ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
80
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ ЖАРАЁНИДА АХБОРОТ ХАВФСИЗЛИГИ ВА УНИ
ТАЪМИНЛАШ ЙУЛЛАРИ
Абдурахманов М.Х. – СамДУ, Ўзбекистон.
Аннотация.
Мақолада ёшларни таълим-тарбия жараёнида ахборот хавфсизлиги ва
уни таъминлаш, шахс сифатида ривожлантириш ва унинг ижтимоий фаоллигини оширишда
интернет технологияларини, инновацион усулларини такомиллаштириш, глобал ахборот
майдонида ёшларни турли ғоявий таъсирлардан ҳимоялаш ва ахборот хавфсизлигини
таъминлаш механизмларини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилган.
Таянч сўзлар.
Интернет, интернет тармоғи, ижтимоий тармоқлар, глобаллашув,
ахборот хуружлари, компьютер ўйинлари.
Бугунги кунда давлатимиз томонидан ўқувчи-ёшларнинг юксак маънавиятли,
мустақил, эркин фикрлайдиган ва замонавий илм-фан ютуқларини пухта ўзлаштирган, Ватан
равнақи учун жонкуяр ҳамда комил инсон бўлиб вояга етказиш масалаларига устувор вазифа
сифатида қаралмоқда. Бунда, айниқса, ёшларнинг бўш вақтларини самарали ташкил этиш,
уларнинг қизиқишлари асосида касб-ҳунарга йўналтириш бўйича салмоқли ишлар амалга
оширилмоқда.
Ёшларни юксак маънавиятли, мустақил фикрловчи ҳар томонлама соғлом ва баркамол
этиб тарбиялаш, уларнинг саломатлигига, руҳиятига ҳамда камолотига кучли таъсир этувчи
турли хил ёт ғоялар, маънавий таҳдидлар, ахборот хуружи таъсирига тушиб қолиши мумкин
бўлган хавфлардан ҳимоялаш. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, кейинги пайтларда нафақат
мамлакатимизда, балки бутун дунёда ёшларни ахборот хуружларидан ҳимоялаш масаласи
кенг жамоатчиликнинг диққат марказида турибди.[2]
Ахборот хуружлари — бу шахсга, муайян ташкилот ва давлатга йўналтирилган таъсир
бўлиб, унинг асл мақсади ўша шахс, ташкилот ва давлатнинг нормал ҳаёт тарзининг
бузилишини назарда тутган сиёсий ва ижтимоий гуруҳлар ғаразли ниятларидан иборат.
Шунинг учун ҳам улар моҳиятан ижтимоий-психологик ҳодиса ҳисобланади. Умуман
олганда, ёшларнинг ахборот хуружи деганда, уларнинг жисмоний ва маънавий
саломатлигига тўғридан-тўғри зарар етказиши билан боғлиқ салбий ҳолатларни тушуниш
мумкин, чунки ўсиб келаётган ёш авлоднинг руҳияти хали тўла шаклланмаганлиги ва уларда
қабул
қилаётган
ахборотларни
тўғри
таҳлил
қила
олиш
кўникмаларининг
ривожланмаганлиги туфайли, ахборот воситалари ҳамда интернет тармоқлари орқали
ўзларининг ёвуз ниятларини тарғиб қилаётганларнинг тўрига тушиб қолиш хавфи юзага кел-
моқда. Бунинг оқибатида, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масаласи ўта долзарб аҳамият
касб этиб, бугунги кунда ёшларда ёт, бузғунчи ғояларга нисбатан иммунитетни ҳосил қилиш
муҳим вазифага айланди.[1]
Бугун ёшлар ахборот асрида улғаймоқдалар. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки,
ёшларнинг онги ва тафаккурига кучли таъсир этувчи воситалардан бири — бу албатта
ахборотлардир. Ҳозирда ахборотни турли-туман матнли, товушли, видео, аниматсия каби
тараққий этган кўринишлари мавжуд, айниқса, интернет тармоғида ахборотлар қисқа
муддатда кенг маконда тез тарқалиши ва матн, тасвир ва овоз уйғунлигидаги ахборотнинг
мавжудлиги ҳар қандай ёшдаги одамни ўзига жалб қилмай қўймайди. Шу боис, Интернет,
телевизор, мобил телефонлар, оммавий маданият маҳсулотлари, матбуотда эълон
қилинаётган баъзи ахборотлар ёшларда ахборот хуружи каби муаммоларни келтириб
чиқарувчи омилларнинг таъсирчанлигининг кучайишига сабаб бўлмоқда.
Кейинги йилларда ахборот-коммуникатсия воситалари, Интернет ва ОАВ нашрлари
кундалик ҳаётнинг зарур эҳтиёжига айланиб қолди. Албатта, буни инсоният тафаккурининг
юксак натижаларга эришгани билан ижобий баҳолаш мумкин. ОАВ маълумотларига кўра
Do'stlaringiz bilan baham: |