Tibbiy biologiya javoblari Паразитологиянинг асосий тушунчалари ва экологик асослари


  Жигар курти диагностикаси ва профилактикаси



Download 0,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/44
Sana14.06.2022
Hajmi0,77 Mb.
#670269
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   44
Bog'liq
Tibbiy biologiyadan javoblari

41. 
Жигар курти диагностикаси ва профилактикаси 
Ташхиси.
Паразитологик ташхиси ахлатни микроскопик текширишдан 
иборат. Бунда бемор ахлатида жигар қурти тухумлари аниқланади. Агар 
соғлом одам фасциолез билан оғриган мол жигарини еса, унинг ахлатидан 
паразит тухумларини топиш мумкин. Бу ҳолда паразит тухумлари 
ривожланмасдан тўғридан-тўғри одамнинг ҳазм каналидан чиқиб кетади 
(транзит тухумлар). Одамда паразитнинг инвазион босқичи 
— 
адолескариялардир. 
Профилактикаси.
Шахсий профилактика: кўлмак сувларни қайнатмасдан 
ичмаслик, сабзавот ва кўкатларни яхшилаб ювиш.


Жамоат профилактикаси
сув ҳавзаларидан қорин-оѐқли моллюскаларни 
йўқотиш ва чорва моллар фасциолезига қарши ветеринария чора-тадбир-
ларни амалга оширишдан иборат. 
42. 
Жигар қурти морфологияси, ҳаѐт тараққиѐти, юқиш йўллари, 
ҳаѐт цикли 
Жигар қурти (Fasciolahepatica). Жигар қурти ѐки фасциола - ўтхур 
сутэмизувчилар ва одамда 
учрайдиган фасциолез касаллигининг 
қўзғатувчисидир.Морфолoгик тузилиши. Фасциола танаси япроқсимон 
бўлиб, узунлиги 3 - 5 см. Олдинги конуссимон учли томонида оғиз сўрғичи, 
ундан бир оз пастда қорин сўрғичи жойлашади (расм). Жигар қуртининг 
танаси тери-мушакли халтача билан қопланган. Унинг остида паренхима, 
тўкима орасида эса ички органлар жойлашган. Тана бўшлиғи йўқ. Ҳазм 
системаси оғиз тешигидан бошланиб, ундан кейин мушакли халкум 
жойлашган. Ҳалкум овқатни қайта ишлашда катта роль ўйнайди. Калтагина 
қизилўнгачи тананинг икки ѐнидан чўзилиб борган иккита шохдан иборат 
бўлиб, ўрта ичакка давом этади. Ичакнинг ҳар бир шохидан майда шохчалар 
чиқиб, берк ҳолда тугайди. Ажратиш органлари (сийдик ажратиш тизими) 
протонефридиал типда тузилган. Нерв тизими марказлашган бўлиб, бир 
жуфт халқум олди нерв тугунларидан иборат. Булардан бир қанча нерв 
устунлари чиқади, асосийлари бир жуфт ѐн шохлари бўлиб, узунасига 
жойлашган. Ён шохларидан периферик нервлар бошланади. 
Сезги органлари терида тарқалган сезги нерв учларидан (рецепторлар) 
иборат. Сўрғичларда рецепторлар кўп бўлади. Жигар қуртининг қон 
айланиш ва нафас олиш системалари ривожланмаган. Вояга етган даври 
анаэробдир, лекин личинкасини ривожланиши учун кислород зарур. Жигар 
қурти гермафродитдир. Танасининг ўрта қисмида ўта шохланган иккита 
уруғдон жойлашган. Ҳар бир уруғдондан ypyғ йўли чиқиб, тананинг олд 
томонига ўтади. Уpyғ йўллари бирлашиб, уруғ отувчи канални ҳосил қилади. 
Уруғ отувчи канал циррус халтачасига очилади. Циррус халтачаси 
копулятив орган вазифасини ўтайди. Урғочи жинсий органларга тухумдон, 
сариғдонлар, оотип, Мелис таначаси ҳамда қин киради. Етилган жигар 
қуртида қин бачадон вазифасини ўтайди. Чувалчангнинг тухумдони 
шохланган бўлади. Тухумдонда етилган тухум ҳужайралари қисқа тухум 
йўли орқали урғочи жинсий тизимининг марказий органи - оотипга очилади. 
Чувалчанглар копуляция қилганида сперматозоидлар қин орқали оотипга 
ўтиб, тухум ҳужайраларини уруғлантиради. Чувалчанг танасининг икки 
ѐнида кўп сонли сариғдонлар жойлашган бўлади. Сариғдонда тухумнинг 
сариқ доначалари ҳосил бўлиб, эмбрион ривожланганда тухум сариғи билан 
озиқланади. Сариқ доначалар каналлар орқали оотипга ўтади. Уруғланган 


ҳар бир тухум сариқ доначаларга ўралади, сўнгра тухум устида пўст ҳосил 
бўлади. Мелис таначаси оотипга очилади, бу безўзидан елимга ўхшаш 
суюқлик ажратади. Оотипда оталанган тухумлар қинга ўтиб, шаклланади ва 
маълум бир тараққиѐт даврини кечиради. Қин найсимон бўлиб, бир учи 
билан оотипга ва иккинчи учи билан циррус халтачасига очилади. 
Ривожланган тухум циррус халтача-сининг тешиги орқали ташқарига 
чиқади.Ривожланиш цикли. Паразитнинг тараққиѐти хўжайинларни алмаш-
тириш билан боради. Жигар қуртининг асосий, дефинитив хўжайини - қўй, 
эчки, сигир, от, туя ва бошқа ўтхўр ҳайвонлар, камдан-кам ҳоллардагина 
одамдир.(расм) Етилган чувалчанг жигарнинг ўт йўлларида яшаб, тухум 
қўяди. Жигар қуртининг тухумлари хўжайинлар жигаридан ўт йўлларига 
ўтиб, сўнг ичакка тушади ва ахлат билан бирга ташқарига чиқади. 
Тухумларнинг тараққий этиши учун ташқи муҳитда маълум шароит бўлиши 
зарур. Авваламбор тухумлар сувга тушиши ва бунда сувнннг ҳарорати 25-
30°С булиши керак. Бундан ташқари, ѐруғлик ҳам муҳим аҳамиятга эга. 
Қоронғиликда личинка тухумдан чиқмайди, лекин тухум ѐруғликка 
кўчирил-са, 15-30 дақиқа ўтиши билан ундан киприкли личинка - 
мирацидий чиқади. Эмбрионал тараққиѐт 25 -30 кун давом этади. 
Мирацидий сувда эркин сузиб юради. Унда ѐруғликни сезадиган кўзчаси ва 
оралиқ хўжайин танасини теша оладиган пармаловчн аппарати бўлади. 
Мирацидий кейинги ривожланиш даврини оралиқ хўжайин организмида 
ўтайди. Оралиқ хўжайин кичкина қориноѐқли моллюска Limneatruncatu1а 
дир. Мирацидийлар фаол бўлиб, моллюсканинг танасини тешиб киради ва 
унинг жигарига ўтиб, спороцистага айланади. Спороцисталарнинг кўзи ва 
киприкчалари бўлмайди; танаси халтасимон бўлиб, эмбрион ҳужайраларига 
тўлган бўлади. Эмбрион ҳужайралари уруғланмай туриб (партеногенез 
йўли), тараққий қила бошлайди. Личинкани келгуси даври - редия дейилади. 
Редиялар ичида партеногенез йўли билан эмбрион ҳужайраларидан 
личинка¬ни учинчн даври - церкариялар ривожланади. Церкарияларнннг 
оғиз ва қорин сўрғичлари ва иккига айрилган ичаги бўлади. Танасининг 
ҳаракат органи - думи бор. Жинсий органлари ривожланмаган. Церкариялар 
тараққий этиш учун сувга тушиши лозим бўлади. Церкариялар оралиқ 
хўжайиннинг танасидан чиқиб, сув ўсимликларига бирикиб, думини ташлаб, 
пардага ўралади. Унинг бундай личинка даври адолескария деб аталади. 
Келгуси тараққиѐти фақат доимий (асосий) хўжайин организмида кечади. 
Адолескариялар хўжайинига пассив ҳолда ўтади (пассив инвазия). Ўтхўр 
ҳайвонлар кўл ва кўлмак сувларни ичганда ѐки кўл бўйидаги адолескариялар 
ўтириб қолган ўсимликларни еганда, улар ҳайвон ошқозонига тушади. 
Ошқозон шираси таъсирида адолескарияларнинг устидаги пардаси эрийди ва 


ичидан личинка чиқади. Личинка жигарга ўтиб, бу ерда ривожланади, вояга 
етади. 

Download 0,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish