27.11.2019
lex.uz/acts/1357627
lex.uz/acts/1357627
116/179
мажбуриятлар — жорий қисми» счёти тўланадиган суммага узоқ муддатли мажбуриятларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган
ҳолда кредитланади ва узоқ муддатли мажбуриятларнинг бошланғич суммасини камайтиради.
Олдинги
таҳрирга қаранг.
Шунингдек ушбу счётда молиявий ижара бўйича ижарага берувчи олдидаги узоқ муддатли мажбуриятларнинг жорий қисми ҳам
акс эттирилади.
(300-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2017 йил 18 сентябрдаги 131-сонли (рўйхат
рақами 1813-2, 10.10.2017 й.)
буйруғи
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.10.2017 й., 10/17/1813-2/0088-
сон)
6950 «Узоқ муддатли мажбуриятлар — жорий қисми» счёти бўйича аналитик ҳисоб узоқ муддатли мажбуриятларнинг турлари,
қайтарилиш муддатлари бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ва унинг ташқарисидаги узоқ муддатли мажбуриятларни ажратган
ҳолда, алоҳида юритилади.
301. 6960 «Даъволар бўйича тўланадиган счётлар» счёти харидорлар, буюртмачилар ва бошқа корхоналар томонидан
билдирилган даъволар, шунингдек тан олинган (ёки эътироф этилган) жарималар, пенялар ва неустойкалар бўйича суғурталовчининг
қарзи тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириш учун мўлжалланган. Даъволар асосан шартнома мажбуриятларини бажармаганликдан
келиб чиқиб, 6960 «Даъволар бўйича тўланадиган счётлар» счётининг кредитида харажатларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган
ҳолда акс эттирилади.
6960 «Даъволар бўйича тўланадиган счётлар» счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир кредитор ва даъво бўйича алоҳида
юритилади.
302. 6970 «Ҳисобдор шахсларга бўлган қарзлар» счёти суғурталовчи ишчиларига маъмурий-хўжалик ва операцион харажатлар,
шунингдек хизмат сафарлари учун берилган ҳисобдорлик суммалари билан ҳақиқий сарфланган суммалари ўртасидаги фарқ натижасида
келиб чиқадиган қарзлар тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириш учун мўлжалланган.
Агар сарфланган сумма ҳисобдорлик бўйича берилган суммадан ошса, суғурталовчининг ҳисобдор шахс олдида қарзи вужудга
келади ва ушбу сумма 6970 «Ҳисобдор шахсларга бўлган қарзлар» счётининг кредит томонида кўрсатилади.
6970 «Ҳисобдор шахсларга бўлган қарзлар» счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир ҳисобдор шахслар бўйича алоҳида юритилади.
303. 6990 «Бошқа мажбуриятлар» счёти турли нотижорат муомалалар бўйича жисмоний ва юридик шахслар (ўқув юртлари, илмий
корхоналар ва ш.к.) олдидаги суд органларининг ижроя ҳужжатлари ёки қарорлари асосида суғурталовчи ишчиларининг меҳнат ҳақидан
турли корхона ва алоҳида шахслар фойдасига ушлаб қолинган суммалар бўйича суғурталовчининг жорий мажбуриятлари акс
эттирилади.
6890 «Бошқа мажбуриятлар» счёти бўйича аналитик ҳисоб бошқа мажбуриятларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида юритилади.
304. Турли кредиторларга бўлган қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (6900)нинг бошқа счётлар билан боғланиши
Олдинги
таҳрирга қаранг.
Do'stlaringiz bilan baham: