Музработ туманидаги Давлат 8-ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида ўтказилган йиғилиш
Б А Ё Н И №
5-октябрь 2015 йил “Дўстлик” маҳалласи
Йиғилиш раиси; - Н. Жумаев- мактаб директори.
Йиғилишда қатнашганлар; - С. Жумаев-“Камолот” ЁИҲ бошланғич ташкилоти етакчиси
маънавий – маърифий масалалар бўйича директор ўринбосари ва ўқитувчилари, мактабнинг юқори синф ўқувчиларидан бир гуруҳи.
К У Н Т А Р Т И Б И :
Ўқувчилар ўртасида “Вояга етмаганлар ишлари бўйича комисссиялар фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги 360 - сонли қарори ижросини таьминлаш мақсадида жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик, гиёҳвандлик, дайдичилик, тиламчилик, йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида ўтказилган йиғилиш тўғрисида
Э Ш И Т И Л Д И :
Кун тартибидаги масалалар бўйича мактаб директори Н. Жумаев сўзга чиқиб, ўзининг фикрларини билдирди. Ҳозирги кунда ёшлар ўртасида тобора авж олиб бораётган жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик, гиёҳвандлик, дайдичилик, тиламчилик, йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида мактабда ташкил қилинган вояга етмаганлар комиссияси томонидан бир қатор ишлар амалга оширирилиб келинмоқда. 2015 йил сентябр ойи давомида мактаб ўқувчиларининг дарсга қатнашиш давоматлари, дарсдан кейинги фаолиятлари мониторинги олиб борилди ва ҳозир ушбу мониторинг натижалари билан сизларни мактаб директорининг маьнавий-маьрифий ишлар бўйича ўринбосари Қ. Тўхтаева таништиради.
Сўз мактаб директорининг маьнавий-маьрифий ишлар бўйича ўринбосари Қ. Тўхтаевага берилди. Мактаб ўқувчиларини йил давомида давоматлари, уларнинг дарсдан кейинги фаолиятларининг мониторинги натижаларига кўра мактаб ўқувчилари орасида 2014-2015 ўқув йили давомида ҳамда 2015 йил сентябр ойи давомида ҳеч қандай йўл ҳаракати ҳодисаси, гиёҳвандлик, ҳуқуқбузарлик, жиноятчилик, ўз жонига қасд суйиқасд, тиламчилик билан шуғулланувчи ўқувчилар рўйхатга олинмаган. Лекин бу ҳолат мактаб ўқувчиларининг бутунлай мактаб қоидаларига бўйсунишади дегани эмас. Афсуски, айрим синфларимизнинг давомати талаб даражасида эмас. Мактаб ўқувчиларимизнинг айримлари ҳафтанинг якшанба кунлари бозорларда аравакашлик билан шуғулланишаётганлиги, айрим ўқувчиларимизнинг дарслардан кейин, ҳатто, кечаси ҳам копютер хоналарида юришлари кузатилмоқда. Бу эса вояга етмаган ўқувчиларнинг ўзлари билмаган ҳолда жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик, гиёҳвандлик йўлига кириб қолишларига сабаб бўлиб қолмоқда. Бу ҳолларда албатта макта ўқувчиларининг ота-оналар болаларининг дарслардан кеийнги фаолиятларини қатьий назорат қилмаётганликлари натижасида келиб чиқмоқда. Шаҳар мактаблари ўқувчилари орасида ҳозирги кунда турли кичик жиноятчилик, ҳуқуқбузарликлар, вилоятимизнинг айрим мактаб ўқувчилари томонидан ҳаттоки, қотиллик ҳам содир этилганлигини оммавий охборот воситалари орқали кенг ёритилиб борилаётганидан хабарингиз бор. Бу ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунсиз, турли миллий маьнавиятимиз, менталитетимизга мос келмайдиган компютер видеоклипларини кўришлари, турли ҳаёсиз филмларнинг кўришлари натиижасида келиб чиқиши сабаб бўлмоқда. Шу каби салбий иллатларнинг мактаб ўқувчилари орасида содир бўлмаслиги мақсадида синф раҳбарлари, ота-оналар, мактабнинг ҳар бир педагог ходимлари ўқувчиларнинг мактабда, мактабдан кейинги фаолиятларининг қатьий назорат қилиниши, уларнинг бўш вақтларини сермазмун ўтказиш мақсадида турли фан ва спорт тўгаракларига жалб қилишни ташкил қилиш лозим.
Сўз мактаб “Камолот” ЁИҲ етакчиси С. Жумаевга берилди.
Мактаб ўқувчиларимиз орасида жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик, гиёҳвандлик ҳодисалари учрамаганлиги бизнинг ютуғимиз биз бундан алабатта, ғурурланамиз. Лекин ўқувчиларимиз орасида дарсга келмайдиганлар, дарс вақтида копмютер хоналарида юрадиган ўқувчиларимиз ҳам йўқ эмас. Бунақа ўқувчиларимиз билан қатьий кураш олиб борамиз. Уларни дарсга жалб қилиш чораларини мактаб вояга етмаганлар билан ишлаш комиссияси ишчи гуруҳи билан ҳамкорликда йўлга қўйишни режалаштирганмиз, бундан кейин ўқувчиларнинг ҳар бир ҳатти ҳаракати қатьий назорат остида бўлади, шу сабабли азиз ўқувчилар бизнинг тарбияси оғир ўқувчилар рўйхатимизга тушиб қолиб, бизнинг ҳам , ота-оаннгизнинг ҳам юзини ерга қаратмайсиз деган умиддамиз.
Муҳокама этилган масалалар юзасидан йиғилиш
Do'stlaringiz bilan baham: |