The ministry of higher and secondary special eduction of the republic of uzbekistan



Download 2,79 Mb.
bet119/128
Sana22.07.2022
Hajmi2,79 Mb.
#836112
TuriУчебное пособие
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   128
Bog'liq
(АМРИ) (укув кулланма)

24.2.Сувга ҳақ белгилаш ва йиғиш

Суғориладиган деҳқончиликда сув муҳим қишлоқ хўжалиги ресурси бўлиб ҳисобланади. Сув ресурслари тақчиллигининг ўсиб бориши шароитида, ундан самарали фойдаланиш кўп жиҳатдан истиқболда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши даражасини белгилаб беради. Бозор иқтисодиётига ўтиш хўжаликлар миқёсида сув ресурсларини самарали бошқариш мақсадида сувдан фойдаланишнинг янги шароитларини яратиш учун ўзига хос имкониятни таъминлайди. Хўжаликлар миқёсидаги мавжуд муаммолар аввало суғориладиган сувдан фойдаланиш рағбатларни мавжуд эмаслиги, гидромелиоратив тизимларни яхшилаш учун инвестицияларнинг йўқлиги, сувдан хусусий тартибда фойдаланувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларидаги ноаниқликлар. Сув ресурсларини бошқариш ва хўжаликлар томонидан сувдан пулли фойдаланиш сиёсатининг моҳияти шундаки, сувдан фойдаланиш ва унга ҳақ белгилаш бўйича қарорларни қабул қилиш ҳуқуқи қишлоқ хўжалик товар ишлаб чиқарувчиларига ўтиши сувдан самарали фойдаланишдаги уларнинг бевосита манфаатдорлигини келтириб чиқаради.


Сув ресурслари тақчиллигининг кескинлашуви Ўзбекистонда суғорма деҳқончиликни ривожланишини чекловчи омил бўлиб ҳисобланади. Сув ресурслари етишмовчилиги асосан икки сабаб билан боғлиқ. Биринчидан, Марказий Осиё минтақаси даражасида Сирдарё ва Амударё сув ресурсларининг нооқилона давлатлараро тақсимоти. Юқори оқим (Қирғизистон, Тожикистон) ва қуйи оқим (Туркманистон, Ўзбекистон, Қозоғистон) бўйлаб жойлашган давлатлар ўртасидаги низолар дарё қирғоқларида жойлашган ерларни сув босиши ва вегетацион даврда сув тақчиллигини келтириб чиқарди. Иккинчидан, турли даражадаги каналлар қўшилган ҳолда суғориш манбаларидан то хўжаликнинг суғориш участкасигача бўлган бутун гидромелиоратив тизимдаги сув йўқотишларига олиб келди. Таъкидлаш жоизки, суғориш сувидаги йўқотишлар сув иншоотининг тури, каналлар қопламаси, суғориш техникаси ва усули, шунингдек ташкилий, иқтисодий ва бошқа омилларга боғлиқ ҳолда сезиларли равишда фарқланади. Ҳозирги вақтда, суғориш сувининг 20 % хўжаликлараро суғориш тизимида йўқотилади. Ички хўжалик тизими ва суғоришдаги йўқотишлар мутлоқ ва нисбий миқдорларда ҳам бирмунча юқоридир, экспертларнинг ҳисоб-китобларига кўра у етказиб берилаётган сувнинг 40-50% гача етади. Қўшимча 10% сув вақтинчалик каналларда йўқотилади. Муҳандислик мелиоратив тизимларининг номукаммаллиги, таъмирсиз кўп йиллар мобайнида ишлатилиши билан боғлиқ бўлган тизимнинг эскирганлиги каби техник сабаблар билан боғлиқ йўқотишлардан ташқари, қишлоқ хўжалик товар ишлаб чиқарувчилари-сувдан фойдаланувчиларни сув ресурсларини тежамаслиги билан боғлиқ ташкилий тавсифдаги сабаблар ҳам мавжуд. Собиқ Иттифоқ даврида хўжаликлар миқёсида институционал ўзгаришларни, хусусийлаштириш ва эркинлаштириш жараёнларини амалга оширмасдан туриб, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ва моддий-техника ресурслари маркетингини йўлга қўймасдан хўжалик ҳисоби муносабатларини ва сувдан пулли фойдаланиш тизимини жорий қилиш бўйича ҳаракатлар муваффақиятсиз якунланди ёки ўзига юклатилган вазифаларни бажармади. Совет Иттифоқининг парчаланишидан сўнг халқаро ташкилотлар томонидан кўрсатилаётган техник кўмак эвазига хўжаликлар даражасида янги институционал тузилмалар-Сувдан фойдаланувчилар уюшмалари ташкил этилди (СФУ). Марказий Осиёда Қозоғистон ва Қирғизистонда СФУ 1996 йилдан ўз фаолиятини бошлади, ушбу ҳудудларда улар фаолиятининг қонуний ва ҳуқуқий асоси яратилди. Қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилишга босқичма-босқич ёндашув танлаб олинган Ўзбекистонда СФУ тузиш билан боғлиқ тажрибалар 1999 йилдан бошланди. Лекин, фақатгина 2003 йилдан бошлаб СФУ ташкил этиш сув хўжалиги тизимларини хавзали бошқаришга ўтиш билан бир вақтда сув хўжалигини ислоҳ қилиш бўйича олиб борилаётган давлат сиёсатининг асосини ташкил этди. Асосан юқоридагилар ташаббуси билан ташкил этилган СФУ, янги институционал тузилма вазифаларини фермерлар томонидан оҳиригича тушуниб етмаслик каби ички тавсифга эга бўлган, шунингдек СФУ фаолият юритиши лозим бўлган ҳуқуқий, иқтисодий ва ижтимоий муҳит билан боғлиқ ташқи тавсифдаги кўплаб муаммоларга дуч келмоқда.
Юқорида қайд қилинганидек Ўзбекистон ҳукумати ҳақиқатда ишлатилган сув миқдори учун якуний сув истеъмолчиларидан сув ҳақини ундириб олишни режалаштирмоқда. Сув учун ҳақни жорий этилиши қатор афзалликларга эга. Биринчидан, сувдан нооқилона фойдаланишни бартараф этиш ва сувдан фойдаланишда максимал иқтисодий самарага эришиш мумкин. Иккинчидан, бу сувни етказиб бериш билан боғлиқ ҳукуматни харажатларини қоплаш имконини беради ва учинчидан, тизим бошида жойлашган фермер томонидан сувни ортиқча миқдорда ишлатиш ва тизим оҳирида жойлашганлар билан сувни одилона тақсимлаш билан боғлиқ муаммони ҳал этишга ёрдам беради.
Фермер хўжалигининг ҳар бир даласига етказиб берилган сув миқдорининг ўлчаниши, сўнгра эса фойдаланилган сув учун ҳисоб варақаси тақдим этилиши Ўзбекистон ҳукумати томонидан режалаштирилган эди. Ушбу режа бир қатор афзалликларга эга бўлишига қарамасдан, айрим муаммоларни ҳам келтириб чиқариши мумкин. Юз минглаб ўлчаш ускуналарининг ўрнатилиши (оддий ўлчаш рейкалари ёки ўлчагичлар бўлса ҳам) катта харажатни талаб этади. Кўпчилик фермер хўжаликларида мавжуд кичик очиқ каналларда ҳақиқатда ишлатилган сув миқдорини аниқлаш мураккаб ёки умуман мумкин эмас. Бундан ташқари, ҳар бир далада сарф қилинган сув миқдорини калибровка қилиш, ўлчаш ва қайд қилиш учун мамлакатда меҳнат ресурслар етишмайди. Пировардида бундай амалиёт СФУ ваколатини ҳамда суғориш ва дренаж инфратузилмасини бошқариш ва ишлатиш бўйича бадалларни йиғишда улар имкониятини заифлаштиради.
Бу ҳолатда СФУ томонидан сув етказиб бериш жойида ўлчаш ускуналарини ўрнатиш ва ҳақиқатда ишлатилган сув учун тўловни СФУ ундириш амалиёти энг қулай бўлиб ҳисобланади. Бу талаб этилаётган янги суғориш иншоотлари миқдорини юз минг маротаба қисқартириш ва мавжуд суғориш ва дренаж иншоотларини таъмирлаш ва ишлатиш учун зарур бўлган миллиардлаб сўмни иқтисод қилиш имконини беради.
Фақатгина СФУ учун маълум ҳажмдаги сувни ажратиш ва демак фақатгина СФУ (мустақил фермердан эмас) сув учун ҳақни ундириб олиш бир қатор афзалликларга эга. Биринчиси, бу ишчи кучига бўлган талабни сезиларли равишда қисқартиради ва алоҳида фермерлардан сувга тўловни йиғиш бўйича жавобгарликни (улар аъзо бўлган) СФУ юклайди. Далада сув сарфини ўлчаш қийин бўлганлиги учун ҳар бир фермер томонидан тўланадиган ҳақни аниқ белгилаш мақсадида СФУ сув оқимини мутаносиб равишда бўлиш ускуналаридан фойдаланиши ва сув етказиб бериш вақтини қайд қилиши мумкин, бу далада сув сарфини аниқлашга нисбатан бирмунча қулай ва арзондир. СФУ ўз аъзоларидан тўловни йиғишга жалб этиш маълум афзалликларга эга. Биринчидан, бу тизим бошида жойлашган фермерлар муаммоларини ҳал этишга ёрдам беради. Бунда фермер ўз харажатларини камайтириш мақсадида СФУ харажатларини кўпроқ фермерлар (тизим оҳирида жойлашган сувдан фойдаланувчилар қўйилмалар қилмайди) билан бўлиб олишга интилади. Иккинчидан, СФУ аъзолари ўртасида ўзаро назорат кучаяди, сувдан нооқилона фойдаланаётган ва сув учун ҳақни тўламаётган шахсларга нисбатан қатъий чоралар кўрилади. СФУ бутун ҳудудида суғориш сувини йўқотилиш хавфи барча сувдан фойдаланувчиларни сувдан доимий фойдаланиш ва сақлаб туриш учун қўйилмалар қилишга ундайди. Бу СФУ ҳукмини ташкил этади ва уларни фаолият юритишини кафолатлайди. СФУ сувга ҳақ тўлаш тизими сақланиб қолар экан, улар заиф ва самарасиз ташкилотлигича қолади.



Download 2,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish