9-§. Қисқа муддатли кредитлар ва қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (6800)
289. Суғурталовчи томонидан Ўзбекистон Республикаси ва чет элдаги банклар ва қарз берувчилардан сўмда ва чет эл
валютасида олинган турли қисқа муддатли (12 ой муддатгача) кредит ва қарзларнинг ҳолатлари тўғрисидаги ахборотларни
умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:
6810 «Қисқа муддатли банк кредитлари»;
6820 «Қисқа муддатли қарзлар»;
6830 «Тўланадиган облигациялар»;
6840 «Тўланадиган векселлар».
Т/
р
Хўжалик операцияларининг мазмуни
Счётларнинг
боғланиши
Дебет
Кредит
1.
Капитал қўйилмалар соҳасида банд бўлган ходимларга меҳнат ҳақи ҳисобланди
0810—
0890
6710
2.
ТМЗларни тайёрлаш ва сотиб олиш муомалалари бўйича меҳнат ҳақи ҳисобланди
1010—
1090
6710
3. ТМЗларни тайёрлаш ва сотиб олиш муомалалари бўйича меҳнат ҳақи ҳисобланди (1510 счёти қўлланганда)
1510
6710
4.
Маҳсулот сотишда, бошқарув ва бошқа муомалаларда банд бўлган ходимларга меҳнат ҳақи ҳисобланди
9410—
9430
6710
5.
Келгуси давр харажатларига киритиладиган ишлар учун меҳнат ҳақи ҳисобланди (мавсумий тармоқларда ва
бошқалар)
3190
6710
6. Асосий воситаларни ҳисобдан чиқариш жараёнлари бўйича ҳисобланган меҳнат ҳақи
9210
6710
7. Ортиқча тўланган суммалар (меҳнат ҳақи ва ҳоказолар) кассага қайтарилди
5010
6710
8. Табиий офатлар, ёнғинларни бартараф қилиш билан боғлиқ бўлган ишчиларга меҳнат ҳақи ҳисобланди
9720
6710
9. Ходимларга бир марталик мукофот ҳисобланди
9430
6710
10. Маҳсулот, иш, хизматлар қиймати суғурталовчи ишчиларидан ушлаб қолинди
6710
4790
11. Ходимларга ҳисобланган суммалар кассадан тўланди (меҳнат ҳақи, мукофотлар ва ҳоказо)
6710
5010
12. Ҳисобдор шахсларнинг қайтармаган бўнак суммалари ушлаб қолинди
6710
4220—4290
13. Акцияларга обуна бўйича мажбуриятлар қопланди
6710
4610
14.
Кредитга сотиб олинган товарлар учун ҳисоб-китоблар бўйича навбатдаги тўловлар ишчилардан ушлаб
қолинди
6710
4710
15. Айбдор ишчиларнинг меҳнат ҳақи суммасидан етказилган моддий зарарлар суммаси ушлаб қолинди
6710
4730
27.11.2019
lex.uz/acts/1357627
lex.uz/acts/1357627
113/179
290. 6810 «Қисқа муддатли банк кредитлари» счётида суғурталовчининг банклардан олган турли қисқа муддатли кредитлари
ҳисобга олинади.
Олинган қисқа муддатли банк кредитларининг суммалари 6810 «Қисқа муддатли банк кредитлари» счётининг кредитида ва пул
маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг дебетида акс эттирилади.
Қайтарилган қисқа муддатли банк кредитлари суммаси 6810 «Қисқа муддатли банк кредитлари» счётининг дебет томонида пул
маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
6810 «Қисқа муддатли банк кредитлари» счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир кредитни тақдим этган банк, кредит суммаси,
муддати бўйича алоҳида юритилади.
291. 6820 «Қисқа муддатли қарзлар» счётида Ўзбекистон Республикаси ва чет элдаги қарз берувчилар (банкдан ташқари)дан 12
ойдан кўп бўлмаган муддатга олинган қарзлар ҳисобга олинади.
Қарз берувчилардан (банкдан ташқари) тушган маблағлар пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг дебети ва 6820 «Қисқа
муддатли қарзлар» счётининг кредити бўйича қайд қилиб борилади.
Олинган қарзларни қайтариш 6820 «Қисқа муддатли қарзлар» счётининг дебетида ва пул маблағларини ҳисобга олувчи
счётларнинг кредитида акс эттирилади.
6820 «Қисқа муддатли қарзлар» счёти бўйича аналитик ҳисоб қарз берувчилар ва қарзларни қайтариш муддати бўйича алоҳида
юритилади.
292. 6830 «Тўланадиган облигациялар» счётида тўлов муддати 12 ойдан ортиқ бўлмаган облигацияларни муомалага чиқариш
ҳисобига суғурталовчига жалб этилган маблағлар ҳисобга олинади. Агар маблағларни жалб қилиш облигацияларни номинал қийматидан
юқори баҳога сотиш йўли билан амалга оширилса, унда облигацияларни сотиш баҳоси билан номинал қиймати ўртасидаги фарқ 6220
«Мукофот (устама)лар кўринишидаги кечиктирилган даромадлар» счётининг кредитида ҳисобга олинади.
6830 «Тўланадиган облигациялар» счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир облигация тури ва уни қоплаш муддати бўйича алоҳида
юритилади.
293. 6840 «Тўланадиган векселлар» счётида қоплаш муддати 12 ойдан ортиқ бўлмаган берилган векселлар ҳисобга олинади.
Суғурталовчида берилган векселларни ҳисобга олиш муомалалари 6840 «Тўланадиган векселлар» счётининг кредити ва пул
маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг дебети томонида акс эттирилади.
Вексел бўйича муомалалар натижасида қарз берувчидан олинган пул маблағларининг суғурталовчи томонидан қайтариши 6840
«Тўланадиган векселлар» счётининг дебетида пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
6840 «Тўланадиган векселлар» счёти бўйича аналитик ҳисоб векселлар ҳисобини амалга оширадиган банклар, вексел
ушловчилар ва ҳар бир вексел бўйича алоҳида юритилади.
294. Қисқа муддатли кредитлар ва қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (6800)нинг бошқа счётлар билан боғланиши
Олдинги
таҳрирга қаранг.
27.11.2019
lex.uz/acts/1357627
lex.uz/acts/1357627
114/179
(жадвал Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 19 мартдаги 36-сонли (рўйхат рақами 1813-1, 23.04.2009 й.)
буйруғи
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 219-модда)
Do'stlaringiz bilan baham: |