Термиз давлат университети


гуманизм  эди. Бу давр маданиятида  гуманистик



Download 1,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/94
Sana17.07.2022
Hajmi1,41 Mb.
#816265
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   94
Bog'liq
tarix falsafasi majmua mallayev

гуманизм 
эди. Бу давр маданиятида 
гуманистик
(инсонпарвар), инсонни диққат 
марказига қўювчи ғоялар биринчи ўринга чиқади. ҳаётда фақат инсоннинг 
ижодий қобилятларини, ақл-идрокини тан олиш ердаги бахтга интилиш 
билан алмашинади. Бу мақсадни рўёбга чиқаришўтмиш маданияти 
ютуқларини ўзлаштиришни тақазо этади.
Гуманистик ғоялар ўрта асрнинг сўнгги, янги даврининг биринчи шоири, 
буюк сиймо Данте Алигьери (1265-1321)нинг «Комедия», «Зиёфат», 
«Монархия» асрларида баён этилган. Данте хритиан ақидаларини ўзгармас 
ҳақиқат сифатида тан олган ҳолда, илоҳий ва инсоний муносабатларни 
янгича талқин қилади, уларни бир-бирига зид қўймасдан, ҳар иккаласининг 
ўзаро бирликда, деб билади. У бу дунёда инсонни роҳат-фароғатга 
қуйидагича иккита йўл олиб боради, деб ҳисоблайди: фалсафий таълим, яъни 
инсон тафаккури, унинг қобилиятлари ҳамда муқаддас руҳдан келиб чиқувчи 
«маънавий таълим». Шоир гуманизми таркидунёчилик(аскетизм)га қарши 
қаратилган ва инсон кучига тўлиқ ишонч руҳи билан суғорилган. Данте 
фикрича, инсон ўз фаравонлиги учун ўзи курашиши лозим. Бойлик ёки 
меросга қолган нуфуз ва борў киши тақдирида ҳал қилувчи омил 
бўлолмайди, аксинча инсон ўзининг шахсий фазилатлари ва сифатиларига 
таяниб бахт-саодат эришмоғи лозим бўлади.
«Монархия» асарида шоир ўзининг черковга нисбатан сиёсий нуқтаи 
назарини баён қилади. Унинг фикрича, черков одамлар турмушига 
аралашмасдан, фақат «нариги дунё» масалалари билан шуғулланиши даркор. 
Сиёсат эса, инсон тафаккурига, унинг манфаатларига бўйсуниши керак. 
Атоқли олим Н.Комилов Дантенинг «илоҳий комедия» асарида 
Ибн 
Сино ва Ибн Рушдлар
нинг номлари тилга олинишини қуйидагича 
таърифлайди: «Шоир улуғ ҳакимлар Ибн Сино ва Ибн Рушдни ўзининг 
биринчи даражадаги устозлари қаторига қўйиб, улардан таълим олган, буюк 
Ақл эгалари иштирокидаги тафаккур базми тўридан улар учун жой 
ажратган». Шунингдек, Данте «Монархия»(«Салтанат») асарида Ибн Рушд 
изидан бориб руҳонийлар ҳукмронлигини инкор этади, адолатли ҳукмдор 
бошчилигидаги ягона давлат ғоясини илгари суради. Мутафаккирнинг бу 
тарздаги илғор дунёқараши черковни ғазаблантиради. Рамини, Гвидо, 
Вернани сингари Папа тарафдорлари Дантени «Гуноҳга ботган, даҳрий Ибн 
Рушд» ғояларини тарғиб этишда айблайдилар. Данте қачонлардир бутун 
инсоният бошини қовуштирадиган адолатли давлат топишига ишонади. Бу 
эса эзгу орзусини баён этишда шоир Ибн Рушднинг қуйидагича фикрига 
асосланади: Инсон ўз имконий ақли орқали атроф-муҳитни билиб олади. 
Бироқ бир одам ҳар қанча донишманд бўлмасин, мутлақ билимлар 
жамулжамини эгаллашга қодир эмас, балки ақлий борлиқнинг муаян бир 
қисминигина эгаллаши мумкин, холос. Бинобарин, одамлар сони кўпайган 
сари билиш доиралари ҳам кенгаяди, аммо бир давр одамлари, улар нечоғли 
улкан гуруҳни ташкил этмасинлар, ҳақиқатни тўла англаб етолмайдилар. 
Бутун инсоният билими эса мутлақ ҳақиқат томон узлуксиз туташиб боради. 
Бу-кишилик насли каби, ўлмас ва туганмас имкондир. 


54 
Демакки, бирлашган салтанатга инсониятнинг ақл-заковати ҳам 
жамланиб, тажассум топади; ҳикмат-ҳақиқат дунёни идора этади. 
Қирғинбарот урушлар барҳам топади, кишилик ҳадик-қўрқув, муҳтожлик 
чангалидан чиқиб, бахтиёр яшайди, дейди Данте. 
Гуманизм ва умуман Ренессанс маданияти асосчиларидан яна бири 
италиялик шоир 

Download 1,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish