Термиз филиали “анатомия ва клиник анатомия” кафедраси


Маъруза № 2. Тўқима ва органлар альтерацияси. Строма-томир дистрофиялари



Download 1,48 Mb.
bet38/118
Sana23.02.2022
Hajmi1,48 Mb.
#163321
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   118
Bog'liq
Патанатомия. УУМ-2018 й. — копия 170221183930

Маъруза № 2. Тўқима ва органлар альтерацияси. Строма-томир дистрофиялари.
2.1.Стромал-томир дистрофиялари. Стромал-томир оксилли дистрофиялар.Мукоид бўкиш, фибриноид бўкиш, гиалиноз сабаблари, морфогенези, патоморфологик ўзгаришлари.
2.2.Стромал-томирли ёгли дистрофиялар. Нейтрал ёғ алмашинуви бузилиши. Артериялар деворида холестерин ва липопротеидлар алмашинуви бузилишининг сабаблари, морфогенези ва патоморфологик ўзгаришлари.
2.3. Стромал-томирли углеводли дистрофиялар. Сабаблари. Ривожланиш механизмлари. Окибати. Аҳамияти.


Таянч иборалар:. Строма, гистион, бириктирувчи тўқима, фиброцит, фибробласт, гистиоцит, гистиобласт, ретикуляр ҳужайра, макрофаг, семиз ҳужайра, коллаген, тропоколлаген, ретикуляр тола, аргирофил тола, эластик тола, мукоид, фибриноид, метахромазия, гиалиноз, липогиалин, глазурланган, сагосимон.

Строма бу - барча органларнинг оралиқ тўқимаси бўлиб, у бириктирувчи тўқимадан, қон томирларидан, лимфа томирларидан ва нерв толаларидан иборат. Бириктирувчи тўқима ҳужайралардан, 4 та толали тузилмалардан, оралиқ моддадан иборат. Хужайралари: фиброцит, фибробласт, гистиоцит, гистиобласт, ретикуляр ҳужайралар, макрофаглар, эпителиоид ҳужайра, полибласт ҳужайралардан иборат. Бу ҳужайралар тропоколлаген оқсилини ҳамда мукополисахаридларни синтезлайди. Тропоколлагендан 4 та оралиқ оқсиллар пайдо бўлади: аргирофил, ретикуляр, эластик ва коллаген толалар. Булар бириктирувчи тўқиманинг оқсилли тузилмалари. Строма-томир оқсилли дистрофиялар барча органлар оралиқ тўқимасида бириктирувчи тўқима толали тузилмаларининг ўзгариши билан қон томирлар деворида базал мембрананинг бузилиши билан намоён бўлади. Сабаблари: организмда учрайдиган барча турдаги касалликлар бўлиши мумкин, лекин аксарият ҳолларда бириктирувчи тўқима ва қон томирларнинг хусусий касалликларида ривожланади. Улар қуйидагилар:



  1. Ревматик касалликлар.

  2. Аутоиммун касалликлар.

  3. Аллергик касалликлар.

  4. Атеросклероз.

  5. Гипертония, васкулит, диабетик ангиопатиялар.

Строма-томир дистрофияларининг биринчи кўриниши мукоид бўкиш дейилади. Юқорида кўрсатилган касалликлар пайтида патологик омиллар қон билан айланиб бориб томирлар деворидаги ҳамда оралиқ бириктирувчи тўқимадаги толали тузилмаларни альтерациялайди. Натижада бириктирувчи тўқимада жойлашган семиз ҳужайралар еозинофиллар, базофиллар томирда биологик актив моддалар ишлаб чиқарила бошлайди: гистамин, серотонин, простагландин ва ҳоказолар. Қон томирлар деворининг ва бириктирувчи тўқиманинг ўтказувчанлиги ошади. Тўқима суюқлигида нордон гликозамингликанлар кўпаяди. Гиалурон кислота ва хондроитин сульфат кислота кўпаяди ва гидрофиллик хусусияти ошади ва бириктирувчи тўқимада плазма суюқлиги шимилади. Бириктирувчи тўқима шишиб бўкади. Толали тузилмалар титалади. Бу ҳолатда бириктирувчи тўқима бўялганда яъни гемотоксилин – еозин Билан гистологик бўялганда аслида (нормада) бириктирувчи тўқима эозин билан қизил рангда бўялади. Бундай бўялиш ҳолатда гематоксилин билан кўк рангда бўялади. Агар тўқима бўялиши ўзгарса метахромазия дейилади. Бу кўк рангли бириктирувчи тўқима нормада кўк рангда бўяладиган миксоматоз тўқимага ўхшаб қолади. Миксоматоз тўқима шилимшиқ мода бўлади. Шилимшиқ моддалардан муцин ва мукоидлар бўлади.
Иккинчи кўриниши фибриноид бўкиш. Фибрин нормада организмда йўқ. лекин томир шикастланганда пайдо бўлиши мумкин. У фибриногендан пайдо бўлади. Мускулларда эса фибриллалар (миофибриллалар, тонофибриллалар) бўлади. Мукоид бўкиш узоқ вақт давом этса, бириктирувчи тўқиманинг толали тузилмалари титилиб бетартиб жойлаша бошлайди. Унинг орасида плазма оқсиллари – альбумин, глобулин шимилади. Натижада гемотоксилин ва эозин билан бўяб кўрилганда бу толали тузилмалар эозинни кўп қ/қ-б тўқ қизил рангда, яъни фибринга ўхшаб бўялади. Шунинг учун фибриноид бўкиш дейилади. Кўпинча бириктирувчи тўқиманинг некрози билан тугайди. Бу некроз фибриноид некроз дейилади.
Учинчи кўриниши гиалиноз. Гиалиноз бу строма – томир тузилмаларидаги оқсилли дистрофияларнинг кўриниши бўлиб у кўпинча фибриноид некроздан кейин ёки плазморрагиядан (плазма оқсилларининг чиқиши)дан кейин ривожланади. Бунда бириктирувчи тўқимада, қон томирлар деворида, ички органлар капсуласида бириктирувчи тўқимап толали тузилмаларининг парчаланишидан плазма оқсилларининг қўшилишидан макро ва микроскопик жиҳатдан тоғайга (гиалин) ўхшаш дағал оқсил пайдо бўлади. Гиалиноз организмда тарқоқ ҳолда ривожланиши мумкин. Чунки, томир касалликлари ҳамда маҳаллий бир жойда ўчоқли гиалиноз бўлиши мумкин. Ўчоқли гиалиноз айрим ўсмаларнинг стромасида, чандиқ ўчоқларда ва сурункали яралар тубида ривожланади.

SA










АА

Патология



йод

М + Ф + П.О



кўк



Download 1,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish