64.
Одам аскаридасининг морфологик тузилиши ва ривожланиш
цикли
Одам аскаридаси-Ascarislumbricoides ҳамма жойда кенг тарқалган одам
паразитидир.
Морфологик тузилиши
. Одам аскаридаси бирмунча йирик чувалчангдир.
Урғочисининг узунлиги 40 см, эркагиники эса 25 - 30 см бўлади. Вояга етган
аскаридалар одамнинг ингичка ичагида яшайди. Аскаридалар гоҳо бошқа
аъзоларда ҳам
учраши мумкин, масалан, ўпкада.Аскариданинг танаси
узунчоқ, цилиндрсимон бўлиб, икки томони учли, кўндаланг кесими доира
шаклида бўлади .
Олдинги учидаги учта лаби оғзини ўраб туради.
Аскаридада жинсий диморфизм яққол кўринади. Урғочилари танасининг
олдинги учдан бир қисмида жинсий тешиги жойлашган. Эркагининг дум
томонидаги учи спиралга ўхшаб қорин томонига қайрилган бўлиб,
иккита
спикуласи (копулятив аъзо) кўриниб туради, урғочисининг орқа учи тўғри
бўлади. Аскарида танасининг орқа қисмида анал тешиги жойлашган. Танаси
нематодалар учунхос тарзда тузилган бўлиб, тери-мушак халтача билан
қопланган. Териси кутикула, унинг остида гиподеома жойлашган бўлади.
Гиподерма остида бўйига чўзилган тасмага ўхшаш 4 та мушаги бўлиб булар
орасидаги гиподерма йўғонлашиб, танасининг икки ѐнидан паст деворчага
ўхшаб ( гиподерма валиги) тана ковагининг ичига бир оз чиқиб туради.
Ривожланиш цикли.
Аскарида хўжайинини алмаштирмасдан тараққий этади.
Вояга етган аскаридалар ингичка ичакда яшайди, оталанади, кўпаяди.
Урғочи аскаридалар қўядиган тухумлар оталанган ва оталанмаган бўлиши
мумкин (беморларнинг ахлати билан ташқарига чиқади.) Бир суткада қўйган
тухумларининг сони 240.000 гача етади. Тухумлари ичакда тўлиқ
ривожланмайди, чунки личинка иккинчи ривожланиш
даврида кислородга
муҳтож бўлади. Аскариданинг тухумлари ўзига хос тузилган бўлиб, уч қават
парда: ғадир-будур ташқи парда, унинг остида ѐтадиган силлиқ парда ва
толали ички пардадан иборат. Шуларнинг устки икки қавати тухумини
механик шикастлардан сақлайди, толали парда ѐғ ва ѐғсимон моддалардан
иборат бўлиб, тухумни кимѐвий омиллар таъсиридан сақлайди. Шунинг учун
сулема, маргимуш ва калий цианид тузларининг тўйинган эритмаларила
аскарида тухумлари ривожлана олади. Ёғсимон
моддаларни эритадиган
эритувчилар (бензин, эфир, ксилол ва бошқалар) тухумларни ҳалок қилади.
Тухумларни тарқалишида пашшалар катта роль ўйнайди.
Аскарида
личинкасининг дастлабки ривожланиши ypғочисининг бачадонида, яъни
тухум ичида боради. Лекин унинг сўнгги ривожланшии учун тухум албатта
ташқарига чиқиши зарур, чунки личинканинг кейинги, босқичи кислородга
муҳтож. Мўтаъдил шароитда эмбрионал тараққиѐт 2 - 3 ҳафта давом этади
(ҳарорат 24оС ва етарли намлик бўлганда). Шу вақт
ичида тухум пардаси
остида инвазия қобилиятига эга бўлган личинка ривожланади. Инвазия
қобилиятига эга бўлган тухумлар (инвазион тухумлар) билан ифлосланган
озуқа (мева - сабзавотлар, ош кўкатлари) ѐки ичиладиган сув одамнинг ҳазм
аъзоларига тушиб қолгудай бўлса, у ерда личинканинг сўнгги тараққиѐти
кузатилади. Одамнинг ошқозон-ичак шираси таъсирида тухум қобиғлари
эриб, ичидан бир неча мм катталикдаги личинкалар чиқади. Булар ичак
деворини тешиб, қон томирларига ўтади ва қон оқими билан танага
тарқалади.
Аввал улар жигарга, сўнг юракнинг ўнг томонига ўтиб, ўпка
артерияси орқали ўпкага боради, ўпка капиллярларида фаол ҳаракатланиб
уларни ѐриб чиқади ва альвеолаларга ўтади. Аскарида личинкасининг
миграцияси деб номланувчи бу ҳаракат унинг охирги тараққиѐт учун зарур
бўлган кислород туфайли ўтади. Личинкалар нафас йўлларидан юқори томон
ҳаракатланиб, трахея ва бронхлар орқали яна оғиз бўшлиғига тушади
Шунда бемор уларни иккинчи марта ютиб юборади.
Личинкалар ингичка
ичакда ривожланиб, вояга етади.
Вояга етган аскаридалар кўпи билан бир
йил умр кўради. Улар ўз хўжайини ҳазм қилган озуқа билан озиқланади,
шунингдек одам ичаги шиллиқ пардаси билан ҳам озиқланиши мумкин деган
маълумотлар бор.
Do'stlaringiz bilan baham: