Тўғонга тупроқни жойлаштириш бўйича ишларни ташкил қилиш
Тўғонга тупроқни жойлаштириш бир вақтнинг ўзида тўртта жараённи бажаришни талаб қилади. Тупроқни ташиш учун фойдаланилган воситалар билан тупроқни тўкиш; бульдозерлар ёки грейдерлар билан қатламлаб текислаш; тўғон бўйлаб вақтинчалик ўрнатиладиган водопровод тармоғидан шланглар орқали ёки автоцистернадан оптимал намликкача намлаш; зичлагичлар билан тупроқни қатламлаб зичлаш.
Тупроқни жойлаштириш бўйича ҳар бир жараён жойлаштириш картаси деб аталадиган тўкманинг ажратилган майдонида бажарилади. Нормал шароитда карталар сони жараёнлар сонига, яъни тўртга, мос келиши лозим. Жараён тугашига қараб бажарувчилар кетма-кет картадан картага ўтишади.
Жойлаштириш картаси юзасининг ҳисобий қийматини қуйидаги ифода бўйича ҳисоблаш мумкин:
Fк = · Nэкс (м2)
бу ерда: hқат – тупроқ хоссалари ва зичловчи машина параметрларини ҳисобга олганда тупроқни жойлаштириш қатламининг қабул қилинган қалинлиги (0,2 0,4), м;
Псоат – бир соатда тўкмага келиб тушадиган тупроқ хажми, м3/соат (экскаваторнинг иш унумдорлиги).
Эксковаторнинг соатлик иш унумдорлиги қуйидагича аниқланади
Псоат = = м3/соат
t – жойлаштириш картасига тупроқни келиб тушиш вақти, соат.
t ни битта смена давомийлиги ёки бир кун давомида ишчи вақти давомийлигига тенг деб қабул қилинади.
Конда ишлайдиган эксковаторлар сони қуйидагича аниқланади:
N экс = дона
Бу ерда: Vкон – кон бўйича иш ҳажми, м3;
Псоат –эксковаторнинг соатлик иш унумдорлиги, м3/соат;
12 – бир йилдаги ойлар сони;
Тас - Асосий ишлар муддати, ой;
Д – эксковаторнинг йил давомида ишлаш давомийлиги, соат.
Эксковаторнинг йил давомида ишлаш давомийлиги
3-жадвал
Экскаваторнинг йиллик иш режими
Кўрсаткичлар
|
q= 0,4-0,65 м3
|
q >0,65 м3
|
Жами:
|
8760
|
8760
|
Дам олиш ва байрам кунлари Дв
|
2688
|
2688
|
Машина бузилиши Дбуз
|
75
|
75
|
Метеорологик шароитлар Дм
|
60
|
60
|
Техник хизмат вв таъмир Дтаъмир
|
1172
|
1386
|
Иш вактидан ташкари Двт
|
1471
|
1471
|
Курсатилмаган холатлар Дх
|
120
|
120
|
Иш вақти Д
|
3174
|
2960
|
Баландлиги бўйича тўкма юзаси жойлаштиралаётган қатлам узунлиги
ва кенглиги ўзгарганлиги сабабли узлуксиз ўзгариб туради. Планда кўрилаётган белгида тўкма юзаси:
Fi = Bi Li (м)
Бу юзада жойлаштириш карталарининг қуйидаги сони жойлаштирилиши мумкин (бутун сонгача яхлитлаш билан)
n к =
n к < 4 да баъзи жараёнларни бирлаштиришга йўл қўйилади (масалан: тўкиш ва текислаш ёки тўкиш, текислаш ва намлаш). Агар бу картага тупроқни тўкиш вақти t ни қисқартириш ёки тўғонга тупроқни келтириш жадаллиги Псоат камайтириш лозим.
n к > 4 бўлса, бу катта тўғонларда кузатилади, тўкилаётган участкада зарур бўлган карталар сонини жойлаштириш билан бир-неча тўкма кўтарилади.
Ҳар бир картанинг узунлиги ва кенглиги машиналар ҳаракати ва бурилишлар учун қулай бўлиши керак. Карталар кенглиги машиналар бурилиш радиусининг иккитасидан кам бўлмаслиги мақсадга мувофиқдир.
Бурилиш радиусининг энг кичик қиймати пневмоғилдиракли бир ўқли зичлагич учун 8 м ва икки ўқли зичлагич учун 12 м.
Кенг бўлмаган карталарда кириш ёки бурилиш мумкин бўлмаганда зичлагични бошқатдан тиркаш ва максимал схема бўйича зичлаш амалга оширилади.
Карта кенглигини жуда кенг қабул қилиш ярамайди, карта қанчалик кенг бўлса, зиглагични бўш юриш вақти шунча кўп бўлади. Ҳар бир ўтишда зичлагич эски изини 0,2 м дан кам бўлмаган кенгликда ўтиши лозим.
Топшириқда юқоридан 10-қатлам ва пастдан 10 қатлам учун ҳисоб-китоб бажарилсин ва тупроқни жойлаштириш бўйича ишларни бажариш схемаси чизилсин.
Бетон қориш ускунасининг жихозларини танлаш ва ҳисоблаш
Бажариладиган ҳисоб-китобнинг вазифаси бетон қориш ускунаси (БҚУ) схемасини, бетонқоргичлар сонини ва сиғимини танлашдан иборат.
Бетон ҳажми ва ишларни бажариш муддатини ҳисобга олган ҳолда бетон ишларининг жадаллигини аниқлаймиз (БҚУнинг соатлик эксплуатацион иш унумдорлигини):
Qбет Кой Ксоат
ПсоатБҚУ = -------------------- м3 / соат
Тас m n
Бу ерда : Qбет- технологик жараёнларда бўлиши мумкин бўлган йўқолишларни ҳисобга олган ҳолда бетоннинг қабул қилинган ишлаб чиқариш ҳажми (бетон ишлари ҳажми Vб.и дан 1-2%):
Qбет= Vб.и(1,01-1,02)= м3
Кой=1,2-1,4 – ойлар бўйича ишларни бажарилишини нотекислигини ҳисобга олувчи коэффициент;
Ксоат=1,2-1,3 – соатлар бўйича ишларни бажарилишини нотекислигини ҳисобга олувчи коэффициент;
Тас – асосий муддатнинг давомийлиги (ой);
m=22-24 кун.– ойдаги иш кунларининг сони;
n=8;16;24 соат.- 1,2 ёки 3 сменали иш кунида ишчи соатлар сони.
ПсоатБҚУ топилган қиймати бўйича БҚУни схемасини шартли қабул қиламиз: - агар ПсоатБҚУ > 15 м3 / соат бўлса, БҚУ бир поғонали;
- агар ПсоатБҚУ< 15 м3 / соат, БҚУ икки поғонали.
БҚУнинг қуйидаги намунавий конструкциялари мавжуд:
сиғими 500, 750, 1200, 2400 литрли (қуруқ тўлдирувчиларни юклаш бўйича сиғими) 2,4 ёки 6 та бетонқоргичли бир поғонали БҚУ;
сиғими 100, 120, 500 ва 1200 литрли 1 ёки 2 та бетонқоргичли икки поғонали БҚУ.
Бетонқоргичнинг иш унумдорлиги қуйидаги ифодадан топилади:
Л Кчиқ
Псоатб.қ. = 3,6---------- м3 / соат
Тц.б.
Бу ерда: Л – қуруқ тўлдирувчиларни юклаш бўйича бетонқоргичнинг сиғими (л);
Кчиқ – бетон қоришмасини чиқиш коэффициенти (топ.варағига қаранг);
3,6 – бирликлан бирликка ўтиш;
Тц.б. – бетонқоргичнинг битта циклининг давомийлиги (сек.).
Тц.б.= Тюк + Тар + Ттўк сек
Бу ерда: Тюк= 10-20 сек – бетонқоргични юклаш давомийлиги;
Тар=40-120 сек – бетон қоришмасини аралаштириш давомийлиги;
Ттўк = 10-20 сек – бетонқоргичдан бетон қоришмасини тўкиш давомийлиги.
БҚУда бетонқоргичлар сони:
Nб.қ. = ПсоатБҚУ/ Псоатб.қ.
Пчасб.қ. ифодасига Лни турли қийматларини қўйиб, намунавий вариантда мавжуд бўлган Nб.қ. қийматини олишга ҳаракат қиламиз.
Танланган БҚУ ва бетон заводининг уларни ташкил этувчиларини кўрсатиш билан схемаларини чизамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |