Tibbiy biologiya javoblari Паразитологиянинг асосий тушунчалари ва экологик асослари


Безгак плазмодиясининг безгак чивинида утадиган боскичлари



Download 0,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/44
Sana14.06.2022
Hajmi0,77 Mb.
#670269
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   44
Bog'liq
Tibbiy biologiyadan javoblari

22.Безгак плазмодиясининг безгак чивинида утадиган боскичлари 
Спорогония - споралиларга хос шакллар - спорозоитлар ҳосил қилиш цикли. 
Бу цикл безгак чивини танасида ўтади.
Бунда чивин ошкозонида 
эритроцитлар ҳазм бўлади; микро ва макрогаметоцитлар эса етилади. 
Микрогамета-бўлиниб 4 -8 микрогаметалар ҳосил қилади. Ҳаракатчан 
микрогаметалар макрогаметлар билан қўшилади ва ҳаракатчан зигота-
оокинетани ҳосил қилади. Оокинета ҳаракатланиб, чивин меъдасининг 
шиллиқ пардаси остига кириб олади. Бу ҳолатда паразитни ооциста деб 
аталади. Шулардан спорозоитларни ҳосил бўлиши бошланади. Ооциста 
ўсиб, ядроси бир неча марта бўлинади, ҳар бир ядро бўлагини цитоплазма 
ўраб, янги минглаб жуда майда дуксимон спорозо-итлар ҳосил қилади. 
Демак, ооциста
шизогония усули билан кўпаяди. Кейин ооцистанинг 
пардаси ѐрилади, спорозоитлар чивин танасининг бўшлиғига тушиб, барча 
органларига гемо¬лимфа билан тарқалади. Улар чивиннинг сўлак безида 
кўплаб тўпланади. Шу пайтдан бошлаб, чивин одамни чақадиган бўлса 
безгак қўзғатувчиларни ўтказа оладиган бўлиб қолади. Безгак касаллигига 
ташхис қуйиш учун беморнинг қони олиниб, микроскоп остида 
текширилади. 
23. Безгак плазмодиясининг диагностикаси ва профилактикаси 
 
24.Безгак плазмодиясининг одам организмида утадиган боскичлари 
Одамга безгак плазмодияси спорозоитлар кўринишида, безгак чивинлари
чаққанда сўлаги орқали ўтади. Спорозоитлар жуда содда тузилган бўлиб 
ядро цитоплазма ва танани қоплаб турган эластик пардадан иборат. Улар 
қон орқали бутун организмга тарқалиб тўқима ҳужайраларига ( жигарга) 
кириб олади ва шу ерда ўсиб шизогония йўли билан кўпаяди . 
Ривожанишнинг бу даври қизил қон таначалари шикастланишидан олдин 
бўлади ва экзоэритроцитлар ѐки эритроцит олди шизогонияси деб 
аталади.Жигар хужайраларига кириб олган спорозитлар бутун танаси билан 
озиқланади(осмотик йўли), катталашади, вояга етади ва шизогония йўли 
билан кўпаяди. Паразитнинг ядроси бир неча марта бўлиниб, ҳосил бўлган 
ҳар бир ядро атрофида цитоплазманинг бир қисми ўралади. Натижада 
мерозоитлар деб аталувчи кўп сонли паразитлар ҳосил бўлади.Сўнгра улар 


тўқима хужайраларини емириб, яна қон томирларига тушади, бунинг 
натижасида одамда тана ҳарорати кўтарилади,яъни касалликнинг биринчи 
белгилари юзага чиқади. Мана шу давр касалликнинг инкубацион даврига 
(яширин, латент) тўғри келади. Одатда бу давр касалликнинг чақирувчисига 
боғлиқ.Масалан, Plasmodimvivax нинг биринчи мерозоитлари қонда 8-12 
кундан кейин Plasmodiumfalciparum ники эса 6 кундан кейин аниқланган.
Уч 
кунлик безгак чақирувчилар бир кун(24 соат) қонда ҳаракатланиб қизил қон 
қизил қон таначаларига ѐки бошқа тўқима хужайраларига кириб олишга 
ҳаракат қилади. Қизил қон таначаларига кириб олган мерозоитлар 
эндоэритроцитлар шизогонияни бошидан кечиради. Plasmodiumfalciparum -
эритроцитолди шизогония жараѐнини яъни экзоэритроцитар (преэритро 
цитар) шизогонияни ўтиб бўлгач, эндифақат эндоэритроцитлар шизогония 
жараѐнини бошидан кечиради,яъни PL.vivax, Pl.ovale. Pl. Malariaeдан фарқ 
қилиб параэритроцитар шизогония(яъни жигар ҳужайраларида қайтарила-
диган шизогония)даврини бошидан кечирмайди. Эндоэритроцитар 
шизогония даврида қуйидаги жараѐнлар кўзатилади. Тўкима мерозоитлари 
яъни гепатоцитлардан ажралиб чиққан паразитлар энди эритроцитлар ичига 
кириб олади. Шундан сўнг ядро ва цитоплазма ўртасида йирик вакуола 
пайдо бўлади. Бу ҳазм вакуоладир. Паразит гемоглобин (мураккаб оқсил) 
билан озиқланар экан, унинг ҳазм қилиш мушкуллиги сабабли ҳазм 
вакуоласи ҳосил қилади. У ташқи кўринишидан узукка ўхшаб кетади, чунки 
шу даврда тахлил учун олинган қон препаратлари текширилиб, 
Романовский-Гимза усули билан бўялганда паразитнннг ядроси қизил, 
цитоплазма-зангори рангда, вакуола эса бўшлиқ бўлиб кўринади. Бу даврни 
узук даври деб аташ мумкин. Улар қизил кўзли узукка ўхшаб кетади. Сўнг 
паразит катталашади ва цитоплазма псевдоподияларни ҳосил килади. 
Паразитнинг бу тараққиѐт даври «амѐбасимон» шизонт давр деб аталади. 
Ниҳоят паразит вояга етади, ҳазм вакуоласи йўқолади - «етук» шизонт даври
бошланади. Кейин безгак плазмодияси шизогония йўли билан 
кўпаяди, ядрони бўлинишига-«меруляция» даври дейилади. Меруляция 
мерозоитларни ҳосил бўлишига олиб келади. Мерозоитлар ҳосил бўлгандан 
кейин бу даврни мерозоитлар даври дейилади. Мерозоитлар эритроцит 
мембранасини ѐриб, қонга ўтади. Бу мерозоитларни эритроцитар 
мерозоитлар дейилади. Эритроцит ичидан чиққан мерозоитлар, тўқима 
ҳужайраларидан чиққан туқима мерозоитларидан морфологик жиҳатдан 
фарқ қилади. Эритроцитар мерозоитлари қонга чиқиши билан, 
беморнингтана ҳарорати кўтарилади,совуқ тер босади, безгак ҳуружи 
тўтади.Эндоэритроцитар шизогония плазмодийлар турига қараб турли вақт 
мобайнида давом этади. PI. vivax, PI. ovaleваPI. Falciparum - 48 соат, PI. 
malaria да эса - 72соат. Эритро-цитар шизогониянинг муҳим белгиларидан 


бири босқичларнинг ажойиб синхронлигидир. Шу туфайли деярли бир 
вақтда янги мерозоитлар ҳосил бўлади ва қонга тушиб туради. Янги ҳосил 
бўлган мерозоитлар бошқа қизил қон таначаларига кириб, янги 
мерозоитларнинг ҳосил бўлишига олиб келади. Безгак ҳуружи 7 - 8 марта 
қайтарилгандан кейин, энди мерозоитларнинг айримлари эритроцит ичида 
гомонтлар(гаметоцитлар) ҳосил қилади.
Одатда гаметоцитлар бир неча 
марта (1-2) эндоэритроци-тар шизогония жараѐнини ўтаб, сўнг 
ривожланади. Ҳар бир плазмодия турига қараб, гамстацитлар ўзига хос 
тузилган. Гаметогония одам танасида бошланнб, безгак чивинининг 
танасида давом этади. Агарда мана шу пайтда Anopheles авлодига кирадиган 
чивинлар одамни чақса, қон билан бирга паразитларни - етилмаган жинсий 
индивидларни ўзи билан олиб кетади. Чивин танасида плазмодиплар 
жинсий йўл билан кўпаяди. Чивин танасидаги плазмодия-ларнинг 
тараққиѐти - спорогония дейилади.

Download 0,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish