Жиноят содир этишда айбли деб топилган шахсларга нисбатан
қўлланиладиган асосий жазоларни белгиланг:
Жарима, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, мажбурий жамоат ишлари, ахлоқ тузатиш ишлари, хизмат бўйича чеклаш, озодликни чеклаш, интизомий қисмга жўнатиш, озодликдан маҳрум қилиш, умрбод озодликдан маҳрум қилиш;
Интизомий таъсир чораси, жарима, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, мажбурий жамоат ишлари, ахлоқ тузатиш ишлари, колонка, озодликни чеклаш, интизомий қисмга жўнатиш, озодликдан маҳрум қилиш, умрбод озодликдан маҳрум қилиш;
Ойлик иш хақидан 30 фоизгача жарима, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, мажбурий жамоат ишлари, ахлоқ тузатиш ишлари, маъмурий жазо, озодликни чеклаш, интизомий қисмга жўнатиш, озодликдан маҳрум қилиш, умрбод озодликдан маҳрум қилиш;
Ойлик иш хақининг 50 фоизгача жарима, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, махаллада мухокама қилиш, мол-мулкини мусодара қилиш, хизмат бўйича чеклаш, озодликни чеклаш, интизомий қисмга жўнатиш, озодликдан маҳрум қилиш, умрбод озодликдан маҳрум қилиш;
Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ахборот бераётган шахслар тўғрисида нима дейилган?
Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ахборот бераётган шахсларни таъқиб этиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади;
Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ахборот бераётган шахслар давлат томонидан рағбатлантирилади;
Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ахборот бераётган шахслар ватанпарвар сифатида ардоқланади;
Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ахборот бераётган шахсларнинг ойлик меҳнат хақига устамалар бериб борилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунига кўра, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар натижасида қабул қилинган қарорлар тақдири нима бўлади?
Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар натижасида қабул қилинган қарорлар манфаатдор шахснинг аризасига кўра ваколатли давлат органи, бошқа ташкилот ёки мансабдор шахс томонидан бекор қилиниши ёхуд ўзгартирилиши ёки суд тартибида ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин;
Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар натижасида қабул қилинган қарорлар манфаатдор шахснинг аризасига кўра, қарор қабул қилган шахс томонидан бекор қилиниши ёхуд ўзгартирилиши мумкин;
Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар натижасида қабул қилинган қарорлар манфаатдор шахснинг аризасига кўра ваколатли давлат органи, бошқа ташкилот ёки мансабдор шахс томонидан бекор қилинади;
Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар натижасида қабул қилинган қарорлар манфаатдор шахснинг аризасига кўра фақат суд тартибида ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунига кўра, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этилганлиги натижасида қабул қилинган қарор бекор қилинган, ўзгартирилган ёки ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда етказилган зарар масаласи қандай ҳал қилинади?
Қарор қабул қилиниши натижасида жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарнинг ўрни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қопланиши лозим;
Қарор қабул қилиниши натижасида жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарар суммаси давлат фойдасига ўтказилади;
Қарор қабул қилиниши натижасида жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарнинг ўрни қопланмайди;
Қарор қабул қилиниши натижасида жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарнинг ўрни мансабдор шахснинг қарорига асосан қопланиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сон Фармони билан тасдиқланган “Ҳаракатлар стратегияси” да коррупцияга қарши кураш юзасидан белгиланган чорларни тўғри белгиланг;
коррупцияга қарши курашишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш ва коррупцияга қарши курашиш тадбирларининг самарадорлигини ошириш;
коррупцияга қарши кураш борада давлат тузилмаларининг фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари ролини ошириш;
коррупцияга қарши курашда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат идоралари хамкорлиги механизмлари самарадорлигини ошириш;
коррупцияга қарши курашда адвокатура институтини ривожлантириш, жиноят, фуқаролик, маъмурий ва хўжалик ишларини кўриб чиқишда қонун устуворлигини таъминлаш.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги ПФ-5729-сон Фармонининг 8-банди ижроси юзасидан Олий таълим соҳасида “Коррупциясиз соҳа” лойиҳасини амалга ошириш буйича “Йўл ҳаритаси” қачон тасдикданган ва белгиланган чора-тадбирлар нечта бўлимдан иборат;
“Йўл ҳаритаси” 2019 йил 30 августда тасдиқланган бўлиб, унда 7 йўналишда коррупциявий ҳолатларни бартараф этиш назарда тутилган;
“Йўл ҳаритаси” 2019 йил 30 майда тасдиқланган бўлиб, унда 5 йўналишда коррупциявий ҳолатларни бартараф этиш назарда тутилган;
“Йўл ҳаритаси” 2019 йил 29 февралда тасдиқланган бўлиб, унда 8 йўналишда коррупциявий ҳолатларни бартараф этиш назарда тутилган;
“Йўл ҳаритаси” 2019 йил 01 сентябрда тасдиқланган бўлиб, унда жамият хаётидаги барча йўналишларда коррупциявий ҳолатларни бартараф этиш назарда тутилган;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5729-сон Фармонига кўра ёшларга коррупцияга қарши курашиш соҳасида таълим бериш қачондан бошлаб мўлжалланган?
Ёшларга коррупцияга қарши курашиш соҳасида ҳуқуқий таълим бериш бўйича комплекс чора-тадбирлар 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб татбиқ этиш мўлжалланган;
Ёшларга коррупцияга қарши курашиш соҳасида ҳуқуқий таълим бериш бўйича комплекс чора-тадбирлар 2020 йил 1 октябрдан бошлаб татбиқ этиш мўлжалланган;
Ёшларга коррупцияга қарши курашиш соҳасида ҳуқуқий таълим бериш бўйича комплекс чора-тадбирлар тегишли фармон имзолангач зудлик билан татбиқ этиш мўлжалланган;
Ёшларга коррупцияга қарши курашиш соҳасида ҳуқуқий таълим бериш бўйича комплекс чора-тадбирлар 2019/2020 ўқув йилининг иккинчи ярмидан бошлаб татбиқ этиш мўлжалланган;
Do'stlaringiz bilan baham: |