҳужайраларини ѐриб чиқади ва асосий
хўжайин ичагида қўшилади, натижада оталанган зигота ҳосил бўлади.
Зигота
эса қалин парда билан ўралиб ооцистани ҳосил қилади. Ооцисталар ҳайвон
ахлати билан ташқарига чиқади.
Ташки муҳитда, тупроқда, ооцистанинг
ичида спорогония жараѐни кечади ва натижада иккита спора ҳосил
бўлади.Ҳар бир спорада тўрттадан спорозонт етилади. Спорозоитлар етилган
ооцисталарни спороцисталар дейилади. Спороцисталар оралиқ хўжайинга,
шунингдек асосий хўжайинга ҳам юқиши мумкин.Одамга - оралиқ
хўжайинга спороцисталар озиқ-овқат махсулотлари билан тушади. Одамнинг
ичагида спороцистадан чиққан спорозоитлар ичакнииг эпителий
ҳужайраларига киради ва бир неча баробар кўпайгани-дансўнгянги
паразитлар - мерозоитларни ҳосил қилади. Баъзи
бир спорозо-итлар ичак
деворларидан ўтиб ретикуло-эндотелиал тизим ҳужайраларига, кўпинча
макрофагларга кириб, паразитлик қилади, ўсади, ривожланади, жинссиз йўл
билан кўпаяди. Ҳосил бўлган мерозоитлар ҳар хил ички орган
ҳужайраларига кириб яшайди. Токсоплазманинг ички орган ҳужайраларида
кузатиладиган жинссиз кўпайиши алоҳида усул - эндогония дейилади.
Эндогония шизогония жараѐни билан яқин боғланган бўлиб, икки даврни
бошидан кечиради, аввало шизогония кузатилади, сўнг ҳосил бўлган ҳар бир
мерозоит яна иккига бўлинади. Зарарланган ҳайвон органида (аъзосида)
токсоплазмалар тез кўпаяди. Ҳужайраларнинг цитоплазмасида тўпланган
паразитлар «ѐлғон» цисталар деб аталади. Ҳужайра девори токсоплазмалар
учун циста қобиғи бўлиб хизмат қилади. Ҳужайрадан чиққан мерозоитлар
тўп-тўп жойлашиб, қалин парда билан ўралиши мумкин. Бундай паразитлар
тўпламига ҳақиқий (асл) цисталар дейилади. Асосий хўжайинлар
(кўпинча мушуклар) цисталар билан зарарланган оралиқ хўжайин
аъзоларини еб ўзига токсоплазмаларни юқтиради. Асосий хўжайинлар
касалликни спороцисталар орқали юқтириши ҳам мумкин,
лекин бундай
юқиш йўли камдан-кам учрайди.
Do'stlaringiz bilan baham: