Тиббий биология ва генетика Тиббиёт олийгохи талабалари учун дарслик



Download 56,4 Mb.
bet75/210
Sana26.02.2022
Hajmi56,4 Mb.
#470048
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   210
Bog'liq
Xoliqov 2018 yil ТИББИЙ БИОЛОГИЯ

ЖИНС - ИРСИЙ БЕЛГИ

Жинс, бу белги ва хусусиятлар тўплами бўлиб, авлодлар ва улардаги ирсий белгиларни жинсий хужайралар (гаметалар) оркали юзага чиқаради.


Ҳар бир соматик хужайранинг энг аҳамиятли белгиларидан бири ундаги хромосомаларнинг жуфт сондалигидир. Жуфт бўлган хромосомалар бир-бирларига жуда ўхшаш бўлади. Аммо фақат бир жуфт хромосома бир-бирига ўхшамайди ва айрим организмларда битта хромосоманинг жуфти бўлмаслиги хам мумкин. Ана шу ўхшамайдиган ва жуфти бўлмаган хромосомалар жинсни белгилашга алокаси борлиги учун бу хромосомаларни жинсий хромосомалар деб аталади.
Барча хайвонот олами вакиллари ва одам соматик хужайраларининг хромосомалари тўпламида аутосомалар ва жинсий хромосомалар Х (икс) ва Y (игрек) мавжуд. Х.Генкин 1891-йили айрим хашаротларнинг митоз усулида бўлиниш жараёнини ўрганиш пайтида хужайранинг битта кутбида яхши бўялган танача борлигини, иккинчи қутбида эса бу танача йўклигини ёзади. Ана шу бўялган таначанинг нималигини Генкин билмайди, шунинг учун уни Х (икс) ҳарфи билан ифодалайди. 1902-йили К.Мак-Кленг бу таначанинг жинсни аниқлашга алокаси бўлса керак, деб фараз қилди. Кейинчалик (1905) Э.Вилсон бу таначани Х-хромосома деб номлайди. Жуфти бўлмаган ва эркак жинсини аниқловчи иккинчи хромосомани эса Y-хромосома деб аталди. Шундай килиб жинсий хромосомалар Х ва Y деб номланадиган бўлди.
Ирсиятнинг хромосома назариясига кўра жинсий хромосомалар окали аниқлашнинг 4 тури мавжуд (4-жадвал).
Барча хайвонлар жинсини шу тўрт хил усул билан аниқлаш мумкин. Кўпчилик организмларнинг соматик хужайраларида иккита жинсий хромосома бўлса, айримларида факат битта хромосома бўлиши хам мумкин. Соматик хужайраларида бир хил
жинсий хромосомалар бўлиб, бир хил жинсий хужайралар хосил қиладиган организмларга гомогаметали, ҳар хил жинсий хромосомалар бўлиб, бир хил жинсий хужайралар хосил қиладиганларига эса гетерогаметали организмлар дейилади. Сутемизувчиларда, шу жумладан, одамда ва дрозофилада ва бошқа кўпгина турларда эркак организм гетерогаметали, урғочи организм эса гомогаметалидир. Шунинг учун уларда мейоз жараёнидан кейин ҳар хил сперматозоидлар ва бир хил тухум хужайралар хосил бўлади. Кушлар ва капалакларда аксинча урғочилари гетерогаметали, эркаклари эса гомогаметалидир.
Жинсни аниқлашнинг яна бир тури бўлиб, у тухум хужайранинг уруғланиши билан боғлик. Масалан, асалариларда
урғочилари диплоид бўлиб, 2n = 32, эркаклари эса гаплоидлидир, н = 16. Она ва ишчи асаларилар уруғланган тухум хужайрадан ривожланиб, эркаклари эса уруғланмаган тухум хужайрадан ривожланади. Эркакларнинг келажакда жинсий хужайралар хосил киладиган соматик хужайраларида хромосомаларнинг гаплоид тўплами сакланиб колади. Жинсий хужайраларни хосил килишда қатнашмайдиган бошка барча тана хужайраларида эса хромосомаларнинг диплоид тўплами хосил бўлади. Шунинг учун эркак асаларилар тўлиқ ҳаётий хусусиятга эга бўладилар. Жинсни аниқлай олиш мумкин бўлган муддатига кўра организмларни учта гурухга бўлиш мумкин. Биринчи гурухга жинсини уларнинг тухум хужайралари уруғланган пайтида аниқлаш мумкин бўлган организмлар кириб (сут эмизувчилар, дрозофила ва хоказо), бунга жинсни аниқлашнинг сингам усули дейилади. Иккинчи гурухга жинсини уларнинг тухум хужайралари уруғланганидан кейин, яъни ривожланиш давридагина аниқласа бўлади, бунга жинсий аниқлашнинг эпигам усули дейилади. Масалан, денгиз чувалчангининг (Баннелиа виридис) эндигина туғилган личинкаларида жинс хали аниқ бўлмай, уларнинг кайси жинсга мансуб бўлишлиги мухит шароитига боғлиқ. Агар личинкалар урғочи чувалчангининг тумшуғига ёпишиб олса ва кейинчалик она организмига кириб, у ерда паразитлик қилиб яшаса, бундай личинкадан эркак чувалчанглар пайдо бўлади. Эркак чувалчанглар урғочисига қараганда жуда кичкина бўлади. Агар личинкалар она чувалчангини ташлаб бошка жойга сузиб кетиб эркин яшасалар, келажакда улардан урғочи чувалчанглар пайдо бўлади. Она чувалчанг тумшуғида ёпишиб турган личинкаларни сунъий усулда ўстирилса, улардан интерсекслар (иккала жинс оралиғидаги организмлар) чиқади. Демак, личинкаларда жинсларни белгиловчи генларнинг таъсири мувозанатда бўлиб, улар мухит таъсиридагина эркак ёки урғочи жинс белгисини юзага чиқаради. Учинчи гурухга тухум хужайраси оталанмасдан олдин жинсини аниқласа бўладиган организмлар киради. Жинсни бундай аниқлаш усулига прогам усули дейилади. Бу гурухга кирувчи организмларда (қушлар, капалаклар ва бошкалар) урғочи организм гетерогаметали бўлиб, икки хил тухум хужайрани хосил қилади.

Download 56,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish