ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
546
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
2.Foster M. American Dream.1937, p. 499.
3.American Dreams, American Nightmares. Ed. byD. Madden, 1971, p. 5
4.Т. Драйзер. Американская трагедия. 1969, с. 2-4.
БОШЛАНҒИЧ ТАЪЛИМДА МАШҒУЛОТЛАР ЖАРАЁНИДА АХБОРОТ
ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ
Каримов Ф.Ж.– ўқитувчи, ГулДУ, Комилова З.Р. –ўқитувчи, 6-умумий ўрта таълим
мактаби, Яриева Б.Ж. –ўқитувчи, 17-умумий ўрта таълим мактаби, Гулистон шаҳри.,
Ўзбекистон.
Аннотация: В статье раскрываются вопросы , связанные с необходимостью внедрения
информационных технологий в образовательный процесс начальных классов с целью
повышения эффективностью усвоения материала учащимися. Разработаны предложения о
применении информационных технологий в учебном процессе.
Таянч сўзлар:бошланғич таълим, ахборот технологиялари, мультимедияли тақдимот,
компьютер, замонавий техник воситалар.
Аннотация: Мақолада бошланғич таълимда машғулотлар жараёнида ахборот
технологияларидан фойдаланиш муаммолари ёритилган. Бошланғич синфлардаги
машғулотларда ахборот технологияларидан фойдаланиш самарадорлиги , ўқувчилар
томонидан ўқув материалини ўзлаштиришдаги аҳамияти ўрганилган. Дарслар жараёнида
ахборот технологияларидан фойдаланиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган.
Ключевые
слова:
начальное
образование,
информационные
технологии,
мультимедийная презентация, компьютер, современные технические средства.
Annotation: The article deals with the issues related to the need to implement information
technologies in the educational process of primary classes in order to improve the efficiency of
students learning the material. Developed proposals for the implementation of information
technology in the educational process.
Keywords: elementary education, information technology, multimedia presentation,
computer, modern technical means
Кириш.
Ривожланаётган жамиятнинг ахборотлашув жараёни таълим тизимининг
замонавий ахборот коммуникацион технологияларига асосланган янги моделини яратиш
заруриятини вужудга келтирди. Бугунги кунда ривожланаётган Ўзбекистонда
таълим тизига
эътибор тубдан ўзгарган. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2020 йил
24 январь куни Олий Мажлисга йўллаган навбатдаги Мурожаатномасида Ўзбекистонда илм-
фан янада равнақ топиши, рақобатбардош иқтисодиётни шакллантириш борасида бошлаган
ишларимизни давом эттириш мақсадида 2020 йилга «Илм-маърифат ва рақамли
иқтисодиётни ривожлантириш йили» деб ном беришни таклиф қилди
1
..
Ўзбекистон Республикасида умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълимни тизимли
ислоҳ қилишнинг устувор йўналишларини белгилаш, ўсиб келаётган ёш авлодни маънавий-
ахлоқий ва интеллектуал ривожлантиришни сифат жиҳатидан янги даражага кўтариш, ўқув-
тарбия жараёнига таълимнинг инновацион шакллари ва усулларини жорий этиш мақсадида,
шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги «Халқ
таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар
тўғрисида»ги ПФ-5538-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими
тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси тасдиқланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |