Қ А Р О Р Қ И Л А Д И :
Мактаб ўқувчи ёшлари ўртасида гиёҳвандлик, ичкликбозлик, фоҳишабозлик ва унинг зарарли оқибатларини тушунтириш мақсадида давра суҳбатлари, семинарлар, тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилсин.
Синф раҳбарлари зиммасига мактаб маьнавият соатларида ушбу масалани кенг ёритиб бориш вазифалари юклатилсин.
Мактаб директори: Н. Жумаев
Йиғилиш котибаси: М.Турсуналиева
Термиз шаҳар 9-умумий ўрта таълим мактаби вояга етмаганлар комиссияси
ҳузуридаги йиғилиш
Б А Ё Н Н О М А С И
2010 йил “ 18 ” декабр 15 - сонли Термиз шаҳри
Йиғилиш раиси: мактаб директори - Н. Жумаев
Қатнашдилар:
мактаб директорининг маънавий – маърифий масалалар
бўйича ўринбосарлари,
мактаб ахборот – ресурс маркази мудираси Атаханова Анорхол,
мактаб хотин-қизлар қўмитаси раисаси,
“Камолот” ЁИҲ бошланғич ташкилоти етакчиси,
тарих-ҳуқуқ услуб бирлашмаси ўқитувчилари,
8- синф ўқитувчилари, фан ўқитувчилари
К У Н Т А Р Т И Б И :
Мактаб ўқувчилари учун гиёҳвандлик, ичкиликбозлик, фоҳишабозликнинг олдини олиш юзасидан ташкил қилинган семинар-тренинг тўғрисида
Э Ш И Т И Л Д И :
Кун тартибидаги масалалар бўйича мактаб директорининг маьнавий-маьрифий ишлар бўйича ўринбосари Қ. Тўхтаева сўзга чиқиб, ўзининг фикрларини билдирди. Мактаб ўқувчиларини бундай салбий иллатлардан узоқ бўлишлари, бизнинг болаларимиз комил, баркамол инсон бўлишлари шартлигини айтди ва бугунги семинар-тренингни очиқ деб эьлон қилди. Семинарни мактаб директорининг маьнавий-маьрифий ишлар бўйича ўринбосари С.Худоойназарова олиб борди.
Семинарда
-гиёҳвандлик; унинг келиб чиқиш тарихи
-ичкиликбозлик; салбий оқибатлари
-фоҳишабозлик; хавф; касаллик; гуноҳ
каби мавзуларда ўқувчилар билан биргаликда фикр алмашинилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1999 йил 19 августдаги 15 сессиясида “Гиёҳванлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида”ги қонуни қабул қилинди. Бу қарор аҳолининг соғлиги ва мамлакатнинг келажагини таьминлаш мақсадида қабул қилинганлиги айни ҳақиқатдир.Гиёҳвандликнинг кенг тарқалиши бир неча асрларни қамраб олсада, унга қарши халқаро миқёсда курашнинг бошланиши ХХ асрнинг бошларига тўғри келади ХХ1 асрнинг бошига келиб ер юзи аҳолисининг 500 миллионияьни 10-12 % гиёҳванлик моддаларини доимий истеьмол қилувчилар рщйхатида туради.
1994 йил 22 сентябрда қабул Ўзбекистон Жиноятчит Кодексининг Х1Х боби “Гиёҳванд воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш”га бағишланган. Бу бобда гиёҳвандлик воситалари психотроп моддалар билан боғлиқ ҳар ҳил турдаги жиноятлар ва бу жиноятлар учун жавобгарлик масалалари белгилаб берилган.
Гиёҳвандлик воситаларининг турларига нашанинг турли навларидан олинган наркотиклар киради. Бу ўсимликнинг ватани Осиё, Африка, Жанубий Америка ҳисобланади. Наша таркибидаги ҳушбўй алдогит-каннабинол кишига кучли тасир кўрсатади.
Ичкиликбозлик худди гиёҳванд моддалар каби оғир касаллик ва салбий оқибатларга олиб келувчи иллатдир. Қанчадан қанча инсонлар бу иллат орқасидан оғир аҳволга тушган, қанчадан қанча олилалар бузилиб, фарзандлари етим қолишини гувоҳи бўлмоқдамиз. Алкагол моддалар истеьмол қилувчи кишининг танасида бир неча кун давомида ушбу алкогол модданинг таьсири бўлиб туради. Ушбу таьсир остида киши ўзи билмаган ҳолда турли ножўя ишларни қилганини ўзи ҳам билмай қолади.Натижада, бу қилмишлари учун ёки жиноий жавобгарликка тортилишлари, ёҳуд ўзларига шикаст етказишлари мумкин. Алкогол ичимликлар истеьмол қиладиган кишилардан ту0ғиладиган фарзанд ҳам худди наркотик моддалар истеьмол қиладиган кишилар каби ногирон бўлиб туғилиши эҳтимолдагн холи эмас.
Фоҳишабозлик жамиятда кечириб бўлмайдиган энг оғир, жирканч ҳоллардан бири. Сир эмас ҳозирги кунда айрим аёлларимиз ўз юртимизда.ю ўзга юртларда ушбу жирканч иш билан шуғулланиб юрганларини оммавий ахборот воситалари орқали эшитганмиз. Бунинг натижасида турли юқумли касалликлар, салбий оқибатлар келиб чиқаётганини кўриб турибмиз. Бу касалликлар даволанмас касаллик бўлиб нафақат уларнинг ўзлари балки бутун оилаларига зарар етказишиб, натижада ўз жонларига қасд қилмоқдалар.
Семинар давомида турли савол-жавоб тарқатмаларидан фойдаланилди. Ҳар бир масала муҳокама этилганда ўқувчилардан шубу масалага оид кичик саҳна кўринишини тайёрлашлари талаб қилинди.Ўқувчилар гиёҳвандлик, ОИТС, ичкиликбозлик каби салбий иллатларни акс эттирувчи кўринишларни тақдим этдилар. Мавзу юзасидан тушунганларини расмлар орқали тасвир этдилар. Семинар давомида ҳадислардан намуналар айтилди. Ўқувчиларнинг ушбу ҳолатлар юзасидан ҳам диний ҳам дунёвий билимлари оширилиб борилди.
Семинарда кўриб чиқилган масалалар юзасидан келиб чиқиб,
Do'stlaringiz bilan baham: |