Тиббиёт олий билимгохлари учун укув адабиёт в. М мажидов юкумли



Download 3,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet134/257
Sana02.03.2022
Hajmi3,72 Mb.
#477270
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   257
Bog'liq
Мажидов В.М. Юкумли касалликлар.doc

Давоси
Грипп билан огриган беморлар асосан уй шароитида 
даволаяади. Грипп .\_ар хил асоратлар билан огир утган ўолларда 
беморларни касалхонаўа жойлаштириш керак- булади. Куп болали, 
турмуш шароити ночор оилаларда беморларни уйда колдириш 
макеадга мувофиқ эмас.
Беморни уйда даволаганда уни алоўида хонага ётқизиш, ёки 
хонанинг бир бурчагини чойшаб билан тусиб, унга ажратиб қуйиш 
керақ То ҳарорат пасайиб, интоксикақия йукюлгунга қадар бемор 
уринда ёткши лозим. Бемор ётган хона иссяқ булиши зарур. Беморга 
малина, лимон, асал қушилган иссиқ чой, иссиқ сут бе-риш 
фойдалидир. Овқат туйимли, ширин ва осон ҳазм буЧаадиган булиши 
керақ Поливитамин берилади. Витамин С ва витамин Р (руткн) жуда 
фойдали. Гриппга даво қ
ИЛ!,ш
Д
а
лейкоқитар интерферон ва ремантадин 
кенг қулланилади. Интерферон барвақт, яъни ҳали грипп юқмасдан 
олдин ишлатилса, яхши таъсир қила-ди. Грипп бошланганидан сунг у 
ишлатилмайди.
Ремантадин касаллик энди бошланиб келаётган пайтда, яъни 
биринчи куни берилса, яхши таъсир қилади. Бу препарат биринчи
266


куни 0,3 г (0,2 г эрталаб ва 0,1 г кечўурун), иккинчи ва учинчи 
кунлари 3 маўал 0,05 г дан овкатдан кейин берилади.
Жигар ва буйрак касалликлари билан огриган, тиреотоксикози 
бор касалларга ва хрмиладор аёлларга ремантадинни буюриб 
булмайди.
Донорлардан олинадиган гриппга и,арши зардоб ва иммуно-
глобулин яхши натижа беради. Иммуноглобулин грипп огир утга-
нида ишлатилади ва уни имкони борича барвақт бериш керақ 
Иммуноглобулин болаларга 0,15—0,2 мл/кг хисобидан юборилади. 
Яъни бемор бола огирлигининг ўар бир килограммига 0,15—0,2 мл 
миқдорига гаммаглобулин ишлатилади. Бу препаратнинг катталар 
учун мулжалланган дозаси 6 мл.
Гриппга қарши иммуноглобулин булмаган ҳолларда плақен-тар 
иммуноглобулин ёки зардоб полиглобулинини ишлатиш мумкин.
Антибиотиклар ва сульфаниламидлар факат гриппнинг асорат-
ларига даво қилишда қулланилади. Купинча пениқиллин турку-мига 
кирадиган антибиотиклар — бензилпениқиллин, ампиқиллин, 
метиқиллин, оксақиллин, гентамиқин ва тетрақиклинлар тайин-
ланади.
Булардан ташқари анальгетиклар, анапиретиклар (амидопирин, 
анальгин, ақетилсалиқилат кислота) антигистамин препарат-лар 
(димедрол, супрастин, пипольфен, тавегил, диазолин, фенко-рол ва 
бошқалар) ҳам ишлатилади. Витамин С кенг қулланилади.
Иищор эритмалари ингаляқияси буюрилади, балгам кучира-диган 
микстуралар берилади. Бронхларни кенгайтириш учун эу-филлин, 
эфедрин ишлатилади. Бурундан шилимшиқ оўиши безов-та қилган 
ҳолларда 2,5% ли эфедрин, нафтизин, санорин, гало-золин, 0,25% ли 
оксалин малками фонда қилади.
Грипп маўалида симптоматик даво тариқасида беморга анти-
гриппин берилади.
Антигриппин таркибида 0,5 г ақетилсалиқил кислота, 0,3 г 
аскорбинат кислота, 0,02 г рутин, 0,05 г димедрол ва 0,1 г кальқий 
лактат бор. Беморга бир вакт\да ремантадин (3 кун) ва антигриппин 
(5 кун) тайинланса, яхши натижа олинади. ўарорат тушиб, бемор 
согайишга бошланганида хантал, банка қуйилади.
Гриппнинг гипертокснк хилида ҳарорат 40 даражадан юқори 
булади, беморнинг лаблари ва бурни кукариб, нафаси тезлашади, 
унда тахикардия ва гипотония яққол аниқланади. Бундай бемор-ларга 
албатта гриппга қарши гаммаглобулин юбориш керак (6— 12 мл 
миқДорида). Стафилококклар ва бошқа микрофлоранимг купайишига 
йул қуймаслик учун оксақиллин, метиқиллин, қепо-рин, кефзол 
қулланилади. Беморнинг венаси оркали 200—400 мл гемодез, 400 мл 
реополиглюкин, 0,5-1 мл 0,05% ли строфантин эритмаси ёки 0,5—1 
мл, 0,06% ли коргликон эритмасидан, 100— 50 мл 20—40% ли 
глюкоза эритмаси, 2 мл лазикс, 250—300 мг гидрокортизон ёки 60—
90 мг преднизолон, 10 мл 2,4% ли эуфиллин
267


эритмаси, 10 мл 5% ли аскорбинат кислота эритмаси, 10 мл 10% ли 
кальқий хлорид эритмаси ва 10000—20000 ТБ контрикал юбо-
рилади.
Беморнинг бурнига тиқилган махсус катетер орқали намланган 
кислород бериб турилади. Упка, бош миянинг шиши аломатлари 
куринган ҳолларда 20—40 мг лазикс ёки 200—400 мл маннитол 
тайинланади. Гриппга купинча пневмония қушилади ва бу асорат 
сурункасига давом этишга мойил булади. Шу сабабдан бундай 
беморлар поликлиникада диспансер назоратида буладилар.
Профилактикаси. Беморга алоҳида идиш-тозоқ, сочиқ ажра-
тилади. Парвариш киладиганлар албатта 4 қават докадан тикил-ган 
ниқоб тутиб юришлари зарур. Бемор ётган хонага бошқалар имкони 
борича кирмаслиги керақ
Эпидемия вақтларида купчиликнинг бир жойга йигилиши та-
қиқланади. Киносеанслар орасидаги вақт узайтирилиб, заллар 
шамоллатиб қуйилади, поллари тегишли эритмалар билан артиб 
тозаланади. Транспортда, савдо-сотиқ ташкилотлари, даволаш 
муассасаларида ишлайдиганлар дока ниқоб тутиб олиши керақ 
Купчилик тупланадиган жойлар (вокзаллар, автостанқиялар ва 
бошқалар) вақти-вақти билан тозаланиб, дезинфекция қилиб ту-
рилади.
Гриппнинг специфик профилактикаси учун вакцина ишлатилади. 
Вакцинани бурун ичига 3 маҳал суртилади. Орадан 15—20 кун уттач, 
бу иш яна икки марта қайтарклади. Грипп юқмаслиги учун бурун
ичига оксалин малхами суртиш, интерферон томизиш ва уй қуга 
ётиш олдидан бир таблетка ремантадин ичиш тавсия этилади.
Гриппга карши эмлаш учун кучсизлантирилган ва тирик вак-
қиналар ишлатилади. Кучсизлантирилган вакциналар икки хил 
бу\пади. Бир хили парчаланмаган вируслардан, и'ккинчиси эса пар-
чаланган вирусдан тайёрланади. Парчаланмаган вируслардан тай-
ёрланган вакцина махсус инъекторлар ёрдамида тери орасига юбо-
рилади. Бу усул билан одатда катта жамоалар эмланади (завод ва 
фабрикаларда эпидемия бошланган вақтларда). Парчаланган 
зируслардан тайёрлашан вакцина тери остига юборилади. Бу вакцина 
тирик вакцина билан эмлаш тақиқланган хўолларда ишлатилади.
Аллантоис туқимасида купайтирилган вирусдан тайёрланган 
вакцина бурун ичига томизиш йули билан ишлатилади. Вакцина 
томизиш орадан 20—30 кун утгач иккинчи марта қайтарилади. 
Ичиладиган вакцина ҳам бор. Бу вакцина асосан болаларга бери-лади. 
Вакцинадан ташқари эпидемия вақтида оксалин малҳами, 
интерферон, плақентар гаммаглобулин ҳам қулланилади.

Download 3,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   257




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish