90
Марказлашиб келаётган давлатнинг иқтисодий ривожланишида
харож
(ердан олинадиган маҳсулот солиғи) институти муҳим ўрин тутади.
Муҳаммад пайғамбар ва Абу Бакр даврида Арабистон ярим оролидаги
деҳқончилик ривожланган бирор ҳудуд (احلص –
сулҳан
)
истило этилганда,
ундаги деҳқонларнинг экинзорлари ўз эгаларида қолдирилиб, уларга
жизйа
солиғи ўрнига
харож
солиғи тайин этилган. Бу ҳолатни Муҳаммад
пайғамбарнинг Ҳайбар аҳолиси билан сулҳ тузиб, уларга
харож
тайин этиши
мисолида кўриш мумкин. Демак,
харож
солиғини биринчи бўлиб араб
давлатчилиги тарихида Муҳаммад пайғамбар татбиқ этган. Аммо, ‘Умар ибн
ал-Хаттоб даврига келиб, давлатчиликнинг тезлик билан ривожланиб бориши
шароитида ‘
анватан
ёки
сулҳан
истило этилган ерларнинг ҳар иккисига ҳам
экинзорлар ҳосилларидан олинадиган
харож
солиғи тайин этила бошланди.
Аста-секин Араб халифалиги амалиётида
харож
нинг уч тури шакллана
бошлади:
мисоҳа
,
муқота‘а
,
муқосама
. Биринчи турдаги солиқ (ةحاسم –
мисоҳа
) олиш тартиби қуйидагича бўлган:
ишлов берилган ер бир неча
қисмга бўлиниб, унинг маълум бир қисмида етиштирилган ҳосил давлатга
тўлиғича натурал ҳолда солиқ қилиб олинган. Иккинчи турдаги солиқ (ةعطاقم
–
муқота‘а
) эса катта ердан фойдаланиш учун бир неча йил олдин,
белгиланган пул миқдори билан олинган. Учинчи турдаги солиқ (ةمساقم –
муқосама
) ерда
етиштирилган умумий ҳосилнинг бир қисми ҳолида
давлат
фойдасига олинган.
Араб-мусулмон давлати бюджетининг юксалишидаги асосий манба
ролини
‘ушр
(رشع – араб тилидан сўзма-сўз:
ўндан бир
) солиғи ўйнади.
‘Ушр
солиғи йиғилган ҳосилнинг
(
1
/
10
) қисмига тенг. Аксарият манбаларда бу
солиқ алоҳида,
баъзан
харож
солиғининг таркибий қисми сифатида талқин
этилади. ‘
Ушр
солиғи халифа ‘Умар ибн ал-Хаттоб даврида ўзининг аниқ
кўринишига эга бўлди. Бу даврга келиб, марказлашган ислом давлатининг
солиқ сиёсатида бож
ва савдо
‘ушр
и солиғи пайдо бўлди. Бу солиқ уруш олиб
борилаётган давлат (
балад ал-ҳарб
) дан Мадина
давлати тасурруфидаги
ҳудудларга тижорат учун қатнайдиган кемалар ва якка савдогарларнинг
товарлари ҳисобидан олинган. Шунингдек, бож
‘ушр
ининг фоиз қиймати ҳам
савдогарнинг диний эътиқодига қараб белгиланган: мусулмонлардан
‘ушрнинг чораги (
1
/
4
), яъни 2,5 % ёки 5 дирҳам ёки ярим мисқол олтин,
зиммийлардан ‘ушрнинг ярими (
1
/
2
), яъни 5 % ёки 10 дирҳам ёки бир мисқол
олтин, мусулмонлар уруш эълон қилган ҳудуддан келганлар (
аҳл балад ал-
ҳарб
ёки
ҳарбий
) учун эса тўлиқ, яъни 20 дирҳам ёки икки мисқол
Do'stlaringiz bilan baham: