рудиментал, анал тешиги йўқ. Танасининг анчагина қисмини
бачадон
эгаллаб, унда кўп личинкалар- микрофилляриялар тараққий этади. Жинсий
тешиги йўқ, шунинг учун личинкалар урғочи риштанинг олдинги
томонидаги кутикула қаватини тешиб ѐки оғзи орқали ташқарига чиқади.
Личинкалар ривожланиш учун чучук сувга тушиши керак. Бемор ҳовузда
ювинган вақтда личинкалар сувга тушади. Ришта личинкаси био оз вақтдан
сўнг сувда куплаб учрайдиган оралиқ хўжайини – тубан қисқичбақалар
(циклоп)танасига ўтиб, ривожланади.Одам бу сувни ичган ѐки оғзини
чайқаган вақтда циклопларни ютиб юборади.Циклоп танасидаги личинкалар
хўжайинини ичак деворини тешиб, қон томир-лар тизимига ўтади. Қон,
тўқима суюқлиги орқали тери ости клеткасига бориб, воягa етади. Марказий
Осиѐда риштанинг манбаи эски Бухоро бўлган, шу жой аҳолисининг кўп
қисми драгункулѐз билан оғриган. Паразитнинг
ривожланишини текшириш
ва касаллик-нинг олдини олишда рус олимлари А. П. Федченко, Л. И. Исаев
ва бошқалар катта ҳисса қўшганлар. Ҳозирга келиб мамлакатимизда ришта
манбалари йўқотилган.
70.
Финнанинг тузилишига кўра хиллари
Финналар тузилишига кўра, бир неча турга бўлинади: 1) Цистицеркоид -
финналар ичида энг содда тузилиш га эгадир. Танаси икки қисмдан - уч
жуфт эмбрионал илмоқлар билан қуролланган бошқа ва дум ўсимтасидан
иборат бўлиб, бошчаси шу ўсимтага буралиб кирган. Бундай финналарнинг
тузилиши пакана гижжада учрайди. 2) Табиатда кўпроқ
цистецерк тури
учрайди. Масалан, одам паразитларидан кенг тарқалган чўчқа ва қорамол
солитѐрлар финнаси цистицерк типида тузилган. Етилган личинка шарсимон
ѐки овал шаклида бўлиб, ичида суюқликка тўлган бўшлиқ бўлади. бошчаси
шу бўшлиққа қайрилганини, унинг қарши томонида эса личинка
илмоқчаларини кўриш мумкин. 3) Ценур - шар шаклида бўлиб, бир неча
бошчаларга эга. Ҳар бир бошчадан кейинчалик битта чувалчанг
ривожланади. 4) Echinococcus авлодига кирувчи
чувалчанглар финнаси
эхинококк пуфаги типида тузилган. Одатда эхино-кокк пуфаги анча катта
бўлиб, хўжайиннинг ҳисобига ҳосил бўлган бириктирувчи тўқимадан
ташкил топган капсула билан ўралган. Пуфак деворининг ички қатлами
герминатив қатлам бўлиб, бошчаси чиқарув камералар деб аталувчи, майда
чегараланган бўшлўқларни ҳосил қилади. Ҳар битта чиқарув камерасида
бир нечта бошчалар бўлади. Герминатив капсула ҳисобига қиз пуфакчалар
ҳосил бўлиб , уларда ҳам чиқарув камералар ривожланади. Демак,
эхинококк пуфагида жуда кўп миқдорда
бошчалар ривожланиб,
паразитларнинг асосий хўжайини ичида чувалчанг ҳосил қилади. 5)
Плероцеркоид- чўзиқ, қаттиқ тангага эга бўлиб, унинг бош қисмида
ѐпишадиган эгатчаси бўлади.(Масалан, сербар тасмасимон чувал-чанг
финнаси). Асосий хўжайин одатда паразитнинг оралиқ хўжайини билан
озиқлан-ганда касалликни ўзига юқтириб олади. Кўпинча цистодаларнинг
асосий ва оралиқ хўжайинлари умуртқали ҳайвонлардир.
Баъзи
маълумотларга кўра тасмали чувалчанглар киприкли чувалчанглардан келиб
чиққан деб тахмин қилинади, чунки уларнинг тана тузилишида бир қанча
умумийлик кузати-лади. Ичаксиз турбелляриялар, ҳамда цестодаларда ҳазм
системаси ривож-ланмаган бўлади, шу билан бирга паразитлик ҳаѐт
цестодаларда айрим прогрессив белгиларни ривожланишига олиб келган.
Тасмали чувалчанглар-даги бирикиш органлари, жинсий тизимни ўта
ривожланиши, танасини проглоттидларга бўлиниши ва бошқалар шулар
жумласидандир.
Do'stlaringiz bilan baham: