Тиббиёт коюсий луғати



Download 0,94 Mb.
bet37/54
Sana21.02.2022
Hajmi0,94 Mb.
#23714
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   54
Bog'liq
qomusiy

симптом — патологик ҳолат ёки касаллик белгиси. Субъектив (бемордан сўраб олинган) ва объектив (беморни турли йўл, мас., рентген б-н текшириб билинган) С. лар фарк қилинади. ^ИМПТОМАТИКА — касаллик группалари ёки #>и м касалликлар белгиларининг йиғиндиси. Ички касалликларни аниклашда фойдаланилади. ^УМУЛЯЦИЯ — муғомбирлик б-н ўзини касал- ҳолатига солиш, хаста килиб кўрсатиш. '«япинча невроз, истерия каби руҳий касалликлар • н оғриган беморларда кузатилади.


СИНОВИОМА


СИМФИЗ — ёриқсимон бўшлиғи бўлган тоғай ёрдамида суякларнинг бир-бирига бирикиши. СИНАЛГИЯ - бирор тўкима ёки орган касал- ланганида (шикастланганда) пайдо бўлган оғрик- нинг шу тўқима ёки органдан бошка ерда сезилиши.
СИНАЛЬБУМИН — кон зардобидаги ўзининг физиологик моҳиятига кўра инсулинга карши бўлган альбумин.
СИНАПС — нейронларни ўзаро боғлайдиган морфологик тузилма. Атамани инглиз физиоло- ги Ч. Шеррингтон нейронлараро алоқани ту- шунтириш учун қўллаган. С. оркали нерв танаси- да ҳосил бўлган кўзғатувчи ёки тормозловчи импульс тўлқинлари биокимёвий моддалар ёрда- мида бошка нерв толаси (ўсиқчаси)га ўтади. СИНАРТРОЗ — суякларнинг зич толасимон би- рикгирувчи тўкима (синдесмоз), тоғай (син- хондроз) ёки суяк тўқимаси (синостоз) ёрдамида узлуксиз бирикиб кетиши.
СИНДАКТИЛИЯ — ривожланиш нуқсони; кўл ёки оёк бармокларининг ёнидагисига бутунлай ёки кисмак бирикиб ўсиши.
СИНДЕСМОЛОГИЯ — суякларнинг ўзаро бири- кувини ўрганадиган фан. Анатомиянинг бир бўлими. Умумий ва хусусий С. фарк килина- ДИ.
СИНДРОМ ягона патогенез б н боғлиқ ка- саллик белгиларининг биргаликда юзага чиқиши; мустақил касаллик (мас., Меньер синдроми) ёки бирор касаллик босқичи (мас., сурункали нефрит- да нефротик С., уремия) деб каралади. СИНЕРГИЗМ, синергия-1)физиология- д а — айрим аъзо ёки системаларнинг бирга ликдаги таъсири; 2) фармакологияда дори моддаларининг биргаликдаги таъсири; бун- да улар бир-бирининг таъсирини кучайтиради. СИНЕРГОАНТАГОНИЗМ — икки дори моддаси бир хил дозада юборилганда бир тарафлама синергик (ўхшаш), ўзгача дозада эса карама- қарши (антагонистик) таъсир этиши. СИНЕРЕЗИС — дисперс муҳитдаги студень ва геллар хажмининг суюклик ажралиши ҳисобига ўз-ўзидан қисқариши ёки камайиши. Аксарият кон куйқасининг ҳосил бўлишида кузатилади. СИНЕСТЕЗИАЛГИЯ — гавданинг хоҳланган жойини қўзғатилганда оғриқ хуружи пайдо бўлиши; каузалгиянинг оғир хили белгиси. СИНЕСТЕЗИЯ —зарарланган симпатик нерв толаларида оғрик таъсиротининг кучайиши; бун- да оғрик фақат зарарланган соҳада эмас, балки унга карама-қарши томонда ҳам кузатилади. СИНОВИАЛ ПАРДА — эндотелиал ҳужайралар ва улар остидаги ғовак толали бириктирувчи тўқима кавати. Бўғим, пай қини ва синовиал халтани ичидан ўраб туради.
СИНОВИАЛ ХАЛТА — ичида синовиал суюклик бўлган халта. Мускул пайларининг суякларга ишқаланадиган жойларида бўлиб, пайларни су- якларга ишкаланишдан саклайди ва мускуллар- нинг иш қобилиятини оширади. СИНОВИОАРТРИТ — синовиал парда ва бўғим- ларнинг бир пайтда яллиғланиши (қ. Артрит, Синовит).
СИНОВИОМА — бўғим синовиал пардаси ва


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1


196 СИНОВИТ




қинларидан ривожланадиган хавфсиз ўсма. Сино- виал саркомага ўтиб кетиши мумкин.
СИНОВИТ — бўғимлар синовиал пардасининг яллиғланиши. С. бўғимларнинг шикастланиши, коллаген касалликлар ва баъзи бир юкумли касалликлар оқибатида келиб чиқади-. Бўғимда оғриқ, қизариш, шиш пайдо бўлиб, ҳаракати чекланади.
СИНОКАРОТИД 30 НА — рефлексоген зона; умумий уйку артериясининг ташки ва ички уйқу артерияларига ажраладиган ерида жойлашади. С. з. кондаги газ таркиби ва артерия босимининг бошкарилишида иштирок этади.
СИНОПТОФОР — ғилайликни аниқлаш ва даво- лашда ишлатиладиган асбоб. Бу асбоб ёрдамида ғилай кўзнинг нур синдириш субъектив ва объектив бурчаклари, иккала кўз б-н бир нарсани яхши кўра олиш лаёкати текширилади. СИНОРХИДИЯ — туғма нуксон; бунда мояк ёрғоққа тушмай, корин бўшлиғида тутилиб, у б-н ўзаро битишиб кетади. Уни операция қилиб ажратилади ва мояк ёрғокка туширилади. СИНОСТОЗ — нормада суяклар орасидаги юпка парданинг суякланиб кетиши. Мас., калла айрим суякларининг, айникса унинг копкоғини ташкил қилган суякларнинг чоклар ҳосил қилиб кўшили- ши; думғаза умуртқалари орасидаги тоғайлар- нинг суякланиб, бир бутун думғаза суягини ташкил этиши ва ҳ. к.
СИНУСИТ — бурун ёндош бўшликлари шиллик пардасининг ўткир ёки сурункали яллиғланиши. СИНУСТРОМБОЗ — сигмасимон синус тромбоф- лебити; ўрта кулокнинг ўткир ва сурункали йирингли яллиғланиши асорати сифатида намоён бўлади.
СИНХОНДРОЗ —қ. Синартроз.

СИНЦИТИЙ — бир неча ҳужайраларнинг қўши- лишидан ҳосил бўлган тўкима. Усиқлари бир- бирига кўшилиб, тўр хосил қиладиган ҳужайра- дан иборат. Мезенхима, ретикуляр тўқима ва сийрак толали шаклланмаган бириктирувчи тўки- малар С. тузилишига эга.
СИРИНГОАДЕНОМА —тер безлари чиқарув йўллари аденомаси; асосан бошнинг сочли қисми- да бўлади.
СИРИНГОБУЛЬБИЯ сирингомиелиятиг бир хили; узунчоқ миянинг зарарланиб, бўшлиқлар ҳосил бўлиши. Бунда юзда сезувчанлик ўзгариб, бульбар фалаж белгилари тобора зўрайиб бора- ди, айни вактда сўзлаш, ютиш, чайнаш, нафас олиш каби жараёнларнинг кескин ўзгариши кузатилади.
СИРИНГОМИЕЛИЯ — нерв системасининг су- рункали касаллиги; асосан орка мия зарарланиб, кулранг моддасининг орқа шохларида ёки ўрта қисмларида бўшликлар ҳосил бўлади ва улар ичида нерв толалари, таначалари узилганлиги учун шу сегмент соҳасида оғрик ва иссик-совукни сездирувчи импульслар ўта олмайди, бемор иссиқни ва игна санчиғини сезмай, термоанесте- зия факат қўлда ёки ярим танада сакланиб колади.
СИРКА ҚИСЛОТА — ўткир ҳидли рангсиз суюк- лик. Сувсиз С. к. музга ўхшаганлиги учун «муз кислота» ҳам дейилади. Унинг суюкланиш т-ра-


си 16,75°С, кайнаш т-раси 118,1°С. Ацетальде- гидни оксидлаб ва б. усулларда олинадш С. к. озиқ-овқат саноатида, доривор ва хушбўй моддалар, хлорсирка кислота олишда, эритувчи сифатида, мас., целлюлоза ацетати олишда кўлланилади.
СИРТ-АКТИВ МОДДАЛАР — бир-бирига тегиб турувчи икки жисм орасидаги сатҳда, яъни фазалар орасидаги сиртда адсорбцияланиб, улар- нинг сирт таранглигини камайтирадиган модда- лар.
СИСТОЛА — юрак бўлмачалари ва коринчала- рининг қискариши; бунда кон артерияларга ҳайдалади. С. нинг диастола б-н изчил алмаши- ниб туриши юрак фаолияти циклини ташкил этади.
СИСТОЛИК ҲАЖМ — юракнинг бир кискари- шида томирларга чикариладиган кон ҳажми. С. ҳ. одам тинч турган вактида 60—80 см3 га тенг бўлади.
СИТОМАНИЯ — ўктин-ўктин кузатиладиган оч- кўзлик; баъзан маниакал-депрессив психоз ва прогрессив фалажда учрайдиган симптом. СИФИЛИД — захм тошмалари.
СИФИЛИДОЛОГИЯ — тери ва таносил касал- ликлари фанининг захмни ўрганадиган бўлими. СИФИЛИС — к Захм.

СКАЛЬПЕЛЬ—жарроҳликда тўкималарни ке- сишда ишлатиладиган кичикрок махсус металл пичокча. Узунлиги 12—15 см, кесадиган қисми калта ва дастаси узун бўлади. Қоринчали С., кўз скальпели, ўткир учли С., тўғри С., стоматоло- гик С. фарк килинади. Ҳозир лазер ва ультрато- вуш С. лари ҳамда «электрскальпеллар» мавжуд. СҚАНИРЛАШ — радиоизотоп диагностиканинг кенг таркалган усули; орган ва тўқималарнинг маълум радиоактив препаратларни тўплаб бо- ришга ва бунинг натижасини сканир деб аталади- ган махсус аппарат ёрдамида кайд килишга асосланган. Радиоизотоплар б-н ички органларни сканирлаш текширилаётган органнинг организм- да кандай жой олгани, унинг шакли ва катта кичиклигини, шунингдеп унда патологик ўзга- ришлар бор-йўклигини аниқлашга имкон Зеради. СКАРИФЙКАТОР — жарроҳликда тери ва юпқа пардаларни тирнаш учун мўлжалланган пичок. Перикард ва тери учун ишлатиладиган т.урлари бор.
СКАРИФИКАЦИЯ — тўқималарни скарифика- тор б-н тирнаш. Мас., диагностика, даво мақсади- да тери орқали ҳар хил вакциналар томизиШда ана шу усулдан фойдаланилади.
СКАРЛАТИНА —■ бета гемолитик стрептококк қўзғатадиган ўткир юкумли касаллик. Одатда бемордан ҳаво оркали юкади. Асосан болаларда учрайди. Умумий заҳарланиш, томок, лимфа безларининг яллиғланиши, майда нуқта-нукта тошмалар тошиши ва ҳ. к. б-н ўтади.
СКЕЛЕТ — организмдаги зич, бириктирувчи тўкимали, асосан суяк тўкимасидан иборат тузилмалар системаси. Калла, оёк-кўл ва тана суякларидан (200 дан ортикГ ташкил топган. Организмнинг асоси бўлиб, таянч функциясини бажаради, шунингдек ички органларни механик таъсиротдан ҳимоя қилади. Моддалар алмашину- вида иштирок этади.
СКИАЛОГИЯ — рентгенологиянинг бир бўлими. Рентгеноскопия ва рентгенографияда рентген нурлари таъсирида экран ёки плёнкага одам


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1




органларининг сояси тушади. Соялар (силуэт) касаллик хилига караб ҳар хил тасвир беради. С. ана шу соялар холати, шакли, ҳажми ва уларнинг кайси касаллик учун характерли экан- лигини ўрганади.
СКИАСКОПИЯ — кўзнинг нур синдириш лаё- кати — рефракциясини объектив текшириш усу- ли. Кўз корачиғини кенгайтириб текширилса, натижаси янада аникрок бўлади. Қўзойнакнинг ( + ) ёки (—) лиги неча диоптриялигини аник- лашнинг объектив омилларидан биридир. СКЛЕРА — кўз соккасининг ташки — биринчи (ўнгга ва чапга караганда яхши кўринадиган) ок пардаси. С. энг калин, бакувват, ички нозик пардаларни саклайдиган, кўз ичи босимини идора киладиган пардадир.
СКЛ ЕРИТ — склеранинг яллиғланиши. Кўз оки ва шиллик пардасининг кизариши, кўз ёшланиши, оғриши б-н намоён бўлади; сил, захм, ревматизм ва б. касалликлар ёки кўз шикастланиши окиба- тида ривожланади.
СКЛЕРОДАКТИЛИЯ — склеродермия оқибати- да кўл бармокларининг яллиғланиши; бунда бармок ярим букилган ҳолда бўлиб, териси юпка тортиб атрофияланади, ҳаракати чекланади. СКЛЕРОДЕРМИЯ — терининг яллиғланиши; бунда терининг маълум бир жойи ёки талайгина кисми дағал тортиб калинлашади, кейинчалик фиброз, атрофия ривожланади.
СКЛЕРОЗ — сурункали яллиғланишлар окиба- тида орган ва тўқималарда бириктирувчи тўкима- лар ўсиб кетиши ва уларнинг каттиқлашиб қолиши. С. тарқалган ва ўчокли бўлиши мумкин. Тарқалган С. да органлар қаттиқлашишдан ташкари, бужмайиб, юзаси донадор ёки ғадир- будир бўлиб қолади (иккиламчи буйрак бужма- йиши, жигар ва ўпка циррози). Ўчокли С. эса некроз ўчоқларида чандиклар ҳосил килади. СКЛЕРОМА — Фриш — Волкович таёкчаси қўзғатадиган сурункали инфекцион касаллик; бунда ўзига хос қаттиқ грануляцион тўқима ўсиб, кўпинча бурун бўшлиғи шиллик каватининг терига ўтиш жойида пайдо бўлади ва бурун бўшлиғи орқали бурун ичига, у ердан ҳалкум ва ҳиқилдокка тарқалади. Нафас йўллари, ҳалкум ва ҳиқилдоқ бўшликлари торайиб қолади, нафас олиш қийинлашиб, асфиксия рўй беради, баъзан бемор ўлиб қолиши ҳам мумкин. СКЛЕРОНИХИЯ — тирноқ пластинкаси гиперт- рофияси; бунда тирноқ каттик, дағал, ранги синик ва осон синувчан бўлади.
СКЛЕРОУВЕИТ — склера б-н томирли парда- нинг биргаликда яллиғланиши. С. оғир касаллик бўлиб, кўз анча хиралашади, санчиб оғрийди, кизаради, склера шишади. Ревматизм, токсоплаз- моз, грипп ва б. касалликлар сабаб бўлади. СКЛОВСКИЙ СИМПТОМИ — теридаги пуфак- чаларнинг аввал атрофини, кейин ўзаро сиқиши туфайли пучайиши б-н намоён бўладиган белги. Бундай ўзига хос белги факат сувчечакда кузатилади.
СКОЛИОГРАФ — умуртка поғонасининг ён то- монга кийшайишини ўлчаш учун ишлатиладиган асбоб. Бунда тасвир фронтал текисликда олинади. СКОЛИОЗ — умуртка поғонасининг ён томонга кийшайиши. Рахит, кадди-коматнинг нотўғри бўлиши, умуртка поғонасининг шикастланиши, нерв системасининг баъзи касалликлари сабаб


СОВУҚ _»?7
бўлади. С. кўкрак кафаси шаклининг ўзгариши — букриликка олиб келади. Келиб чиқишига кўра туғма ва орттирилган С. фарк килинади.
СКОЛ ИОЗОМЕТРИЯ — умуртка поғонасининг ён томонга канчалик қийшайганлигини ўлчаш. Бунда Микулич, Били — Кирхгоф ва Шультесс асбобларидан фойдаланиш мумкин. СКОПУЛЯРИОПСИОЗ — паразит замбуруғлар кўзғатадиган сурункали микоз. Оёк бош бар- моғининг пластинкаси, камдан-кам тери, тери ости клетчаткаси ва ички органларнинг зарарланиши б-н кечадиган касалликлардан бири.
СКОТОМА, д о ғ — кўз ички пардаларининг тур- ли касалликлар натижасида яллиғланиб, ке- йинчалик чандиклар пайдо бўлганда кўриш майдо- нида уларнинг сояси — доғ ҳосил бўлиши. СКРИНИНГ —текширувдан ўтказиш маъносини англатадиган умумий ном. Бир неча маънода кўлланилади: тиббиётда — айрим касаллик- лар, мас., юрак-томир касалликларининг аҳоли- нинг қайси гуруҳида кўп ёки кам таркалганлиги, меҳнат кобилиятига ва б. тиббий-ижтимоий ҳамда иктисодий масалаларга таъсирини аниқлаш мак- садида оммавий кўрикдан ўтказиш. Ф а р м а - кологияда — дори моддалари сифатида кўлланиладиган кимёвий ёки биологик усулда синтез қилинган маҳсулотларни шифобахш таъси- рига кўра танлаш.
СКРОФУЛОТУБЕРКУЛЕЗ — болаларда учрай диган бирламчи сил-блефарит, фликтенулёз кератоконьюнктивит, сурункали ринит ва лимфа- денит б-н ифодаланади.
СКРОФУЛЮС — сил касаллигининг тери зарар- ланиши б-н ўтадиган тури. Бунда терида майда (тўғноғич бошидек) пушти ранг тошмалар пайдо бўлиб, усти майда тангачалао б-н қопланади. Тошмалар асосан бадан, кўл-оёқнинг орқа қисм- ларига тошиб, бир неча ҳафта ёки ойлар мобайнида сақланиб туради, кейин ҳеч из колдирмай йўколиб кетади.
СМЕГМА — эрлик олати (закар) чекка кертмаги ички варағи безларидан чикадиган шилимшиқ модда (секрет). Олат бошчасини намлабтуради. СМЕГМОЛИТ — смегма тоши. С. да-олат бошида оғриқ ва кичишиш пайдо бўлиб, сийиш кийинла- шади. Баланопоститга сабаб бўлади.
СМИТ УСУЛИ — буйракдан кон ўтиш микдори- ни диодраст клиренсн б-н аниқлаш. Диодраст буйрак килнайчаларидан конга қайта сўрилади. СНЕГИРЕВ БЕЛГИСИ — ҳомиладорликнинг илк белгиси; бунда қорин-кин оркали кўл б-н ме- ханик таъсир этиб кўрилганда ҳомиладор аёл бачадони кискариб, унинг девори бир оз каттик- лашади, таъсирот тугагандан сўнг яна юмшок бўлиб қолади.
СОВУҚ ОЛИШИ — турли органлар ва тўкима- ларнинг совукдан зарарланиши. Асосан кон томирларнинг совук таъсирида давомли тора- йиши натижасида рўй берадиган турғун ўзга- ришлар сабаб бўлади. Факат каттик совук кунлари эмас, балки ҳарорат 0° атрофида бўлганда ҳам С. о. мумкин. Бунда тери шишади, кўкаради, оғрийди, пуфакчалар пайдо бўлади. Бир неча кундан кейин улар ўрнидаги тўқималар ўлади ва чандиклар ҳосил бўлади.


шшш.г1уоиг.сош ки(иЬхопаз1


198 СОДОКУ




СОДОКУ — каламуш тишлаганда ЗртПшп т1- пог бактерияси орқали одамга юкадиган ка- саллик. Ўткир бошланиб, бемор иситмалайди, мускуллари қақшаб оғрийди, жароҳатланган жой яллиғланишга учрайди. Некроз, ташқи лимфа безлари, лимфангит ва лимфаденит кўринишида шикастланади.
СОКОЛОВСКИЙ АППАРАТИ — елка ва билак суяклари синиб, суяк бўлаклари бир-биридан қочганда уларни ўз жойига келтириш, сўнгра гипс б-н маҳкамлаб кўйиш учун ишлатиладиган аппарат. Уни синган қўл томонидан қўйилади. СОЛАБ, салеп —кўп йиллик ўт ўсимлик. Туганаги ишлатилади. Таркибида шиллик модда- лар, крахмал ва б. моддалар бор. Дамламаси меъда-ичак касалликларини даволашда ўраб олувчи дори сифатида ишлатилади.
СОМАТИК НЕРВ СИСТЕМАСИ — одам ва ҳайвонлар нерв системасининг бир кисми. Ҳара- катлантирувчи ва сезувчи нерв толаларидан ташкил топган. С. н. с. кўндаланг-тарғил скелет мускуллари ва сезги органларини иннервация қилади, ихтиёрий ҳаракат ҳамда сезги функция- ларини таъминлаб туради. С. н. с. да нерв импульслари 120— 140 м/стезлик б-н тарқалади. СОМАТИК СОН — маълум биологик турга хос тана ҳужайраларидаги хромосомалар микдори. Ҳар бир тур учун хромосомалар микдорининг ўзгармаслиги — хромосомалар сонининг доимий- лиги қонунини келтириб чиқаради.
СОМАТОЛ ИБЕРИН — к. Рилизинг гормонлар. СОМАТОЛОГИЯ — антроплогиянинг бир бўли- ми; одамлар тана тузилишининг индивидуал ва умумий ўзгарувчанлик қонуниятларини ўрганади. СОМАТОМЕДИ НЛАР — ўсишни кучайтирувчи ва инсулинга ўхшаш таъсир этувчи биологик фаол полипептидлар туркуми. С. га одам қонидан ажратиб олинган А ва С С., коннинг антиинсулин, антителолар томонидан жабрланмайдиган I, II ин- сулинсимон таъсирга эга омиллари ва бошка бир нечта моддалар киради. Улар тузилиши ва таъсирига кўра бир-бирига ўхшаш. С. нинг биологик таъсири жуда кенг. Улар тоғай ўсишини ва ундаги бир катор биокимёвий жараёнларни қувватлайди. Кондаги С. асосан жигардан келиб чиқади. Улар микдори соматотроп гормонга (СТГ) яқиндан боғлиқ бўлса ҳам, С. таъсири анча хилма-хиллиги б-н фарқланади. СОМАТОМЕТРИЯ — антропология усуллари- дан; бу усул б-н инсон танасининг массаси ва ташки тузилиш ўлчамлари аниқланади. СОМАТОСКОПИЯ — одам танаси тузилишининг ўзига ҳос белгиларини аник тасвирлайдиган усуллар мажмуи. Антропоморфологияда кенг кўлланилади.
СОМАТОСТАТИН — соматотроп гормон ва гипо- физнинг бошқа бир нечта гормонлари секрецияси- ни, периферик эндокрин безлар функциясини ҳамда меъда-ичак ферментларини сусайтириш хусусиятига эга гипоталамик нейрогормон. С. асо- сан гипоталамуснинг нерв ядроларида, шунингдек нерв системасининг бошка бўлимларида ва меъда-ичак йўлида синтезланади. С. таъсир спектрининг анча кенг бўлиши унинг дори сифатида кўлланишини қийинлаштиради.


СОМАТОТРОП ГОРМОН_ (СТГ), соматот р о п и н — ўсиш гормони. Гипофизнинг олд бўла- ги гормони. Оксил табиатига эга. Организмда моддалар алмашинувининг барча турларини ро- стлаб туради. Асосий таъсири оқсил алмашинуви- га анаболик (оқсилларни ўзлаштириш, синтетик жараёнларни кучайтириб, емирилишни пасайти- риш) эффектдан иборат; скелет ўсишини кучайти- ради, танани катталаштиради. С. г. ортикча ишлаб чиқарилганда акромегалия номли оғир касаллик келиб чикади, ёш организмда гигантизм кузатилади. С. г. ва бошка бир қатор троп гормонлар етишмаганда одам ўсишдан кескин орқада қолади, скелет ва бошқа тўқималар дифференциацияланиши секинлашади, бу на- низмга сабаб бўлади.
СОМНАМБУЛ ИЗМ, лунатизм — онг бузили- ши; бунда бемор уйқуда одатдаги ҳаракатларни гайриихтиёрий бажаради (мас., юради, буюмлар- ни олиб тахлайди ва ҳ. к.).
СОН — оёқнинг чанок-сон бўғимидан тизза бўғимигача бўлган кисми; юкоридан чов ва думба бурмалари б-н, пастдан тизза соҳаси б-н чегара- ланган. С. сон суяги, унинг атрофидаги мус- куллар, кон томир ва нервлардан иборат бўлиб, уларни тери ости пардаси, ёғ қатлами ва гери қоплаб туради.
СОРЕЗИ СИМПТОМИ — беморни чалқанча ёткизиб, ўнг чов соҳасини босганда ўнг қовурга остида оғриқ пайдо бўлиши; сурункали аппенди- цит белгиларидан бири.
СОХТА БУҒИМ, п с е в д о а р т р о з — синган суяклар тўғри битмай, улар бўғимлари орасига мускуллар ёки бошқа тўқималар кириб қолиши, суякларнинг бир-биридан ажралиб кетиши ва б. сабабли найдо бўладиган бўғим. Кўпинча болдир суяклари Синганда ҳосил бўлади. Туғма ва ҳаётда орттирилган тури бор. С. б. нинг шалви- раб турадиган хилида кўл ёки оёқ ҳамма томонга ҳаракат қилаверади.
СОХТА ГЕМАТУРИЯ сийдикда қон пигмент- лари аралашмалари бўлиши (мас., гемоглобину- рияда) туфайли унинг кизил рангга бўялиши. СОХТА ПЕЛАДА — сочнинг тушиб кетиши; бун- да шу жой териси атрофияга учраб, кал бўлиб колади.
СОХТА ЧИПҚОНЛАР, псевдофурунку- л ё з — талайгина тер безлари ёки тер чиқарув йўлларининг йирингли яллиғланиши; асосан эма- диган болаларда кузатилади. Кўпинча улар бошида, энса ва бўйин соҳаларида турли катта- ликдаги, безиллаб оғриб турадиган кўкимтир- қизғиш рангли яллиғланган шишлар пайдо бўлади. Шишлар пишиб ёрилганда чипқонга хос «ўликсиз» қон аралаш йиринг чиқади ва битган- дан сўнг чандик қолади.
СОХТА ҲОМИЛАДОРЛИК — аёлларда руҳий бузилиш натижасида содир бўладиган патологик ҳолат; бунда ҳайз кўриш тўхтайди, ҳомила- дорликнинг бошка белгилари (қорин қаппайиши ва б.) ҳам кузатилади.
СОЧ — одамнинг бош терисидан ўсадиган ипси- мон шох унум. С. майин, дағал, жингалак бўлади. С. нинг тери устлдаги қисми тола, тери остидаги қисми эса илдиз дейилади. С. илдизи С. халтача- сида жойлашган. Халтачанинг ички қинида С. пи- ёзчаси ва сўрғичи ўрнашган. С. асосан азот ва олтингугуртга бой оксилли шох модда — кера-


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1


199




тиндан ташкил топган. С. ранги қора, малла, оқиш бўлади, бу сочдаги пигментлар миқдорига боғлиқ Еш ўтган сайин пигментлар камайиб. С. оқара бошлайди. С пиёзчадан ўсади, бу жараён организмнинг умумий аҳволига, нерв ва эндокрин система ҳолатига, моддалар алмашинуви, овкат- ланиш тарзи, шунингдек уни парвариш қилишга боғлиқ.
СОЧ ОҚАРИШИ — соч рангининг ўзгариши; соч илдизи пигментининг камайиши ёки йўколишидан келиб чиқади. Асосан киши қариганда кузатила- ди. 35—40 ёшларда бир-иккита тола оқариб, кейинчалик кўпая бошлайди, баъзан соч вақтидан илгари окариши ҳам мумкин. Дастлаб чеккадаги, кейинроқ бутун бошдаги соч окаради; қош ва киприклар кечроқ оқаради. Қариганда С. о. нор- мал физиологик ҳолатдир; ёшликда С. о. га нерв ва эндокрин система фаолиятининг бузилиши, камқонлик, витаминлар етишмаслиги, асабий ҳолат, ўта толиқиш ва б. сабаб бўлади. Вақтидан илгари С. о. ирсий бўлиб, наслдан-наслга ўтиши ҳам мумкин.
СОЧ ТЎҚИЛИШИ — сочнинг бутунлай ёки қис- ман тўкилиши. Қариликда С. т. ёш улғайиши б-н терида юз берадиган ўзгаришларга, шу- нингдек соч оқариши каби нормал физиологик ҳолатга ёки организмнинг умумий каришига боғлиқ. Вақтдан илгари С. т. турли ёшда кузатилиб, кўпинча бирор бетоблик аломати бўлиши мумкин. С. т. га аксарият себорея сабаб бўлади. Болаларда С. т. оғир юқумли ка- салликлар (грипп, безгак ва б.), шунингдек организмда витаминлар етишмаслиги, жигар, меъда-ичак, нерв системаси, қалқонсимон без ва жинсий безларнинг сурункали касалликлари оқибатида рўй беради. Баъзан соч пиёзча қисмининг тўла ривожланмаслиги туғма соч чиқ- май колишига сабаб бўлади. соқовлиқ — эшитув органининг туғма етиш- маганлиги ёки илк болалик даврида рўй берган карлик оқибатида, шунингдек миядаги нутқ марказларининг етарли такомиллашмаганлиги ёки шикастланиши натижасида келиб чиқадиган нуқсон. Эшитиш қобилияти сақланиб қолганда эса С. ка нутқ маркази ёки м. н. с. нинг зарарланиши сабаб бўлади.
СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ — аҳоли соғлиғини сақ- лаш ва мустаҳкамлаш максадида кўриладиган ижтимоий, иқтисодий ва тиббий тадбирлар систе- маси. С. с. касалликларнинг олдини олиш ва даволаш, соғлом меҳнат шароитини яратиш, юқори меҳнат қобилиятини ва узоқ умр кўришни таъминлашга қаратилган умумий тадбирларни кўзда тутади; унинг асосий вазифаси беморларга замонавий, илмий асосда ихтисослашган ҳамда оммабоп тарзда ёрдам кўрсатиш, биринчи навбат- да касалликларнинг олдини олишга қаратилган оммавий тиббий чоралар кўришни амалга оши- ришдан иборатдир. .
СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ БЎЛИМИ — туман, ша- ҳар, вилоят, ўлкалардаги соғлиқни сақлаш ишларини бошқариб турувчи орган. С. с. б. га касалхона, поликлиника, диспансерлар, санита- рия-эпидемиология станциялари, дорихоналар, тез ёрдам станциялари, даволаш-профилактика ишларини ташкил қилувчи ва амалга оширувчи бошқа муассасалар киради.
СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ПУНҚТИ - саноат кор


СПЕРМАТОРЕЯ


хоналари, совхозлар, ^урилишлар, ўқув юртлэри ва б. жойларда гашкил этиладиган тиббий- санитария қисми ёки поликлиниканинг бир бўли- ми. С. с. п. ишчи ва хизматчилар иш вақтида жароҳатланганда, тўсатдан бетоб бўлиб қолган- да, заҳарланганда биринчи тиббий ёрдам кўрсатади, шунингдек санитария, профилак- тика ишларини олиб боради. С. с. п. шифо- корлик ва фельдшерлик пунктларига бўли- нади.
СПАЗМ — мускулларнинг беихтиёр қисқариши. Кўндаланг-тарғил (скелет) мускуллар, силлиқ мускуллар, қон томирлар девори, бронхлар, кизилўнгач спазми фарқланади. СПАЗМОЛИТИҚ МОДДАЛАР — силлиқ мус- кулли органлар (меъда-ичак, бачадон, қон то- мирлари)нинг қисқариши (спазм) ни бўшашти- рувчи воситалар. Уларга папаверин гидрохлорид, но-шпа, атропин сульфат ва б. киради. СПАЗМОФИЛИЯ, шайтонлаш — нерв-мус- кул қўзғалиши белгилари кучайишининг ла- рингоспазмга мойиллик б-н бирга кузатилиши; қонда кальций миқдорининг камайиши натижаси- да пайдо бўладиган касаллик. Кўпинча ра- хит б-н оғриган 6—18 ойлик болаларда уч- райди.
СПАНИОМЕНОРЕЯ — ҳайз циқтиниН1 бузили- ши; бунда ҳайз кўриш анчага чўзилади. СПЕҚТРОФОТОҚОЛОРИМЕТР — эритмалар- даги моддалар концентрациясини уларнинг ёруғлик ютиши бўйича ўлчаш учун ишлатилади- ган асбоб.
СПЕРМА, ш а ҳ в а т — эркаклар жинсий безла- ридан ажраладиган суюклиқ. Оч кулранг, қуюқ, ёпишқоқ, ҳид,ти, сперматозоид ва уруғ суюк- лигидан иборат. С . балоғатга етиш даврида ишланиб, вояга етган даврда кўпаяди ва ёш ўтган сари камаяди. С. нинг уруғлантириш таъсири ундаги сперматозоидларнинг сифати ва микдори- га боглиқ. Айрим касалликларда С. да спермато- зоидлар бўлмаслиги, камайиши ёки ғайритабиий шаклда учраши кузатилади.
СПЕРМАТОГЕНЕЗ — уруғдонда уруғ ҳужайра- ларининг ҳосил бўлиш жараёни; бунда диплоид тўпламли бирламчи жинсий ҳужайралардан хро- мосомаларнинг гаплоид тўпламига эга бўлган етук жинсий хужайралар — сперматозоидлар ҳосил бўлади. С. 4 даврга бўлинади: кўпайиш, ўсиш, етилиш ва шаклланиш. СПЕРМАТОГРАММА — эякулят (уруғ суюқ- лиғи)ни микроскопда сон ва сифат жиҳатдан текшириш натижаси.
СПЕРМАТОЗОИДЛАР — эркакаларнинг етил- ган жинсий ҳужайраси. Уруғдонда пушт ҳужай- расидан ҳосил бўлади. С. нинг бошчаси, бўйни, танаси ва думи бор. С. нинг узунлиги 50—60 мик- рон бўлиб, у минутига 3—5 мм тезлик б-н ҳаракат қилади. Унинг ҳаракати простата бези ва уруғ пуфакчаларининг суюқлиғи кўшилганидан кейин янада ортади.
СПЕРМАТОРЕЯ — жинсий қўзгалиш бўлмаган ҳолларда ҳам, мас., ич келганда, баъзан сий- гандан кейин шаҳватнинг оқиб туриши. Уруғ отувчи йўл мускулларининг бўшашуви сабаб бўлади.


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1


200 СПЕРМАТОЦЕЛЕ




СПЕРМАТОЦЕЛЕ—мояк кистаси; у спермато- цит ва сперматозоидлардан иборат суюқлик б-н тўла бўлади.
СПЕРМАТОЦИТ — эркакларнинг етилмаган жинсий ҳужайралари. Ўзида диплоид тўпламли хромосомалар тутади. С. мейоз йўли б-н бўлиниб, гаплоид тўпламли хромосома тутувчи II тартиб- ли С. га айланади.
СПЕРМАТУРИЯ — сийдикда сперматозоидлар бўлиши. Жинсий алока қилганда ёки ихтилом бўлганда шаҳватнинг сийдик б-н аралашувидан бўлади.
СПИД (синдром приобретенного иммунодефици- та) — қ. Орттирилган иммун танқислиги синдро- ми.

СПИРОГРАФИЯ — нафас олиш ва чиқариш пайтидаги ҳаво ҳажмини график усулда кайд килиш.
СПИРОМЕТРИЯ — ўпканинг тириклик сиғими ва унинг компонентларини махсус асбоб — спиро- метр ёрдамида ўлчаш.
СПИРОНОЛАКТОН (син.: альдактон, верошпи- рон ва б.) — пешоб ҳайдовчи дори; таъсир этиш механизми бўйича антидиуретик гормон бўлган альдостероннинг антагонисти. С. нинг афзаллиги шундаки, у қондаги калий ионлари миқдорини камайтирмайди; пешоб ҳайдовчи дори сифатида юрак фаолияти етишмовчилиги туфайли рўй берган шишларда, жигар циррози б-н боғлиқ бўлган асцитда, нефротик синдромда, шунингдек турли сабабларга кўра келиб чиккан шишларда ишлатилади.
СПИРОХЕТОЗ — одам ва хайвонларда спирал- симон микроорганизмлар — спирохеталар қўзғатадиган касаллик; эпидемиологияси ва кли- ник кўриниши ҳар хил бўлади.
СПИРТ — тўйинган углерод атомида гидроксил группаси (ОН) бўлган органик бирикма; амали- ётда аҳамиятлиси этил ва метил спирти. Тибби- ётда дезинфекцияловчи (90—96°), антисептик (70°) ва тўкимани қитикловчи (40°) этил спирти ишлатилади, таъсири бўйича наркотик. Уни сурункали кабул килиш алкаголизмга олиб келади.
СПИЦА — оёк-кўл суяклари синганда узуна- сига тортиш усули б-н даволашда қўлланилади- ган махсус металл сим. Унинг диаметри 1,5 мм, узунлиги 250 мм, учи қиррали, ўткир, иккинчи томони эса ясси бўлади. У ўтказилгандан сўнг атрофига йод суртиб стерил дока ёпиб қўйилади. СПЛАНХНОПТОЗ, в и с ц е р о т о з — ички аъзолар (асосан корин бўшлиғидаги аъзолар)- нинг ўз ўрнидан кўчиб, пастга тушиши; туғма ёки турмушда орттирилган бўлиб, бунга ориклаб кетиш, қорин девори ва чанок мускулларининг заифлашиши (мас., кўп туққан аёлларда) сабаб бўлади.
СПЛЕНИТ — талокнинг яллиғланиши.
СПЛ ЕНОМА — талок ўсмаси; бунда талок тўқи- маси ўсиб, унда қаттиқ тугун пайдо бўлади. СПЛЕНОМЕГАЛИЯ —-талокнинг катталашиши; талоқ, жигар ва кон системаси касалликлари, шунингдек юкумли касалликларда кузатилади. СПЛЕНОПОРТОГРАФИЯ — бир йўла дарвоза


(қопқа) ҳамда талоқ вёнасига контраст модда юбориб рентгенологик текшириш. СПЛЕНОРАФИЯ — талокда жароҳат бўлганда тикиб, унинг бутунлигини тиклаш. СПЛЕНОСКАНИРЛАШ — талокни радиоизотоп сканирлаш.
СПЛЕНЭКТОМИЯ — талоқни кесиб олиб ташлаш. Бу операция талоқ шикастланганда ёки ка- салликларида қилинади.
СПОНГИОЗ, тўкима шиши — эпидермис- нинг экссудатив яллиғланиши; бунда тўкималар орасида зардоб тўпланиб, шиш пайдо бўлади, натижада ҳужайралар сиқилиб, тўрсимон бўлиб колади. С. пуфак ҳосил килмаса ҳам тўкиманинг шишиб кетишига олиб келади.
СПОНДИЛЕЗ — умуртка поғонасининг дистро- фик ва дегенератив сурункали касаллиги. Одам қаттик зарб еганда ёки баъзи юқумли ка- салликлар б-н оғриганда кузатилади. С. да дастлаб умурткалараро дисклар эластиклиги йўколади. Кейин умуртқалар танаси ўзгариб (улар қирраси ' бўйлаб суяк ўсимталар ўсиб чиқади), умуртка поғонасида оғриқ пайдо бўла- ди.
СПОНДИЛ ИТ — умуртқа поғонасининг сурунка- ли яллиғланиши. Кўпинча сил касаллигидан кейин келиб чиқади. Захм, актиномикоз, стафило- кокк инфекцияси, ревматизмга алокадор артрит ва б. касалликларда камроқ учрайди. С. да умуртқалар танаси емирилиб, умуртқа поғонаси- нинг шакли ўзгаради. Касаллик оғирлашганда умуртқа поғонасини ўраб турган тўкималарда оқма пайдо бўлиб, орка миянинг зарарланиши кузатилади.
СПОНДИЛОАРТРИТ — умуртқалараро бўғим- ларнинг яллиғланиши. Иифекцнон полиартрит, бруцеллёз, дизентерия, захм, ревматизм ва б. ка- салликлар оқибатида келиб чиқади. Уткир ва сурункали кечади. Умуртка погонасининг кўпроқ ҳаракатланадиган кисмлари: бел, бўйин ва
камдан-кам кўкрак қисмида учрайди. Касаллик тўсатдан, баъзан сезиларсиз бошланади. Умуртка поғонаси оғриб, уни кимирлатиб бўлмайди. СПОНДИЛОАРТРОЗ — умурткалараро бўғим- ларнинг сурункали касаллиги; умуртқанинг тоғай тўкимасида дегенератив-дистрофик ўзгаришлар пайдо бўлиши натижасида келиб чикади. Кўпинча умуртка поғонасининг ҳаракатчан қисмлари: бел, бўйин, баъзан кўкрак ва ёнбош-думғаза бўғими касалланади. Аксарият спондилёз б-н бирга кечади. С. да тоғай юпкалашиб, титилиб кетади ва ғадир-будир бўлиб қолади. Касаллик факат рентген ёрдамида аникланади. СПОНДИЛОГРАФИЯ — умуртка поғонасининг керакли кисмлари тасвирини олиш. Умуртка поғонасининг шикастланиши, яллиғланиши, ўсма ва умуртқалараро тоғайнинг ўзгаришларида кўлланилади.
СПОНДИЛОДЕЗ — умуртка поғонасининг маъ- лум бир қисмини бир-бирига бириктириб, қимир- ламайдиган килиб кўйиш. Бу операция, умуртка поғонаси сили, сколиоз каби касалликларда кўлланилади.
СПОНДИЛОДИНИЯ — умуртка поғонаси соҳа- сидаги оғрик. Умуртқа поғонаси шикастланганда, синганда, умурткалараро тоғайнинг дегенератив- дистрофик ўзгаришлари, бўғимлардаги ўзгариш- лар, яллиғланишлар окьбатида пайдо бўлади.


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1


СТЕРИШ1АР




201


спондилолиз — умуртка равоғининг бўғим- лараро қисмида бир ёки икки томонлама ёрик кўринишида учрайдиган нуксон. Кўпинча бел умурткасида бўлади. Келиб чикиш сабабларига кўра туғма ёки орттирилган бўлиши мумкин. С. да вакти-вакти б-н оғриқ пайдо бўлиб, ўтирганда ёки ўриндан турганда, баъзан ёнбошга эгилганда зўраяди. Оғир жисмоний иш, семизлик, хомила- дорлик, туғиш вактидаги кўшимча таъсирот- лар С. нинг спондилолистезга ўтиб кетишига сабаб бўлади.
СПОНДИЛОЛ ИСТЕЗ — умуртканинг жойидан сурилиши; унинг ўзидан пастдаги умурткага нисбатан олдинга силжиши. Кўпинча бел умурт- каси I думгаза умурткасига нисбатан олдинга силжийди. Спондилолиз аксарият С. га ўтиб кетади. _
СПОРОТРИХОЗ — паразит замбуруғлар қўз- ғатадиган сурункали касаллик — микозлар- дан бири. Унда асосан тери ва тери ости клетчаткаси зарарланади, лимфа томирлари бўйлаб ярали тугунлар ҳосил бўлади, баъзан мускуллар, суяклар ва ички органлар ҳам зарарланади ва ҳ. к.
СТАЗ — тананинг бирор бир кисмида кон ёки бошка физиологик суюклиқлар (мас., ўт, сийдик, сўлак) табиий окимининг тўхташи, ҳаракатлан- май туриб колиши.
СТАРЛИНГ — ФРАНК ҚОНУНИ — физиологик қонун. Юрак мускул толаси канча кўп чўзилса, у шунча кучли кискаради, яъни юрак миокардтола- ларининг қискариш кучи мускул толаларининг аввалги узунлигига пропорционал бўлади. СТАФИЛОДЕРМИЯ — стафилококклар кўз- гатадиган пиодермия; асосан соч фолликуласи ва апокрин безларда учрайди. СТАФИЛОКОККЛАР — энг кенг ва кўп тар калган кокклар оиласига мансуб бактериялар туркуми; ҳаракатсиз, спора ва капсула ҳосил килмайди. Ҳаво чанги, одам териси ва умуман атроф-муҳитда кўп учрайди. Баъзи С. юкумли касалликларни қўзғатувчилар ҳисобланадш СТАФИЛОМА — кўз соккаси сатҳининг бўртиб чикиши. Якиндан кўриш асорати. Бундай одам- лар кўзининг нур синдириш ўқи узабиб боравера- ди. Натижада кўрув нерви тўғри юролмай, чакка томонга тортилаверади ва кўз соққасининг орка- сидан узумга ўхшаб бўртиб чикади. Якиндан кўриш туғма бўлса, С. кўрув нерви диски атрофида айлана шаклда бўлади.
СТАЦИОНАР, каса лхона — беморларни ёткизиб даволайдиган даргоҳ.
СТЕАРАТ КИСЛОТА — юқори молекуляр тўйин- ган ёғ кислота. Палмитат кислота б-н бирга энг кўп таркалган ёғ кислота бўлиб, барча ҳайвон ёғлари ва ўсимлик мойлари таркибига киради. Шамлар, совунлар, детергентлар тайёрлашда кўлланади.
СТЕАТОМА — ёғ безлари кистаси; ёг бези йўлла- рининг тўсилиб колиши сабаб бўлади. СТЕАТОРЕЯ — ёғли ич кетиши; нажасда нейтрал ёғлар (триглецеридлар), ёғ кислоталари ёки совунлар миқдорининг кўп бўлиши. С. нинг алиментар, ичак, меъда ости безига алоқадор турлари фарк қилинади.
СТЕАТОЦИСТОМАТОЗ — бошнинг сочли кис- ми, ёргок, қўлтиқ ва сут бези сўрғичи атрофида кўплаб ёғ безлари кистаси пайдо бўлиши.


СТЕЙНТОН - КАПДЕПОН СИНДРОМИ -
айрим сабабларга кўра тиш қаватларининг юпкаланиб колиши; бунда тиш жигар ранг ёки кўнғир тусга кириб, эмали салга дарз кетади, дентин каватининг сезувчанлиги бузилади, тиш тез уваланади, юкори ва паст жағ тишларнинг жипаслашуви (прикус)га путур етади.
СТЕНОЗ — найсимон орган ёки унинг ташки тешигининг торайиб қолиши. С. кайси органда юз берганлигига қараб бир неча тури фарк қилинади. СТЕНОҚАРДИЯ, юрак с а н ч и ғ и — юрак ишемик касаллигининг бир хили; бунда кўкрак кафасининг марказида (тўш суяги оркасида) ёки чап қисмида ғижимловчи оғрик пайдо бўлиб, у чап кўлга, бўйинга таркалиб, қўрқув ва ҳолсизланиш б-н кечади. С. ҳуружлари жисмоний зўриққанда, ҳаяжонланганда, баъзан тинч ҳолат- да ҳам рўй бериб, одатда бир неча дакиқа давом этади. С. юрак тож томирлари атеросклерозида, гипертония, баъзан коллаген касалликларда куза- тилади.
СТЕРЕОВЕКТОРКАРДИОГРАФИЯ — юрак фа- олиятини ўрганиш усули. С. асосида бир вактда векторкардиография 2 сатҳда кайд килинади ва олинган натижалар юрак электр ҳаракат кучи- нинг даражаси ва йўналишини ҳажм бирлигида ифодалашга имкон беради. С. юрак фаолиятининг бузилишини чуқур ва аник ўрганишга асосланган. СТЕРЕОСКАНИРЛАШ — текширилаётган аъзо- нинг тўла тасвирини олиш имконини берадиган радиоизотоп сканирлаш усули.
СТЕРИДЛАР — стеринлар
ва юксак ёғ кислота- ларнинг мураккаб эфирлари. Аксари С. таркибига ёғ кислоталардан стеарат, пальмитат ва олеат кислоталар киради.
СТЕРИЛ — 1) микроблардан бутунлай ҳоли қилинган; 2) насл колдириш хусусиятини йўкот- ган.
СТЕРИЛИЗАТОР—ҳар хил буюмлар, матери- аллар ва муҳитни стериллаш учун кўлланилади- ган аппаратларнинг умумий номи. Озик-овқат саноатида, микробиология лабораторияларида ва тиббиётда кенг фойдаланилади.
СТЕРИЛЛАШ — турли моддалар, буюмлар, озик-овкат маҳсулотларини физик ёки кимёвий йўл б-н микроорганизмлардан бутунлай ҳоли килиш. Физик усулга: буг, юкори даражадаги ҳаво, инфракизил нур, радиоактив нур б-н С.; кимёвий усулга кимёвий препаратлар эритмаси б-н С. киради. Жарроҳликда ишлатиладиган ҳамма асбоб-анжомлар ва буюмлар албатта стерилланади.
СТЕРИЛЛАШ ХОНАСИ — махсус жиҳозланган хона. У операция хонаси б-н махсустуйнук оркали боғланган бўлади. Операция хонаси ёнида жой- лашган С. х. факат шу операция блоки учун хизмат қилади. Унда операция учун керак бўладиган ҳамма нарсалар: боғлов ва чок
материаллари, жарроҳлик асбоблари, кўлкоплар ва б. стерилланади. Ҳозир марказлаштирилган стериллаш пунктлари мавжуд.
СТЕРИНЛАР, ст е р о л л а р — кўп ҳалкали тет- рагидрофенантрен А ҳалкасининг 3- ўринда гид- роксил ва 17- ўринда ён шохча тутадиган табиий стероидлар. Улар ҳайвон ва ўсимлик ҳужайрала-


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1


202 СТЕРЛИНГ




рида эркин ва гликозид ёки эфир шаклида учрайди. С. келиб чикишига караб зоостеринлар (ҳайвонларда), фитостеринлар (ўсимликларда), микостеринларга (замбуруғларда) бўлинади. Энг муҳим С. каторига холестерин (зоостерин), стигмастерин (фитостерин) ва эргостерин (мукостерин) киради.
СТЕРЛИНГ РУСЕЦКИЙ РЕФЛЕКСИ — бе
мор кафтининг ўртасига болғача б-н сал урилган- да, бош бармокнинг оркага, бошкаларининг эса кафт томонга эгилиши. Бу ҳолат ихтиёрий ҳаракат йўлларида енгил фалаж борлигидан дарак беради.
СТЕРОИДЛАР — қатор биологик муҳим бирик- малар: стеринлар, стероид гормонлар, ўт кислота- лари, кортикостероидлар, жинсий гормонлар, О ви- таминлар туркуми, юрак гликозидлари ва б. ни ўз ичига оладиган кўп ҳалкали углеводород — циклопентанопергидрофенантрен унумларининг катта туркуми. Бир катор синтетик ва тузилиши ўзгартирилган стероид гормонлар фармакологик жиҳатдан катта аҳамиятга эга. С. нинг энг муҳим вакили — холестерин С. кенг таркалган вариантларининг биосентетик бевосита олдсуб- стратидир.
СТЕТОСКОП — юрак ва ўпка фаолиятини эши- тиш учун ишлатиладиган асбоб.
СТИЛЛ КАСАЛЛИГИ — болаларда учрайдиган ревматоид артрит тури; Стилл триадаси (лимфа тугунларининг катталашиши, спленомегалия ва симметрик жойлашган бўғимларнинг шишиши) кўринишида намоён бўлади.
СТИМУЛ (ф и з и ол о г и я да ) — организм, унинг айрим системаларини, орган ёки тўкималар фаолиятини ўзгартирадиган ҳар кандай таъсирот. СТИМУЛЯЦИЯ — бутун организм, унинг айрим системалари, орган ёки тўкималар фаолиятининг ўзгаришига (одатда тезлашишига) олиб келади- ган таъсир этиш.
СТОЛ-КРЕСЛО — беморни бирин-кетин ҳар хил ҳолатда рентгенологик текшириш учун ўтказила- диган мослама.
СТОМА — ковак деворини кесиб, ташки тешик очиш. Мас., гастростома, энтеростома, холецисто- стома ва б.
СТОМАЛЬГИН — ясама тиш тайёрлашда жағ ва тишлардан колип олиш учун ишлатиладиган материал; юпка майдаланган алгинат натрий ва б. кўшимча бирикмалардан иборат.
СТОМАТИТ — оғиз бўшлиғи шиллик пардаси- нинг яллиғланиши. С. мустакил касаллик ҳолида кечиши, шунингдек бошка касалликлар белгиси бўлиши мумкин; оғиз бўшлиғини тоза тутмаслик ҳам С. га сабаб бўлади. Бунда милк кизаради, ачишиб оғрийди, сўлак оқади, оғиз бўшлиғи шиллиқ пардасида майда ярачалар пайдо бўлади ва ҳ. к. С. нинг катарал, ярали некротик, афтоз, медикаментоз, кандидоз, травматик хиллари фарк қилинади.
СТОМАТОЛОГ — тиш, оғиз бўшлиғи органлари шиллик кавати, жағ хамда юз ва бўйиндаги ёндош қисмлар касалликларини ўрганадиган ва даволайдиган мутахассис-шифокор. СТОМАТОЛОГИЯ — тиббиётнинг бир соҳаси; оғиз бўшлиғи ҳамда юздаги касалликларнинг


келиб чикиш сабаблари, ривожланиши, уларнинг олдини олиш ва даволаш усулларини ўрганади. Даво турига караб терапевтик, жаррохлик ВИ ортопедик С. (тиш протезлаш), шунингдек бола- лар С. си фарк килинади.
СТОМАТОСКОПИЯ — катта килиб кўрсатувчи (20—40 марта) оптик асбоб б-н оғиз шиллиқ каватини текшириш.
СТРАБИЗМ — к. Ғилайлик.

СТРАНГУЛЯЦИЯ — бирор органнинг бўғилиб, сиқилиб колиши натижасида унда қон айланиши- нинг бузилиши. Мас., ичак С. си, бўйинни тизимча ёки кўл б-н бўғганда бўладиган С. ва ҳ. к. СТРАНГУРИЯ — сийганда оғрик сезиш; ковук- нинг бўйин соҳасидаги мускул ҳаватнинг торти- шиб колиши сабаб бўлади. Урлранинг яллиғла- ниши, простатит ва б. да куза.ғ..ади. СТРЕПТОДЕРМИЯ — терининг йирингли касал- лиги; стрептококклар кўзғатади. Кўпроқ терининг очик жойларида мадда (пустула) пайдо бўлади. С. нинг бир неча хили фарқ қилинади: импетиго, янги туғилган болаларда учрайдиган пемфигус, пиодермиянинг сурункали ярали шакли ва б. СТРЕПТОКОККЛАР — кокклар оиласига кира- диган бактериялар туркуми; шарсимон ёки овал шаклда бўлиб, бўлиниб кўпаяди. Ҳаво чанги, одам териси ва б. умуман атроф-муҳитда кенг таркалган. С. нинг сарамас, ангина, сенсис, йирингли касалликлар (мас., йирингли менингит, остеомиелит ва б.) ни қўзғатувчи турлари маълум.
СТРЕПТОСТАФИЛОДЕРМИЯ бир вактнинг ўзида ҳам стрептококклар, ҳам стафилококклар кўзгатадиган пиодермиянинг умумлй номи. . СТРЕПТОЦЕРКОЗ — филяриатоз гурухига кн- радиган гижжа касаллиги. Микрофиляриялар терида, катта шакллари эса тсри остн ёғ каватида паразитар ҳолатда яшайди. Жароҳатланган тўқи- маларда шиш, қичишиш ва ҳ. к. ўзгаришлар юзага келади.
СТРЕСС — ҳаддан ташкари кучли ёки патологйк таъсиротлар натижасида организмда содир бўла- диган асабнйлик ҳолати.
СТРИДОР — нафас олганда хикилдокдан ҳуш- так чалганга ўхшаш товуш чиқиши; ҳалкум, кекирдак ва бронхларнинг торайиши сабаб бўла- ди. Товуш бойламлари фалажланганда, -унда ўсмалар пайдо бўлганда ёки ёт жисмлар тушган- да кузатилади. Болаларда баъзан туғма С. учрай- ди.
СТРОМА — бирор аъзо ёки тўқиманинг асосини ташкил килувчи бириктирувчи тўкима элементла- ри. Мас., ли.чфа тугуни, талок, кўмикдаги ретикуляр тўкима.
СТРОМОЛ ИЗ гемолиз вақтида эритроцитнинг тўла парчаланипи.
СТРОНГИЛОИДОЗ - гижжа касаллиги; бунда дастлаб аллергик ҳолат, кейинчалик ич бузи- лишлари, герида, ўпка ва нерв системасида ўзгаришлар кузатилади. Гижжа ингичка ичак- нинг юкори қисмларида паразитлик қилиб яшай- ди. Одамга асосан тери ёки унинг личинкалари б-н зарарланган озик-овқат маҳсулотлари оркали юкади.
СТРОФАНТ — чирмашиб ўсувчи кўп йиллик ўсимлик. Уруғи таркибида юрак гликозидлари (К- строфантин -р, цимарин ва б.), ёғ, сапонинлар ва б. моддалар бор. Уруғининг настойкаси ва


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1




гликозиди табобатда юрак касалликларини даво- лашда қўлланилади.
СТРОФУЛЮС — 3—4 яшар болалар баъзи озиқ- овқат маҳсулотлари (тухум, дудланган балиқ, баъзи мева ва сабзавотлар) ни истеъмол қилгани- да баданга тошма тошиши б-н ўтадиган касаллик. Тошмалар тирсак, думба, оёк остида пайдо бўлиб, қичишиши, айниқса кечаси кўпроқ безовта қили- ши мумкин. Тошмалар таги бир оз каттиқлашиб, учида пуфакча ҳосил бўлади. Касаллик кичима б-н сувчечакка ўхшаш бўлганлиги сабабли улар- дан фарк кила билиш керак.
СТУКЕЙ СИНАМАСИ — текшириш усули. Орка мия суюқлиғини текшириш пайтида субарахнои- дал бўшликларда тўсиқ (блок) бор-йўқлигини аниқлаш учун кўлланилади. Умуртқа поғонаси каналининг паст кисмидан суюклиқ ола туриб, бемор корнини қаттик босилса, катта веналар босими ошади, айни вақтда орқа мия суюқ- лигининг босими ҳам кўтарилади, тўсиқ бўлса босим ошмайди. Бу усул кўпинча орка мияда ўсимта бор-йўклигини аниқлашда кўлланиалди. СТУПОР — одамнинг барча ташки таъсиротлар, жумладан оғрик сезгисига жавоб беролмай, котиб колиши. Кўпинча руҳий касалликларда кузатила- ди.
СТЮАРТ ХОЛМС СИМПТОМИ — бемор қўлини мушт килиб тирсак бўғймидан букканда шифокорнинг уни очиш учун ҳаракат килиши. Бунда мускуллар тонуси ўзгаргани учун бе- морнинг қўлини бирдан кўйиб юборилса, уни тўхтата олмай кўкрагига тегиб кетади ва ҳатто мувозанатини йўқотиб, чайкалиб йикилиб туши- ши ҳам мумкин. Бу миячанинг зарарланганлик белгисидир.
СУВ БАЛАНСИ — истеъмол килинадиган сув микдорининг организм/{рмонадан ,<{й$адоб юбо-' рилган сув миқдорига^.рсбатй. Одамнннг бир кеча-кундузда сувга бўлган эҳтиёжи 2—2,5 л ни ташкил этади. Сув ичимлик сув (1000—1500 мл), озиқ-овқат маҳсулотларида бўладиган сув (300— 1000 мл), кимёвий жараёнлар натижасида ҳосил бўладиган сув (600—350 мл) ҳолида организмга тушади. Организмдан буйраклар, тер безлари, ўпка ва ичак оркзли ташқарига чиқ&рилади. Одам суткасига ўрта ҳисобда сийдик б-н 1000— 1500 мл, тер б-н 500—1000 мл, нафас чиқарилади- ган ҳаво буғлари б-н 300 мл ва ахлат б-н 100—150 мл сув йўқотади.
СУВ ВА ТУЗ АЛМАШИНУВИ — организмда сув ва тузларнинг сўрилиши, тақсимланиши, эҳтиёжи ҳамда ажралиши мажмуи. Сув ва минерал тузлар қон, лимфа ва тўқима суюқлиғининг таркибий кисми бўлиб, организмнинг ички муҳитини юзага келтиришда катнашади. Сув ва минерал тузлар организмга узлуксиз кириб, тер, сийдик ва нажас б-н доимо чиқариб турилади. С. ва т. а. нерв- гормонал йўл б-н ростланиб туради. М. н. с. турли орган ва системалар фаолиятини уйғунлаштириб, сув-туз гомеостазини таъминлайди.
СУВ РАНГИ — сув сифатининг санитария кўрсаткичи. Сувда чиқиндилар бор-йўқлигини аниқлашга имкон беради.
СУВ СИНАМАСИ — буйрак фаолиятини текши- риш усули; бунинг учун аник микдорда сув ичириб, маълум вақтда ажралган сийдик миқдо- ри ҳамда солиштирма оғирлиги ўлчанади. СУВАРАК — ҳашаротларнинг бир туркуми. Ис-


СУЛЬФАНИЛАМИДЛАР 203


сиқталаб, қоронғида фаол, яширин ҳаёт кечиради. С. озиқ-овқат маҳсулотлари, чарм буюмлар, китоб ва б. нарсаларга зарар етказади. Чиқинди- сидан ич терлама, дизентерия, сил қўзғатувчила- ри, амёба дизентерияси цисталари ва гижжалар ™хуми топилган.
СУВНИ ТОЗАЛАШ — санитария-техника тад- бирлари мажмуи. Оқар сувлар таркибидаги моддалар (заррачалар) ни чўктириб, тиндириб, фильтрлаб ва хлорлаб (дезинфекция), сўнгра аҳолига водопровод системаси оркали таркатила- ди. Тозаланган сувнинг коли-индекси 3, умумий микроблар сони 1 мл да 100 дан ошмаслиги керак. СУВНИ ФИЛЬТРЛАШ — сувдаги эримаган муаллак заррачаларнинг ғовак тўсиқдан ўтаёт- ганда табиий ҳолда ажралиши. Сувни тозалаш жараёнида фильтрдан ўтаётганида ундаги эримаган заррачаларнинг ажралиши.
СУВНИ ФТОРЛАШ — ичимлик сувни унда эрийдиган фтор бирикмалари б-н бойитиш. 1 л сув таркибида энг камида 0,7—1,5 мг фтор бўлиши керак. С. ф. тиш чиришининг олдини олиш мақсадида ўтказилади.
СУВНИ ХЛОРЛАШ — сувга хлор ёки унинг бирикмаларини юбориш орқали уни тозалаш усули. Иккиламчи хлорлашда сувга икки марта; сувни тозалашдан олдин (коагулянт юборгунга қадар) ва тозалангандан сўнг .(фильтрлаганда) хлор юборилади. Бу усул кўпинча ёғингарчилик натижасида ҳосил бўлган сувларни тозалашда, шунингдек сув ҳавзалари, оқова сувлар б-н иф- лосланганда қўлланилади. 1 л сувни тозалаш учун рухсат этиладиган хлор миқдори 0,3— .,0,5 мг,, Хлорланган сув одам учун зарарсиз. СУВПИНГ ҚАТТИҚЛИГИ сувнинг минерал- лашиш кўрсаткичи. Сувдаги кальций ва магний тузларининг миқдорига боғлиқ. 1 л сувдаги кальций ва магний ионларининг йиғиндиси мил- лиграмм-эквивалентлар (мг-экв/л) б-н ўлчанади. Ичимлик сув сифатини аниқлашда фойдаланила- ди. Марказий сув гаъминотида истеъмол қилина- диган С. қ. 7 мг-экв/л бўлишига йўл қўйилади. СУВЧЕЧАҚ — сувчечак вируси қўзғатадиган ўгкир юқумли касаллик. Бунда вируслар ҳаво томчилари орқали ўтади. Касалликда терига пуфакчалар тошиб, ҳарорат кўтарилади. Сўнгра пуфакчалар тиниқ суюкликка тўлиб, атрофи қизаради, кейинчалик ёрилиб, ўрнида пўст ҳосил килади. Касаллик кўпинча 10 ёшгача бўлган болаларда учрайди.
СУЛ ЬФАДИМЕЗИН (син.: диазил, диазол ва б.) — сульфаниламид препаратларига мансуб до- ри; меъда-ичак йўлида яхши сўрилади. Пневмо- кокк, стрептококк, менингококк кўзғатган инфек- циялар, сепсис, сўзакда, шунингдек ичак таёкчаси ва б. микроблар келтириб чикарган касалликлар- да ишлатилади.
СУЛЬФАДИМЕТОҚСИН (син.: мадрибон, мад- роксин, депосул ва б.) — фармакологик таъсири ва ишлатилишига кўра сульфадимезинга яқин, фақат таъсири узокрок давом этиши б-н фарк қилади.
СУЛ ЬФА Н ИЛ АМ ИД|11 АР — химиотерапевтик дорилар, сульфанил кйсйота ҳосилалари. Асосан инфекцион касалликларни даволашда кўлланила-


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1


204 СУНЪИЙ




ди. С. дан этазол, сульфадимезин, фталазол препаратлари кўп ишлатилади.
СУНЪИЙ НАФАС — табиий нафас тўхтаганда организмда газлар алмашинувини саклаб туради- ган даво усули. Бунда сунъий йўл б-н ўпкага ҳаво киритилади ва чикарилади. С. н. аппарат ёрдами- да (механик) ва аппаратсиз амалга оширилади. «О ғиздан оғизга» С. н. беришда ёрдам бераётган киши беморнинг оғзига пуфлайди. «О ғиздан бурунга»С. н. беришда ёрдам бераётган киши беморнинг бурнига пуфлайди. Электростимуляцион С. н. да нафас мускуллари ёки диафрагма нервларини электр токи б-н кўзғатиб, нафас олдирилади.
СУНЪИЙ ҚОН АЙЛАНИШ АППАРАТИ — бутун организмда ёки унинг айрим органларида вактинча кон айланиб туришини таъминлайдиган аппарат; асосан бемор юраги ролини ўйновчи насослар ва ўпка ўрнини босувчи махсус асбоб- оксигенатор б-н жиҳозланган замонавий С. к. а. а. лари кўлланилади.
СУПИНАТОР (патак) — I ва II даражали ясси оёкликда пойабзал ичига солинадиган мослама. Чарм, резина, пўкак, намат, металл, пластмасса ва б. материаллардан тайёрланади. С. оёк панжасини тўғри ушлаб туради ва унга тушади- ган оғирликни камайтиради. Уни ҳар қандай пойабзал ичидан кўйиб кийиб юриш мумкин. СУППОЗИТОРИЙЛАР — к. Шамчалар.
СУПРАСТИН (син.: хлоропирамин ва б.)_ — антигистамин препарат; кимёвий тузилишига кўра этилендиамин унумлари гуруҳига киради. Аллер- гик дерматозлар (экзема, кичима, дерматит), аллергик тумов ва конъюнктивитда, пичан исит- маси, доридан бўладиган тошмалар, шунингдек бронхиал астманинг бошланғич даврида ишлати- лади. С. м. н. с. га тинчлантирувчи таъсир кўрсатади.
СУРГИЛАР — ичак перистальтикаси (тўлкинси- мон кискариши)ни кучайтириб ич юришини тезлаштирадиган моддалар. С. ичак шиллик пардаси рецепторлари (нерв учлари)га китик- ловчи таъсир кўрсатади. Асосан йўғон ичакка ва бутун ичак бўйлаб таъсир этадиган С. бўлади. СУРДОБАРОКАМЕРА — деворлари товуш ўтказмайдиган барокамера. Ташки таъсиротлар (товуш ва ёруғлик) бўлмаган шароитда ўзгарган барометрик босимнинг одам организмига таъси- рини ўрганишга асосланган.
СУРДОЛОГИЯ — оториноларингологиянинг _бир бўлими; карлик, эшитиш қобилиятининг пасайиш сабаблари, «кулок оғирлиги»нинг турли хиллари- ни ўрганади, шунингдек унинг олдини олиш ва даволаш тадбирларини ишлаб чикади. СУРДОТЕРАПИЯ — кар ва эшитиш кобилияти пасайганларни электроакустик, физиотерапевтик ва турли дори-дармонлар б-н даволаш усуллари мажмуи.
СУРТМА ДОРИ, м а з ь — бир ёки бир неча дори моддаларнинг мой ёки мойсимон асослар б-н ара- лашмаси. Баркарорлигини ошириш учун анти- токсидант, сирт актив моддалар, стабилизаторлар ва б. кўшилади. Одамнинг гавда т-расида юмшаб, суюкланади. Турли касалликларни даволаш, олдини олиш, шунингдек тери ва шиллик парда-


ларни ташки таъсиротлардан саклаш учун қўлла- нилади.
СУСПЕНЗИЯ, осилма — таркибидаги кукун (қаттиқ зарра кўринишидаги) доривор моддалар бирор суюқлиқ (сув, ўсимлик мойи) да муаллак турадиган суюк дори тури. С. доривор моддаларни айни эритмада эритиб бўлмайдиган ҳолларда тайёрланади. С. ни ишлатишдан олдин яхшилаб чайкатилади.
СУСПЕНЗОРИЙ — ёрғоқни тутиб турадиган махсус боғлов. Ерғок ва мояк касалликларида қўлланилади. С. ёрғоқ кириб турадиган мато халта бўлиб, олат учун тешиги бор; у тасмалар ёрдамида белга ва сонга боғланади. Гидроцеле, чурра операцияларидан кейин С. такиб юриш тавсия этилади. _
СУТ ОШХОНАСИ — болалар касалхонаси ёки поликлиникаси қошидаги бир булим (баъзан мустақил ҳолатда хам бўлади). ИГу муассасалар хизмат киладиган ҳудудда яша" диган, шунингдек касалхоналар, мактабгача ёшДаги болалар му- ассасалари ҳамда санаторийл. р.даги болаларга сутли аралашма ва қўшимча овқат тайёрлаб беради.
СУТ СУРҒИЧ — сут безлари сутини олиш учун ишлатиладиган аппарат. Қуйма (накладка), сут йиғиладиган жой ва резина баллондан иборат. Сут безларининг учи нотўғрилиги туфайли бола эмишга кийналганда, шунингдек чала туғилган бола эма олмаганда ишлатилади.
СУТЛ И АРАЛАШМАЛАР — сигир сутига, унинг тўйимлилик хоссасини оширадиган ингредиентлар кўшиб тайёрланган маҳсулотлар; болаларни сунъий эмизганда ва онанинг эмизиши орасида, шунингдек шифобахш таом сифатида берилади. СУЯК —суяк тўкимасидан тузилган орган. Ске- летнинг бир кисми. Одамдаги 200 дан ор- тик С. нинг аксарияти жуфт бўлади. С. каттик ва эластик бўлиб, таркибининг '/з кисмнни органик моддалар (оссеин, мугуз), 2/з кисмини эса анорганик моддалар (кальций тузлари, оҳак) ташкил этади. Тузилиши ва шаклига кўра узун ёки найсимон, ясси ёки сербар ҳамда калта С. лар бўлади. Улар таркибига суяк тўкимаси, суяк уст пардаси, кўмик, кон ва лимфа томирлари, нервлар, шунингдек тоғай тўкимаси киради. СУЯК ПЛАСТИНҚАСИ — суяк тўкимасининг тузилиш элементи. Ғовак моддалар б-н боғланган коллаген толаларнинг параллел жойлашган нозик тутами.
СУЯК СИНИШИ — шикастланиш натижасида суяк бутунлигининг бузилиши; ташқи механик таъсиротлар таъсирида ёки суякдаги касаллик оқибатида суяк бутунлигининг ва атрофидаги юмшоқ тўкималарнинг бузилиши. Шунинг учун С. с. орттирилган ёки касаллик (остеомиелит, ўсма, суяк сили ва б.) натижасида бўлади. Еш болалардаги С. с. ўзига хос бўлиб, кўпинча суяк уст пардаси бузилмаган ҳолда пўстлок остида синади. Суяк очик ва ёпиқ синади. Синган жой теридаги йиртилган жойга тўғри келса, о ч и к с и н и ш , қолган ҳолларда эса ёпик синиш бўлади. Суяк ёнига, бўйига, кўндаланг, учбурчак шаклида синиши, шунингдек синиб, майдаланиб кетиши мумкин. С. с. кўпинча урушда, шунингдек транспорт, саноат корхоналаридаги бахтсиз ҳоди- салар ва б. окибатида рўй беради, аксарият эркакларда учрайди.


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1


205




СУЯК УНИ — кукун холига келгунча майда- ланган суяк тўқимаси. Суяклардаги камгакларни тўлдириш учун ишлатилади.
СУЯК ХОНДРОМАТОЗИ — суяк тўқимасининг ўсиши ва ривожланиши бузилиши б-н ўтадиган туғма касаллик. Унга эмбрионал даврда тоғайнинг секин ва бузилган ҳолда суякланиши сабаб бўлади. Касалликда узун найсимон суяклар ичида жуда кўп хондрома пайдо бўлиб, оёқ-кўл яхши ўсмай колади. Кўпинча чанок, сон, оёк кафти суяклари зарарланади. Касаллик бола юра бошлаган вақтда аниқланади. Бунда оксоклик, оёк кийшайиши ортиб, калталашиб боради, патологик синишга ҳам олнб келиши мумкин. СУЯК чиқиши — суяк бўғим учларининг бўғимдан чикиб кетиши. С. ч. туғма ва хаётда орттирилган бўлади. Ҳаётда орттирилган С. ч. па- тология ва шикастланиш окибатида рўй беради. С ч. ёпик (чиккан бўғим териси зарарланмайди) ва очик бўлади (тери зарарланиб, жароҳат бўғим бўшлиғигача ўтади). Баъзан суяк чиккан пайтда бўғим халтаси ва бойламлари чўзилиб қолиб, арзимаган куч таъсирида суяк яна чиқиб кетаве- ради. Бунга одат бўлиб қолган С. ч. дейилади. Патологик С. ч. да кўпинча чанок-сон ва елка суяклари зарарланиб, касаллик оқибатида бўғим юзаси емирилади. С. ч. да бўғим каттик оғрийди, шакли ўзгаради, чиққан қисмларни кимирлатиб бўлмайди.
СУЯКЛАНИШ, оссиф и к а ц и я — суяк тўқи- маси ҳосил бўлиши; тоғай ёки бириктирувчи тўкиманинг ҳужайралараро моддасига минерал тузлар, асосан кальций тузлари йиғинлишидан иборат физиологик жараён. С. суяк уст пардаси ҳисобига ҳам боради. Бунда суяк уст пардасининг ички қисми суяк ҳосил килувчи бўлиб, суякнинг бўйига ва энига ўсишини таъминлайди. СУЯКЛАНИШ МУҚТАСИ — суяк тўқимаси ҳосил бўладиган жой; суякларнинг эпифиз кисми- даги тоғайда бўлади. С. н. катталашгандан кейин тоғайдан фақат ингичка из қолади ва у С. н. ни метафиздан ажратиб туради.
СФЕНОИДИТ — калла суягининг асосий (пона- симон) бўшлиғи шиллиқ пардасининг ўткир яллиғланиши; ўткир С. га тумоз ва грипп асорати, сурункалисига эса орқа ғалвирсимон бурун ёндош бўшлиқларининг йирингли яллиғланиши сабаб бўлади.
СФЕРОФАКИЯ — ирсий, кўпинча оилавий куза- тиладиган ривожланиш нуксони; бунда кўз гавҳари шарсимон шаклда бўлади.
СФЕРОЦИТ — сферик (куббасимон ёки шарси- мон) шаклли эритроцитлар; асоеан гемолитик анемияда кузатилади.
СФИГМОГРАФИЯ — гемодинамикани текши- риш усули. Артериялар деворидаги пульс тебра- нишларғни сфигмограф ёрдамида қайд қилиш. Т ў ғ р'1 С. да ҳар кандай юза жойлашган артерпялар деворидаги пульс тебранишлари ўлчанади.
СФИГМОМАНОМЕТРИЯ — сф игмоманометр ёрдамида артериал қон боспмини ўлчаш. СФИГМОТОНОГРАФИЯ — артерия босими ўзгаришларини график усулда қайд қилиш. СФИГМОФОНИЯ — артерияларда кон оқиши- дан ҳосил бўлган товушни кайд қилиш. СФИНГОЗИН — гликолипидлар ва миелинлар таркибига кирадпган узун занжнрли аминоспирт.


СЎЛАК


СФИНГОЛИПИДЛАР — таркибига сфинго- л и з и н кирадиган мураккаб липидлар; биологик мембраналр, нерв толаларининг миелин пардала- рида бўлади.
СФИНГОМИЕЛ ИНЛАР — таркибида спирт ком- поненти — глицерин ўрнига узун занжирли ами- носпирт — сфингозин тутадиган сфингофос- фолипид.
СФИРИОН — антропометрикнуқта;тўпиксуяги- нинг энг пастки медиал нуктаси. СЦИНТИГРАФИЯ — радиофармацевтик препа- ратларнинг организмда орган ёки тўкималарда қай даражада тақсимланишини радиоизотоп усулида текшириш.
СЦИНТИЛЛЯЦИЯ — ионлаштирувчи нурлар таъсирида махсус қаттиқ ва суюк моддаларда қисқа муддат кучли ёруғ содир бўлиши; С. эффек- тидан замонавий радиодиагностик аппаратлар, гамма-камера ва сцинтиляцион ҳисоб ўлчагичла- рида фойдаланилади.
СЦИНТИСҚОПИЯ — радиоактив моддаларнинг аъзоларда таксимланишини ўрганиш ёки экранда аксини олиш усули.
СЎГАЛ — терида пайдо бўладиган тугунчасимон тузилма; яллиғланмайди, вируслар кўзғатади. Кўпинча ёш болалар ва ўсмирларда учрайди. Теридаги арзимаган жароҳатлар (шилиниш, чақаланиш), кўп терлаш ва б. сабаб бўлиши мумкнн. Оддий, ясси ва оёк кафтида учрайди: ган С. лар бор. Оддий С. кўпинча кўл панжасида бўлади. Оёқ кафтидаги С. оёкнинг пойабзал кисадиган жойларида, айникса кўп терлайдиган оёкда учрайди. Ясси С. аксарият юз, бўйин ва қўл панжасининг устки қисмида, кексаларда учрайдиган С. эса тана, бўйин ва юзда бўлади. СЎЗАҚ, г о н орея.триппер — юкумли тано- сил касаллиги; гонококклар қўзғатади. Тасоди- фий жинсий алока қилиш оқибатида келиб чикади. Касаллик, асосан, жинсий йўл б-н юккан- лиги учун аксарият сийдик чикариш канали ва жинсий органлар зарарланади. Инфекция ман- баи С. б-н оғриган эркак ёки аёл бўлиб, касаллик аломатлари одатда С. юққанидан 3—5 кун кейин пайдо бўлади. Ташқи (баланопостит)
ва ички (простатит, эпидидимит, оофорит, эндометрит) жинснй органлар, бўғимлар (артрит), сийдик чикариш каналининг олдинги қисми яллиғланади, ачишади, кизийди ва оғрийди, сийганда оғриқ зўраяди; сийдик чикариш каналининг ташқи тешиги кизариб, шишади, торайиб колади, йиринг ажралади, сийдик равон келмайди, огриқли эрекция кузатилади. Гонококклар кўзга тушса, бленнорея пайдо бўлади. С. кўпинча бепуштликка олиб келади.
СУЛАҚ — сўлак безларидан ишланиб чикадиган рангсиз ёпишкок суюқлик. С. таркиби 98,5— 99,0 % сув ва унда эриган органик ҳамда анорганик моддалардан иборат. С. суст ншқорий реакцияга эга (рН — 7,2—7,6) бўлиб, одамда бир суткада 1,0—1,2 л гача ажралади. У овкатни нам- лаб, ютилиши ва парчаланишини осонлаштиради. СЎЛАК АЖРАЛИШИ —сўлак безлари секрсш- нинг оғиз бўшлиғига чикиши. С. а. оғизга овқат. тушгаядан бир неча дакиқа кейин бошланади ва унинг асосида рефлектор механизм ётади. Овкат


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1


206 СЎЛАК




моддаси оғиз бўшлиғи шиллик. пардасининг рецепторларини китиклаб кўзғатади, импульслар сезув толалари бўйлаб узунчок миядаги сўлак ажратиш марказига боради, у ердан парасимпа- тик нервлар оркали сўлак безларига келиб, уларнинг секретор фаолиятини изга туширади. С. а. жараёни шу тарика рўй беради.
СЎЛАК БЕЗЛАРИ -- сўлак ажратадиган безлар: кулок олди, жағ ости ва тил ости, шунингдек оғиз бўшлиғи ва тил шиллик пардаси бағрида жой- лашган майда безлар ҳамда аралаш С. б. Улар ишлаб чикарадиган сўлак таркибига караб қуйидаги гуруҳларга бўлинади: оксилли (тарки- бида кўп микдорда оксил, сув сақлайдиган кулок олди, тилнинг ён юзасидаги майда безлар), ши- лимшикли (таркибида кўп микдорда муцин бор тил илдизи, каттик ва юмшок танглай шиллик пардасидаги безлар), аралаш С. б. (таркибида оксил.ва муцин бор жағ ости, тил ости ва лаб, тил учининг шиллик пардасидаги майда безлар). СЎНАЛАР — икки канотлилар туркумига мансуб


кон сўрувчи ҳашаротларнинг бир оиласи. Оғиз аппарати санчиб сўрувчи. Урғочиси ҳайвонлар ва одам конини сўради, эркаги ўсимликхўр. Одамлар орасида туляремия, куйдирги ва б. касаллик кўзғатувчиларини тарқатиши мумкин. СЎРИЛИШ — моддаларнинг ҳужайра кобиғи оркали ҳужайрага, ҳужайрадан эса кон ва лимфага ўтиши. Фаол физиологик жараён. С. овкат ҳазм килиш йўлида (асосан ичакда), шунингдек ўпка, плевра, бачадон, сийдик, кон, тери ва б. ерларда учрайди. Кўпчилик овкат моддалари меъда-ичак йўлида ферментлар таъси- рида оддий бирикмаларга айлангандан сўнт сўрилади. Айрим чиқарув органлари (мас., буй- рак) да кайта С. физиологик жараённинг бир кўринишидир.
СУРҒИЧЛАР — сўрилиш юзасини оширувчи ўсимталар. Узи жойлашган парда б-н унга тегиб турувчи тўкима ёки муҳитнинг бевосита алокаси- ни таъминлайди. Арахноидал, ичак тутқичи, хорион, ичак С. ва б. тафовут этилади. Мас., ичак С. ингичка ичак шиллиқ қаватининг устини қоплаган майда тукчалар бўлиб, улар ёрдамида овкат моддалари қонга шимилади.


т


ТАБИИЙ ОВҚАТЛАНТИРИШ — боланинг она сутини эмиб овкатланиши. Ҳеч кандай овқат маҳсулоти она сутига тенг кела олмайди. Чунки унда оксиллар, ёғлар, углеводлар, витаминлар, ва боланинг нормал ўсиши учун зарур бошқа моддалар мавжуд.
ТАБЛ ЕТКА — улушларга бўлинган каттик дори тури; думалок, тухумсимон, ясси ёки икки томони бўртик тугмачасимон бўлади. У фармацевтика корхоналарида бир ёки бир неча доривор моддани кўшимча моддалар б-н аралаштириб махсус автоматларда пресслаб тайёрланади. Т. ичишга кулай, ихчам, узок вакт сакланади, доривор модданинг таъми сезилмайдиган Т.лар ҳам бўла- ди. Т.ни майдаламай сув б-н ичилади, унинг усти махсус кобик б-н копланган бўлса, бутунлигича ютиш ёки айримларини дарҳол ютиб юбормай, тил тагига ташлаб сўриш лозим.
ТАВЕГИЛ (син.: агастен, клемастин ва б.) — антигистамин препарат; кимёвий тузилиши ва фармакологик хоссасига кўра димедролга яқин, лекин унга нисбатан фаол ва таъснри узокрок давом этади. Т. м. н. с. га кучсиз тинчлантирувчи таъсир кўрсатади.
ТАВЕЛ К.АСАЛЛИГИ — аппендэктомия (чувал- чангсимон ўсимтани операция йўли б н кесиб ташлаш) дан сўнг юзага келздиган периколит. Йўғон ичакнинг торайиши ва унда чандиклар ҳосил бўлиши ҳамда ичак фаолнятининг бузили- ши б-н ифодалапади.
ТАЗЕПАМ (син.: нозепам, оксазеп; м ва б.) —


транквилизаторларнинг бензодиазепин унумлари гуруҳига мансуб; кимёвий тузилиши ва фармако- логик хоссаларига кўра элениум хамда сиба- зонга якин, заҳарлилиги нисбатан кам. Невроз- лар, психопатия, неврозсимон ва психопатияси- мон ҳолатларда қўлланилади.
ТАКТИЛ СЕЗГИ — одам танасининг факат ис- сик, совук, оғрик, санчик, босиш, эзиш кабиларни бир-биридан фарк қилиб сезиш эмас, балки секин эсган шабада, салгина теккан нарсалар (пахта, латта ва б. ёки жуда майда ҳашаротлар)ни ҳам сезиши. Т. с. йўллари орқа миянинг орка устунларидан ўтади ва таламус орқали марказ томоч йўналади.
ТАЛАМУС, кўрув дўмбоклари — оралик миянинг сезувчи ядролари. Асосан пўстлок ости маркази бўлиб, барча сезувчи (т-ра, оғрик ва б.) импульсларни мия стволига, пўстлок остн тугуплари ва катта яримшарлар пўстлогига йўналтиради. Таламусда специфик ва носпецифик ядролар бўлади.
ТАЛАССЕМИЯ — нлслдан яаслга ўтаднган ге- молитик анемия; гемоглобшюпатиянинг бир хили. Эритроцитла|)нинг айнииш, гемоглобин таркиби- даги глобин сиитсзипинг бузилиши характерли; с.чир ,ечгвн ҳолларда камконлик авж олади, кнгао, талок катталпишди, бадан сзрғаядт? ла х. к. ТАЛХССОТЕРАПЧЛ — дечтп.' нклими, деьгкзда чўмнлиш ва қуёш ав' о килишни биргд
олиб боришга асосл л! • ,, ■ уолажаси.
ТАЛОҚ -- одам ва : қалг хайвонлардаги тоқ


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1


207




орган; қорин бўшлиғида жойлашган. Асосий қон резервуарларидан бйри (кон «депоси»); кон ярагилишида, моддалар алмашинувида иштирок этади; иммунобиологик ва ҳимоя функциясини бажаради — антителолар ишлаб чиқаради, бак- терия ва токсинларини ушлаб қолиб, зарарсиз- лантиради, яшаб битган эритроцитлар ва тромбо- цитларни емиради.
ТАЛЬКОЗ — пневмокониоз, тальк чангини узоқ вакт ютишдан пайдо бўладиган касаллик. ТАМПОН — докадан килинган узунроқ энсиз салфетка ёки шарча. Жароҳат ёки бўшлиқдаги суюқлик (йиринг)ни шимдириш, кўпинча кон окимини тўхтатиш учун қўлланилади. Мику- лич Т. и, антисептик биологик Т., пневматик Т. ва б. фарк килинади.
ТАМПОНАДА — жароҳат ёки бўшликларни там- понлар, биологик тўқималар (чарви, мускул, синтетик гемостатик пахта ва б.) б-н тўлдириш. Қон оқимини тўхтатиш, йирингни чиқариб олиш каби мақсадларда кўлланилади.
ТАНА — одам гавдасининг бир қисми. Кўкрак қафаси ва қорин бўшлиғидан иборат. ТАНАТОГЕНЕЗ— ўлимнинг сабаблари ва рўй бериш механизми, ўлим жараёнидаги клиник, биокимёвий ҳамда морфологик ўзгаришлар дина- микаси.
ТАНГЛАЙ — оғиз бўшлиғининг юқори девори. Юмшок ва қаттиқ Т. дан иборат бўлиб, оғиз бўшлиғини бурун бўшлиғидан ажратиб туради. Қаттиқ ва юмшок Т. нинг шиллиқ кавати остида майда сўлак безлари, шиллиқ каватда эса қон томирлар ва нервлар бор. Баъзан Т. да туғма етишмовчилик — «бўри танглай» учрайди. ТАННИНЛАР — ўсимликларда кўплаб учрайди- ган фенолли бирикмалар. Булардан яллиғла- нишга қарши ва дезинфекцияловчи дорилар тайёрланади; буриштирунчи таъсири бор (яна. к. Ошловчи моддалар).
ТАНОСИЛ КАСАЛЛ ИКЛАРИ — қ. Венерик ка- саляиклар. .
ТАНТАЛ — Д. И. Менделеев даврий системаси- нинг V группасига мансуб кимёвий элемент; символи Та, атом номери 73, атом огирлиги 180, 948; биологик инерт, оғир, қийин эрийдиган металл. Тиббиётда чок материали сифатида ишлатилади.
ТАРАНТУЛ — заҳарли ҳашарот; Кавказ, Қозоғистон ва Урта С<сиёда кенг тарқалган. Асосан кечаси фаол, майда ҳашаротлар б-н овқатланади. Т. чаккан жойда каттиқ оғрик ва маҳаллий яллиғланиш, баъзан захарланиш ало- матлари кузатилади. Урғочи Т. ниҳоятда хавфли. ТАРНОВСКИЙ БЕЛГИСИ—серсочлилик; бун- да соч пешона, кош соҳасигача ёйилиб ўсади; туғма захм белгиси.
ТАТУИРОВКА — терига сунъий йўл б-н бўёклар киритиб турли расмлар, накшлар солиш, сўзлар ё.зи' ■ Бўёк кирган жойда бириктирувчи тўкима хоснл бўлиши натижасида терига солинган расм умд ўчмайди.
ТАУРИ” — листеинниш оксидланган олтингу-
; ғ; . .(\ >чч охирги маҳсул.оти. Кўш ўт кислота- ,-р ,р ;лбига киради. Жигарда эркин ҳолда булади.
ТАУРОХОЛАТ КИСЛОТА холат кислоталар б-н таурин ҳосил қилган қўш кислота. Я'7


ТЕЗ


таркибига киради ва гликохолат кислота б-н бир- га ёғларни эмульгирлашда қатнашади. ТАХИКАРДИЯ — юрак кискаришларининг тез- лашиши. Юрак кисқариш сонининг минутига 90 мартадан ортиши. Жисмоний иш қилганда, кўп овқат истеъмол килгандан кейин, ҳаяжонланган- да ёки юракка баъзи бир биологик фаол моддалар таъсир этганда кузатилади.
ТАХИЛАЛИЯ — нутқнинг бузилиши; нерв ка- саллиги ёки руҳий касалликларда каттиқ тўлқин- ланиб, ҳаяжонланиш пайтида тез-тез гапириш. ТАХИПНОЭ — нафаснинг чуқурлашмай, юзаки бўлиб тезлашиши.
ТАХИСФИГМИЯ — томирнинг тез (минутига 100 дан ортиқ) уриши.
ТАХИФИЛАКСИЯ — дорилар организмга қисқа муддатда такрор юборилганда улар нафининг пасайиб бориши. Бу эфедрин гидрохлорид кўлла- нилганда кузатилади.
ТАЪМ БИЛИШ, маза билиш — турли эрий- диган моддаларнинг таъм сезиш рецепторларига таъсир этиши натижасида пайдо бўладиган сезги. Бундай рецепторлар асосан тил сўрғичларида жойлашган. Т. б. кўзгалиш сигналлари кўрини- шида махсус нерв йўллари оркали Т. б. анализа- торларининг марказий бўлимига етиб боради. Асосий таъм сезгиси: ширин, аччиқ, нордон ва шўр. Таъм сезгилари юзага келиши учун таъ- сирловчи модда эриган ҳолда бўлиши керак. ТАЪСИР ЭТИШ, ТАЪСИРЛАШ — таьсиловчи- нинг организм ва унинг таркибий қисмларига таъсир кўрсатиш жараёни. Таъсирловчи канчалик кучли бўлса, тўкиманинг жавоб реакцияси ҳам шунча кучли бўлади. Қўзғалувчан тўкимада ҳаракат потенциалини вужудга келтириш учун керак бўлган минимал кучдаги таьсирловчи таъсирот бўсагаси дейилади. Бўсаға микдоридан кучсизрок бўлган таъсирот — бўсаға ости ва бўсаға кучидан юкори кучга эга бўлган таъсирот бўсаға усти таъсирловчиси деб аталади. ТАЪСИРЛАНУВЧАНЛ ИК ташқи муҳитдаги кучли ва тез ўзгаришларни идрок этиш, кабул қилиш ва уларга фаол жараён-қўзғалиш б-н жавоб бериш. Тирик тўқима ва ҳужайранинг қўзғалувчанлиги.
ТАЪСИРЛОВЧИЛАР — ўз таъсири б-н организм ҳолатини ўзгартирувчи омиллар. Ички ва таш- ки Т. бўлади. Ташқи Т. га физик-кимёвий ва биологик омиллар киради. Биологик аҳамиятига кўра булар адекват Т. дейилаб, маълум органга хос ва табиий шароитларда таъс.ир этади. Мас., эшитиш учун товуш. Адекват бўлмаган Т. маълум орган учун табиий бўлмай, табиий шароитда таъсир этмайди. Мас., электр токи б-н таъсирлаш. ТЕЗ ВА ШОШИЛИНЧ ТИББИЙ ЕРДАМ инсон хаёти ҳамда соглиғи учун хавфли ҳодиса- лар (жароҳатлар, заҳарланиш) ёки тўсатдан ўткир касаллик рўй берганда кўрсатиладиган шошилинч тиббий ёрдам тури ва системаси. Махсус тиббий муассасалар (тез ва шошилннч тиббий ёрдам станциялари ҳамда тез тиббий ёрдам касалхоналари) фаолиятига асослаиадн. ТЕЗ ВА ШОШИЛИНЧ ТИББИЙ ЕРДАМ СТАНЦИЯСИ — даволаш-профилактика муасса- саси. Бахтсиз ҳодисалар (жароҳатланиш, суяк


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1


208 ТЕҚАФОЛЛИКУЛОМА




синиши, куйиш, заҳарланиш ва ҳ. к.) содир бўлганда, тўсатдан ва ўткир рўй берган ка- салликларни бирламчи даволашда беморларга тез тиббий ёрдам беради, туғадиган ва туккан аёлларни стационарга олиб боришда кечасию- кундузи тиббий ёрдам кўрсатади. ТЕКАФОЛЛИКУЛОМА — тухумдонларнинг хавфли ўсмаси; гранулёз ҳужайралар ва теко- цитлардан ривожланади; кизларда эрта жинсий етилиш, аёлларда бачадондан кон кетиши кузати- лади.
ТЕКОДОНТИЗМ — тиш илдизларининг суякка қўшилиб кетмай, тиш альволаларида жойлаши- ши; сут эмизувчилар тиш системасининг анатомик хусусиятларидан.
-ТЕКОМА — тухумдоннинг гормонал-фаол ўсма- си; асосан текоцитлардан ривожланади. 50 ёшдан ошган аёлларда учрайди, бачадондан кон кетиши кузатилади.
ТЕЛАЛГИЯ — касаллик ўчоп. ,аги оғрикнинг ундан узокрок жойда ҳам пайдо бўлиши.
ТЕЛ ЕКИ СИМПТОМИ — кўрғошин б-н сурунка- ли заҳарланиш натижасида билак нервининг зарарланиб, кўл бармокларини ёзиш ҳаракатини таъминловчи мускулларнинг чала (енгил) фа- лажланиши.
ТЕЛ ЕРЕНТГЕНОГРАФИЯ — рентгенологик тас- вирни маълум масофадан олиш усули. Бунда тасвир текшириладиган орган ҳажмига яқин бўлиб тушади.
ТЕЛ ЕЭЛ ЕКТРОКАРДИОГРАФ— электрокар- диограммани маълум масофадан радио оркали қайд килиш учун кўлланиладиган асбоб.
ТЕЛ ИТ — сут бези сўрғичининг яллиғланиши. ТЕЛЛУРИТ СИНАМАСИ — дифтерия касалли- гини тез аниклаш усулларидан бири. Бунда организмга микроб кирган жой ва ўша ерда пайдо бўлган жароҳатга таркибида 2 % калий теллурит бўлган глицериннинг 40 %
ли сувдаги эритмаси суртилади. Агар касаллик бўлса, жароҳат усти қораяди.
ТЕЛОФАЗА — ҳужайралар бўлиниши (мейоз ёки митоз)нинг энг охирги даври (фазаси); бунда ҳар бир кутбнинг хромосомалари спиралсиз- ланади (тўғриланади) ва киз ядролар, ҳужай- ралар шаклланади.
ТЕМИРАТКИ — келиб чиқиш сабаблари турлича бўлган кўпчилик тери касалликларини ифодаловчи атама; қичишиб, усти кипиаданиб турадиган ҳар хил тошмалар Т. деб юритилган. Қизил ясси Т., пушти Т., юздаги оддий Т., псориаз — кипиқли Т., трихофития — кирма Т., тукли Т. ва б. фарк қилинади. Қизил ясси Т.— терининг сурунка- ли касаллиги. Бунда билакнинг ички, болдирнинг олд юзасига, бел, жинсий органлар терисига қизил, оч пушти ёки бинафша ранг майда тугунчалар тошади. П у ш т и Т.— терининг ин- фекцион касаллиги. Бунда терида оч пушти рангли майда доғлар пайдо бўлиб, кейинчалик улар ёйилиб кетади. Юздаги оддий Т. да юз, оғиз атрофига оч пушти ранг тошмалар тошади. Тукли Т. асосан кўл-оёқларнинг ёзиладиган жойлари, кўпинча думба соҳасида учрайди. ТЕМИРТИКАН — бир йиллик ўт ўсимлик. Ер устки кисми ишлатилади. Таркибида стероид


сапонинлар (диосгенин, гитогенин ва б.), алкало- идлар, флавоноидлар, ошловчи ва б. моддалар бор. Доривор препарати — трибуспонин атеро- склероз касаллигини даволашда ишлатилади. ТЕМКИН УСУЛИ — новокаин блокадасининг бир тури; бунда бурун катаклари оркали ўрта бурун чиғаноғининг шиллик пардаси юзасига игна санчиб 1 ёки 2 %
ли новокаин эритмасидан
0,2—1,0 мл ча юборилади. Бош оғриғи, Меньер касаллиги, вазомотор ринит каби касалликларни даволашда кўлланилади.
ТЕНДИНИТ — дистрофияга учраган пайнинг ик- киламчи яллиғланиши. Одатда тендовагинит б-н бирга кечади.
ТЕНДОБУРСИТ — пай дистрофик ўзгаришга учраши б-н бирга синовиал халтачасининг хам яллиғланиши.
ТЕНДОВАГИНИТ — пай кини (кўпинча билак, кўл панжаси, болдир пайи қини) синовиал пардасининг яллиғланиши. Шикастланиш, ҳас- мол чикиши ва б. окибатида келиб чикади. Унинг қуйидаги хиллари бор: бруцеллёз хасталиги натижасидаги Т., ғичирловчи Т., касбга алока- дор Т., сикилувчи (асептик) Т. ва б.
ТЕНЕЗМ — ичакнинг тез-тез кискариши натижа- сида кучаник пайдо бўлиб, оғриқ тутиши. Бунда бемор ҳадеб ҳожатга боргиси келади, аммо нажас ўрнига ичак оғриб, бир оз шилимшик ажраладп ёки ҳеч нарса келмайди. Тўғри ичак яллиғланиши, дизентерия, проктит, колитда кузатилади. ТЕНИАРИНХОЗ — цестодозлар гуруҳига кира- диган гельминтоз; табиатан юқумли касаллик. Унинг кўзғатувчиси тушган ва чала пиширилган мол гўштини истеъмол қилганда одамга юкади. ТЕНИИДОЗЛАР — инвазион касалликлар (асо- сан цестодозлар гуруҳига кирадиган гельммитоз- лар); лентасимон чувалчанглар — тении.шлар кўзғатадиган касалликлар (мас., эзинококкоз, алвеококкоз, тениоз, тениаринхоз, ценуроз ва б.). ТЕНИОЗ — чўчқа солитёри (гижжа) кўзғатадиган цестодозлар гуруҳига мансуб гельминтоз; ка- саллик одамга гижжа тухуми ва ғумбаклари тушган финнали чўчка гўштини яхшилаб пи- ширмай истеъмол килганда юкиши мумкин. Диспептик белгилар б-н намоён бўлади, баъзан цистицеркоз ва ҳ. к. кўшилиб, касаллик оғирла- шади.
ТЕНОНИТ — кўзсоккаси кини (тенон капсуласи)- нинг яллиғланиши. Қўпинча шйкастланиш, рев- матизм, баъзан грипп сабаб бўлади. Олдин битта кўз санчиб оғрийди, шиллик парда шишади, ковоқлар бир оз қизариб, шишади. Қейинча- лик Т. иккинчи кўзда ҳам пайдо бўлиши мумкин. ТЕНОНОГРАФИЯ — кўз соккаси чегараларини аниклаш максадида тенон капсуласи ичига рентген контраст модда юбориб рентген суратини олиш усули. *
ТЕНОРАФИЯ — пайни тикиш. Шикастланиш на- тижасида пайнинг бутунлиги бузилганда, пластик операцияларда кўлланилади.
ТЕПКИ, эпидемик паротит — кулок олди сўлак безининг яллиғланиши б-н ўтадиган ўткир юкумли касаллик. Фильтрланувчи вируатар кўзғатади. Асосан 5—15 яшар болаларда учрай- ди. Ҳаво томчилари оркали, кўпинча бемор б-н яқин муносабатда бўлинганда, шунингдек унинг 'идиш-товоғи, сочиғи ва ҳ. к. дан юкади. Т. да дастлаб ҳарорат кўтарилиб, иштаҳа


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1


209




йўколади, дармон куриб, бош оғрийди. Касаллик
оғир кечганда бурун конаши, қусиш, тиришиш
аломатлари пайдо бўлади.
ТЕР — тер безлари чиқарадиган рангсиз, шўр
суюклиқ. Таркибида 98—99 % сур, 1—2 % анор-
ганик (асосан натрий хлорид, калий хлорид,
сульфатлар, аммиак) ва органик моддалар (сий-
дикчил, креатинин), учувчи ёғ кислоталар, амино-
кисло+алар бор. Одам нисбатан тинч ҳолатда
соатига 25—30 мл, бир суткада 600—700 мл Т. чи-
қаради. Кун иссик бўлганда ва зўр бериб
жисмоний меҳнат килганда Т. чикиши соатига
1 —1,5 л гача ошиши мумкин. Т. ажралиши
рефлектор жараён бўлиб, нерв системаси оркали
бошқарилади.
ТЕР БЕЗЛАРИ — тер ишлаб чикарадиган безлар.
Тери ости клетчаткасининг бириктирувчи тўкима-
сида жойлашган; тана юзаси бўйлаб бир текис тар-
калмаган. Кўл кафти, оёк кафти ва қўлтикда
ҳаммадан кўп бўлади. Т. б. моддалар алмашину-
вининг охирги маҳсулотларини ажратади, гавда
т-расининг бошқарилишида ва осмотикбосимнинг
турғун сакланишида иштирок этади. Одамда
тахминан 3 млн. га якин Т. б. бор.
ТЕРАПЕВТ — ички касалликларни аниқлаш, да-
волаш ва олдини олиш ҳакидаги масалалар
б-н шуғулланувчи мутахассис-шифокор.
ТЕРАПИЯ — тиббиётнинг ички касалликларни
аниклаш, олдини олиш ва даволаш усулларини
ўрганадиган энг йирик соҳаси.
ТЕРАТОБЛАСТОМА — тератомаларнинг хавф-
ли тус олиши ёки эмбрионал даврда тўкималар
шаклланишининг бузилишидан келиб чикадиган
хавфли ўсма.
ТЕРАТОГЕН ТАЪСИР — кимевии еки биологик омиллар (ионловчи нур, дори, заҳар,^ вирус ва б.)нинг ҳомила ривожланишига салбий таъсири; ривожланиш нуксонлари ва айрим ирсий ка- салликлар пайдо бўлишига олнб келади. ТЕРАТОЗООСПЕРМИЯ — шаҳватда патологик сперматозоидлар бўлиши; кимёвий ҳамда биоло- гик омилларнинг салбий таъсири сабаб бўлади. Т. да кўпинча бефарзандлик ёки нуксонли бола туғилиш ҳоллари учрайди.
ТЕРАТОМА — эмбрионал ривожланиш даврида тўкималар шаклланишининг бузилишидан келиб чикадиган ўсмасимон тузилма; бир ёки бир нечта етилган тўқималардан тузилган. Организм катта- лашган сари Т. ўсиб ривожланиши мумкин. ТЕРИ — одам ва ҳаивонлар танасининг ташки коплами. Организмни ташки таъсиротлардан ҳимоя килади, сезиш, моддалар алмашинуви, организмдан кераксиз моддаларни чикариш, иссикликни бошкариш (терморегуляция) ва б^. да катнашади. Катта одамда Т. сатҳи 1,5 2 м ни
ташкил килади, калинлиги тери ости ёғ каватидан ташкари 0,5—4 мм. Одам териси 3 каватдан эпидермис (эпителиал кават), ўрта кават-хусусии тери кавати (дерма) ва тери ости ёғ кавати (клетчатка) дан таркиб топган. Т. нинг ташки қа- вати ҳужайралари 20 кунда янгиланиб туради. Т. нинг ҳосилалари: соч, тирнок ва б.
ТЕРИ КАРЦИНОИДИ — қ. Базалиома.

ТЕРИ КАСАЛЛИКЛАРИ — тери ҳамда унинг ҳосилалари (тирнок, соч)нинг патологик ўзгари- ши б-н кечадиган касалликлар гуруҳи. Ташки муҳитдаги биологик, физик ва кимёвий омилла^р терида турли яллигланишлар — дерматитлар пай-

  1. 7725


ТЕРЛАШ


до бўлишига олиб келади. Булардан қавариш,
бичилиш, совкотиш, куйиш кўпрок учраиди.
Т. к. га биологик омиллар: микроскопик замбу-
руғлар, бактериялар ва вируслар сабаб бўлади.
Ички омиллар: маҳаллий инфекция ўчоғи бўлиши,
ички аъзолар касалликлари, экзема, эшакем каби
аллергик характердаги Т. к. га олиб келиши
мумкин. Организмда витаминлар етишмаслиги,
шунингдек нерв ва эндокрин система фаолияти-
нинг бузилиши, томирлар, кон яратиш органлари
ва б. нинг зарарланиши натижасида ҳам 1. к. юза-
га келиши мумкин.
ТЕРИ ЛЕЙШМАНИОЗИ — к. ёмон
жароҳат.
ТЕРИ СИЛИ, волчанка —сил таёкчаси
кўзғатадиган касаллик. Дастлаб терида тарикдек
кўкимтир, кизил, сарғиш ёкн қўнғир шиш паидо
бўлади. Қейинчалик бу шишлар катталашиб,
дўмбоючага айаанади. Вакт ўтиши б-н думбокча-
лар катталашади, бир-бирига қушилиб кетиб,
ярага айланади. Улар кейинчалик чандикланади.
Кўпинча юз, бурун, кулок чиғаногш, баъзан бурун
ва оғизнинг шиллиқ каватлари шикастланади.
ТЕРИ СИНАМАСИ, терининг аллергик
синамаси
— организмнинг ўзига хос сезувчан-
лигнни аниклаш усули; бунда терига аллерген
юбориб, шу жойдаги маҳаллий ўзгарншлар
кузатилади.






дерматомикозлар, микозлар асо-
сан тери ва унинг ҳосилаларида паразитлик
киладиган замбуруғлар кўзғатадиган касаллик-
лар.
ТЕРИНИНГ ЙИРИНГЛИ КАСАЛЛИКЛАРИ,
пиодермиялар — йиринг пайдо қилувчи
микроблар (стрептококк, стафилококк ва
б.) қўзғатадиган терининг йирингли яллиғланиши
б-н кечадиган дерматозларнинг умумий номи.
Баданни тоза тутмаслик, терининг шикасланиши
(кесилиши, тирналнши ва б.), организмнинг
совқотиши ёки ҳаддан ортик иссиклаб кетиши,
кўп терлаш, толикиш, авитаминозлар, моддалар
алмушинуви (хусусан углевод алмашинуви)нинг
бузилиши, мадорни қуритадиган сурункали ка-
салликлар, шахсий гигиена коидаларига риоя
килмаслик пиодермияларга сабаб бўлиши мум-
кин. Т. й. к. турли кўринишда кечади: баъзан
терида ўртасида туки бор кичик йирингча уч
беради (қ. Сизлоғич)
ёки каттарок конуссимон
йирингли тугунча юзага келиб, безиллаб оғрийди
(к. Чипқон), «сачратки» деб аталадиган йирингли
пуфакчалар пайдо бўлиб, улар ёрилади ва шу
ердан йиринг чикади. Т. й. к., одатда ўткир
кечади, заифлашиб колган беморларда эса узок
(ойлаб, йиллаб) давом этиб, сурункали тус олиши


мумкин.
ТЕРИНИНГ ПУСТ ТАШЛАШИ — тери эпидер- мисидаги баъзи ҳужайраларнинг физиологик ёки патологик сабабларга кўра кўчиб туриши. ТЕРЛАМА, тиф —иситмалаш б-н ўтадиган баъзи юкумли касалликлар (мас., ич терлама, тошмали терлама ва б.). Уларда корин, бош оғриғи, умумий заҳарланиш белгилари, хушсиз- ланиш, баъзан жуда оғир ўзгаришлар кузатила-


ТЕРЛАШ — тер безларида ҳосил бўлган суюклик-


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1


210 ТЕРМАЛГИЯ




нинг тери юзасига чиқиши. Т. нерв рефлектор ва гуморал механизмлар асосида ташки муҳит ҳароратига, сезиш, ҳаяжонланиш ва б. таъси- ротларга организмнинг берган жавоб реакцияси- дир. Т. маркази орка мия, узунчок мия, гипотала- мусда ва бош мияда жойлашган. Т. терморегуля- цияда, организмда туз ва сув балансини саклашда иштирок этади.
ТЕРМАЛГИЯ — иссик ёки совук таъсир этганда пайдо бўладиган оғрик.
ТЕРМИНАЛ ПАУЗА (агонал пауза) — аҳволи жуда оғир беморларда бир неча минут нафас тўхтаб колиши. Одатда бу ҳолат агонал нафас бошланишидан олдин содир бўлади. ТЕРМИНАЛ Х.ОЛАТ — ҳаётнинг охирги боски- чи. Биологик ўлим олдидан организм фаолияти- нинг сўниши. Уч боскичда ўтади: агония олди ҳолати, агония ҳолати ва клиник ўлим. Т. ҳ. да ҳаётни тиклаш имконияти сакланади, шунинг учун бу ҳолатда зудлик б-н организмни тирилти- риш тадбирларини кўриш зарур. ТЕРМОАНЕСТЕЗИЯ — иссикни сезмаслик. Те- рида жойлашган иссикни сезувчи рецепторлар, орқа миянинг орқа шохи, ўртаси ёки таламус соҳасидаги патологик жараёнлар натижасида келиб чиқади. Бу ҳолат кўпинча сирингомиелия ҳамда руҳғй касалликларда кузатилади. ТЕРМОБАРОКАМЕРА — организмга атроф му- ҳитдаги юқори (ёки паст) ҳаво (газ) босими ва юқори (ёки паст) т-ранинг бирга таъсир этишини таъмиилайдиган барокамера.
ТЕРМОГРАФИЯ — гавда ҳароратининг ўзга- ришларини график усулда кайд килиш; мас., одам танасининг бир ёки бир неча жойидаги т-рани текшириш.
ТЕРМОКОАГУЛЯЦИЯ — электр токи таъсирида киздирилган жарроҳлик асбоби (пинцет, скаль- пель) б-н қон томирини куйдириб, кон тўхтатиш. ТЕРМОЛАБИЛ — иссиқлик таъсирига чидамсиз- лик.
ТЕРМОМЕТРИЯ (тиббиётда) — одамнинг гавда ҳароратини ўлчаш. Инфрақизил 'Г. да тери юзасидаги инфрақизил нурланиш интенсив- лиги кайд қилинади.
ТЕРМОРЕГУЛЯЦИЯ — одамнинг гавда т-раси турғунлигини таъминловчи физиологик жара- ёнлар мажмуи. Иссиқлик ҳосил бўлиши (кимё- вий Т.) ва гери орқали иссиклик чиқариш (физик Т.) нинг ўзгариши туфайли амалга ошади. ТЕРМОСТАТ — ҳамма томони берк ҳажмда белгиланган муҳит ҳароратини яратиб, уни бир маромда сақлаб турадиган аппарат. ТЕРМОЭСТЕЗИОМЕТР — т-ра сезгисини аниқ- лашда ишлатиладиган асбоб.
ТЕРНЕР СИНДРОМИ — аёлларда бирламчи ва иккиламчи жинсий белгиларнинг тузук ривожлан- май колиши б-н кечадиган хромосома касаллиги. Кўпинча бефарзандлик ва аклий заифликка олиб келади.
ТЕРНИДЕНТОЗ — ичак нематодозлари гуруҳига кирадигаи гельминтоз; колит белгилари б-н ўтади. Таркибида гельминт личинкалари бўлган тупрок б-н ифлосланган озиқ-овқат маҳсулотларини тозалаб ювмай истеъмол килиш натижасида келиб чиқади.


ТЕРПИНГИДРАТ —балғам кўчирувчи дори; Т. нинг ўзи ёки бошқа балғам кўчирувчи дорилар б-н бирга сурункали бронхит ва зотилжамни даволашда ишлатилади.
ТЕРСИЛ СИНДРОМИ — калла суягининг чўзиқ (минорасимон) шаклдалиги; экзофтальм, кўрув нерви атрофияси, кўзни ҳаракатлантирувчи нерв- нинг бузилиши, тутқаноқ тутиши ва олигофрени- яга ўхшаш ҳолатларнинг рўй бериши; краниосте- ноз сабаб бўлади.
ТЕРСОН СИНДРОМИ — кўзнинг ички кисмла- рига кон куйилиши; миянинг тўрсимон пардаси остига кон қуйилиши б-н бирга ўтади. ТЕСТОСТЕРОН — эркаклар жинсий гормонла- ри; андрогенларнинг муҳим вакили. Мояк тўқима- сида синтезланади, простата бези ва уруғ пу- факчалари ўсишини, уруғ етилишини ва эркак- ларнинг иккаламчи жинсий белгилари ривожла- нишини стимуллайди. У моякдан ташқари қон ва сийдикда ҳам бўлади. Т. эфирлари, хусу- сан Т. пропионат эркаклар жинсий гормонлари етишмаганда буюрилади.
ТЕТАНИЯ — тоник (таранглиги ортган) томир тортишиши хуружлари кўринишидаги патологик ҳолат. Т. нинг болаларда учрайдиган (қ. Спазмо- филия), меьдага алоқадор, яширин ва б. турлари фарқ қилинади.
ТЕТАНУС — мускул толаларига турли нерв им- пульсларининг кетма-кет таъсир этиши натижаси- да мускулларнинг узоқ вақт, кучли қисқариши, Т. мускулларнинг юқори частотадаги кўзғалув- чанлигида вужудга келади. Бунда мускуллар бўшашишга улгурмай, кискарган ҳолича тураве- ради. Тишсимон ва силлиқ Т. фарқланади. ТЕТРАПЛЕГИЯ, квадриплегия - иккала кўл-оёкнинг чукур фалажланиши. Орка миянинг бўйин кисмида пайдо бўлган ўткир жароҳат натижасида келиб чикадн. Беморнннг кўллари периферик тусда фалажланиб, мускуллари озади, пай рефлекслари сусаяди ёки йўколади. Оёклари- да эса марказий ёки таранг фалажлик рўй беради — улар қотган, пай рефлекслари ошган бўлади, трофик ўзгаришлар кузатилади. Баъзан орқа мия бўйин кисмининг юкорироғида жарохат ўчоги бўлса, кўл-оёкда марказий спастик фалаж вужудга келади.
ТЕТРАЦИКЛИН антибиотик; микробларга қарши кучли таъсир этиш хусусиятига эга. Кўпроқ ичак юқумли касалликларида, шунингдек зотилжам, дизентерия ва б. да ишлатилади. ТЕТРОГИД РОФОЛАТ КИСЛОТА, фо л а т -Н4 — фаол бир углеродли бирликларни боғлаш, фаоллаш ва кўчиришни таъминлайдиган кофермент. Т. к. фолат кислотадан ҳосил бўлади. ТЕТУРАМ (син.: антабус, ангикол ва б.) -— сурункали алгоколизмни даволашда ишлатилади- ган дори.
ТИАЗОЛ — таркибида азот ва олтингугурт бўлган органик гетероциклик бирикма. Баъзи биологик фаол моддалар (мас., тиамин, пени- циллин) таркибига киради.
ТИАМИН — қ. Витаминлар, В1 витамин. ТИББИЁТ, медицина, табобат — киши- лар соғлиғини сақлаш ва мустаҳкамлаш, умрни узайгириш, касалликларнинг олдини олиш, даво- лаш ҳакидаги билимлар ва шу соҳадаги амалий гадбирлар мажмуи.


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1


тик




211


! •
тиббиет-генетика консультацияги —
ахолига тиббиёт ёрдами кўрсатишнинг бир хили; асосан ирсий касалликларнииг олдини олишга қаратилган. Т. -г. к. кўпинча 3 боскичда фаолият кўрсатади: дастлаб махсус генетик усуллар ёрдамида диагноз қўйилади, кейин соғлом еки ирсий жиҳатдан носоғ авлод туғилиш эҳтимоли аникланади, пировардида текшириш хулосалари якунланади.
ТИББИЕТ ГЕНЕТИКАСИ — одам генетикаси нинг бир бўлими; ирсий касалликларнинг келиб чиқиш механизми, диагностикаси, олдини олиш ҳамда даволаш, шунингдек уларнинг наслдан- наслга ўтиш қонуниятларини ўрганади. ТИББИЕТДЕОНТОЛОГИЯСИ — даволаш иши- да табобат ходимларининг бурчи, хулқ-атвор принциплари ва ахлоқ нормаларининг мажмуи. Т. д. га шифокорнинг сир саклапш, беморнинг ҳаёти ва соглиғи учун тиббиёт ходимнинг жа- вобгарлиги, ходимларнинг ўзаро муносабати масалалари ва б. киради.
ТИББИЕТ ЗУЛУГИ —- халқали чувалчангар тур- куми; унинг сўлагидаги гирудин моддаси қон ивишига тўсқинлик килади, шунинг учун тром- бофлебит, гипертония ва б. касалликларда қон чиқариб даволашда Г. з. дан фойдаланилади. ТИББИЕТ ИЛМИЙ КЕНГАШИ — Республика Соғлиқни саклаш вазирлиги ҳамда институтлар қошидаги илмий кенгаш. Тиббиётнинг долзарб масалаларини муҳокама қилиш, илмий тадки- қотларни режалаштириш, уларни мувофиқлашти- риш, илмий даража, изланишларга баҳо бериш хукуқига эга ва шу каби илмий ишларга оид фаолиятлари б-н машғул бўлувчи олимлардан ташкил топган орган.
ТИББИЕТ ИНСТИТУТИ — олий маълумотли шифокорлар, биринчи навбатда даволаш, педи- атрия, санитария ва гигиена, стоматология каби йирик ҳамда айрим тор соҳалар (тсрапия, хирургия, акушерлик-гинекология, кардиология, гастроэнтерология, офтальмология ва ҳ. к.) бўйи- ча мутахассислар тайёрловчи Ўкув юрти. ТИББИЕТ КИБЕРН ЕТИКАСИ кибернегика фанининг бир бўлими; касалликларга даво килиш, уларнинг олдини олиш вазифаларини кўзлаб тирик организмлап ва одамлар коллекти- вида ахборотни бошкариш ҳамда кайта ишлаш жараёнларини ўрганади.
ТИББИЕТ КУРИГИ — аҳоли ва упинг ишлаб чикаришнинг ҳар хил сохалари, ўкув юртларида- ги турли гуруҳлари ёки айрим шахслар соғлиғи ва касалликларини олдиндан аниқлаш мақсадида тиббий текширувдан ўтказиш. Унинг қуйндаги турлари фарқланади. Даврий Т. к.-- ах.оли- нинг айрим гуруҳлари (саноат корхоналарн, озкк- овкат, коммунал ва болалар муассасаларннинг хизматчплари, ўқувчилар, талабалар ва 5.) ни тартибли равишда"ҳар йили ёки хар 2—4— -6 ойда текширишлан ў'п:зиш. Дастла бки ’. ■■■■ ишга кира^ зи ки"1илар соглиғини, утпп тачла- ган соҳага Т упри | ...пгг-ке.тмаслигг.пи аииптагт. М а ъ л у м м а қ с а д н и к ў з л а б ў т к а з - ладиган Г. к. - айрим кзсалликлар (сил, хавфли ўсмаляг), тери касалликлари, глауксма, сўнгги в.зғ да ЎЛИД — орттирилган иммун таа- қислиғи с: ■ р чи ва ҳ. к.)ни аниқлаш мақсади- да ўтказт.ладғ: ан кўрик.
ТИББИЁТ САНИТАРИЯ ҚИСМИ -- йирик сано ст корхоналари, қурилиш ёки транспорт ташки-


логларида ташкил этиладиган даволаш-профи- лактика муассасалари мажмуи. Қорхонанинг ишчи ва хизматчиларига хизмат килади. Йирик Т. с. қ. таркибига стационар, поликлиника (амбулатория), соглиқни сақлаш пунктлари, профилакторий, ўсмирлар кабинети, болалар яслиси киради. Епиқ ва очик Т. с. қ. фарқ қилинади. Епиқ Т. с. қ. фақат корхонанинг ишчи ва хизматчиларига, очиқ Т. с. қ. эса ишчи ва хизматчилардан гашқари, уларнинг қариндошла- ри ва болаларига, шунингдек шу мавзеда яшовчи аҳолига хизмат қилади.
ТИББИЕТ САНОАТИ диагностик, профилак- тик, даволаш ва соғлиқни сақлаш воситалари, мас., дори-дармонлар, боғлов материалларидан тортиб то мураккаб асбоб-ускуналарни ҳам ишлаб чиқарувчи саноат тармоги. У тиббиётнинг ниҳоятда мураккаб, ўзига хос муаммо ва вазифа- ларини ҳал қилишга ихтисослашган бўлади. ТИББИЕТ СТАТИСТИҚА ҚАБИНЕТИ даво- лаш-профилактика муассасалари фаолиятини ҳисобга олиш, ҳисобог тузиш, улар фаолиятини рақамлар, махсус формула ва ҳисоблаш усуллари ёрдамида статистик анализ қилиш, ҳужжатли ҳисобот шакллари, турларини тузиш, уларни бошқариш ва назорат қилишни амалга оширади- ган кабинет; унинг ҳар бир ташкилотпинг ўз мавқеига кўра тутган ташкилий органлари бор.
ТИББИЕТ ТАЪЛИМИ тиббий мутахассислар тайёрлаш системаси. Урта ва олий тиббиёт таз,лими мавжуд. Шифокорлар, фельдшерлар, ҳамширалар ва б. ни тайёрлаб етиштириш максадида зарур умумий маълумот бериш ва махсус фанларни ўргатиш, керакли амалий малакалар ҳосил қилиш.
ТИББИЁТ ҚАЛАМЛАРИ — қаттиқ дори тури; цилиндрсимон таёкча шаклида бўлиб, турли касалликларни даволашда, антисентик, қуйди- рувчи, оғриқ қолдирувчи, кон тўхтатупчи восита сифатида кўлланилади. Аччиқтошли, лннисли, купоросли, ментолли ва ҳ. к. I. қ мавжуд. ТИББИЙ РАДИОЛОГИЯ — радиологиннинг бир бўлими; бсмордаги касалликни яниқлаш ва даволашда ионлаштирувчи нурлар манбаидян фойдаланиш масалаларини ўрганади.
ТИББИЙ ҲАМШИРА — ўрта тиббий маълу- мотга эга бўлган, шифокор раҳбарлигида даво- лаш-профилактика ва болалар муассасаларида ишлайдиган мутахассис; ишлаш жойи ва бажара- днган вазифасига кўра бош Т. ҳ., катта Т. ҳ., палата Т. ҳ. си ва участка Т. ҳ. си бўлади. ТИЗЗА — оёқнинг ёир қисми. Сон суягининг г: гтки учи б-н катта ва кичик болдир суяклари ҳамда тизза копқоғи суягининг ўзаро бирикиши- дан ташкил топган.
ТИЗЗА ҚОПҚОҒИ — тўрт бошли сон мускули пайиничг орасида жойлашган сесамасимон суяк; мускул қисқарганда пайнинг суякка ишқалани- шидан саклайди.
ТИК--айрим майда мускулларпинг беихтиёр «учиши», кискариши. Баъзан оддий асаб чарча- ши, баъзан пўстлок ости ядроларидан бирортаси- нинг енгил жароҳати ёки юз, қўл-оёқ нервлари- нинг кўзғалиши сабаб бўлиши мумкин. Мас., юз


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1


212




ТИКЛАНИШ


мускуллари, юқори ковоқ ёки лабнинг мунтазам пирпираб туриши.
ТИКЛАНИШ — организмда жисмоний иш ёки машкларни бажаргандан кейин ундаги функцио- нал ўзгаришларнинг ишдан олдинги гомеостаз ҳолатига (ёки шунга яқин ҳолатга) кайтиш жараёни. Т. тезлиги ва унинг умумий муддати бажарилган ишнинг характери ва ҳажмига боғлиқ. Т. даври бошланғич (кисқа, тез ўтиб кетадиган) ва кечиккан (анча узок давом этади- ган) фазадан иборат бўлади. тил — оғиз бўшлиғида жойлашган мускулли орган. Т. учи, Т. негизи (илдизи) ва Т. танаси фарқ килинади. Т. фақат овқатни чайнаш, ютишда эмас, балки гапиришда ҳам бевосита ва фаол қатнашади. Т. шиллиқ парда б-н қопланган бўлиб* унда таъм билиш рецепторлари жой- лашған. Турли касалликларда Т. устида ҳар хил ўзгаришлар рўй беради. Мас., меъда-ичак ка- салликларида Т. устида шакли турлича рангли доғлар пандо бўлади ёки Т. караш боғлайди. Чиллашвр, пеллагра каби касалликларда Т. усти еиллиқ ва ллтирок бўлади.
ТИЛ СУРҒИЧЛАРИ — тил шиллиқ каватидаги сўрғичлар. Уларда рецепторлар жойлашган. Тил- да ипсимон, коник, замбуруғсимон, тарновсимон ва баргсимон сўрғичлар бўлади. Ипсимон сўрғич- лар овкатни кабул қилиш, чайнаш ва ҳалкумга йўналтиришда қатнашади. Қолган сўрғичлар таъм билишда иштирок этади.
ТИМИДИН, дезокситимидин — пирими- дин асоси тимин ва углевод дезоксирибозадан иборат дезоксирибозил нуклеозид. Фосфат кисло- та молекулалари б-н кўшилиб, нуклеотид Т. -мо- нофосфат (ТМФ), Т. -дифосфат (ТДФ), Т. -три- фосфат (ТТФ) ҳосил қилади. Асосан ДНК таркибида бўлади.
ТИМИН — 5- метилурацил. ДНҚ молекуласига кирадиган пиримидин асоси.
ТИМОЗИН, тимопоэтин —тимусдан олин- ган полипептид гормон; тимоцитларнинг умумий ризожланиши учун зарур. Т. иммунологик ҳолат- нинг шаклланишига таъсир кўрсатмайди. ТИМПАНОМАНОМЕТРИЯ - Евстахий найи- нинг ҳаво ўтказиш ёки ўрта қулокнинг ҳаво босимини доимо бир меъёрда саклаш вазифасини текшириш усули. Бунда ноғора бўшлиғидаги босимни махсус кулок манометри ёрдамида ўлчанади.
ТИМПАНОСКЛ ЕРОЗ — ўрта кулоқнинг бирор кисмида бириктирувчи тўқима ўсиб кетиб, унда ярим тиник, шишасимон (гиалин) тоғай, сўнгра тузлар йиғилиб суякланиши натижасида эшитув фаолиятининг кескин камайиши. Қўпинча ўрта кулоқнинг ўткир йирингли яллиғланиши асорати ва ҳ. к. сифатида намоён бўлиб, оқибатда карликка олиб келади.
ТИНДАЛИЗАЦИЯ — маълум объектдаги микроб- лар ва улар спораларини ўлдириш усули. Инглиз физиги Тиндал таклиф этган. 100° дан юкори ҳароратда бузиладиган суюқликлар ва озик- овқат маҳсулоъ^арини тўлик стериллаш учун қўлланилади. Уч вариантда ўтказилади: 20— 30 минут давомида 100° да 3—4 марта; 1 соат


давомида 70—80° да уч марта; 1 соат давомида 60—65° да 5 марта.
ТИНЕЛ СИМПТОМИ — бўйин веналарини эзилганда ёки бошни оркага энгаштирилганда бош оғриғининг зўрайиши; калла ичи босимининг ошганлик белгиси.
ТИНҚТУРА — суюқ дори тури; доривор ўсимлик хом ашёсининг спирт, спирт-сув ёки спирт-эфир б-н ишлаб олинган тиник сўрими. Асосан томчи- лаб ичиш учун мўлжалланган.
ТИНЧЛИК ПОТЕНЦИАЛИ, мембра на по тенциали — тинч ҳолатдаги ҳужайранингташ- ки юзаси б-н унинг ички қисми (протоплазмаси) ўр.тасидаги нотенциаллар фарки. Ьунда ҳужайра- нинг юзаси ҳужайра ичига (протоплазмасига) нисбатан мусбат электр зарядига эга бўлади. Т. п. микроэлектродлар ёрдамида кайд этилади. ТИРЕОГЛОБУЛИН — калконсимон бсзнинг йод сакловчи асосий оқсили, гликопротеид. Т. молеку ласи ичида йод қалқонсимон без гормонлари — ти- роксин (Т4) ва трийодтиронин (Тз) ҳамда йод тутувчи аминокислоталар — монойодтирозин, дийодтирозин шаклида боғланган ҳолда саклана- ди. Т. протеолиз йўли б-н парчаланганда ажралиб чикадиган Т4 ва Т3 қонга секреция килинади. ТИРЕОИД ГОРМОНЛАР — қалконсимон без гормонлари: тироксин ва трийодтиронин. ТИРЕОИДИТ — калконсимон безнинг яллиғла- ниши. Аутоиммунли тиреоидит, Хашимото б у қ о ғ и — аутоагрессив касаллик. Иммуноло- гик назоратнинг туғма нуксони окиоатида калқонсимон без тўкимаси лимфоид ва плазмоци- тар инфильтрацияга учраб, кейинчалик унинг ўрнини бириктирувчи тўқима эгаллайди. Ка- саллик узоқ давом этиб, буқоқ ва гипотиреоз белгилари б-н ифодаланади. Сурункали фиброзли тиреоидит, Ридель буқоғи— калқонсимон безда бириктирувчи тўқима ўсиб, паренхима ўрнини қоплаб олиши оқибатида келиб чикадиган касаллик. Аста-секин бошланиб, калқонсимон без катталашиб боради, ёғочдек каттиқлашади, атро- фидаги тўқималарга туташганлиги учун жойидан кимирлатиш чекланган. Кейинчалик нафас олиш кийинлашади, овоз бўғилиб (афония), йўтал тутади. Касаллик йиллаб давом этиб, гипотире- озга олиб келиши мумкин. Ўткнр йирннтли тиреоидит — қалконсимон бсзнинг яллиғланиши оқибатида келиб чиқадиган касаллик. Тўсатдан бошланади, безнинг жароҳатланган жойи қаттиқ оғриб, ютунганда, йўталганда, бошни кайирганда оғриқ зўраяди ва пастки жағ, қулоқ ҳамда энса соҳасига тарқалади. Без катталашчб, териси кизариб қизийди. Гавда ҳарорати 39—40° гача кўтарилиб, қонда яллиғланиш белгилари бўлади. Уртача кечувчи тиреоидит, де Кервен б у қ о ғ и. Касалликка вирусли инфекция сабаб бўлади. Яллиғланиш натижасида қалқонсимон безнинг фолликул ҳужайралари ва фолликуллар деструкцияси коллоид йўқолишига олиб боради, шикастланган жойда инфильтрат ва кейинчалик фиброз пайдо бўлади. Конда Т3, Т4 кўпайиб, тиреотоксикоз белгилар юзага чикади (тирео- токсик боскич), кейинги даврда ўткинчи гипотире- оз бўлиши мумкин.
ТИРЕОЛИБЕРИН — қ. Рилизинг гормонлар. ТИРЕОТОКСИК АДЕНОМА — калқонсимон без автоном аденомаси ёки бир нечта аденоманинг ТТГ б-н боғлиқ бўлмаган ортиқча фаолияти


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1




натижасида келиб чиқадиган гипертиреоид ҳолат. Касаллик аломатлари диффуз токсик букоқ клиникасига ўхшаш, лекин бунда юрак-томир системаси фаолиятининг бузилиши ва миопатия кўпроқ юз беради.

Download 0,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish