4 -МАВЗУ: УЙҒОНИШ ВА МАЪРИФАТ ДАВРИ ТАРИХ ФАЛСАФАСИ
Асосий саволлар:
1.Гуманизм, реформация, янги инсон идеалининг шаклланиши.
2.Уйғониш даври тарихчилиги.
3.Тарихий вақтнинг очилиши.
Мавзуга оид таянч тушунча ва иборалар:
Уйғониш даври
дунёқарашининг тавсифий хислатлари. Уйғониш даври инсонпарварлиги.
Жамият ва шахс. Уйғониш даври тарихчилиги. Тарихий вақтнинг очилиши
(кашф қилиниши). Уйғониш даврида тарихий фикрнинг асосий
йўналишлари.
А.
Валла.
Ф.Патрици.
Л.Леруаа.
Н.Макиавели.
52
Ж.Боден.Гуманизм, реформация, янги инсон идеалининг шаклланиши
.
Католицзм инқирози шу даражада жиддий тус олиб, чуқурлашиб бордики,
христиан динида пайдо бўлган янги оқим – протестантизм ва қудратли
Реформация
ҳаракатининг вужудга келиши сабаб бўлди.
Реформация
ибораси лотинча ўзгариш, қайта қуриш маъносини
англатиб, у Ғарбий ва Марказий Европада XVI асрда вужудга келди. У
асосан антифеодал характер, мазмун касб этиб, феодал тузумнинг асосий
мафкуравий негизи ҳисобланган католик черкови ҳукумронлигига қарши
йўналган эди. Бу ҳаракат даставвал Мратин Лютер бошчилигида Германияда
бошланди. Лютер (1483-1546) ўз даврининг илғор, ўқимишли кишиси бўлган.
У инжилни немис тилига таржима қилган, умумнемис адабий тили
нормаларининг шаклланишига катта ҳисса қўшган. Унинг сафдоши Жан
Кальвин (1509-1564) реформация йўлбошчиларидан ҳисобланиб, кальвинизм
ғоявий оқимининг асосчиси бўлди. У машҳур «Христиан эътиқодига
йўлҳйўриқлар» китобининг муаллифи, христиан динининг буржуазия
манфаатларига хизмат қилдиришда жонбозлик кўрсатган сиймолардандир.
Реформация мафкурачилари шундай ғояларни илгари сурдиларки, бунга
кўра католик черкови ва унинг бутун иерхияси (бошқауви тизими) ва умуман
руҳонийлик амалда инкор этилди. Улар ҳақиқий диннинг ягона манбаи деб
Муқаддас ёзувни эълон қилдилар ҳамда католикнинг расмий талқинини рад
этдилар, черковни соддалаштиришни, унинг ер, мулк, ва бошқа нарсаларга
бўлган ҳуқуқларини бекор қилишни талаб қилдилар.
Реформация асосан бюргер-буржуа (Лютер, Кальвин), халқ ҳаракатлари
йўналиши касб этиб, у феодал эксплуатацияни тугатиш, тенглик ўрнатиш
учун католик черковини бекор қилишга йўналган кураш (Томас Мюнцер,
антибаптистлар) ғояси руҳи билан суғорилган эди.
Шу билан биргаликда Реформация ҳаракатининг яна бир кўриниши – бу
ўз ҳокимиятини мустаҳкамлаш, черковнинг бой мулкларига эгалик қилишга
интилган монархлар ва дунёвий феодаллар манфаатларини кўзлаган қирол-
князлик қарашлари эди.
Реформация байроғи остида 1524-1526 йилларда Германияда деҳқонлар
уруши, сўнгроқ Нидерландияда ва Англияда буржуа инқилоблари юз берди.
Реформация протестантликка асос солди. Бу реформация руҳида диний
ўзгаришлар ўтказилишининг бевосита натижаси бўлди. 1555 йилда Рим
Папаси билан битим тузилди. Шундан бошлаб Реформация барча
тарафдорлари протестантлар, янги черков эса пртестант черкови номи билан
атала бошланди. XVI аср ўрталарига келиб Швейцария, Англия, Швеция,
Дания, Норвегия католицизмдан чиқди. Сўнгра протестантлик Бельгия,
Голландия, Франция, Чехия, Венгрияга ҳам кириб борди.
Томас Мюнцер (1490-1525) Германия деҳқонлари уруши (1524-1526)
йўлбошчиси, бош мафкурачисидир. Феодал тузумни ағдариб ташлаш,
ҳокимиятни халқ ихтиёрига бериш, эксплуатацияни, хусусий мулкни барҳам
топтиришғояларини диний формада тарғиб қилган.
53
Аммо Уйғониш маданиятининг асосий ва муҳим хусусияти
Do'stlaringiz bilan baham: |