Умумий органоидлар
Бу органоидлар бир мембранали,икки мембранали вамембранасиз органоидларга бўлинади.
Эндоплазматик тўр (ЭПТ)-эукариот ҳужайрасининг бир мембранали ўзора боғлиқ тузилмалари-яссилашган бўшлиқ, найча, каналга, пуфакчалар тизимидан ибораторганоидидир, мембрана қалинлиги 5-7нм. Бу органоид 1945 йил К. Портер томонидан очилган.
Эндоплазматик тўр ягона берк қопча-узлуксиз юза ҳосил қилади.Эндоплазматик тўр бўшлиғи ванайчалари ҳужайра умумий ҳажмининг 10%га яқинини эгаллайди ва ҳеч жойда узилмайди, цитоплазмага очилмайди. ЭПТ ҳужайра органоидларини йиғишда ишлатиладиган макромолекулалар биосинтези жараёнида марказий вазифани ўйнайди.
Бошқа органоидлар ёки ҳужайрадан ташқарига ташиладиган липидлар, оқсиллар ва мураккаб углеводлар бевосита ЭПТ иштирокида синтезланади.
ЭПТнинг хоссалари:эндоплазмани эгаллаб олган;ҳужайра органоидларини ўзаро боғлаб, ҳужайрани яхлит системага айлантиради; ҳужайра эҳтиёжи учун сарфланадиган ёки киритма шаклида сақланадиган моддаларни турли органоидларга етқазиб беради.
Икки хил: силлиқ (агрануляр) ва донадор (грануляр) эндоплазматик тўр тафовут қилади(17-расм).Силлиқ ЭПТ рибосомаларга эга эмас, донадор ЭПТнинг ҳосиласи бўлади деб тахмин қилинади,чунки уларнинг мембранаси бевосита бир-бирига ўтиб туради.Функциясига:ичакда триглицеридлар синтези,липидлар ҳосил қилиш ва жамғариш,айрим углеводлар (гликоген) ташкил қилиш,айрим заҳарли моддаларни ҳужайрада жамғариш ва чиқариб юбориш, стероид гармонлар синтези (буйрак усти бези ҳужайраларида), моддалар транспорти,мембраналарнинг бошланғич шаклланиши киради.
17-расм.
Саркоплазматик тўр, калций ионларини жамғариш ва чиқариб юбориш билан, мускул толаларининг қисқариш жараёнларида иштирок этади.Агрануляр эндоплазматик тўр (АГЭТ) нооқсил маҳсулотларни ажратувчи (буйрак усти бези, жинсий безлар ва б.қ.)ҳужайраларида яхши ривожланган. Демак силлиқ ЭПТ углеводлар ва липидлар синтезланадиган ҳужайраларда яҳши ривожланган, шу билан бирга силлиқ ЭПТда ҳужайра ва яхлит организмнинг муҳим бошқарувчилари бўлган кальций ионларини жамғарилади.
Донодор эндоплазматик тўр оқсил биосинтези фаол рўй берадиган аъзолар ҳужайралари (ошқазон ости бези, жигар ва б.қ.)да, ўта ривожланган бўлади. Донадор эндоплазматиктўр мембранасининг ташқи қисмида алоҳида ёки гуруҳлашган(полирибосома) рибосомалар жойлашган. Функцияси:рибосомаларда оқсил синтези, ҳужайрадан ташқарига чиқариладиган оқсиллар синтези ва фазовий шаклланиш (трансформация), синтезланган оқсилларнинг Гольжи мажмуига ҳаракатини таъминлаш.
Синтезланган оқсилар бўшлиқларга тушиб, у ерда АТФга мухтож оқсиллар транспорти, модификацияси ва концентрацияси амалга ошади. Донадор эндоплазматик тахассуслашмаган-эмбрионал ҳужайраларда деярли учрамайди. Ҳужайранинг функционал ҳолатига кўра ҳужайра ички тўрининг кўриниши ва ҳужайрадаги ўрни ўзгариб туради. Шундай қилиб, ЭПТ мураккаб метоболик жараёнлар рўй берадиган тузилма ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |