Тез ҳаракатланувчи адаптив ростлагичларни яратиш учун экспертли тизимлар ва нейро-тармоқли структуралар технологияларини комплекс қўллаш Ишлаб чиқаришда юқори технологияларни қўллашнинг сабаби автоматик бошқариш тизимларига (АБТ) тез ҳаракатланиш, ишончлилик, хизмат муддати, аниқлик ва бошқа характеристикалар бўйича бўлган барча талабларнинг ортиши ҳисобланади. Қўйилаётган талабларга мос АБТни яратишни таъминлаш бошқаришни нетривиал қонунларини ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланишни талаб этади. Ҳозирги вақтда мураккаб динамик объектларни адаптив бошқаришга бўлган турли ёндошувларни таклиф этувчи анчагина турли ҳилдаги алгоритмлар маълум. Мавжуд адабиётларни таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, таклиф этилаётган ёндошувларнинг универсаллиги ва қатор махсус масалалар ечишдаги самарадорлигига қарамасдан, уларни саноатда кенг қўллаш қийинчиликлари бор. Бу ёки кўпгина мураккаб ҳисоблаш воситаларидан фойдаланиш зарурлиги, ёки маълум камчиликларга эга аналогли техникага мўлжал олиш билан боғлиқ.
Бу муаммони ечишнинг истиқболли йўллари мураккаб динамик объектларни АБТни принципиал янги авлодини яратиш учун замонавий интеллектуал технологиялардан комплекс фойдаланиш билан боғланган.
Юқорида таъкидланганлар асосида шундай ҳулоса чиқариш мумкин: ЭРнинг тез харакатланишини чегараловчи асосий элементлар билимлар базаси (ББ) ва идентификатор ҳисобланади.
ЭРни тез харакатланишини ошириш муаммосини ечишнинг табиий йўли уни қуриш учун сигналларни параллел ишлаш, конструктив элементларнинг бир жинслилиги ва ишончлилигини таъминловчи нейро тармоқли структуралар (НС) технологиясининг энг секин элементларидан фойдаланиш ҳисобланади.
Шундай қилиб, экспертли тизимлар ва нейтро тизимли структуралар технологиялари афзалликларини ўзида жам қилган адаптив ростлагичларни ишлаб чиқиш шубҳасиз қизиқиш уйғотмоқда. Бу технологияларни қўллашга асосланган ёндашувларни умумлаштириш юқори тез ҳаракатланувчанликка эга ва мавжуд маълумотлар тўлиқ бўлмаган шароитда бошқаришнинг оптимал параметрлари ва қонунларини излашга йўналганлигини таъминловчи интеллектуал бошқариш тизимларини қуришнинг янги методологияси ишланмасини, шунингдек функциялаштириш жараёнида бу характеристикалар ўзгаришини назорат қилишни кўзда тутади.
Нейро тармоқли структурада элеменларга эга эксперт ростлагичининг архитектураси. НСдаги элементларга эга ЭРнинг умумий структураси 1-расмда тақдим этилган. Идентификатор шартли равишда 2 модулга ажратилган:
биринчиси, БО модели оптимал структурасини танлаш билан ва off-line режимида рекуррент бўлмаган идентификациялаштириш методлари асосида берилган структура бўйича унинг параметрларини аниқлаш билан боғлиқ саволларни ечади;
иккинчиси, реал вақт доирасида БО параметрлари ўзгаришини аниқлаш билан боғлиқ масалаларни ечади ва НСбазасида амалга оширилади.