Тиббиёт олий билимгохлари учун укув адабиёт в. М мажидов юкумли


Дифференқиал диагностикаси



Download 3,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet164/257
Sana02.03.2022
Hajmi3,72 Mb.
#477270
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   257
Bog'liq
Мажидов В.М. Юкумли касалликлар.doc

Дифференқиал диагностикаси. 
Безгакни висқерал лейшмани-оз, 
спирохетоз, бруқеллёз, сариқсиз лептоспироздан фарқлаш ке-рак 
Висқерал лейшманиозда бемор ранги жуда синиққан ва исит-маси 
тартибсиз булади. Бир кеча-кундузда харорат икки марта кутарилади 
(Роджерс иситмаси), қонда гиперпротеинемия аниқ-ланади. Суяк 
кумигида лейшманий топилгач, диагноз осой ҳал бу\лади.
Кана тарқатадиган спирохетозда (қайталама тиф) биринчм иситма 
хуружи 1—4 кун, келгусилари .12—18 соат давом этади. Биринчи 
апирексия даври 5—7 кун давом этади. Кейин иситма-сиз давр 
(апирекқия) узайиб, 10—15 кунгача боради. Шу билан бир вақтда 
иситма даври қисқариб боради. Умуман иситма хуружи 8—10 марта, 
камдан-кам ҳолларда 20 тагача булиши мум-кин. Талоқ озгина 
катталашади. Кана чаққан жойда қичийдиган тугунча пайдо булади.
Қон томчи. усули билан текширилганда спирохета -ўопилиши 
диагноз масаласини ҳал қилади.
Сариқсиз, ле,птоспироз. Иситма 
10—15 
кун юқори булиб тура-ди 
ва лизис, билан: (астатсекин) пасаяди. Орадан 1—4 кун утгач, кейин 
яна иситма хуруж қилади (реқидив хуружи). Жигар ва талокўуртача 
катталашади, Сариксиз лептоспироз диагиози қон-дан лептоспира 
топилиб, агглютинақия лизис реакцияси текши-
рилгач, узил-кесил 
ҳал бу\лади.
309


Бруқеллёзда безгакдагига ухшаш аниқ бир вақт оралаб иситма 
тутиб турмайди. Бруқеллёзда қулланиладиган серологик реакциялар 
(Рейт, Хеддльсон реакцияси, комплементни бирик-тириш реакцияси 
ва Бюрнэ реакцияси )масалани ҳал қилади.
Давоси. Безгакка даво қилишда врач қуйидаги масалаларни хал 
этиши керак: 1) безгакнинг уткир хуружини тугатиш; 
2) 
дастлабки ва 
кечки реқидивлар юз бермаслиги чораларини курит; 3) гамета ташиб 
юрувчиликни тугатиш. Безгак давосига ишлатиладиган дорилар 4 
гуруҳга булинади: 1) гаметошизогроп дорилар — приметанин, хинин, 
прогуанил, 
пириметамин, 
сульфа-нпламидлар, 
тетрақиклин 
препаратлари; 2) гистошизотроп дорилар — примохин, хиноқид; 3) 
гамоитларга таъсир қиладиган дорилар — приметанин, примохин, 
хиноқид, прогуанил; 4) спо-ронтоқид дорилар — пириметамин, 
прогуанил.
Безгак хуружини тухтатиш учун гамето-шизотроп дорилар 
тайинланади. Купинча хингамин берилади (хлорохин, делагил, 
резохинлар хингаминнинг аналогларидир).
Биринчи куни беморга 1,0 г хингамин ичиш буюрилади, 6—8 соат 
утгач яна 0,5 г берилади. Келгуси кунлари ҳар куни 0,5 г 
препарат"ичиш тайинланади. Даво курси 3 кунлик безгакда 3 кун, 
тропик ва 4 кунлик безгакда 5 кун.
Паразитларни экзоэритроқитар даврда ҳалок қилиш, яъни 
беморни паразитлардан мутлақо халос қилиш учун касаллик 
хуружини тухтатгандан сунг беморга примахин тайинланилади (бир 
купда 15 мг дан 14 кун босим ичирилади) ёки хиноқид берса ҳам 
булади (бир кунда 30 мг дан 10 кун босим берилади) р].\1уаҳ р].оуа1е 
ва р1.та!апае нинг жинсий формалари эритро-қн!ар шизогония 
тухташи билан йуқ булиб кетади.
Тропик безгакда касаллик хуружини тухтатгандан сунг гаме- 

таларни халох қилиш учун пириметамин (хлоридин, тиндурин) 
шш.йтилади Пириметамин 50 мг миқдорда берилади ёки беморга бир 
кунда 0,15 мг дан 3 кун примахин берилади. Шарқи-жа-нубий Осиё, 
Марказий ва Жанубий Америкада тарқалган тропик безгак 
ўузгатувчиси хингаминга чидамлидир. Шунинг учун касаллик 
хуружини тухтатиш учун беморга хинин тайинланади (0,65 г дан бир 
кунда 3 маҳал 7 кун босим берилади) ёки бир марта 3 таблетка 
фансидар ичирилади (бунинг ҳар бир таблетка-сида 500 мг 
сульфадоксин ва 25 мг пириметамин бор). Юқори-даги дорилар таъсир 
қилмаган тақдирда босим 7 кун тетрақиклин (0.5 гр дан бир кунда 3 
маҳал) ёки оксиқиклин (бир кунда 0,2 г) берилади.
Охирг;.- йилларда мефлохин (бир марта 1,5 г. ичилади), дабе-хин 
ва метакелъфин ишлатилмоқда.
Тропик безгак комасида бемор венасяга хинин юборилади (бир 
минутда 20 томчи тезликда). Хинин бемор огирлигининг .ҳар 
килограммига 20 мг ҳисобидан ҳар 8 соатда венага юборилади. Бемор 
а.\воли яхшилдниб қолгандан кейин хининни ичи-ришга утилади. 
Худди шундай дозада делагил ҳам ишлатилади.
310


Буйрак фаолиятн издан чнқадиган булса, хинин ёки делагил до-заси 
10—15 мг гача камайтирилади,
Бундан ташқари безгак комасида инфузион терапия, глюко-
кортикоидлар, антигистамин дорилар ва диуретик препаратлар 
ишлатнлади.
Буйрак етишмовчилиги якқол куринган ҳолларда гемодиализ, 
қопни ультрафильтрақиялаш ёки гемосорбқия қилиш керак бу-лади. 
Беморда анемия бошланса, унга қон қуйнлади (гемотранс-фузия).
Безгакнинг яшин тезлигида утадиган формаси ва безгак ал-
гиднга ҳам худди шундай усул билан даво қилинади.
Гемоглобинурия иситмасига даво қилишда бир группали қон 
қуйиш (300—400 мл), физиологик эритма ва бошқа тузли эрит-
малар, 10% ли глюкоза эритмасн, кальқий хлориднинг 10% ли 
эритмаси, юракни кувватлайдиган дориляр, кортикостероидлар 
тайннланади. Анурия х/элатида бемор бадани иситилади, буйрак 
со.ўасига диатеррня билан таъсир қилинади, буйрак атрофн ту-
қимасига новокаин юбориб, блокада қилинади ва гемодиализ 
қулланилади.
Лрофилактикаси. Профилактик чоралар қуйидагилардан ибо-рат:
1.
Беморларни ва паразит ташиб юрувчиларни яхшилаб даво-
лаш. 
2.
Сув ҳавзаларида, ботқоқликларда безгак тарқатадиган чив"ин 
ва личинкаларинн йуқотиш, гидротехкикага оид махсус ишларни 
амалга ошириб, чивинларнинг тухум қуйиб купайишига имкон 
бермаслиқ 
Безгак билан огрнган беморларни ва гамета ташиб юрувчиларни 
аниқлаш учун уларнииг қонлари текширилади: безгак гумон 
қилинган беморлпр, эндемик учоқда иситмалдб турадиган ;ўамма 
кишилзрнинг қони текширилади. Беморлар ва гамета ташиб 
юрувчилар махсус руйхатга олинадн ва 2 йил давомида на-зоратда 
булади. Уларнннг қони йилнинг иккинчи ва учинчи квар-талн 
давомида ойда бир марта, кейинчалик ҳар бир кварталда бир марта 
текшириб турилади.
Безгак хуружи булиши мумкин одамларга жамоат химиопро-
филактикаси қулланилади: шизотроп ва гаметаларга таъсир 
қиладиган препаратлар берилади.
Уч кунлик ва турт кунлик безгакка даво қилиш вақтида хино-қид 
ҳам берилса, жамоат профилактнкасига зарурият булмайди.
Охирги бир ярим йил давомида тропик безгак хуружлари булган 
кишиларнинг хаммаси жамоат профилактикасидан уткази-лади. 
Катта ёшдаги одамларга био хафтада икки маҳал 2 таб-леткадан 
бигумал ва плазмоқид ёки босим икки кун 2 таблетка-дан акрихин ва 
плазмоқид берилади. 5 кун танаффус қилиб, 6у тадбир яна-
такрорланадн ва уни эпидемик мавсум тугагунга қадар шу т.лриқа 
давом эттириб борилади.
Ана шундай профилактика чора-тадбирларни уз вақтида ва
311


турри амалга оширилганда чивинларга плазмодийлар юқмайди ва 
касаллик тарқалмайди. Безгак чивинларини қириш учун ки-чик сув 
хавзалари ва ботқоқликлар қуритилади. Дайвсшлар сақ-ланадиган 
саройлар ва молхоналарга ҳашаротларни улдиради-ган дорилар 
сепилади. Сув ҳавз,аларидаги чивин личинкаларини йуқотиш учун 
сувга гамбузия деб аталадиган майда балщлар ' ташланади. Бу 
балиқчалар чивин личинкалари билан овқатла-нади.
Мамлакатимизда безгакнинг эндемик учоқлари тугатилган. 
Безгак ҳали учраб турадиган мамлакатга боришга тугрн келса, якка 
тартибдаги химиопрофилактика чоралари курилади. Бу про-
филактика уша жойга етиб боришдан 2—3 кук илгари бошлана-ди ва 
то уша ердан қайтиб келикгунча бетухтов давом эттирила-ди. Иссиқ 
иқлимли мамлакатларда йил буйи чивинлар ривожла-ниши мумкии. 
Демак химиопрофилактика ҳам йил буйи бетухтов амалга 
оширилади ва чет элдан кайтиб келингандан кейин ҳам яна бир ой 
давом эттирилади. Химиопрофилактикада қуйидаги дорилардан 
бирортаси ичилади: 1) бигумаль (0,2 г. дан .\афта-да 2 марта); 2) 
хлорохин (0,3 г дан ҳафтада 1 марта); 3) дела-гил (0,24 г дан ҳафтада 
2 марта); 4) амодиахин (0,4 г дан ҳафтада 1 марта); 5) хлоридин (0,25 
г дан ҳафтада 1 марта); 6) акрихин (0,2 г дан ҳафтада 2 марта).
Маълумки, безгак учраб турадиган мамлакатдан қайтиб кел-ган
кишилар диспансер назорати остида буладилар. Бундай 
кишиларда безгак билинар-билинмас симптомлар билан утиши 
ёки бу шахслар гамета ташиб юрувчи булиши мумкин. Бундай 

кишилар махсус йул-йуриқларда курсатилгандек алоҳида даво- ' 
лакади.

Download 3,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   257




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish