Термиз давлат университети



Download 1,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/94
Sana17.07.2022
Hajmi1,41 Mb.
#816265
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   94
Bog'liq
tarix falsafasi majmua mallayev

Ҳарбий ислоҳотлар.
Мадина давлатининг ҳукмронлик доирасини 
кенгайтириш мақсадида ислом динини қўшни ҳудудларга ёйиш хитоби билан 
араб юришлари бошланди. Муҳаммад пайғамбар ва халифа Абу Бакр 
даврларида давлат таркибида мунтазам армия тизими йўқ эди. Унинг ҳарбий 
кучини исломни қабул қилган эркаклар ташкил этар эди. Баъзи ҳолларда эса 
уларга бошқа иттифоқдош қабилаларнинг кўмаги асқотарди. Ҳудудлардаги 
эркаклар давлат раҳбарининг буйруғи билан жангга борар, уруш тугагач, яна 
ўз турмушларига қайтар эдилар.
Забт этилган ҳудудларда аскарлар деҳқончилик ва ҳунармандчилик 
билан машғул бўлиб, ўзларининг ҳарбий салоҳиятларини йўқота бордилар. 
Шунингдек, кўплаб аскарларнинг маҳаллий аҳоли билан чатишиб кетиш 
ҳолати ҳам юз бера бошлади. Аскарлар орасидаги бундай парокандаликнинг 
олдини олиш ва шиддат билан кенгайиб бораётган давлатнинг ҳарбий 
салоҳиятини ошириш мақсадида халифа ‘Умар ибн ал-Хаттоб томонидан 
армияга хос янги низом ишлаб чиқилди ва махсус аскарлик лавозими таъсис 
этилди. 
Муҳаммад пайғамбар ва Абу Бакр даврида аскарлар кўнгилли 
жангчилардан иборат бўлиб, давлат томонидан ҳеч қандай маблағ 
олмаганлар. Улар жанглардан тушган ўлжаларнинг 
1
/
5
( سمخلا – 
ал-хумс
) қисми 
билан кифояланар эдилар. Халифа ‘Умар ибн ал-Хаттоб аскарларнинг 
моддий манфаатларини қондириш мақсадида «
Аскарлик девони
» ташкил 
этиб, аскарларни илк бора маош билан таъминлай бошлади. Мазкур девонда 
жангчиларнинг номи, уларнинг вазифалари ва маошлари миқдори қайд 
этилар эди. ‘Умар ибн ал-Хаттоб даврида аскарларнинг маошлари миқдори 
турлича бўлди. Халифалик ‘Али ибн Абу Толиб қўл остига ўтгач, аскарлар 
маоши тенг қилиб белгиланди. Аскарларнинг янги шаклланаётган давлат 
ҳарбий кучлари таркиби, уларнинг сони ва исломда тутган мавқелари 
берилаётган маошларига сезиларли даражада таъсир этди. 
Янги шаклланаётган давлат ҳарбий кучларини жангга яроғлилик 
ҳолатини сақлашнинг асосий омилларидан бири маош бўлса, иккинчиси 
турар жойлари масаласи эди. Месопотамия марказида ҳаракат қилаётган 
мусулмон қўшинлари доимий яшаш жойига эга эмас эдилар. Шунинг учун 
Арабистон ярим оролига яқин бўлган очиқ саҳроларга чодир тикиб яшай 
бошладилар. ‘Умар ибн ал-Хаттоб истило этилган ҳудудлардаги 
жангчиларнинг Арабистон ярим оролига яқин ҳудудларда истиқомат 
қилишлари учун ҳарбий шаҳарлар барпо этишга буйруқ берди. Натижада 
Ироқ ҳудудида – Басра ва Куфа, Мисрда – Фустот шаҳарлари пайдо бўла 
бошлади. Бундай шаҳарларнинг қурилиши, халифаликнинг ҳарбий-стратегик 
салоҳиятини ошириб, давлат ҳудудини истило этилган мамлакатлар ҳисобига 
кенгайтиришда асосий омил бўлиб хизмат қилди. Шунингдек, ички ҳарбий 
тизимларни такомиллаштириш мақсадида, Мадина шаҳри яқинида кўплаб 


86 
ҳарбий гарнизонлар қурдирди. Мадина шаҳрида ва ундан ташқари 
ҳудудларда аскарлар учун улов ва озиқ-овқат захираси сақланадиган 
омборлар қурилди. Халифа ‘Усмон ибн ал-Аффон даврида эса уларнинг сони 
янада кўпайди. Ҳарбий гарнизонлар аскарларнинг доимо жанговорлик 
салоҳиятини ошириш, ҳарбий қурол-аслаҳа, от-улов, озиқ-овқат ва сув 
захираларининг тайёр туришини таъминлар эди. ‘Али ибн Абу Толиб Куфа 
шаҳрининг ҳавфсизлигини таъминлаш мақсадида унга мухолифатда бўлган 
Сурия билан чегарадош ҳудудларга кўплаб ҳарбий постлар ва катта қалъалар 
қурдирди. 
Исломдан олдин Арабистон ярим оролидаги қабилалар тизимида 
қўшинга қабила раҳбари бошчилик қилар эди. Бу ҳолат Муҳаммад пайғамбар 
даврида ҳам сақланиб қолди. Илк даврда қўшинга Пайғамбарнинг ўзи 
қўмондон бўлар, баъзи ҳолларда эса ўрнига бошқа саркарда тайинланган. 
Рошид халифалар даврига келиб, давлат тасарруфининг кенгайиши 
халифаларни бевосита қўшинни ўзлари бошқаришларига имконият бермади. 
Улар давлат ҳарбий кучларини бошқариш учун махсус бош қўмондонлар 
тайин эта бошладилар. Бош қўмондонга халифанинг ноиби мансаби берилди. 
Бу эса ўз ўрнида давлатда янги унвонлар 

Download 1,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish