Тиббиёт йўналиши талабаларини инглиз тилида лексик бирликларни ўзлаштириш



Download 0,52 Mb.
bet24/28
Sana28.03.2022
Hajmi0,52 Mb.
#514829
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28
Bog'liq
dissertatsiya.docx(11)

Синквейн – усули. Синквейн – французча тил бўлиб, “беш” деган маънони беради.Бу усул қаторлар усули бўлиб беш қатордан иборат. Ҳар бир қаторга ёзилган сўзлар битта гап хисобланиб, у кенг маънони ўзига қамараб олади. 1-қатор. Мавзу битта тил билан ифодланади. 2-қатор. Иккинчи сўз қўшилиб, мавзу мазмуни кенгайтирилади. 3-қатор. Учинчи сўз кириcтилиб, воқелик очиб берилади. 4-қатор. Тўртинчи сўз киритилиб, воқеликка шахснинг муносабати билдирилади. 5-қатор. Битта гап билан умумлаштирилади. Бу технология тиббиёт талабаларининг ўзлаштирган лексик билимларини гап тузишда ишлата олиш қобилятларини ривожлантиради.
Ассесмент” методи. Методнинг мақсади: мазкур метод таълим олувчиларнинг билим даражасини баҳолаш, назорат қилиш, ўзлаштириш кўрсаткичи ва амалий кўникмаларини текширишга йўналтирилган. Мазкур техника орқали таълим олувчиларнинг билиш фаолияти турли йўналишлар (тест, амалий кўникмалар, муаммоли вазиятлар машқи, қиёсий таҳлил, симптомларни аниқлаш) бўйича ташҳис қилинади ва баҳоланади. Методни амалга ошириш тартиби: “Ассесмент” лардан маъруза машғулотларида тингловчиларнинг ёки қатнашчиларнинг мавжуд билим даражасини ўрганишда, янги маълумотларни баён қилишда, семинар, амалий машғулотларда эса мавзу ёки маълумотларни ўзлаштириш даражасини баҳолаш, шунингдек, ўз-ўзини баҳолаш мақсадида индивидуал шаклда фойдаланиш тавсия этилади. Шунингдек, ўқитувчининг ижодий ёндашуви ҳамда ўқув мақсадларидан келиб чиқиб, ассесментга қўшимча топшириқларни киритиш мумкин. Намуна: “Инсон танаси” мавзусида ассесмент намунаси. Мавзуга оид бўлган лексик бирликларни берилади(антонйм,синоним,қўшма отлар, ясама отлар). Шулар асосида берилган топшириқни қай даражада бажариш кўрсатгичига қараб талаба баҳоланади.Ҳар бир катакдаги тўғри жавоб 5 балл ёки 1-5 балгача баҳоланиши мумкин.
Венн Диаграммаси методи. Методнинг мақсади: Бу метод график тасвир орқали ўқитишни ташкил этиш шакли бўлиб, у иккита ўзаро кесишган айлана тасвири орқали ифодаланади. Мазкур метод турли тушунчалар, асослар, тасавурларнинг анализ ва синтезини икки аспект орқали кўриб чиқиш, уларнинг умумий ва фарқловчи жиҳатларини аниқлаш, таққослаш имконини беради. Методни амалга ошириш тартиби: иштирокчилар икки кишидан иборат жуфтликларга бирлаштириладилар ва уларга кўриб чиқилаётган тушунча ёки асоснинг ўзига хос, фарқли жиҳатларини (ёки акси) доиралар ичига ёзиб чиқиш таклиф эcўзади; н
-авбатдаги босқичда иштирокчилар тўрт кишидан иборат кичик гуруҳларга бирлаштирилади ва ҳар бир жуфтлик ўз таҳлили билан гуруҳ аъзоларини таништирадилар;
-жуфтликларнинг таҳлили эшитилгач, улар биргалашиб, кўриб чиқилаётган муаммо ёҳуд тушунчаларнинг умумий жиҳатларини (ёки фарқли) излаб топадилар, умумлаштирадилар ва доирачаларнинг кесишган қисмига ёзадилар.Намуна: Педагогнинг касбий кўникмалари гуруҳлари бўйича “Кичик гуруҳларда ишлаш» методининг афзаллиги: ўқитиш мазмунини яхши ўзлаштиришга олиб келади;
- мулоқотга киришиш кўникмасининг такомиллашишига олиб келади;
-вақтни тежаш имконияти мавжуд;
- барча талабалар жалб эcтилади;
- ўз-ўзини ва гуруҳлараро баҳолаш имконияти мавжуд бўлади. «Кичик гуруҳларда ишлаш» методининг камчиликлари: кучсиз талабалар бўлганлиги сабабли кучли талабаларнинг ҳам паст баҳо олиш эҳтимоли бор; -барча талабаларни назорат қилиш имконияти паст бўлади;
- гуруҳлараро ўзаро салбий рақобатлар пайдо бўлиб қолиши мумкин. Гуруҳ ичида ўзаро низо пайдо бўлиши мумкин.
«Кичик гуруҳларда ишлаш» методини қўллаш босқичлари: 1. Фаолият йўналиши аниқланади. Муаммодан бир-бирига боғлиқ бўлган масалалар белгиланади. 2. Кичик гуруҳлар белгиланади. Талабалар гуруҳларга 3-5 кишидан бўлинишлари мумкин. 3. Кичик гуруҳлар топшириқни бажаришга киришадилар. 4. Ўқитувчи томонидан аниқ кўрсатмалар берилади ва ўқитувчи томонидан йўналтириб турилади. 5. Кичик гуруҳлар тақдимот қиладилар. 6. Бажарилган топшириқлар муҳокама ва таҳлил қилинади. 7. Кичик гуруҳлар баҳоланади. Бу усул тиббиёт йўналиши талабаларининг инглиз тилида тақдим қилишни ўрганишга катта ёрдам беради.

Download 0,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish