Тест вазифалари, кейслар Ўқув материали топшириқлари: “Ассесмент” методи


Талабаларга тавсия этиладиган манбалар



Download 438,25 Kb.
bet21/27
Sana25.02.2022
Hajmi438,25 Kb.
#259910
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   27
Bog'liq
test-vazifalari-kejslar

Талабаларга тавсия этиладиган манбалар:
Ўқитувчининг педагогик маҳорати, касбий компетентлиги тўғрисидаги адабиётлар.
Талабалар учун кўрсатмалар:

    1. Кейс моҳиятини етарлича англаб олинг.

    2. Берилган манбаларга таянган ҳолда муаммонинг ечимини топишга хизмат қиладиган методларни аниқланг.

    3. Аниқланган методлар орасидан муаммонинг самарали бўлишини таъминловчи метод (ёки иккита метод)ни ажратинг.

    4. Ана шу методлар асосида ечимни асослашга уринг.

    5. Ечимни баён этинг.

Кейсни ечиш жараёни:
1.Талаба кейс моҳиятини ўрганиб чиқишади, шериги (жуфтликда), гуруҳдошлари (кичик гуруҳларда) ёки жамоадошлари (жамоада) билан муҳокама қилади.
2.Талаба шериги (жуфтликда), гуруҳдошлари (кичик гуруҳларда) ёки жамоадошлари (жамоада) билан муҳокама қилган ҳолда муаммонинг самарали ечими ҳисобланган маънавий-ахлоқий тарбия мезонларини аниқлайди.
3.Талаба (жуфтлик, кичик гуруҳ, жамоа) ечимни ажратиб олинган маънавий-ахлоқий тарбия мезонларини асосида баён этади.
4.Ечим индивидуал, кичик гуруҳлар ёки жамоа иштирокида муҳокама қилинади.
Ўқитувчининг ечими
Енг мақбул ечим: Агар мазкур вазиятларда она ва унинг қизини уларга хос бўлган манфаатларни мувофиқлаштириб, бир хиллаштириш йўлидан борсалар, муаммони ечимига оғир босиқлик билан қарасалар, томонларнинг қарашлари бир хиллаштирилса қилинса вазият ижобий ҳал қилинида. Ота-онага нисбатан фарзандда меҳр сақланиб қолади. Уят андаша кўтарилмайди. Ҳамма ўз мақсадига етади.

9-кейс баёни
Оммавий маданият”
Оммавий маданият” - Бизга четдан кириб келаётган, маънавиятимиз, маданиятимиз, миллий қадриятларимизга мутлақо ёт бўлган, маънавий ва ахлоқий тубан иллатларни ўз ичига олган иллатлар йиғиндиси.
“Оммавий маданият” деган ниқоб остида ахлоқий бузуқлик ва зўравонлик, эготсентризм ғояларини тарқатиш, керак бўлса, шунинг ҳисобидан бойлик орттириш, бошқа халқларнинг неча минг йиллик анъана ва қадриятлари, турмуш тарзини маънавий негизларига беписандлик, уларни қўпоришга қаратилган хатарли таҳдидлардир.
“Оммавий маданият” одамларнинг дидини юксалтиришга, миллий ва жаҳон санъатининг мумтоз асарларини тушунишга эмас балки улардан узоқлаштиради. Ўзбекистонликларга хос юксак бадиий дидни ўртамиёна, оммабоп, “бизга шу ҳам бўлаверади”,‑ дейдиган даражагача тушириб, пасайтириб юбориши мумкин.
Кейс саволлари:
1.“Оммавий маданият” нима? Шахсан Сиз уни қандай тушунасиз?
2.“Оммавий маданият” деган ниқоб остида маънавиятга таҳдид солувчи қандан ҳаракатлар яширинган?
3..“Оммавий маданият” барҳам топишида тарбия методларидан фойдаланиш йўлларини кўрсатинг.

Download 438,25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish