1.v=1 м/с тезлик билан оқаётган дарёда сувга нисбатан v= 2 м/с тезлик билан ҳаракатланаётган қайиқнинг қуйидаги ҳолларда қирғокда нисбатан тезлиги топилсин: а) қайиқ оқим бўйича сузганда, б) қайиқ оқимга қарши сузганда, в) қайиқ оқимга = 90° бурчак ҳосил қилиб сузганда.Сувнинг оқиш тезлиги u=1м/с, сувга нисбатан қайиқнинг тезлиги =2м/с.
2. Метрополитен икки станциясининг оралиғи l= 1,5 км. Поезд бу масофанинг биринчи ярмида текис тезлапувчан, қолган иккинчи ярмида текис секииланувчан ҳаракат қилади. Поездиинг максимал тезлиги v=50 км/соат га тент. Поездиинг икки станция орасидаги тезланиши а ва ҳаракат вақти t топилсин.
3. Поезд v =36 км/соат тезликда ҳаракат қилмоқда. Агар ток бериш тўхтатилса, поезд текис секииланувчан ҳаракат қилиб t = 20 с дан кейин тўхтайди. Поезднинг а тезланиши қандай. Тўхташ жойидан неча S метр нарида ток беришни тўхтатиш керак?
4. Баландлиги h=25 м бўлган минорадан тош vx =15 м/с тезлик билан горизонтал отилган. Тошнинг қанча t вақт ҳаракатланиши, минора асосидан қанча l масофада ерга тушиши, ерга қандай V тезлик билан тушиши ва ерга тушиш нуқтасида унинг траекторияси билан горизонт орасидаги бурчак топилсин.
5. Горизонтга v0= 12 м/с тезлик билаи = 45° бурчак остида отилган жисм, отилган жойдан s масофага боиб ерга тушган. Тош тушган жойга тушишлиги учун, қандай h баландликдан тошни шундай v тезлик билан горизонтал йўналишда отиш керак?
6. Айланма ҳаракат қилаётгаи ғилдирак гардишидаги нуқтанинг v чнзиқли тезлнги гардишдан ўққа 5 см яқин бўлган нуқтасинииг v2 чизиқли тезлигидаи 2,5 марта катта бўлса, ғилдиракнинг R радиуси топилсин.
7. Ипга массаси m=1кг бўлган юк осилган. Агар юк осилган ип а) а = 5 м/с тезланиш билан юқорига кўтарилаётган, б) худди шундай а = 5 м/с тезланиш билан пастга тушаётган бўлса, ҳоллар учун ипнинг Т таранглик кучлари аниқлансин.
8. Бирор диаметрли пўлат сим Т=4400кг гача юкка чидаш бера олади. Бу симга m=400кг юк осиб, у узилиб кетмаслиги учун юкни қандай максимал тезланиш билан юқорига кўтариш керак?
9. m=500 т массали поезд тормозланганда текис секинланувчан ҳаракат қилиб t=1 мин давомида тезлигини v =40км/соат дан v =28 км/соат гача камайтирган. Тормозлаш F кучи топилсин.
10. Массаси m=500 тт бўлгаи поезд тепловознинг тортиши тўхталгач, F=98 кН ишқаланиш кучи таъсири остида t=1 мин дан кейин тўхтайди. Поезд қандай v тезлик билан ҳаракат қилган?
11. v=600 м/с тезлик билан учаётган m=4,65 10 кг массали малекула идиш деворига тик урилади ва тезлиги ўзгармасдан девордан эластик қайтади. Урилиш вақтида идиш деворига берилган F t куч импильси топилсин.
12. v=600 м/с тезлик билан учаётган m=4,65 .10 кг массали молекула нормалга нисбатан идиш девори =60 С бурчакда урилади ва шундай бурчакда тезлигини ўзгартирмай эластик қайтади. Урилиш вақтида идиш деворига берилган F t куч импульси топилсин.
13 Трамвай жойидан қўзғалгандан кейин =0,5 м/с ўзгармас тезланиш билан ҳаракатланади. Ҳаракат бошлангандан t= 12с ўткач трамвайнинг мотори ўчирилади ва трамвай тўхташ жойига текис секинланувчан ҳаракатланади. Бутун йўл бўйича ишқаланиш коэффициент к = 0,01 га тенг. Трамвайнинг энг катта v тезлиги, трамвай тўхтагунча ўтган t вақт топилсин. Текис секинланувчан харакатда трамвайнинг тезланиши қандай. Трамвай тўхтагунча қандай S йўлни босиб ўтган.
14. Столда ётган арқоннинг осилиб турган қисмининг узунлиги унинг бутун узунлигининг ¼ % ини ташкил қил-ганда, у сирғаниб туша бошлайди. Арқоннинг столга иш-қаланиш коэффициенти нимага тенг?
15. Ҳаракатдаги 2 кг массали жисмнинг: а) тезлигини v =2 м/с дан v = 5 м/с гача ошириш учун, б) бошланғич тезлиги v =8 м/с бўлганда уни тухтатиш учун қандай A иш бажариш керак?
16. Двигателининг ўртача қуввати N=11кв m га тенг бўлган автомобиль S= 100 км йўлни 30 км/соат ўртача тезлик билан босиб ўтганда қанча миқдорда бензин сарфлаган? Двигателнинг ф.и.к. n=0,22, бизиннинг солиштирма иссқлик бериш қобиляти q=46 МЖ/Кl деб олинсин.
17. V =8 км/соат тезлик билан чопиб келаётган m = 60 кг массали одам v = 2,9 км/соат тезлик билан кетаётган m =80 кг массали аравачани қувиб етади ва унга сакраб чиқади. Аравача қандай v тезлик билан ҳаракат қилади? Агар одам аравачага қарши томондан югириб келиб чиқса, у қандай v тезлик билан ҳаракат қилади?
18. v = 500 м/с тезлик билан темир йўл бўйлаб горизонтал учиб келаётган m =9600 кг массали снаряд m =10 т массали қум солинган вагонга тегади ва унга тиқилиб қолади. Вагон а) ҳаракатсиз турганда, б) снаряд йўналишида v =36 км/coam тезлик билан ҳаракат қилаётган, в) снарядга қарама-қарши йўиалишда v =36 км/соат тезлик билан ҳаракат қилаётганда олган v тезлиги топилсин.
19. Массаси m=1 кг жисм v =1 м/с тезлик билан горизонтал ҳаракатланиб, 0,5 кг массали жисмни қувиб етади ва у билан ноэластик тўқнашади. а) Иккинчи жисм ҳаракатсиз тургандаги, б) иккинчи жисм биринчи жисмнннг йўналишида v =0,5 м/с тезлик билан ҳаракат қилганда в) иккинчи жисм биринчи жисмга қарама-қарши йўналишда v =0,5 м/с тезлик билан ҳаракат қилгандаги ҳоллар учун жисмларнинг урилишдан кейинги тезликлари топилсин.
20. Бир-биридан r=10 м масофада турган иккита протоннинг ўзаро тортишиш F кучи топилсин. Протоннинг массаси m=1,67*10 кг.
Do'stlaringiz bilan baham: |