Таянч иборалар:яллиғланиш, екссудация, пролиферация, фагоцитоз, емиграция, лейкодиапедез, еритродиапедез, хемотаксис, тиксотропия, катар, крупоз яллиғланиш, дифтеритик яллиғланиш, чин круп, сохта круп, гўштланиш (карнификация), абсцесс, флегмона, карбункул, фурункул, гранулема, полип, папиллома, кондилома, сепсис, емпиема.
Маъруза матни:
Яллиғланиш – бу одам организмининг екзоген ва ендоген патологик омилларга нисбатан берадиган умумий жавоб реакцияси бўлиб, патологик омил таъсир қилган тўқима ва органда маҳаллий ҳолда қон томирларнинг ва оралиқ бириктирувчи тўқиманинг ўзгариши билан намоён бўлади.
Яллиғланиш патологик омил таъсирида ривожланадиган шикастланишдан, альтерациядан бошланади. Альтерация – морфологик жиҳатдан дистрофик ўзгаришлар билан ва некроз билан намоён бўлади. Яллиғланиш жараёни билан давом етадиган касалликларни “ит” қўшимчаси қўшиб номланади. Масалан: гепатит, гастрит, енцефалит, менингит, ва ҳ.к. Гепатитда – синусоидлар атрофи, бўлакчалари атрофи, дисце бўшлиғи, учлик атрофида яллиғланиш бўлади. Жигар ҳужайралари вирусни қабул қилиб олади. Ҳужайра ичидаги РНКаза ни ишга солиб, вирус РНК га айлана бошлайди. Фақат атрофида капсула билан ўралган бўлади. Жигар ҳужайраларининг ўлиши иккиламчи ҳисобланади. Енцефалит – бош мия ва орқа мия оралиқ тўқимасининг яллиғланиши. Менингит – бош мия ва орқа мия пардаларининг яллиғланиши ҳисобланади. Яллиғланиш морфологик жиҳатдан 3 хил кўринишда учрайди. 1. Альтератив яллиғланиш. 2. Экссудатив яллиғланиш. 3. Пролифератив яллиғланиш - ёки продуктив инфильтрат пайдо бўлгани учун. Клиник кечиши бўйича яллиғланиш 2 хил бўлади. 1. Ўткир яллиғланиш. 2. Сурункали яллиғланиш. Патолологик омиллар таъсирида тўқима ва органларда альтератив ўзгаришлар (дистрофик ва некроз) пайдо бўлади ва шикастланган тўқимада агар биологик актив моддалар ишлаб чиқарилмаса некрозланган тўқима қайта сўрилиб ёки реституция ёки субституция амалга ошиб касаллик соғаяди. Реституция – паренхиматоз ҳужайраларнинг қайта тикланиши (тўлиқ тикланса). Субституция – некроз ўрнида бириктирувчи тўқима ўсиб чандиқланса ёки чала тикланса.
Яллиғланиш жараёни бошланиши учун шикастланган тўқимада ҳар хил турдаги биологик актив моддалар ишлаб чиқилади. Улар таъсирида қон томирлар ва бириктирувчи тўқималар реакцияга киришиб яллиғланишнинг экссудатив ёки пролифератив кўриниши ривожланади. Бу актив моддалар яллиғланишнинг ички двигатели ҳисобланади ёки яллиғланиш медиатори ҳисобланади. Улар қуйидагилар:
Do'stlaringiz bilan baham: |