Тиббий биология ва генетика Тиббиёт олийгохи талабалари учун дарслик



Download 56,4 Mb.
bet18/210
Sana26.02.2022
Hajmi56,4 Mb.
#470048
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   210
Bog'liq
Xoliqov 2018 yil ТИББИЙ БИОЛОГИЯ

Ҳужайра эволюцияси.
Кўпчилик олимлар,эукариот ҳужайралар прокариот ҳужайралардан келибчиққан деб ҳисоблайдилар.Эукариот ҳужайралар ва уларнингорганоидлари келиб чиқиши ҳақида бир неча назариялар бор, улардан иккитаси тан олинган бўлиб булар инвагинация ва симбиоз назариясидир.
Инвагинация назария эукариот ҳужайра ва унинг органоидлари прокариот ҳужайра мембранасида ботиқлик пайдо бўлган ва у кейинчалик ташқи мембрана билан боғланган кўп мембранали тузилмалар ҳосил қилган деб тушинтиради.Бу мембраналар аэроб оксидланишни таъминловчи ферментларга эга бўлиб борган(айрим қисмларида фотосинтезни таъминловчи таначалар вужудга келган) Ҳужайранинг маълум қисми оксидланиш ва фотосинтез хусусиятини йўқотиб,мураккаб генетик аппаратга эга бўла бошлаган:мембрананинг давомий инвагинацияси натижасида митохондрий ва ядронинг мураккаб икки қаватли қобиқлари юзага келди.
Маргулиснинг ҳужайравий симбиоз назариясига кўра эукариот ҳужайраларининг ҳар бир тузилмаси қадимий прокариотлар аждоди ҳисобланади.Буназарияга кўра эволюциянинг илк босқичида бижғиш ҳисобига яшовчи айрим прокариотлараэроб бактерияларни фагоцитоз қилган,аммо улар сақланиб,фагоцитоз қилган ҳужайра билан яшайверган. Бунинг натижасида аэроб ва анаэробдан иборат бирга ҳаёт кечирадиган ягона симбиоз тузилма шакллана борган.Бундай симбиотик жараён иккала организм учун ҳам фойдали бўлганлигидан,улар биргаликда яшаб кетганлар ва бу ҳолат ирсиятга ҳам ўтган.Бундай симбиотик ҳолат табиатда кам учраб туради.Масалан: айрим амёбалар митохондрияга эга бўлмасада ўзларида органик моддаларларнинг аэроб парчаланишини таъминловчи бактерияларни сақлайди;фотосинтез жараёни рўй берувчи аэроб организмга –кўк яшил сув ўтига эукариот ҳужайра ҳосил қилувчи дастлабки тузилма деб қаралади. Ҳужайра митохондриясининг автоном тузилма эканлиги симбиотик назариянинг тўғрилигидан далолат беради.
Митохондрий ўзининг хусусий генетик аппаратига эга бўлиб,унда ҳужайрага боғлиқ бўлмаган ҳолда репродукция жараёни рўй беради.Митохондрия ва бактерия мембраналари умумий хусусиятларга эга. Митохондрия ДНК си гистонлардан холи бўлиб,бактерияларники каби ҳалқасимондир.
Бу назарияга асосан,митохондриялар пластидаларва эукариот ҳужайраларнинг хивчинлари ва киприкчаларнинг базал таначалари қачондир эркин яшовчи прокариот ҳужайралар бўлган.Симбиоз жараёнида улар органеллаларга айланган.Митохондрия ва хлоропластларда хусусий ДНК ва РНК борлиги ҳам бу назариянинг фойдасига гувоҳлик беради. Митохондриянинг РНКси тузилиши,пурпур бактерия РНКси тузилишига ўхшаш,хлоропластлар РНКси эса цианобактериялар РНКсига яқин туради.
Олимлар рибосома РНКлари нуклеотидлари кетма-кетлигини таққослаш асосида барча тирик организмларни уч гуруҳга:эукариотлар,эубактериялар ва архебактерияларга (охирги иккитаси прокариот)киритса бўлади деган хулосага келишди,чунки бу уч гуруҳ организмларнинг генетик коди айнан бир хил, шунинг учун улар умумий аждодга эга деб уни “прогенот” деб номладилар.Натижада прогенот назарияси таклиф қилинди.Эубактериялар ва архебактериялар прогенотлардан пайдо бўлган деб тахмин қилинади,эукариот ҳужайраларнинг ҳозирги типлари эса қадимги эукариотларнинг эубактериялар билан симбиози натижасидапайдо бўлган бўлиши керак дейилмоқда ва айнан шу барча прокариотлар кейинчалик эса барча эукариотларнинг тузилишидаги ўхшашлигини таъминлаган деб ҳисобланади.Эукариот ҳужайралар типига ўтиши билан ҳужайра ҳаёт фаолиятини бошқариш механизми мураккаблашди,ҳалқасимон ДНК молекуласи оқсил билан боғланган ДНКли хромасома билан алмаштирилди.Натижада биологик ахбаротларнинг ҳар –хил генлар гуруҳларини,ҳар хил типдаги ҳужайраларда,ҳар-хил вақтда ўқиш имконияти туғилди.Биологик ахбаротларни қисмлари билан ишлатиш кўп ҳужайрали организмлар эволюциясида муҳим ўрин ўйнайди. Эукариот ҳужайранинг пайдо бўлиши билан эволюциянинг сифат жиҳати янги босқичи яъни бирламчи эукариот ҳужайрадан бирламчи мураккаб организм ва ниҳоят одам пайдо бўлган.



Download 56,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish