ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
165
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
didaktik o‘yinlar bilan bilan bir qatorda o‘yin mashqlaridan oz-o‘rnida va samarali foydalanish
maqsadga muvofiq. Zamon bilan xamnafas ishlayotgan xar bir pedogog bolalardagi orzularni
amalga oshirish uchun ta’lim jarayonida shunga o‘xshash o‘yinlarni o‘z vaqtida o‘tkaizshi
bolalarning bilim olishga bo‘lgan qiziqishini orttirishi va bilim faoliyatini faollashtirishga zamin
tayyorlaydi.Interfaol o‘yinlar jarayonida bola mustaqil fikrini to‘g‘ri bayon etishga, boshqalarni
tinglashga o‘rganadi, boshqacha qilib aytganda interfaol o‘yinlar orqali kelajakda har bir bola uchun
zarur bo‘lgan ijobiy sifatlar shakllantiriladi. O‘yin texnologiyasi an’anaviy ta’limdagi o‘yin
metodidan o‘zining aniq maqsadi, amalga oshirish kerak bo‘lgan jarayonlarning mantiqiy ketma-
ketligi va o‘zaro bog‘liqligi, oldindan belgilangan natijalarga erishish kafolati bilan farq
qiladi.Maktabgacha yoshdagi bolalarga chet tilini o‘qitishda didaktik o‘yinlarning ahamiyati katta
bo‘lib, maktabgacha ta’lim-tarbiya jarayoni samaradorligini oshirishga xizmat qiladi.
Foydalanilgan adabiyotlar
1.Ayupov T.X., Ahmadjonov X.I., Imomqoriyeva Sh.R. Samarali ta’lim berish usullari. –T.:
2003.
2.Azizxodjayeva N.N. Pedagogik texnologiya va pedagogik mahorat. –T.: 2006.
3.Usmonov S.A. Zamonaviy pedagogik texnologiyalarni amaliyotiga joriy qilish. –T.: 2008.
4.Farberman B.L. Ilg‘or pedagogik texnologiyalar. –T.: Fan, 2000.
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ НАЗАРИЯСИ ВА МЕТОДИКАСИ АМАЛИЙ
МАШҒУЛОТЛАРИДА ТАЛАБАЛАРГА ЯНГИ ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯ
АСОСИДА МАЪЛУМОТЛАРНИ ЕТКАЗИШ МЕТОДИКАСИ
Алимбоева Р.Д.– катта ўқитувчи, ТДЎТАУ, Ўзбекистон.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев ташаббуси билан
2019 йил 19 мартда ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида 5та мухим- ташаббус
тасдиқланди, 2чи- ташаббус: ёшларни жисмонан чиниқтириш уларни спорт соҳасидаги
қобилиятларини номоён қилиш учун шарт- шароитлар яратишга йўналтириш. Албатта
келажагимизни тараққиётимизни таъминлавчи асосий кучимиз ёшларимиздир. Шундай экан
ёшларимиз келажагига ҳар доим эътиборли бўлишимиз лозим. Йил якунлари таҳлил
қилинганда оҳирги 2019 йил натижаларини айтадиган бўлсак, халқаро олимпиада ўйинлари
ва параолимпиада ўйинлари якунларида юқори натижалар билан қатнашди.
Барча соҳаларда спорт билан доимий шуғулланиш ва тадбирлар ўтказиш одат тусига
айланди. Бунда жойларда ҳар йили “Соғлом ҳаёт- соғлом жамият” шиори асосида иш олиб
бориш давом этиб келмоқда. Шунингдек, ёшларга бўлган муносабат ва ёшлар тарбияси, ёш
баркамол авлод комолоти масаласи ҳар доим давлат диққат марказида бўлган. Талаба
ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишда биринчи восита бу жисмоний тарбия ва
спортдир. Ҳозирги кунда шуғулланаётган шуғулланувчи спортчи ёшларни сони кундан- кун
ортиб бормоқда. Талабаларнинг таълим- тарбиясида “Жисмоний тарбия ва спорт” алоҳида
аҳамиятга эга. Ватанимиз келажагини ривожлантириш, албатта соғлом авлод ва комил
инсонларни тарбиялаш бизнинг биринчи мақсадимиз. Талабалар ҳаётининг асосий қисми
аудитория соатлари ҳисобланади. Шу ўрнида мутахассис тайёрлайдиган олий таълим
муассасаларида ўтказиладиган жисмоний тарбия назарий машғулотларни таҳлил этмоқ
лозим. Ёшларга тез тушинарли содда маълумотларни жисмоний тарбия назарияси
(аудитория) амалий машғулотларини янги педагогик технология асосида ўтказиш уларнинг
фойдали иш қобилиятини янада оширишга ёрдам беради. “Бумеранг”, “ Ақлий хужум”,
“Занжир”, “Балиқ скелети”, “Кейс- стади”, “Кластер”, ва бошқа методларни қўллаш.
Шунингдек ҳаракат кўникмалари, енгил атлетика, оғир атлетика, сакраш, гимнастика, спорт
ўйинлари, спорт турлари, миллий ҳаракатли ўйинлар, нарвонга чиқиш: каби жисмоний
тарбияга оид терминларнинг маъно ва мазмунини тўлиқ тушиниб олиш учун юқорида
Do'stlaringiz bilan baham: |