Thesis · April 2020 doi: 10. 13140/RG


РАНГТАСВИРНИНГ ҚОИДА ВА УСУЛЛАРИ



Download 10,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet481/710
Sana20.07.2022
Hajmi10,51 Mb.
#826645
1   ...   477   478   479   480   481   482   483   484   ...   710
Bog'liq
Хасанхонга 420 бетда

РАНГТАСВИРНИНГ ҚОИДА ВА УСУЛЛАРИ 
Санъат асарларини тахлил қилганимизда, композиция қоида ва усуллари ўз 
моҳиятини аста 

секин йўқотиб, янги композиция қоидалари пайдо бўла бошлади. Бадиий 
асар яратишда рассомлар табиий ва онгли равишда композиция қонунларига риоя 
қилишади. Ҳар бир ижтимоий - жамият санъат олдида янги замонавий вазифаларни 
кўндаланг қўяди. 
Ҳозирги вақтда биз композицияни назарий асосларини икки гуруҳга ажратамиз. 1. 
Композиция қонунлари. 2. Композиция қоида ва усуллари. 
Композициянинг асосий усулларидан бири ритмни ифодалаш, композиция мавзуси
марказини аниқлаш, симметрик ёки ассиметрик ҳолати, массани иккинчи пландаги 
кенгликдаги асосий қурилмасини жойлаштириш. Ритм ҳаётда ва санъатда мавжудлиги 
рассом учун яхши белги, воситадир. У бир элементни оралиқда галма-гал қайтарилишидир. 
Асар ғоясини композиция тузилишини идрок этишда ритм эстетик образли тасаввур ролини 
ўйнайди ва контраст ранг, тон қонунларига суянади. 
Узоқ кенгликни очиқ манзарада горизонтал холатда тасвирланса, кенглик бепаён, 
катта бўлиб туюлади. В. Мешковнинг «Ўрал хақида ўйлар» манзараси жуда горизонтал узун 
форматда жойлаштириб тасвирланган. Кўп планли манзарани орқасида ўрмонзор 
тасвирланган. Олдинги ва орқа пландаги контраст ёрқин ранглар, енгил уфқ чизиғи 
масофани, бепаён кенгликни акс эттиради.
Композицияни горизонтал усулда ифодалашда тинч, осойишталик ҳолатини сезамиз. 
Композицияни паралел, вертикал йўналишда бўлиши тантанали улуғвор, кўтаринки рух 


 ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
 
421 
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
ҳолатини англатади. Бунга Л. Абдуллаеванинг «қўриқ ер очувчилар» картинаси мисол 
бўлиши мумкин. Диоганал йўналиши эса ҳаракат ҳолатини кучайиши ёки сусайишини 
кўрсатади. В. Суриковнинг «Боярыня Морозова» картинасида чананинг ҳаракатдаги 
йўналиши, чопиб бораётган бола, ҳаяжон билан кузатиб турган турли либосдаги ҳалойиқ - 
омма пастки ўнг бурчакдан, юқори - чапбурчакка диоганал йўналишида тасвирланган. 
Асарда ҳаракат йўналишини ўнгдан чапга сусайган ҳолати масофани чуқурлигини 
ифодалашга имконият беради. 
Тасвирий санъат композициясининг қонун – қоидаларидан фойдаланиш ибтидоий 
даврдан шаклланган. Табиатга сергаклик билан эътибор бериб, барглар, шохлар гулларни 
тузилишини кузатганлар, йил фаслларини такрорланиб келиши, кун ва тунни фарқларини 
англаб табиатдаги ритм ва симметрияни тушуниб етганлар. Масалан қадимги грекларни 
рельефларида ритм аниқ сезилиб туради. «Композиция» устида ишлаш ва барча тайёрлов 
босқичлари ижодий жараён ҳисобланади. 
Ижод
– бу инсон онгининг юқори ва мураккаб даражасидир. Инсонни билим, малака, 
хаётий тажрибалари натижасида туғилувчи мўжизадир. Тасвирий санъатда ижоднинг 
натижаси бадиий асар яратилишидан иборат. 
Маҳорат
– тасвирий санъатнинг зарурий шароитида намоён бўлувчи шахснинг 
бадиий қобилияти, рухий хусусияти ва сифатларидир. Маҳорат юқори даражадаги билим, 
тасвирий техника, кўникма, малакани мукаммал эгалламоқдир. 
Композиция амалда дастлаб қаламтасвирда бажарилади. Кейинги босқичда штрих 
чизиқларни қалинлиги орқали предметларни соя, ёруғ жойларига шакл бериб, чуқурлик, 
масофани ифодалашга беради. 
Ранг ва тус композиция тузишда муҳим роль уйнайди. 
Асарда пластик ҳажм, чизиқли, ҳавойи, рангли перспектваларни роли каттадир. Юқорида 
биз композициянинг асосий воситаларни қайд қилиб ўтдик.
Композиция курсининг асосий вазифаси талабаларда ижодий фикрлашни, санъатни 
идрок этишни ва тахлил қилишни, ҳаётни кузатиш ва образли тасаввур этиш, бадиий 
эстетик дид ва маданиятни шакллантириш, уларни бадиий - педагогик фаолиятига тадбиқ 
қилишдир. Композиция амалий ҳамда назарий қисмдан иборат. 
Назарий маърузалар аудиториядаги амалий машғулотларни, уй вазифаларини онгли 
равишда бажаришни талаб этади. Кириш қисмида композициянинг асосий қонун - 
қоидалари, усул ва воситаларини ўз ичига олади. Тасвирий санъатни жанр турларидаги 
композицияни ўзига хос муаммоларини, санъат асарида мавжуд қонун талабларини 
ифодалайди. 
Композиция назариясидаги билимларни чуқур ўзлаштиришда, махсус семинарларни 
аҳамияти катга. Булардан ташқари талабаларни мавзулар асосида реферат ёзиб маърузалар 
билан чиқишлари, уларни муҳокама қилиш яхши натижа беради. Амалий қисмида асосий 
мақсад талабаларада ижодий қобилиятни шаклланишига, ҳаётни кузатиш, уни тасвирий 
воситалар билан акс эттириш, босқичма - босқич эксизини охиригача етказишдан иборатдир. 
Амалий машғулотларда композиция эскизини мазмун ғоясини мақсад ва вазифаларини 
онгли равишда идрок этиш муҳимдир. Бажарилган амалий вазифаларни камчилик ва 
сабабларини муҳокама қилиб тушунтириб ижодий фикрлашни шакллантириш лозим. 
Санъат музейлари, бадиий кўргазма залларига, экскурсия, етук рассомлар билан 
учрашувлар ташкил этиш, улар билан суҳбатлар ўтказиш, талабаларда бадиий дидни 
бойитади. Берилган мавзу бўйича энг «яхши композиция эскизи учун» талабалар ўртасида 
конкурс эълон қилиб яхши эскизлардан кўргазмалар ташкил қилиш, ғолибларни 
рагбатлантириш ижодий самара беради. Бу юқорида санаб ўтилган тасвирий санъат 
турларининг ҳар бири ижодкор танлаган воқейликни, мавзуни ўзига хос воситаларда, бадиий 
тилда тасвирлайди. Бу санъат турлари ичида энг кенг тарқалгани нафис тасвир санъатидир. 
Нафис тасвирий санъат - тасвирий санъатнинг бир туридир. Рассом бўёқлар ва махсус 
усуллар ёрдамида жисм ҳажмни тасвирлайди. Нафис тасвирий санъат бешта элементлардан 



Download 10,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   477   478   479   480   481   482   483   484   ...   710




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish