ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР 248 ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ даражаларини белгилаб олиниши мақсадга мувофиқ. Зеро, таълим сифати даражаларини
белгиланиши умумтаълим мактаб директорлари малакасини ошириш таълим сифати
мониторингини самарали амалга оширишга хизмат қилади.
Таълим сифатини аниқлашда билиш ва унинг даражалари, таълим олувчиларнинг
натижаларига оид тадқиқотларда амалга оширилиб, бир қатор назарий ёндашувлар ишлаб чиқилган.
Жумладан, ўқув натижаларига оид И.Я.Лернер [10; 86-б] назарияси бўйича ўзлаштириш даражалари
қуйидагича белгиланган:
1 – даража – эслаб қолиш, қайта таъкидлаш;
2 – даража – мавжуд билимни маълум вазиятларда (намуна асосида) такрорлаш;
3 – даража - мавжуд билимларни нотаниш вазиятларда қўллай олиш.
Бизнинг тадқиқотларимиз натижаси ўлароқ малака ошириш таълим сифатини мониторинг
қилиш ва баҳолашда умумтаълим муассасалари раҳбарларининг менежерлик кўникмларини
ривожланганлик даражасига эътибор қаратилиши лозим. Таълим сифатини баҳолаш нуқтаи-
назаридан умумтаълим мактаб директорлари учун ташкил этилган менежерлик курслари
самарадорлигини қуйидаги даражалардан иборат бўлиши лозим деб ҳисоблаймиз:
1 - даража: Билиш — ўқув модуллари доирасидаги билимларни эслаб қолиш ва тушунтириб
бера олиши;
2 - даража: Менежерлик кўникмага эга бўлиш — ўзлаштирилган билимларни бошқарув
фаолиятининг турли вазиятларида қўллай олиш;
3 - даража: Бошқарув малакасига эга бўлиш – эгалланган билим, менежерлик кўникмаларини
ўз шахсий, касбий ва ижтимоий фаолиятида амалий қўллай олиш ва янги билимларни ҳосил қила
олиш лаёқатига эга бўлиш.
Мактаб директорларининг компетентлилигини ифодалашда уларнинг малакасини ошириш
жараёнидаги билимлар, тажрибалар ва мойилликка асосланган топшириқ ва вазифаларни самарали
амалга ошира олишларига оид умумий лаёқатлари назарда тутилди. Малака ошириш таълими
директорнинг ижтимоий-касбий билими ва бошқарув компетенцияларининг ривожланиши билан
боғлиқ эҳтиёжлари ва интилишларини белгилайди.
Хулоса ўрнида юқорида таъкидланган маълумотлар асосида тадқиқот иши доирасида
қуйидаги таклифлар шакллантирилди.
малака ошириш таълими ва ундан кейинги даврдаги мустақил ўқиб билим олиш фаолияти
ўртасидаги “Қайта алоқа” механизмларини янада мустаҳкамлаш орқали узлуксиз малака ошириш
таълими самарадорлигини ошириш мақсадга мувофиқ;
малака ошириш таълими ва ундан кейинги фаолиятнинг узвийлигини, узлуксизлигини
таъминлаш ҳамда тизимли мониторингини ташкил этиш зарур;
раҳбар ва мутахассис ходимларнинг малака ошириш таълими сифатини баҳолашда уларнинг
курсдан курсгача бўлган даврдаги фаолияти самарадорлигини ҳисобга олиш лозим;
узлуксиз малака ошириш таълимига кредит тизимини жорий этиш ва қисқа муддатли
(мақсадли, муаллифлик ва муаммоли) курслар самарадорлигини ошириш мақсадга мувофиқ.
Тадқиқотларимиз жараёнларида аниқланган узлуксиз малака ошириш таълим сифатини
таъминлашга бўлган тавсифлар, қарашларнинг турличалиги, таълим сифати мониторингига хилма
хил ёндашувлар ҳамда директорлаpни касбий компетенциясини халқаpо андозаларга мослигини
таъминлаш бўйича илмий қарашлар жаҳон тажрибасини тадқиқ этиш ва ўрганишга эҳтиёж юзага
келтирмоқда.
Адабиётлар
1.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги «Халқ таълими
тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ
3931-
сон Қарори. – Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.09.2018 й., 07/18/3931/1841-сон.
2. Ключарев.Г.А. Формирование общества, основанного на знаниях. Новые задачи высшей
школы. Доклад Всемирного банка. М.: Весь мир, 2003; Непрерывное образование и потребность в
нем /: Наука, 2005.