Паразитлиликнинг келиб чиқиши хилма-хил бўлиб
хатто бир турдаги
паразитлилик хар хил ҳайвонларда, турли йул билан юзага келади.
Кўпчилик эктопаразитлар йирткичликдан аста-секинлик билан озиқланиш
муддатининг чўзилиши орқали келиб чиққан. Москитнинг урғочилари бир
дақиқадан камрок вақт мобайнида озиқланади, иксод канасининг личинкаси
3 - 4 кун, нимфа 5 -6 кун, имаго 7 - 14 кун давомида озиқланиши мумкин.
Бурга хаѐтининг асосий қисмини, битлар эса бутун умрини ўз хужайини
танасида ўтказади.
Паразитлиликка ўтишнинг иккинчи йўли
комменсализм асосида юзага
келган Буни қуш каналари мисалида кўриш мумкин. Уларнинг авлодлари
қуш уяларида яшовчи комменсаллар бўлган деб тахмин килинади.
Комменсаллар қуш патлари остидаги органик қолдиқлар билан озиқланиб,
аста-секинлик билан тери қатламларнга
жойлаша бошлаган, сўнгра
эктопаразитларга айланишган. Шунингдек ичак ковагида яшовчи
комменсаллар ҳам бўлади. Уларнинг ора- сида озиқ ўғрилари гуруҳи
мавжуд бўлиб улар чиқиндиларни эмас балки хужайиннинг тайѐр
овкат
рационини истеъмол қилишади ва шу туфайли хужайин организмига катта
зарар келтиради. Демак комменсал шаклида яшовчилар ўз хўжайинлари
бўлган одам ва ҳайвонларга бевосита зиѐн келтиради.
3.
Инфекцион ва инвазион касалликлар
Юқумли касалликлар инвазион ва инфекцион касаллик гуруҳларига
бўлинади. Ҳайвон табиатига эга бўлган организмлар келтириб чиқарадиган
касалликларга инвазион касалликлар дейилади. Бактериялар, риккетсиялар,
спирохеталар, вируслар, замбуруғлар чақирадиган
касалликлар инфекцион
касалликлар дейилади. Касаллик номлари паразитнинг лотинча номи
охирига «аз», «оз», «ѐз» қўшимчаларини қўйиш билан ҳосил бўлади,
Масалан, амебиѐз, лейшманиоз ва ҳоказолар. Организмнинг ҳайвон
паразитлари билан зарарланиши инва¬зия деб аталади. Инвазия усуллари:
фаол(актив) ва нофаол (пассив) бўлади.
1.Фаол инвазия - паразит хужайин организимига ўзи ҳаракат қилиб киради
(қийшиқ
бошли гижжа, шистозома).
2.Пассив инвазия -паразит ўзи ҳаракат қилмаган ҳолда сув, озуқамаҳсулот-
лари орқали организмга киради. Агар пара¬зитнинг тухуми ѐки личинкаси
ўз хўжайини организмидан ташқарига чиқмасдан, яна қайтадан
паразит
ривожлана бошласи, бундай йўл билан зарарланишга аутоинвазия
дейила¬ди. Масалан, пакана гижжа тухумлари ташқарига чиқмасдан
беморнинг ичагида ривожланади. Касалликнинг қайтадан юқиши реинвазия
дейилади. Паразитнинг ўз хужайиндан ташқарига чиқиб, яна ўзига қайта
юқиши аутореинвазия дейилади. Пара¬зитнинг касаллик чақиришига
патогенлик хусусияти деб аталади. Аксинча, паразит касаллик чақирмаса
нопатоген дейилади. Патоген паразитларнинг ҳаммаси ҳам хўжайин
организмига кириб, касаллик чиқармаслиги ҳам мумкинлигини унутмаслик
керак. Баъзан паразит ташувчанлик ҳолати ҳам кузатилади. Паразит ташув-
чанликнинг қуйидаги шакллари фарк қилинади:
а) касал бўлган
организмдаги ташувчанлик;
б) иммунитети бўлганлардаги ташувчанлик;
в) ташқи кўринишидан соғломлардаги ташувчанлик.
Do'stlaringiz bilan baham: