Тиббиёт йўналиши талабаларини инглиз тилида лексик бирликларни ўзлаштириш



Download 0,52 Mb.
bet23/28
Sana28.03.2022
Hajmi0,52 Mb.
#514829
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28
Bog'liq
dissertatsiya.docx(11)

Машғулотни ўтказиш тартиби: ўқитувчи талабаларни мавзулар сонига қараб 3-5 кишидан иборат кичик гуруҳларга ажратади (гуруҳлар сони 4 ёки 5 та бўлгани маъқул);
-талабалар машғулотнинг мақсади ва унинг ўтказилиш тартиби билан таништирилади. Ҳар бир гуруҳга коғознинг чап қисмида кичик мавзу ёзуви бўлган варақлар бериладиади;
-ўқитувчи аъзоларини тарқатма материалда ёзилган кичик мавзулар билан танишишларини ва шу мавзу асосида билганларини фломастер ёрдамида коғоздаги бўш жойига жамоа билан биргаликда фикрлашиб ёзиб чиқиш вазифасини беради ва вақт белгилайди;
-гуруҳ аъзолари биргаликда тарқатма материалда берилган кичик мавзуни ёзма (ёки расм, ёки ўқув чизма) кўринишида ифода этадилар. Бунда аъзолари кичик мавзу бўйича имкон борича тўлароқ маълумот беришлари керак бўлади.
- тарқатма материаллар тўлдирилгач, гуруҳ аъзоларидан бир киши тақдимот қилади. Тақдимот вақтида гуруҳлар томонидан тайёрланган материал, албатта, аудитория (синф) доскасига мантиқан тагма-таг (зина шаклида) илинади;
- ўқитувчи гуруҳлар томонидан тайёрланган материалларга изоҳ бериб, уларни баҳолайди ва машғулотни якунлайди.
Изоҳ: машғулотининг бундай ташкил этилиши талабаларни мустақил фикрлашга, ўтилган ва ўзлаштирилган мавзуларни эслашга, уларни ёзма (ёки расм, чизма кўринишида) баён этишга, фикрларни умумлаштиришга ўргатади.
«Муаммо» технологияси. Технологиянинг мақсади: талабаларга предметнинг мавзусидан келиб чиққан турли муаммоли масала ёки вазиятларнинг ечимини тўғри топишни ўргатиш, уларда муаммонинг моҳиятини аниқлаш бўйича малакаларни шакллантириш, муаммони ечишнинг баъзи усуллари билан таништириш ва муаммони ечишда мос таълим технологияларни тўғри танлашга ўргатиш, муаммонинг келиб чиқиш сабабларини ва муаммони ечишдаги ҳатти-ҳаракатларни тўғри аниқлашга ўргатиш.
Машғулотни ўтказиш тартиби: Ўқувчи ёки талабаларни гуруҳларга ажратиб, уларни мос ўринларига жойлаштиргандан сўнг, машғулотни ўтказиш тартиб-қоидалари ва талабларини тушунтиради, яъни у машғулотнинг босқичли бўлишини ва ҳар бир босқич талабалардан максимум диққат-эътибор талаб қилишини, машғулот давомида улар якка ва жамоа бўлиб ишлашларини айтади. Бундай кайфият талаба ларнинг берилган топшириқларни бажаришга тайёр бўлишларига ёрдам беради ва бажаришга қизиқиш уйғотади. Машғулотни ўтказиш тартиб-қоидалари ва талаблари тушунтирилгач, машғулот бошланади:
-талабалар томонидан машғулот учун тайёрланган “Бемор ва шифокор” суҳбати диққат билан томоша қилиниб, унда ёритилган муаммони аниқлашга ҳаракат қилиш, хотирада сақлаб қолиш ёки дафтарларига белгилаб қўйиш (талабалар саҳна кўриниши ёки диалог тайёрлашда предметининг мавзуси бўйича плакат, расм, афиша ёки бирор муаммо баён қилинган матн, китобдаги материалдан фойдаланиши мумкин);
-ҳар бир аъзо ушбу лавҳадан (расмдан, матндан, ҳаётий воқеадан) биргаликда аниқланган муаммоларни ватман ёки А-3 форматдаги қоғозга фломастер билан ёзиб чиқади;
-берилган аниқ вақт тугагач, тайёрланган иш гуруҳ вакили томонидан ўқиб эшиттирилади;
-ўқитувчилар томонидан танланган ва муаммолар ёзилган қоғозларни алмаштирган ҳолда гуруҳларга тарқатилади;
-тарқатилган қоғозларда гуруҳлар томонидан ёзилган муаммолардан ҳар бир аъзоси ўзини қизиқтирган муаммодан бирини танлаб олади;
-ўқитувчи томонидан тарқатилган чизмага ҳар бир гуруҳ аъзоси танлаб олган муаммосини ёзиб, мустақил равишда таҳлил этади.
-якка тартибдаги фаолият тугагандан сўнг ҳар бир талаба бажарган тахлилий ишини барчага ўқиб эшиттиради;
-муаммолар ва уларнинг ечими бўйича жамоавий фикр алмашилади;
-химоядан сўнг ўқитувчи машғулотга якун ясайди. Кичик гуруҳларга қизиқарли ишлари учун миннатдорчилик билдиради. Бундай технология билан ўтказилган машғулот натижасида ҳар бир талаба қайсидир муаммони ечишдан аввал унинг сабаби аниқланиши кераклигини, кейин эса ўзига зарур бўлган таълим технологияси ва усулларни танлаши ҳамда унинг ҳаракатларини аниқ белгилаб олиши кераклигини билиб олади.
Нима учун” схемаси. Нима учун схемаси мавжуд муаммони келтириб чиқарган сабабларини аниқлашга ёрдам берувчи схемадир. Сабаб-оқибат қонунига асосан муаммони келтириб чиқарувчи сабабларни аниқламай туриб муаммони ҳал этиш қийин. Муаммонинг ечимини топиш учун уни келтириб чиқарган сабабаларни аниқлаш ва йўқотиш талаб этилади. Талабаларда сабаб-оқибат қонунияти асосида фикр юритишни тарбиялаш муҳим. Ушбу схема талабаларда айнан ана шу хусусиятни ривожлантиради. талабаларда 22 тизимли, ижодий, таҳлилий мушоҳада қилиш кўникмаларини ривожлантиради.

Download 0,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish