Билирубин пигменти – жигарга қон орқали келади. Қонда альбумин билан бириккан ва биливердин дейилади. Жигарда альбуминлардан ажратиб, соф билирубинни ўт капилярларига ўтказади. Соф билирубиннинг қонда пайдо бўлишида ҳамда боғланган билирубин миқдорининг ошиши билан шиллиқ пардалар, тери, ички органлар сариқ рангга киради. Бу сариқлик дейилади. Сариқлик 3 хил кўринишда учрайди:
Гемолитик сариқлик – бунда интраваскуляр пайтида қон таркибида альбумин билан боғланган билирубиннинг миқдори ошади. Тери, органлар қизғиш – сариқ ранга бўялади (мандарин ранги).
Паренхиматоз сариқлик – жигар ҳужайралари касалликларига хос сариқлик. Бунда жигар ҳужайралари томонидан ишлаб чиқиладиган соф билирубин, ҳужайралар парчаланиши ёки некрозланиши натижасида қон томирларга тушади. Натижада шиллиқ парда, орган, тери оч сариқ рангга бўялади (лимон ранги).
Механик сариқлик – бу ўт йўлларида ўт сафронинг димланиши оқибати. Димланган билирубин ўт йўлларининг ёрилишида қонга ўтади ва бутун танани яшил-сариққа бўяйди. Бунга сабаб ўт тош касалликлари, ўт йўлларида ўсмалар пайдо бўлиши, ўт йўлларининг яллиғланиши натижасида битиши, атрофдаги органлар томонидан ўт йўлларининг сиқилиши. (тери апельсин рангига бўялади)
Биринчи сариқлик юмшоқ танглайда, кейин кўзнинг склера пардасида пайдо бўлади.
Ферритин пигменти – эритроцитлар парчалари, моноцтар-макрофагал система органларида пайдо бўлади. Таркибида 23% Fe заҳираси сақланади (эндоген Fe). Агар қонга тушса, қисқа вақт ичида қон томирлар деворини фалажлаб, кенгайтиради. Адреналинга қарши ишлаб, қон босимини пасайтиради. Демак шок ҳолатларида ферритин пайдо бўлиб, оғирлаштиради.
Патологик пигментлар.
Гематоидин – экстраваскуляр қон қуйилиш ўчоқларида бирламчи ҳолда пайдо бўлиб, кейинчалик макрофаглар томонидан гемосидеринга айланади.
Гематин пигменти 3 хил кўринишда пайдо бўлади:
А) хлорид кислотали гематин – гемин
Б) безгак гематини – гемомеланин
В) формалинли гематин
HCl ли гематин қизилўнгач ва ошқозондан қон кетганда HCl таъсирида эритроцитлар парчаланиб, қора рангли гематнга айланади. Натижада касаллар қора рангли моддага (кофе қуйқасига) ўхшаш қусади, нажаси қораяди. Бу симптомларга мелена дейилади. Қон қусиш гематомезис дейилади. Қизилўнгачда, асосан, жигар портал томирлар касалликларида қон кетади.
Безгак гематини – гемамеланин безгак плазмодийси, яъни шизонтлари эритроцитлар ичида паразитлик қилади. Гемоглабин Билан озиқланиб уни қора рангли гемомеланин пигментига айлантиради. Натижада ички органлар, тери қора рангда бўялади. Бу ҳолатни гемомеланоз дейилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |