ГЕОГРАФИЯ ДАРСЛАРИНИНГ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШДА
ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ
Жиемуратова Г.О. – катта ўқитувчи, ХТХҚТМО, Қорақалпоғистон, Ўзбекистон.
Бугинги куни мамлакатимизда компетенциявий ёндашувга асосланган стандратнинг
жорий этилиши умумтаълим мактаб ўқитувчиларининг олдига катта вазифаларни
қўймоқда.
Ушбу вазифаларни бажариш учун ўқувчиларни илмли, билимли, маълуматларни тез
кабул кила оладиган килиб тарбиялашимиз зарур. Шунинг учун мактаб ўқитувчилари дарс
жараёнини ҳар хил усулларда ташкил этиши керак. Инновацион технологиялар
ўқувчиларда билимларни онгли ва чуқур ўзлаштиришга, уларнинг мустақил креатив
фикрлашини ривожлантиришга яхши таъсир кўрсатади.
Бугунги кунга келиб педагогика амалиятида ҳар хил инновацион
технологиялар жуда кўп. Инновацион технологияларни танлашда ўқитувчи дастлаб турли
шароитларни, ўқитиладиган фаннинг характерини, ўқувчиларнинг ёш хусусиятларини,
ҳаттоки уларнинг олдинги билим даражаларини ҳисобга олиш кераклигини биз биламиз.
Умумий ўрта таълим мактабларида география фанидан ДТС ва ўқув дастурларида
ўқувчиларнинг ўрганиб ўзлаштириши лозим бўлган билим, кўникма ва малакалари
белгилаб берилган. География фани ўқитувчилари ушбу билимларни дарс жараёнида ёки
дарсдан ташқари таълим олиш, ҳар хил инновацион технологиялар орқали етказиб беради.
Шунинг учун фан ўқитувчиларининг ўз устида тинмай изланишини, қўшимча маълумотлар
орқали ўзининг билимини ошириб боришини талаб этади. Сабаби, ўқувчилар шиддат билан
ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
442
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
ривожланиб бораётган даврда ҳар хил янгиликларни ва маълумотлар манбаларини хоҳлаган
жойдан ўзлари учун керакли билимларни олади, десак адашмаган бўламиз.
Умумий ўрта таълим мактабларида география фанидан ўқувчиларнинг 5-синфдаги
“Табиий география бошланғич курси” да олган умумий географик тушунчалари 6-синфда
«Материклар ва океанлар» табиий географияси курсини ўқитиш давомида
мустаҳкамланади, конкретлаштирилади ва уларда бир қанча кенг маънода тушунчалар
пайдо бўлади. Бу курсни ўқитиш давомида ўқитувчи берилган материалларни кетма -кет
ҳар хил методлар орқали тушунтириш билан ўқувчиларнинг билимини ошириб бориши
лозим. Дарс жараёнида педагогик технологияларни қўллаш ўқувчиларнинг география фани
бўйича бор бўлган билим даражаси билан белгиланади. Шундагина қўлланилаётган
технология бор бўлган билимларнинг ортишига ва мустаҳкамланишига олиб келади.
6-синфларда «Материклар ва океанлар» табиий география курсини ўқитиш давомида
ҳар хил методлардан фойдаланишимиз мумкин. Ушбу ёш давридаги ўқувчиларга билим
беришда уларда география фанига тегишли тушунчаларни шакллантиришда мавзу
мазмунига оид, содда лекин самарали методларни ўқитувчи тўғри танлаб фойдаланиши
катта аҳамият касб этади. Сабаби, география фанида қўлланилаётган методлар
ўқувчиларнинг ўтилган мавзуларни осон ўзлаштиришига, географик қонуниятларни ва
табиат ҳодисалари ўртасидаги сабаб-оқибатларига мустақил муносабатини билдиришга,
материкларнинг ўзига хос хусусиятларини таққослаб чуқур ўрганишга ёрдам береди.
Масалан, Австралия материгини ўрганишда Venn диаграммасидан фойдаланишимизга
бўлади. Venn диаграммаси-график кўринишда бўлиб, олинган натижаларни умумлаштириб,
улардан бир хулоса чиқаришга ёки ундан ортиқ предметни (кўриниш, факт, тушунча)
анализ қилиш ва ўрганишда қўлланилади. Бул диаграмма бўйича мавзунинг бошқа фанлар
билан боғлиқлиги, ўтилган мавзуни янги мавзу билан боғлиқ томонини ёритишда
қўлланилади. Масалан: Австралия материгини ўрганиш борасида олдиндан ўрганиб
чиқилган Африка материги билан таққослаб қуйидаги кўринишда олиб борилиши мумкин :
Бунда ўқувчилар жуфтликларга бирлашиб Африка материгини Австралия материги
билан таққослаб ўзларининг доираларини тўлдиради ва ўртасида икки материкнинг ўхшаш
томонларини кўрсатиб беради. Бундай таққословчи топшириқлар ўқувчиларнинг мустақил
изланишини, материкларнинг бир-бири билан фарқларини ва уларни таҳлил қилиш
кўникмаларини ривожлантиради.
Материклар ва океанлар географиясини ўқитишда географик диктантлардан ҳам
фойдаланиш катта аҳамиятга эга. География дарсларида диктантлардан фойдаланишнинг
аҳамяти- ўқувчиларнинг географик саводхонлигини, уларни мустақил изланишга ва
креатив фикрлашга ўргатади. Географик диктантлар орқали ўқувчиларнинг географик
атама ва тушунчаларни, объектларнинг жойлашган ўрнини ёки материкларнинг ўзига хос
Do'stlaringiz bilan baham: |