Тиббий биология ва генетика Тиббиёт олийгохи талабалари учун дарслик


Тасмасимон чувалчанглар - одам паразитлари



Download 56,4 Mb.
bet163/210
Sana26.02.2022
Hajmi56,4 Mb.
#470048
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   210
Bog'liq
Xoliqov 2018 yil ТИББИЙ БИОЛОГИЯ

Тасмасимон чувалчанглар - одам паразитлари.Тасмасимон чувалчанглар-нинг жуда кўп турлари одам паразитлари ҳисобланади. Буларнинг кўпчилиги учун одам, дефинитив хўжайин бўлиб хизмат қилади. Кўпчилик турлари одам танасида фақат личинка даврида яшайди.Лекин одамда ҳам вояга етган даври, ҳам личинка даври яшайдиган турлари бор. Бунда одам ҳам асосий, ҳам оралиқ хўжайин бўлади. Масалан, пакана гижжанинг ривожланиш цикли битта одам организмида кечади.
Қорамол солитёри (Taeniarhynchussaginatus) илмоқсиз гижжа бўлиб, қуролланмаган солитёр деб ҳам аталади. Паразит одамнинг ингичка ичагида яшаб, тениаринхоз касаллигини қўзғатади.
Морфологик тузилиши. Солитёрнинг танаси оқ рангда бўлиб, тасма шаклидадир. Унинг узунлиги 4-10 метргача боради. Чувалчангнинг танаси ҳамма тасмалиларга хос тузилган бўлиб, уч қисм: бошча-сколекс, бўйин ва тана қисми- стробиладан иборат(расм).

Расм Қорамол солитёри ва чучқа солитёрларнинг морфологик фарқлари

Стробиласи бўгимлардан иборат бўлиб, улар проглатидалар деб аталади. Бошчаси яъни сколексида ҳўжайин танасига ёпишиб олишща ёрдам берадиган тўртта ёпишадиган тузилмаси сўрғичлари бўлади. Паразитнинг бўйин қисми торайган бўлиб, бу қисмидан янги-янги бўгимлар ҳосил бўлиб туради. Бошига яқин, янги ҳосил бўлган бўғимлар ёш проглатидалар дейилади, уларда ҳали жинсий аъзолар ривожланмаган бўлади. Кейин жинсий аъзолар ривожланиб, улар энди гермофродит проглатидалар деб аталади. Сўнг улар етилган проглатидаларга айланади. Стробиласи 1000 та ва ундан ортиқ бўғимлар - проглоттидлардан тузилган бўлади.


Бўғимлар ички тузилиши билан бир-бирига ўхшайди. Олдинги ва орқа бў/имларининг шакли бир хил бўлмайди. Олдинги бўғимнииг узунлиги кенлигига қараганда анча кичкина бўлади. Бошидан метр узоқликда жойлашган бўғимлар –етилган бўғимлар бўлиб узунроқ бўлади (эни 5-7 мм, узунлиги 16-30 мм). Етилган бўғимлар стробиладан вақти қвақти билан биттадан узилиб тушади ва ҳаракатланиб беморнинг анал тешигидан ташқарига чиқади. Шунинг учун беморнинг ички кийимлари, кўрпа-тўшак-лари қорамол солитёрининг тухумлари билан ифлосланади. Гермафродит бўғимларнинг барчасида паренхимада жойлашган юзлаб уруғдонлари бўла-ди. Уруғдонлардан уруғ йўллари чиқиб бирлашади ва умумий уруғ отувчи каналга қўшилади. Бу канал эгри-бугри бўлиб, бўғимда кўндалангига жойлашади. Уруғ отувчи канал копулятив халта - циррусга очилади. Урғочи жинсий органлар икки бўлак тухумдондан иборат бўлиб, проглотиднинг пастки қисмида жойлашади. Тухумдон бўлаклари қўшилган жойдан тухум йўли чиқади. Тухум йўли найсимон қин - вагинага туташади. Вагинанинг ташқи учи циррусга очилса, ички учи бир оз кенгайиб, уруғ қабул қилувчи пуфакчага айланади. Оотип урғочи жинсий тизимнинг марказий органи бўлиб ҳисобланади. Бу органга қараб тухумдон ва сариғдон йўли, Мелис таначаси ва бачадон очилади. Бачадон тармоқланмаган берк бўлиб оталанган тухимлар шу жойда етилади. Тухум ҳужайралари оотипда ва оталанади ва тухум сариғи билан таъминланиб, пapдагaўралади. уруғланган ва шакллан-ган тухумлар бачадонга тўплана бошлаши билан бу орган кенгайиб, ёнидан шохлар чиқаради, ён шохлар ўз навбатида яна шохлайди, яъни бачадон тармоқланиб кетади. Ён шохларнинг сони 17-35 жуфтга етади. Жинсий тизимнинг қолган барча органлари бачадон тараққий қила бошлаши билан редукцияга учрайди.

Download 56,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish