Таянч иборалар: Гиперемия, артериал тўлақонлилик, веноз тўлақонлилик, вакат гиперемия, коллатерал, ангионевротик, гипоксия, шиш, томирлар етишмовчилиги, ангидремия, стаз, плазморрагия, цианотик индурация, веноз димланиш, ишемия, ангиоспастик, аноксия, обтурацион, компрессион, анемия, гипоксия, гемоторакс, гемоперикард, эпистаксис, метрораггия, петехия, гемартроз, анасарка, транссудат, экссудат, геморрагия, гематома.
Маъруза матни:
Қон айланиш системасига юрак артериялари, 5 та микроциркулятор томирлари, артериола, прекапиляр, капилляр, посткапиляр, венулалар киради. Кейин вена ҳамда уларнинг бўшлиғидаги 4,5-5 л қон киради. Бита эритроцит организмни 23 секундда айланиб чиқади. Моддалар ҳамда кислород микроциркулятор томирлар девори орқали қондан тўқимага, тўқимадан қонга ўтади. Қон айланишининг бузилиши қуйидаги кўринишларда учрайди:
Томирларда қоннинг кўп миқдорда оқиши – гиперемия (артериал, веноз).
Органларда артериал томирлар орқали қон оқимининг камайиши ёки тўхташи – ишемия.
Қоннинг томирлардан ташқарига, тўқимага чиқиши – геморрагия. Фақат плазма суюқлиги чиқса – плазморрагия, плазмадан фақат сув чиқса – транссудат дейилади. Агар транссудат суюқлиги таркибида плазма оқсиллари пайдо бўлса, экссудат – яллиғланиш суюқлиги дейилади.
Одам ҳаётлик пайтида юрак бўшлиқларида қоннинг ивиши – тромбоз.
Қон таркибида ёт жисмларнинг пайдо бўлиши – эмболия.
Барча томирларнинг тарқоқ холда қон таначаларининг алоҳида - алоҳида тўпланиши ва ивишини – ДВС (диссиминированное внутрисосудистое свёртывание).
Организм кескин кўп қон йўқотганда, заҳарланганда, ўткир инфикцияларга учраганда, оғир жарохатларда, марказий нерв системаси таъсирида барча қон томирларнинг фалажланиши, босимнинг тушиб кетиши – шок.
ТЎЛАҚОНЛИК
Артериал тўлақонлик бу – орган ва тўқималарда қон оқиб келишининг кўпайиши. Умумий (бутун организмда) бўлиши мумкин. Бунга сабаб гемобластоз - қон ҳужайраларининг кўпайиши, еритроцитларнинг компенсатор кўпайиши (эритремия). Эритроцитларнинг кўпайиши – плетора касаллиги дейилади.
Маҳаллий артериал тўлақонликнинг кўринишлари:
А) ангионевротик-жаҳл чиққанда, уялганда пайдо бўлади;
Б) яллиғланиш гиперемияси-яллиғланиш ўчоғида томирлар кенгаяди, қон келиши кўпаяди;
В) коллатерал гиперемия-
Г) ишимиядан кейинги гиперемия;
Д) артериялар ва веналар ўртасида бўладиган шунтлар-қон кўпайганда артериялардан кўп миқдорда веналарга ўтиши. Натижада орган қизаради, агар шунт яхши ишламаса. Алкоголь истеъмол қилувчиларда яхши ишлайди. Агар оёқ ва қўллардаги шунтлар яхши ишласа, жун чиқади.
Do'stlaringiz bilan baham: |