Тиббий биология ва генетика Тиббиёт олийгохи талабалари учун дарслик



Download 56,4 Mb.
bet16/210
Sana26.02.2022
Hajmi56,4 Mb.
#470048
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   210
Bog'liq
Xoliqov 2018 yil ТИББИЙ БИОЛОГИЯ

2.2. Ҳужайравий шакллар
Ҳужайравий шакллар тирик мавжудотларнинг асосий массасини ташкил қилади, ҳужайра тирикликнинг ягона тузилиш бирлиги бўлиб, унда тирикликнинг асосий қонуниятлари юзага чиқади. Ҳужайралар икки гуруҳга бўлинади:
1. Prokaryote – прокариотлар.
2. Eukaryote – эукариотлар.
Прокариот ҳужайралар.
Прокариотлар ер юзидаги энг қадимги организмлардан бўлиб ҳужайравий ядрога эга эмас, шу сабабли ядрогача ёки прокариотлар дейилади. Уларга барча бактериялар, шу билан бирга архе-бактериялар ва циано-бактериялар киради.
Прокариот ҳужайралар эукариот ҳужайралардан анча кичик, ўлчами 0,3*02 мкмдан 10 мкмгача бўлади, айрим адабиётларда ўлчами 100*10 мкм бўлган йирик бактериал ҳужайра ҳақида ҳам маълумотлар қайд қилинган.
Прокариотлар – шаклланган ядрога эга эмас, аммо ДНК, оқсил ва РНКдан иборат, ядрога ўхшаш бўлган тузилмага эга. Халқасимон хромосомаси, эукариотлар хромосомасидан фарқли равишда гистонли оқсилларга эга эмас. Генетик тизими(генофор, нуклеоид) ҳужайра мембранасига бириккан ва содда кўринишдаги хромосомага мос келади.
Прокариот ҳужайра (бактерия) ташқи томондан худди эукариот ҳужайра каби плазматик мембрана билан копланган(11-расм). Прокариотларнинг ҳужайра мембранаси хужайранинг ички томонидан кўплаб бўртикчалар - мезосомалар хосил қилган уларда прокариотларнинг моддалар алмашинувини таъминловчи ферментлар жойлашган. Плазматик мембрана юзаси эса ўсимлик ҳужайраси деворини эслатувчи углеводлардан иборат парда билан қопланган факат у ўсимликлардаги каби целлюлозадан эмас балки полисахаридлардан - муреин(бактерияларда) ва пектин - (цианобактерияларда) иборат.
Прокариот хужайралар цитоплазмасида мембранали органоидлар (митохондрия, пластида,эндоплазматик тур(эпт), гольджи мажмуи, лизосома) йўқ. Уларнинг функциясини ташки мембрананинг бурма ва бўртикчалар - мезосомалар бажаради. Прокариотлар цитоплазмасида майда рибосомалар тартибсиз жойлашган, улар эукариот ҳужайраларидан фарқ қилади. Прокариот ҳужараларда цитоскелет ҳам йўқ, баъзида хивчинлар учрайди.
Кўпчилик прокариотлар анаэроб хисобланади ва улар учун кислород хавфли. Азот жамловчи айрим бактериялар молекуляр азотни хаводан жамгаради. Прокариотларнинг айрим турлари мезосомада жойлашган хлорофилл хисобига фотосинтез натижасида энергия олади.

11-расм.
Прокариотлар кўпроқ жинсиз йўл билан кўпаяди: бунда ДНК икки хисса ортади, кейин хужайра кундаланг текисликдан иккига бўлинади, қулай шароитда бактериялар хар 20 минутда бўлиниб кўпаяди. Жинсий кўпайиш прокариотларда жинсиз кўпайишга нисбатан камроқ учрайди, аммо у жуда муҳим хисобланади, чунки генетик ахборат алмашиш хисобига бактериялар бир - бирига нокулай таъсуротларга чидамлилигини узатади. (М: доривор моддаларга). Жинсий жароёнда бактериялар, бактериал хромосомаларининг маълум бир қисмларини алмашиши мумкин шу билан бирга алохида кичик қўш занжирли ДНК молекулалари - плазмидлар билан хам алмашадилар. Иккита бактерия ўртасидаги ирсий ахборот алмашинуви цитоплазматик кўприк орқали бўлиши мумкин, шу билан бирга битта бактериал ҳужайра ДНКсининг кичик қисмини ўзлаштирган вируслар ёрдамида бошка бактерияларга ўтказилади.
Ноқулай шароитларда(совуқ, иссиқ) кўпчилик бактериялар спора хосил қилиш хусусиятига эга.Спора хосил қилишда бактериал хромасома атрофида алохида пишиқ қобиқ хосил бўлади, ҳужайранинг қолган махсули нобуд бўлади. Спора ўн йиллаб нофаол холатда бўлиши мумкин, қулай шароит туғилганда ундан яна фаол бактерия хосил бўлади.
Микоплазмалар –энг содда прокариотлар бўлиб сапрофит ёки парзит хаёт кечиради. Вируслардан фарқли равишда уларда барча тирик организмлардаги каби хаёт фаолияти юзага чиқади, барча хужайралар учун характерли булган (оксил, ДНК, РНК) макромолекулаларнинг тўлиқ тўпламига эга. 300 га якин ферментларни ўз ичига олади, 1200га яқин молекулалардан ташкил топган.
Прокариотлар табиатда моддаларнинг даврий алмашинувида мухим ўрин ўйнайди (цианобактерия) - органик моддаларни синтезловчи сифатида,бактериялар –органик моддаларни синтезловчи сифатида кўпчилик бактерия тиббий ва ветеринар ахамиятга эга, улар хар хил шаклга эга, турли йўллар билан одамга юқиб, тананинг хар хил қисмларини жарохатлаб, хилма хил касалликларни келтириб чиқарадилар. Бактериялар генетик инженерия ва биотехнологияда хам қўлланилади.



Download 56,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish