Қ А Р О Р Қ И Л А Д И :
Мактаб ўқувчиларининг жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик, гиёҳвандлик каби салбий оқибатларга кириб қолмаслиги мақсадида синф раҳбарлари томонидан қатьий назоратга олинсин.
Мактаб ўқувчиларининг турли фан ва спорт тўгаракларига жалб қилиниши синф раҳбарлври зиммасига юклатилсин.
Мактаб директори: Н. Жумаев
Йиғилиш котибаси: Қ. Тўхтаева
Термиз шаҳар 9-умумий ўрта таълим мактаби вояга етмаганлар комиссияси
ҳузуридаги йиғилиш
Б А Ё Н Н О М А С И
2010 йил “.. ..” ноябр - сонли Термиз шаҳри
Йиғилиш раиси: мактаб директори - Н. Жумаев
Қатнашдилар:
мактаб директорининг маънавий – маърифий масалалар
бўйича ўринбосарлари,
мактаб ахборот – ресурс маркази мудираси Атаханова Анорхол,
мактаб хотин-қизлар қўмитаси раисаси,
“Камолот” ЁИҲ бошланғич ташкилоти етакчиси,
тарих-ҳуқуқ услуб бирлашмаси ўқитувчилари,
синф раҳбарли, фан ўқитувчилари, 7-8-синф ўқувчилар и
К У Н Т А Р Т И Б И :
Ўқувчилар ўртасида “Вояга етмаганлар ишлари бўйича комисссиялар фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги 360 - сонли қарори ижросини таьминлаш мақсадида жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик, гиёҳвандлик, дайдичилик, тиламчилик, йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида ўтказилган йиғилиш тўғрисида
Э Ш И Т И Л Д И :
Кун тартибидаги масалалар бўйича мактаб директорининг ўқув-тарбия ишлари бўйича ўринбосари М.Қурбонова сўзга чиқиб, ўзининг фикрларини билдирди. Ҳозирги кунда ёшлар ўртасида тобора авж олиб бораётган жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик, гиёҳвандлик, дайдичилик, тиламчилик, йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида мактабда ташкил қилинган вояга етмаганлар комиссияси томонидан бир қатор ишлар амалга оширирилиб келинмоқда. 2010 йил сентябр ойи давомида мактаб ўқувчиларининг дарсга қатнашиш давоматлари, дарсдан кейинги фаолиятлари мониторинги олиб борилди ва ҳозир ушбу мониторинг натижалари билан сизларни мактаб директорининг маьнавий-маьрифий ишлар бўйича ўринбосари Қ. Тўхтаева таништиради.
Сўз мактаб директорининг маьнавий-маьрифий ишлар бўйича ўринбосари Қ. Тўхтаевага берилди. Мактаб ўқувчиларини йо давомида давоматлари, уларнинг дарсдан кейинги фаолиятларининг мониторинги натижаларига кўра мактаб ўқувчилари орасида 2009-2010 ўқув йили давомида ҳамда 2010 йил сентябр ойи давомида ҳеч қандай йўл ҳаракати ҳодисаси, гиёҳвандлик, ҳуқуқбузарлик, жиноятчилик, ўз жонига қасд суйиқасд, тиламчилик билан шуғулланувчи ўқувчилар рўйхатга олинмаган. Лекин бу ҳолат мактаб ўқувчиларининг бутунлай мактаб қоидаларига бўйсунишади дегани эмас. Афсуски, айрим синфларимизнинг давомати талаб даражасида эмас. Ўқувчиларимизнинг дарс вақтларида бозорларда, компютер хоналарида учратган кунларимиз ҳам бор. Мактаб ўқувчиларимизнинг айримлари ҳафтанинг якшанба кунлари бозорларда аравакашлик билан шуғулланишаётганлиги, айрим ўқувчиларимизнинг дарслардан кейин, ҳатто, кечаси ҳам копютер хоналарида юришлари кузатилмоқда. Бу эса вояга етмаган ўқувчиларнинг ўзлари билмаган ҳолда жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик, гиёҳвандлик йўлига кириб қолишларига сабаб бўлиб қолмоқда. Бу ҳолларда албатта макта ўқувчиларининг ота-оналар болаларининг дарслардан кеийнги фаолиятларини қатьий назорат қилмаётганликлари натижасида клиб чиқмоқда. Шаҳар мактаблари ўқувчилари орасида ҳозирги кунда турли кичик жиноятчилик, ҳуқуқбузарликлар, вилоятимизнинг айрим мактаб ўқувчилари томонидан ҳаттоки, қотиллик ҳам содир этилганлигини оммавий охборот воситалари орқали кенг ёритилиб борилаётганидан хабарингиз бор. Бу ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунсиз, турли миллий маьнавиятимиз, менталитетимизга мос келмайдиган компютер видеоклипларини кўришлари, турли ҳаёсиз филмларнинг кўришлари натиижасида келиб чиқиши сабаб бўлмоқда. Шу каби салбий иллатларнинг мактаб ўқувчилари орасида содир бўлмаслиги мақсадида синф раҳбарлари, ота-оналар, мактабнинг ҳар бир педагог ходимлари ўқувчиларнинг мактабда, мактабдан кейинги фаолиятларининг қатьий назорат қилиниши, уларнинг бўш вақтларини сермазмун ўтказиш мақсадида турли фан ва спорт тўгаракларига жалб қилишни ташкил қилиш лозим.
Сўз мактаб “Камолот” ЁИҲ етакчиси Т.Қурбоновага берилди.
Мактаб ўқувчиларимиз орасида жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик, гиёҳвандлик ҳодисалари учрамаганлиги бизнинг ютуғимиз биз бундан алабатта, ғурурланамиз. Лекин ўқувчиларимиз орасида дарсга келмайдиганлар, дарс вақтида копмютер хоналарида юрадиган ўқувчиларимиз ҳам йўқ эмас. Бунақа ўқувчиларимиз билан қатьий кураш олиб борамиз. Уларни дарсга жалб қилиш чораларини мактаб вояга етмаганлар билан ишлаш комиссияси ишчи гуруҳи билан ҳамкорликда йўлга қўйишни режалаштирганмиз, бундан кейин ўқувчиларнинг ҳар бир ҳатти ҳаракати қатьий назорат остида бўлади, шу сабабли азиз ўқувчилар бизнинг тарбияси оғир ўқувчилар рўйхатимизга тушиб қолиб, бизнинг ҳам , ота-оаннгизнинг ҳам юзини ерга қаратмайсиз деган умиддамиз.
Муҳокама этилган масалалар юзасидан йиғилиш
Do'stlaringiz bilan baham: |