тизими нематодаларда одатда яхши ривожланган бўлиб, уч қисмдан:
олдинги, ўрта ва орқа ичакдан ташкил топган. Олдинги ичак
дифференциялашган бўлиб, қуйидаги бўлимлардан: лаблар билан ўралган
oғиз, ҳалқум, қизилўнгачдан иборат. қизилўнгач ўрта ичакка давом этади.
Ҳазм найининг шу қисмида озуқа моддалар шимилади. Орқа ичаги худди
олдинги ичакка ўхшаб эктодерма ривожланган ва кутикуляр қатлам
биланичидан қопланган анал тешиги билан тугайди. Ўрта ичак эндотерма
ҳисобига
ривожланади.
Сийдик
ажратиш
аъзолари
ўзгарган
протонефридийлардан иборат. Нематодалариинг ажратиш аъзолари битта
катта экскретор ҳужайра бўлиб, унинг узун найсимон ўсимта-ларида
ажратиш каналлари ѐтади. Ўсимталар гиподерманинг ѐн валикларида бутун
тананинг бошидан охиригача ўтади ва тананинг олдинги қисмида экскретор
тешик билан ташқарига очилади. Ташқарига чиқадиган моддалар,
метаболизм жараѐнида ҳосил бўлган суюқ, моддалар экскретор ҳужайрага ва
унинг каналларига шимилади ва экскретор тешиги орқали ташқарига чиқиб
кетади. Юмалоқ чувалчангларнинг сийдик ажратиш жараѐнида яна 4-5
фагоцитар ҳужайралар ҳам қатнашади. Бу ҳужайралар тана бўшлиғи
чегарасида жойлашган бўлиб, ҳар хил майда заррачаларни тана бўшлиғидан
қамраб олиш ва ҳазм қилиш xoccасига эга. Марказий нерв тизими ҳалқум
атрофи нерв ҳалқаси ва шу ҳалқадан чиққан нерв устунларидан иборат.
Асосий нерв ycтунлари тананинг қорин ва орқа томони бўйлаб чўзилган
ҳолда жойлашади. Нерв устунларидан танааъзоларигача,
теригача етиб
борадиган периферик нервлар бошланади. Сезги аъзолари содда, терида
тананинголдинги ва орқа қисмларида махсус сезгир тукчалардажойлашади,
бундан таш-қари хеморецепторлар ҳам бўлади. Баъзи эркин яшовчи
нематодаларнинг кўзлари бўлади.Нафасолиш аъзолари ва қон томирлар
тизими бўлмайди. Эркин холда яшайдиган шакл-лари тери орқали
нафас
олади, паразитлар эса анаэроблардир.Асл юмалоқчувалчанглар айрим
жинсли ҳайвонлардир.Жинсий тизими найсимон тухумдон найсимон
тухумйўли-га, сўнг бачадонга давом этиб, қин тешиги орқали ташқарига
очилади. Урғочи жинсий тизими одатда жуфт бўлади. Эркагида найсимон
уруғдон бўлиб, бу аъзо найсимон уруғ йўлига ва сўнг уруғ отувчи каналига
ўтади. Уруғ отувчи канал орқа ичакка очилиб, ичак клоака билан тугайди.
Нематодалар тухум қўйиб кўпаяди. Одатда хўжайин танасида эркаги ҳам,
урғочиси ҳам биргаликда учрайди.
Вояга етган даврида оталанади, сўнг
урғо-чилари тухум қўяди. Кўпчилик нематодалар тухумининг ривожланиши
учун эркин кислород керак. Шу сабабдан тухумлар ташқарига чиқиши зapyp.
Тухумлари ташқи муҳитда ривожланадиган паразит чувалчангларга
геогельминтлap дейилади. Тухумдан личинка чиқиб, улар бир неча марта
туллаб вояга етади. Личинкаларнинг ривожланиши ташқи муҳитда ѐки
хўжайин танасида кузатилади. Тухумлари оралиқ хўжайиннинг тана-сида
ривожланадиган паразит чувалчангларга биогельминтлар дейилади.
Нематодалap ичида шундай турлар ҳам борки, улар вояга етган даврида
эркин ҳолда яшайди, личинкаларнинг бир қисми эса паразитлик қилиб ҳаѐт
кечиради. Бундай ҳолатга факультатив паразитликдейилади. Масалан,
Stronguloides деган нематодалар тури вояга етган даврида эркин ҳолда
тупроқда яшайди, шу ерда оталанади ва шу жойда тухум қўяди. Оталанган
тухумлардан рабдитли личинкалар чиқади. Улар тўрт
марта туллайди ва
эркин ҳaѐ'т кечиради. Лекин айрим личинкалар бир марта туллагандан сўнг
филяриясимон личинкаларга айланади. Бу личинкалар энди ташқи муҳитда
нормал тараққий этолмайди, улар одам организмига ўтиши лозим. Одамга
юқиши одатда тери орқали кузатилади. Тери орқали юқиши перкутанн
инвазия дейилади. Личинкалар қон-томирлар орқали кичик қон айланиш
доирасига ўтиб, ўпкага боради. Ўпкада личинкалар яна икки марта туллаб
вояга етади. Вояга етган даврида хўжайинининг нафас йўллари орқали ҳазм
тизимига ўтади ва
шу жойда оталанади, сўнг тухум қўяди. Филяриясимон
личинкалар оғиз орқали (агар одам уни ютиб оборса) ҳам юқиши мумкин,
лекин бундай ҳолатда личинкалар миг-рация қилмайди. Ичакка кукган
тухумларидан личинкалар ривожланади. Личинкалар иккинчи туллашдан
кейин бемор ахлати билан ташкарига чиқиб, ташқи муҳитда эркин
яшайдиган, вояга етган нематодага айланади. Аммо личинкаларнинг бир
қисми ичакда яшаб, ичак деворини тешиб, хўжайини қон-томирлар тизимига
ўтади. Личинкалар вояга етишдан олдин яна миграция даврини ўтайди.
Борган сари нематодалар эволюцияси жараѐнида
личинкаларни миграция
қилиши шарт бўлмай қолади. Масалан, ичак муҳитига мослашган қийшиқ
бошли гижжа личинкалари тери орқали инвазия қилиши мумкин, лекин одам
уларни ютиб юборса, у тўппа-тўғри ичакка бориб вояга етади. Ташқи муҳит
айрим нематодалар учун фақат тарқалишига имконият яратадиган муҳит
бўлиб қолади. Шунинг учун эркин ҳолда яшайдиган даврлари бўлмайди
(қийшиқ бошли гижжа, аскарида).Филяриялар мутлақо ташқарига чиқмайди,
уларнинг тараққиѐт цикли битта хўжайиндан иккинчисига ташувчи ѐки
оралиқ хўжайин орқали ўтади.
Do'stlaringiz bilan baham: